Вазирлик ҳақида Ҳужжатлар Муассасалар Янгиликлар Тадбирлар Лойиҳалар АКТ Оnline хизматлар

Республика ихтисослаштирилган фтизиатрия ва пульмонология илмий-амалий маркази Бош сахифа

Соғлиқни сақлашни бошқариш ҳудудий органи тўғрисидаги Низом билан тасдиқланган Республика ихтисослаштирилган фтизиатрия ва пульмонология илмий-амалий маркази

Республика ихтисослаштирилган фтизиатрия ва пульмонология илмий-амалий маркази 2007 йил 19 сентябрдаги Ўзбекистон Республикаси Президентининг №ПФ-3923 сонли Фармонига ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 21 майдаги №145 сонли Қарорига мувофиқ фтизиатрия ва пульмонология илмий-тадқиқот институти қошида барпо этилди.

Марказ фаолиятнинг асосий йўналишлари:

• сил ва ўпка ихтисослиги билан боғлиқ касалликлар бўйича мамлакатимиз аҳолисига ёрдам кўрсатиш;

•сил ва ўпка ихтисослигига доир касалликларга диагностика қўйиш, профилактика ишларини олиб бориш, даволаш ва реабилитациянинг самарали усулларини қўллаш, замонавий технологияларини тиббий амалиётга жорий этиш ва соҳа бўйича илмий тадқиқотлар олиб бориш;

• Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш муассасаларига ташкилий-услубий, консультатив, амалий ёрдамлар кўрсатиш;

•хорижий муассасалар ва олимлар билан мустаҳкам алоқалар ўрнатиш;

• сил ва ўпка касалликлари профилактикаси бўйича турли гуруҳлар ўртасида санитар-маърифий ишларнинг олиб борилиши.

Ходимлар салоҳияти:

Марказда 3 та илмий бўлим мавжуд (1. Гуруҳли лаборатория диагностикасининг терапия и хирургия, 2. Сил эпидемиологияси ва диспансерлик иши, 3.Пульмонология) бўлиб, шифохонанинг 11 та клиникасида 500 та койка, консультатив поликлиника ва диагностика блоги, хўжалик-ёрдамчи ва молия-бухгалтерлик хизматлари мавжуд.

2000 йилда Марказда сил касаллиги бўйича Миллий референс-лаборатория очилди. 2001 йилда DOTS силгақарши курашиш дастури бўйича Республика Маркази ишга тушди. 2003 йилда сил касалиги назорати ва профилактика ўқув маркази фаолият кўрсата бошлади. Марказнинг салоҳияти ўта юқори бўлиб, у ерда 40 дан ортиқ илмий ходим, олий маълумотли шифокорлар, 10 та фан докторлари ва профессорлар, фан академиклари, илмий ва техника соҳасида хизмат кўрсатган фан арбоблари ҳамда 13 нафар фан номзодлари фаолият юритмоқда.

Асосий илмий ва клиник ютуқлар:

• Республика фтизиатрия хизмати томонидан силга қарши олиб борилаётган қатор тадбирлар сил бўйича эпидемиология ҳолатини меъёрлаштиришга имкон яратади. Бугунги кунга келиб касаллик ҳар юз мингта аҳолининг 61,3 ни ташкил этади, касалликдан ҳалок бўлаётганлар сони эса 100 мингтадан 6,1 тани ташкил этади.

