Вазирлик ҳақида Ҳужжатлар Муассасалар Янгиликлар Тадбирлар Лойиҳалар АКТ Оnline хизматлар

Республика ихтисослаштирилган кўз микрохирургия маркази Бош сахифа

Соғлиқни сақлашни бошқариш ҳудудий органи тўғрисидаги Низом билан тасдиқланган Республика ихтисослаштирилган кўз микрохирургия маркази

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2003 йил 26 февралда чиқарилган ПФ 3214 сонли Фармони Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 17 мартдаги №140 сонли Қарорига мувофиқ Республика ихтисослаштирилган кўз микрохирургия маркази ташкил этилди.

РИКММ офтольмологик хизматларни даволаш, илмий услубий фаолиятини мувофиқлаштириш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси аҳолисига юқори малакада ихтисослаштирилган офтальмологик ёрдам кўрсатиш мақсадида ташкил этилган.

Марказнинг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:

- юқори малакали офтальмологик ёрдам кўрсатиш ва унга ташҳис қўйишнинг замонавий услубларини жорий этиш;

- марказни замонавий тиббий ускуналар билан жиҳозлаш ва тиббий техника ва аппаратураларни замон талабига доимий равишда янгилаб туриш;

- марказ ўз –ўзини мустақил молиялаштириш шароитини яратиш учун менежмент ва маркетингни тўғри ташкиллаштириш;

- тиббий ходимларнинг профессионал даражасини такомиллаштириш;

- илмий изланишлар олиб бориш;

- соҳа бўйича Республикада амалга оширилаётган дастурларни ишлаб чиқиш ва амалга оширишда фаол иштирок этиш;

- халқаро ҳамкорликни кенгайтириш ва мустаҳкамлаш, етакчи хорижий офтальмология йўналишидаги марказлар билан тажрибалар алмашиш.

РИКММ тузилмасига маслаҳат диагностика поликлиникаси, 50 та койкали стационар, оперблок, лаборатория ва ОЦС киради.

Кадрлар салоҳияти: 35 та офтальмолог-шифокорлар, улардан 1 таси доктор ва 6 таси тиббиёт фанлари номзодлари, 23 та олий тоифадаги шифокорлар ҳисобланади.

Ҳар йили РИКММнинг маслаҳат диагностика полеклиникасида 35 000 дан ортиқ беморлар шифокор кўригидан ўтиб, улардан6 5000 тасига юқори малакали хирургик даволаш хизматлари кўрсатилди.

РИКММ (2003-2011й.) фаолияти давомида 38000дан ортиқ беморларни операция қилди. Мамлакатимизнинг бошқа клиникаларида учрамайдиган даволаш ва диагностика сифатининг аниқ назорати тизими ўрнатилди. ЎзР ССВ томонидан тасдиқланган диагностика ва даволаш меъёрларига қатъий амал қилади.

Шунингдек, марказ касаликка аниқ ташҳис қўйиш ва операция натижаларини тўғри прогнозлаш ишларини олиб боради. Мутахассисларни ўз заҳирасида мавжуд бўлган замонавий ва ишончли тадқиқот услублари ва диагностика блоклари билан таъминлайди.

Жорий этилди: ультратовуш биомикроскопия, оптик когерент томография, OPD-сканерлаш, компьютер периметрия, алоқасиз тонометрия, А-В сканирлаш, амблиопия ва болаларда мавжуд ғилайлик касалигига компьютер дастурлари орқали ташҳис қўйиш ва даволаш сингари янги йўллари жорий этилган.

Операцион блок энг илғор офтальмологик жиҳозлар, юқори сифатли материаллар, ташқи мониторинг ва видеоёзув тизимлари сингари ускуналар билан жиҳозланган бўлиб, у 3 та операцион хоналардан иборат. Уларнинг барчаси беморларни тез ва оғриқсиз даволаш жараёнларини таъминлашга қаратилган.

