Вазирлик ҳақида Ҳужжатлар Муассасалар Янгиликлар Тадбирлар Лойиҳалар АКТ Оnline хизматлар

Республика ихтисослаштирилган педиатрия илмий-амалий тиббиёт маркази Бош сахифа

Соғлиқни сақлашни бошқариш ҳудудий органи тўғрисидаги Низом билан тасдиқланган Республика ихтисослаштирилган педиатрия илмий-амалий тиббиёт маркази

Республика ихтисослаштирилган педиатрия илмий-амалий тиббиёт маркази (РИПИАТМ) — ёш авлодни даволашда ­даволов-профилактика ва илмий-амалий фаолият олиб борувчи мустақил ихтисослаштирилган тиббиёт маркази.

Республика ихтисослаштирилган педиатрия илмий-амалий тиббиёт маркази (РИПИАТМ) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Педиатрия илмий тадқиқот институти қошида 2009 йил 21 майдаги "Республика ихтисослаштирилган педиатрия илмий-амалий тиббиёт маркази фаолиятини ташкиллаштириш масалалари тўғрисида"ги 145-сонли Қарорига мувофиқ ташкил этилган.

Марказнинг асосий мақсади: бола туғилган пайтдан бошлаб болаликнинг кейинги босқичига ўтгунга қадар мунтазам кузатув ишларини олиб бориш, юқори моддий-техник ва илмий база шакллантириш, шунингдек, болаларга халқаро стандартларга мос малакали ихтисослаштирилган тиббий ёрдам кўрсатувчи педиатрия мактабини яратиш.

Марказнинг асосий фаолият йўналишлари :

  • Болалар ва ўсмирлар соғлигини муҳофаза қилиш, “соғлом она – соғлом бола” концепциясини амалга ошириш;
  • Ёш авлодга юқори даражадаги ихтисослаштирилган тиббий ёрдам кўрсатиш.

Марказ вилоят болалар шифохоналари қошида ташкиллаштирилган кўп тармоқли 13та филиалга эга.

Марказнинг тузулмавий бўлимлари қуйидагилар ҳисобланади:

  • гастроэнтерология,
  • аллергология,
  • гепатология,
  • кардиоревматология,
  • клиник-диагностик лаборатория,
  • лор аъзоларининг туғма ва орттирилган касалликларини даволаш бўлими,
  • неврология,
  • неонатология,
  • маслаҳат поликлиникаси ва қабул бўлими,
  • эрта ёшдаги болаларда кузатилувчи патологиялар бўлими,
  • пульманология,
  • жарроҳлик бўлими.

Даволаш фаолияти: ҳар йили марказда 10 000 дан ортиқ болага ихтисослаштирилган тиббий ёрдам, 20 000 дан ортиқ болага эса мутахассислар томонидан тиббий маслаҳатлар берилади.

Илмий тадқиқотлар йўналиши:

  • ёш авлодга тиббий ёрдам кўрсатишни такомиллаштириш;
  • янги туғилган чақалоқлар ва эрта ёшли болалар касаликларига ташхис қўйиш, даволаш, реабилитация қилиш ва касалликларни прогнозлаш масалалари;
  • Эрта ёшли болаларга тиббий ёрдам кўрсатиш, ЖССТнинг халқаро мезонлари бўйича ўсаётганлигини баҳолаш ва оғир аҳволда туғилган чақалоқларга тиббий ёрдам кўрсатишни такомиллаштириш;
  • болаларда нафас олиш ва ҳазм қилиш аъзоларининг сурункали ва ўткир касалликларини даволаш усулларини такомиллаштириш, шунингдек, шаклланиш механизмини ўрганиш;
  • соғлом ва бемор болаларда иммун тизимини мустаҳкамлаш.

Таъсирчанлиги юқори суюқ хроматографнинг қўлланилиши ташхис қўйиш сифатини оширди ва ёш болаларни даволашда марказ клиникасининг имкониятларини кенгайтирди. Марказ лабораторияси 60 та биокимёвий кўрсаткичларни бир вақтнинг ўзида текшириб бериш имконини яратадиган ПЦР-диагностикаси ва автоматик биокимё анализаторлар сингари ускуналар билан жиҳозланган.

Ходимлар: Бугунги кунда марказда 11 нафар тиббиёт фанлари доктори, 20 нафар тиббиёт фанлари номзоди фаолият кўрсатади.

Илмий ютуқлар

Соғлиқни сақлаш амалиётида олиб борилган тадқиқотлар натижасида қуйидаги ишланмалар жорий этилди:

- болаларда сепсис касалигига тўғри ташхис қўйиш ва даволаш йўллари;

- сурункали В гепатити касаллигига чалинган болаларнинг тиббий психологик реабилитацияси;

- болаларда ингичка ичак энзимопатиясига ташхис қўйиш ва уни даволаш услублари;

- болаларда целиакия касалигини даволаш йўллари;

- республиканинг даволаш профилактика муассасаларидаги клиникғғдиагностика лабораторияларининг текширувлар сифатини ошириш, ташқи ва ички назорат қилиш йўлларини ўрганиш;

- ўта кам вазн билан туғилган болаларни реабилитация ва муҳофаза қилиш принциплари.

Илмий ҳамкорлик:

РИПИАТМ илмий тадқиқотларни бошқа ИТИ ва ОЎЮ билан ҳамкорликда амалга оширади (ЎзР ФА қошидаги Иммунология илмий тадқиқот институти, ЎзР ФА Кимё ва ўсимлик моддалари институти,ЎзР ССВнинг Вирусология илмий тадқиқот институти, ЎзР ССВнинг Кардиология маркази,ЎзР ФА Биорганика институти, ТошПТИ.

Халқаро ҳамкорлик:

РИПИАТМ Москва Давлат Педиатрия ва болалар хирургияси илмий тадқиқот институти, Россия Тиббиёт фанлари академиясининг Болалар соғломлиги илмий маркази, Украина педиатрия, аккушерлик ва гинекология илмий маркази, ЖССТ, ЮНИСЕФ сингари муассаса ва ташкилотлар билан ҳамкорлик алоқаларини олиб боради.

РИПИАТМ ЖССТнинг дастурлари ва технологияларни жорий этиш бўйича услубий марказ ҳисобланади:

- «Болага дўстона муносабатда бўлувчи шифохоналар ташкиллаштириш»

- «Кўкрак сути билан эмизиш маслаҳатлари»

- «Болалар касалигини даволаш усулларини тадбиқ этиш»

- «Онадан болага ОИВ инфекцияси ўтишини профилактика қилиш»

- «ОИВдан ёш болаларни ҳимоя қилиш усуллари»


Ташкилот номи:  Республика ихтисослашлган педиатрия илмий-амалий тиббиёт маркази
Шаҳар/Туман:  Тошкент шаҳри, Олмазор тумани
Манзил:  Чимбой-2 кўчаси, Талант тор кўчаси, 3-уй
Индекс:  100179
Телефон:  +998 (71) 229-38-47  / +998 (71) 229-38-76 / +998 (71) 229-38-74  / +998 (71) 229-48-00
Факс:  +998 (71) 229-38-74/ +998 (71)229-38-76
E-mail:  info@pediatriya.uz
Веб-сайт:  http://www.pediatriya.uz