• Ўпка сили ва ўпка пардаси, уларнинг анестезиологик таъминоти, операциядан олдин ва кейинги янги тактикалар, жумладан силнинг ривожланиб кетувчи ёки мураккаб шаклларига хирургик аралашувнинг мавжуд услубларини такомиллаштириш ва уларнинг янги усулларини ишлаб чиқишга эришилди;

• реконструктив ва қайта тиклаш операцияларини қўллаган ҳолда суяк-томир ва сийдик йўллари силининг хирургик даволаш ишларини такомиллаштириш ва уларнинг юзага келишини эртароқ аниқлайди;

• сил рецидивлари ва прогноз оқимининг янги усуллари учун ишлаб чиқилган назарий асос бўлган генетик маркер, фенотип оқсил ва ферментлар нуқтаи назаридан ўпка силига қарши қўлланиладиган дори дармонларнинг асоратлари, унинг рецидивлари ва ўпка силининг патогенеза аспектлари ишлаб чиқилди;

• ўпка сили ва қанд касалиги бирлашувида янги ҳолатларнинг келиб чиқиши ҳақидаги исботлар ва бронхиал астмада инсулинорезистентликнинг шаклланишидаги назарий асосларни ташкил топиши билан фтизиатрия ва метоболик биохимиянинг янги йўналишларини ишлаб чиқилди;

• ўпка касалликларига олдиндан ташҳис қўйиш учун унга янги услубларни ишлаб чиқиш ва генетик омилларнини назарий асослаб берилди, нафас олишнинг биоритмологик ташкиллаштирилиши, гемодинамикларнинг эндокрин тизими билан боғлиқ сурункали ўпка касалликлари патогенезасининг янги аспектлари ишлаб чиқилди.;

• бранхиал астмада кортикорезистентликнинг шаклланиши бўйича назарий билимларни оширди ва муайян механизмини ишлаб чиқди.

Мустақиллик даврида марказ хорижий мутахасислар ёрдамида 9 та илмий амалий конференциялар, шулардан 4 таси сеъезд, 2 та халқаро конференция, 2 та юбилей конференциялар, 2 та Республикалардаги кенгаш, 3 та илмий сессиялар, 12 та кўчма, 8 та ёшлар учун мўлжалланган конференциялар ташкил этди.

Марказ ходимлари томонидан 8 та монографиялар, 6 та илмий тўплам, 62 та услубий хужжатлар 68 та брашюралар, рус тилида “Туберкулёз”, ўзбек тилида “Сил касаллиги” номли клиник қўлланма, “Туберкулёз” номли формуляр тизими, Институт ҳақида альманах, 2 та библиографик кўрсатмалар чоп этилди. Институт ходимлари 1,5 мингдан ортиқ илмий ишларни чоп этиб, улардан 300дан ортиғи журналларда нашр қилинди.

1996 йилдан бери марказ “Ўрта Осиё пульмоноглар Ассоциацияси ахборотномаси” номли илмий амалий журналини чоп этиб келмоқда. Ҳозиргача журналнинг 14 сони чиқди.

Марказ ходимлари ўз тадқиқотлари учун 12 та муаллифлик гувоҳномалари ва патентларини қўлга киритдилар.

Ҳалқаро ҳамкорлик:

Марказ жаҳонда тан олинган муассасалардан бири бўлиб, у Марказий Осиё пульмонологлар Ассоциацияси бош идораси ҳисобланади. Германиянинг Гаутинг шаҳридаги Супрамиллийреференс лабараторияси, MSF, USAID, HOPE, KNCV ва бошқа халқаро ташкилотлар билан Санкт-Петербургдаги фтизиопульмонология илмий тадқиқот институти, Киевдаги фтизиопульмонология илмий тадқиқот институти билан мустаҳкам алоқалар ўрнатган. Марказ ходимлари хорижий конгрессларда, соҳа бўйича ташкиллаштирилган форумларда фаол иштирок этиб келмоқда.


Ташкилот номи:  Республика ихтисослаштирилган фтизиатрия ва пульмонология илмий-амалий маркази
Шаҳар/Туман:  Тошкент шаҳри
Манзил:  Шайхонтохур тумани, АЛИМОВА кўчаси, 1 уй
Индекс:  100086
Телефон:  +998 (71) 278-04-70 / +998 (71) 278-15-28
E-mail:  info.rsnpmc_fip@minzdrav.uz