Марказда қуйидагилар жорий этилган ва муваффақиятли тарзда амалга оширилмоқда:

- катарактларнинг хирургик даволаниш “олтин” стандарти - катта ва ёш беморларда интраокуляр линзаларнинг турли намуналари, имплантацияларининг фикоимульсификация услуби;

- кўз гавҳарининг олд ва орқа томонини кесиш лазер операциялари, шунингдек, эксимер фотоабляция қўллаган ҳолда кераторефракцион хирургия факич линзаларининг қўлланилиши ;

- турли қурилмали интраокуляр линзали имплантацияси мавжуд бўлган шаффоф гавҳарни олиб ташланиши каби жараёнларни ўз ичига олган рефракция аномалининг даволашда интраокуляр рефракцион хирургия;

- ички кўз босимининг меъёрини таъминлаб берувчи кўк сув жарроҳлигида тизимли ёндашувларни ишлаб чиқиш ва такоминлаштириш;

- чоксиз витреоретинал аралашуви технологиясини амалиётга татбиқ этиш;

- мугуз парданинг турли потологияларида киротопластик ва амнионопластик опрецияларини ўтказиш;

- кўз гавҳарининг олд ва орқа томонини кесилган касаликларда шунингдек, эксимер фотоабляция қўлланган кераторефракцион хирургия ҳолатларида лазер операцияси;

Илмий тадқиқот фаолияти:

РИКММ да «Неоваскуляр глаукома даволаш ва прафилактика қилиш принциплари, янги диагностика алгоритмини ишлаб чиқиш» Давлат гранти асосида, шунингдек, «Ксеноколлаген дренажини қўллаб неоваскуляр глаукома хирургик даволаш”нинг янги модефикацияланган усулларини жорий этиш давлат инновацион графиги доирасида илмий тадқиқот ишлари олиб борилади.

Неоваскуляр глаукомали мижозларда ксеноколлаген дренажи имплантациясининг чуқур самарали склерэктомияси” услубий ишланмаси нашр қилинди.

14.04.2011 йилда “Мураккаб склерэктомия ёндашуви” мавзусидаги Ўзбекистон Републикасининг УзР № IAP 04336 рақамли тадқиқотига патент, 18.03.2011 йил рўйҳатга олинган “Ултратовушли факоэмульсификация катарактларининг хирургик даволаш йўллари” мавзусидаги УзР № IAP 04320- рақамли тадқиқотга патентлар олинди.

Катарактларнинг асоратлари мавжуд бўлган беморларда операциядан кейинги асосий оқимни ўрганиш ва бу каби беморларни даволаш тактикасини ишлаб чиқиш бўйича илмий тадқиқот ишлари олиб борилмоқда.

РИКММ 2011 йилнинг октябрь ойида Ўзбекистон, МДҲ давлатлари ва хорижий давлатлардан келган 400 дан ортиқ офтальмологлар иштирокида “Кўз микрохирургиясининг долзарб муаммолари” халқаро илмий амалий анжумани ташкил этилди. Конференция доирасида биринчи марта етакчи офтальхирурглар томонидан марказ залида мураккаб трансплантация операцияси олиб борилиб, уни бевосита барча иштирокчилар кузатиб турдилар.

РИКММ Тошкент врачлар малакасини ошириш институтининг офтальмология кафедраси билан ҳамкорликда “Катаракт микрохирургиясининг замонавий аспектлари” номли офтальмологлар малакасини ошириш курсини ташкиллаштирди. 2011 йилда катарактни жарроҳлик йўли билан даволаш услублари бўйича мамлакатимизнинг бошқа ҳудудларида фаолият кўрсатаётган 13 нафар офтальмолог жарроҳлар ўқитилди.

РИКММ юқори малакали ходимлар ва замонавий жиҳозларнинг мавжудлиги шарофати туфайли Тошкент Педиатрия институтининг“Офтальмология” мутахассислиги бўйича магистрларни тайёрлаш ўқув базасига айланган. Ҳар йили марказда 20 дан ортиқ магистрлар таҳсил оладилар.

Халқаро ҳамкорлик

2006 йилда РИКММ ва Москвадаги Академик С.Федоров номидаги ФГУ МНТК “Кўз микрохирургияси” ўртасида илмий амалий ҳамкорлик тўғрисидаги шартнома имзоланди.

2006 йилда РИКММ ва INTERNATIONAL SIGHT RESTORATION INC. (АҚШ) кўз банки ўртасида шартнома имзоланди.

РИКММ кўз касалликлари бўйича қозоқ ИТИ, академик С.Федоров номидаги “Кўз хирургияси” Екатеренбург ва Санкт Петербургдаги филиалари билан мустаҳкам алоқалар ўрнатилди.


Ташкилот номи:  Республика ихтисослаштирилган кўз микрохирургияси маркази
Шаҳар/Туман:  Тошкент шаҳри
Манзил:  КИЧИК ХАЛҚА ЙУЛИ кўчаси, 14 уй
Индекс:  100173
Телефон:  +998 (71) 217-49-34 / +998 (71) 217-45-63 / +998 (71) 217-32-28
Факс:  +998 (71) 217-49-37
E-mail:  eye-center@inbox.ru