Вазирлик ҳақида Ҳужжатлар Муассасалар Янгиликлар Тадбирлар Лойиҳалар АКТ Оnline хизматлар

Республика ихтисослаштирилган кардиология маркази Бош сахифа

Соғлиқни сақлашни бошқариш ҳудудий органи тўғрисидаги Низом билан тасдиқланган Республика ихтисослаштирилган кардиология маркази

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2003 йил 26 февралдаги №ПФ-3214 сонли Фармони ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 17 мартидаги №140 сонли Қарорига мувофиқ ташкил этилди.

Марказнинг ташкил этилишидан асосий мақсад – Ўзбекистон аҳолисига жаҳон стандартларига мос келадиган юқори малакали кордиологик тиббий ёрдам кўрсатишдан иборат.

Асосий вазифалари:

а) диагностиканинг замонавий услубларини жорий этиш ва юрак томир тизимидаги касалликларига чалинган беморларга юқори малакали махсус тиббий ёрдам кўрсатиш;

б) дунё ютуғи даражасида юқори малакали ихтисослаштирилган тиббий ёрдам кўрсатишга имкон берувчи замонавий технологиялар билан жиҳозланган марказдаги техника ва аппаратураларни замон талабига мослаб, янгилаб туриш;

в) асосий юрак томир касалликлари ( ишемия юрак касаллиги, миокард инфаркти, юрак аритмияси, артериал гипертония) ни даволаш ва уларга тўғри ташҳис қўйиш, прафилактикасини ўтказиш бўйича илғор услублар ва технологияларни тиббиёт амалиётига жорий этиш ва янги вариантларни ишлаб чиқишга қаратилган илмий тадқиқотларни ўтказиш;

г) артериал гепертания юрак ишемия касалликлари ва уларни ривожлантиришга туртки бўладиган (чекиш, гиподинамия, спиртли ичимликларга мукасидан кетиш, ортиқча вазн ва бошқа омиллар) омиллар прафилактикаси бўйича Республика миқёсида мақсадли Дастурларни ишлаб чиқиш ва амалга оширишда фаол иштирок этиш;

д) марказ тиббий ходимларининг профессионал даражасини такомиллаштириш, мунтазам малакаларини ошириб бориш мақсадида халқаро етакчи кордиология марказлари ва муассасалари билан ҳамкорликни кенгайтириш ва мустаҳкамлаш.

Марказ ходимлари салоҳияти: 12 та фан доктори, 36 та фан номзодлари

РИКМ жамоаси– «Ёшлик ва тажриба уйғунлиги…»

Янги авлод –келажакка ишонч билан қараш

РИКМ маркази қошида 14.00.06 рақами бўйича ихтисослаштирилган Д.087.21.01 Кенгашида 25 та докторлик диссертацияси жумладан, уларнинг 11таси РИКМ ходимлари, 154 та номзодлик дессертациядан, 68 таси РИКМ ходимлари томонидан ҳимоя қилинди.

РИКМ таркибига қўйидаги йўналишлар киради. Буларга: шошилинч кордиология, ИБС, Артериаль гипертония, Кардиоцеребраль патология, Юрак аритмияси, Реабилитация, Миокарднинг некоронароген касаллиги, аритмиянинг ХСН, ЭФИ диагностикаси и хирургик даволаш, Рентгеноэндоваскуляр хирургия ва бошқалар.


Ташкилот номи:  Республика ихтисослаштирилган кардиология маркази
Шаҳар/Туман:  Тошкент шаҳри
Манзил:  Муртазаева кўчаси, МирзоУлуғбек тумани
Индекс:  100000
Телефон:  +998 (71) 236-08-16
Факс:  +998 (71) 234-16-97
E-mail:  info@cardiocenter.uz
Веб-сайт:  www.cardiocenter.uz