Вазирлик ҳақида Ҳужжатлар Муассасалар Янгиликлар Тадбирлар Лойиҳалар АКТ Оnline хизматлар

Республика ихтисослашган эндокринология илмий амалий тиббиёт маркази Бош сахифа

Соғлиқни сақлашни бошқариш ҳудудий органи тўғрисидаги Низом билан тасдиқланган

Низом

Марказ 2007 йил 19 сентябрда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Соғлиқни сақлаш тизимини ислоҳ қилиш бўйича Давлат Дастурини амалга оширишга доир асосий чора тадбирлар тўғрисида” ги № ПФ – 3923 сонли Фармони ва 2007 йил 2 октябрда Ўзбекистон Президентининг “Республика тиббиёт муассасалар фаолиятининг ташкиллаштирилишини такомиллаштириш бўйича чора тадбирлар тўғрисида” ги №ПҚ -700 сонли Қарорига мувофиқ ташкил этилди. Марказ Ўзбекистонда эндокренология йўналиши бўйича ягона замонавий даволаш диагностикаси, илмий тадқиқот ва педагогик муассаси ҳисобланади. Марказнинг энг муҳим вазифаларидан бири йод танқислиги ҳолатларини бартараф этиш, қанд касаллигини даволаш ва унга ташҳис қўйишнинг замонавий йўлларини излаб топиш, нуклиар тиббиёт услублари ва бошқа турдаги оператив ёндашувларни ўз ичига олган қалқонсимон без саратонининг турли фарқларини, ва умуман қалқонсимон безлар потологиясини даволаш бўйича тадбирлар ўтказиш ҳисобланади. Бундан ташқари асосий вазифалардан бири гипофиза аденоманинг турли шаклларини, буйрак усти безлари касаллиги, нейроэндокрин касалигининг халқаро меъёрларини жорий этиш, гипофизнинг турли хил аденомаларини қисқа вақт ичида даволаш бўйича юқори технологик усулларни жорий этиш ҳисобланади.

Иммуногинетик болалар эндокринологиясининг асосий йўналишлардан бири, албатта Республикамиздаги ёш болаларга эндокренологиянинг барча йўналишлари бўйича ёрдам кўрсатиш бўлими ҳисобланади.

Марказда турли йўналишлар ва мутахассислар жумладан, тиреоидология, эндокрин жарроҳлиги, диабетология, нейроэндокринология, нейрохирургия, репродуктив эндокринология ва бошқа соҳалар бўйича фаолият кўрсатади.

Марказнинг 77% клиник ходимлари олий тоифали шифокорлар ҳисобланиб, мустақилликнинг 20 йили давомида эндокренология маркази ихтисослаштирилган кенгашида 21 та докторлик, 101 та номзодлик ишлари ҳимоя қилинди. Эндокренология маркази мутахассислари ва олимлари эндокренология соҳасида долзарб бўлган муаммоларга доир мунтазам равишда илмий тадқиқотлар ўтказиб, уларнинг самарси улароқ соҳа бўйича 8 та монография, 116 та услубий ва амалий тавсиялар 1201 та илмий мақолалар чоп этилди. Шунингдек, илмий тадқиқотлар олиб борилиб уларни амалда жорий этиш учун 29 та патент олинди.

Марказ вазифасига клиник орденаторлар, магистрларини тайёрлаш ҳамда мамлакатимизнинг турли ҳудудларида фаолият кўрсатаётган эндокренологларнинг малакасини ошириш киради. 2007 йилда йод танқислиги билан курашиш, йод танқислиги касалигини прафилактика қилиш мақсадида Ўзбекистон Республикасининг “Йод танқислиги касалиги профилактикаси тўғрисида” ги қонуни қабул қилинди. Қонун ижросини таъминлаш бўйича ўтказилган чора-тадбирлар Республикада тарқалган эндемик буқоқнинг тарқалишини 2,5 мартага камайтиришга олиб келди.

Мамлакатимизнинг мустақиллик йилларида марказнинг қайта ташкиллаштирилиши ва тузилиши шарофати билан марказ ўз олдига қўйиган мақсад ва вазифаларга муваффақият билан эриша олди.

Нуклеар тиббиёт бўлимида қалқонсимон без, икки қалқонсимонли безлар, буйрак, скелет суякларининг саратон метастазлари каби касаликларини диагностикаси ташкиллаштирилади.

Микроскоп ва нейроэндоскоп усуллари ёрдамида буйрак усти бези касалигига тезкор ҳолатда операция ўтазилади. Гипофиз ўсмаларини ўз ичига олган нейроэндокрин потологияси билан касалланган беморларга юқори технологияли ёрдамлар кўрсатилди.

Қандли диабет касаллиги билан касалланган беморларда оёқ юзи зарарланишини эртароқ аниқлашга имкон яратадиган подограф, стационар ва кўчма аппаратлар ишлаб чиқилди.

Мустақиллик шарофати билан, эндокренология марказининг илмий ва клиник ходимлари ўзларининг илмий ва амалий салоҳиятларини ўзоқ ва яқин хориж малакатлардаги касбдошлари билан соҳа бўйича ахборотлар алмашиш имкониятига эга бўлдилар. Бундан ташқари йод танқислигини, эндокрин жарроҳлигини, нейроэндокринология, нейрохирургия, диабетология, нуклеарная тиббиёт, репродуктив эндокринология каби йўналишлар бўйича дунёнинг етакчи клиникалари жумладан, Буюкбритания, Франция, Германия, Австрия, Греция, Австралия, Япония ва бошқа минтақа давлатлари билан мустаҳкам алоқаларни ўрнатган.

Ҳар йили Буюкбританиянинг етакчи олими - нейроэндокренология фани профессори Эшли Гросман ва нейрохирург, профессор Майкл Пауэлл марказда ўқув машғулотларини ўтказиб, беморларга маслаҳатлар беради ва нейроэндокренология ва нейрохирургия масалалари бўйича маъруза ўқийди.

Шунингдек, марказ атом энергетикаси халқаро агентлиги (МАГАТЭ) билан ҳам мустаҳкам алоқаларни ўрнатган. Бугунги кунга қадар мамлакатимизда МАГАТЭ билан ҳамкорликда 5 та ишчи семинарлар ташкил этилди.


Ташкилот номи:  Республика ихтисослашган эндокринология илмий амалий тиббиёт марази
Шаҳар/Туман:  Тошкент шаҳри
Манзил:  Мирзо Улуғбек тумани, Мирзо Улуғбек кўчаси, 56 уй
Индекс:  100125
Телефон:  +998 (71) 262-27-02 / +998 (71) 262-25-53 / +998 (71) 262-23-68
E-mail:  endocrin@uzsci.net
Веб-сайт:  www.endocrin.uz