Вазирлик ҳақида Ҳужжатлар Муассасалар Янгиликлар Тадбирлар Лойиҳалар АКТ Оnline хизматлар

Республика ихтисослаштирилган урология маркази Бош сахифа

Соғлиқни сақлашни бошқариш ҳудудий органи тўғрисидаги Низом билан тасдиқланган Республика ихтисослаштирилган урология маркази

Республика ихтисослаштирилган урология маркази Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2003 йил 26 февралдаги № ПФ-3214 сонли Фармони ва 2003 йил 17 мартда Вазирлар Маҳкамасининг “Республикада соғлиқни сақлаш тизимини янада чуқурлаштириш мақсадида илғор тиббий технологияларнинг кенг жорий этилиши, жаҳон талабларига жавоб берувчи юқори технологияли, ихтисослаштирилган тиббий марказларни ташкиллаштириш учун ташкилий, молиявий-иқтисодий ва ҳуқуқий шароитларни ташкил этиш тўғрисидаги ” № 140 Қарорига биноан ташкил этилди.

Ходимлар салоҳият: Марказда 55 нафар шифокор-урологлар, жумладан 3 нафар доктор, 16 нафар тиббиёт фанлари номзоди, 23 нафар олий тоифали шифокорлар фаолият кўрсататди.

Даволаш ва ташҳис қўйиш ишлари: Марказда яқин хорижий мамлакатларда учрамайдиган махсус дастурланган, маҳаллий компьютер тармоғи базасида мижозларнинг ҳужжатларини электрон бошқарувили диагностикаси ва даволашнинг замонавий меъёрлари асосида даволаш-диагностика ишларининг янги тизими жорий қилинган. Ҳар йили Марказда 20 000 дан ортиқ мижозлар тиббий кўрикдан ўтказилиб, улардан 6000 нафари юқори технологияли тиббий асбоблар ёрдамида операция қилинади.

Мустақиллик йилларида РИУМ да юқори технологиялар орқали ташҳис қўйиш ва жарроҳлик йўли билан даволаш ишлари қўйидагича амалга оширилган:

- Катта ёшли ва болалар бўйрагида ягона ва кўп миқдордаги тошлар ва юқори сийдик йўлларининг дистанцион литотрипсияси;

-Катта ёшлилар ва болаларда битта ёки кўп миқдордаги ва мураккаб коралловид тошлар юзага келишида буйрак ва юқори сийдик йўлларини эндоскопик перкутан операциясининг барча мажмуаси;

- Мона ва биполяр резекция қўланилган ҳолда пайдо бўлган безни ривожланмаган гиперплазация ва саратонини эндоскопик трансуретрал операциясидаги мажмуаси;

- Буйрак ва юқори сийдик йўлларини ретроперитонеоскопик операция қилиш;

- Рентген назорати остида сийдик йўлларининг битиб қолиш ҳолатида эндоскопик оператив технологияларнинг замонавий мажмуаси;

- Болаларда варикоцелнинг рентгенэндоваскуляр коррекцияси;

- Простата безларининг трансректаль секстант ва мульфокал игналарини қўллаган ҳолда простата безларининг саратони ҳолатида замонавий ташҳис қўйиш мажмуаси;

Кадрларни тайёрлаш:Тошкент Тиббиёт Академияси ва Тошкент Урология ва винерология институтларининг урология кафедрасининг ўқув асоси бўлиб, 2012 йилдан бошлаб, магистратура тизимида юқори малакали уролог шифокорларни тайёрлаб келади. Ҳар йили мамлакатимиздаги уролог шифокорлар учун МДҲ давлатларига ва яқин хорижий давлатларга соҳа бўйича малака оширишлар ташкиллаштирилади.

Илмий тадқиқот ишлари:Марказда 6 та докторлик ва 12 та номзодлик дисертациялари ҳимоя қилинди.

Давлат грантлари асосида Орол бўйи ҳудудларида урологик касалликларнинг эпидемиологик ҳолатларини ўрганиш бўйича буйрак ва сийдик йўлларида эндоскопик перкутан аралашуви техникасини такомиллаштириш буйича, эркаклар саломатлигини яхшилашга доир илмий лойиҳалар ишлаб чиқарилмоқда.

Марказда хорижий мутахассислар иштирокида Ўзбекистон урологларининг 3- сеъзди ва Европа урологлар ассоциациясининг 3- Мактаби ўтказилди.


Ташкилот номи:  Республика ихтисослаштирилган урология маркази
Шаҳар/Туман:  Тошкент шаҳри
Манзил:  ХЎЖАЕВ кўчаси, 1 уй
Индекс:  100109
Телефон:  +998 (71) 150-65-71 / +998 (71) 150-65-83
E-mail:  urology@dostlink.net
Веб-сайт:  www.rscu.uz