Вазирлик ҳақида Ҳужжатлар Муассасалар Янгиликлар Тадбирлар Лойиҳалар АКТ Оnline хизматлар

Республика ихтисослаштирилган акушерлик ва гинекология илмий-амалий тиббиёт маркази Бош сахифа

Соғлиқни сақлашни бошқариш ҳудудий органи тўғрисидаги Низом билан тасдиқланган Республика ихтисослаштирилган акушерлик ва гинекология илмий-амалий тиббиёт маркази

Республика ихтисослашган акушерлик ва гинекология илмий-амалий тиббиёт маркази 19.09.2007 йилда “Соғлиқни сақлаш соҳасини ривожлантириш бўйича Давлат дастурини чуқур ислоҳ этиш ва уни амалга оширишга қаратилган асосий йўналишлар тўғрисида”ги №ПФ-3923 сонли Фармон ва 02.10.2007 йилдаги “Республикадаги тиббий муассасалар фаолиятини такомиллаштириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарорга мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг акушерлик ва гинекология Илмий-тадқиқот институти қошида ташкил этилди.

Тузилма ва ходимлар

РИАГИАТМ илмийтадқиқотва услубий марказ сифатида Ўзбекистон Республикасининг барча турдаги тиббиёт муассасаларида профилактика, ташҳис қўйиш, даволашнинг энг илғор инновацион технологияларини ва услубларини ишлаб чиқиб, амалиётга жорий этади. Шунингдек акушер-гинекология соҳасига ихтисослашган тиббиёт муассасаларига ёрдам кўрсатади.

Ҳозирда марказ республикада энг йирик илмий-амалий марказлардан бири бўлиб, унинг таркибида 236 койкали 10 та бўлим, илмий-консультатив поликлиника (ҳар йили 10 000 дан ортиқ беморлар ташриф буюради), 8 та бўлимни бирлаштирувчи илмий бўлинма ҳамда илмий кенгаш мавжуд.

РИАГИАТМ да жами 880 нафар ходим бўлиб, улардан 9 нафари тиббиёт фанлари доктори, 47 нафари фан номзодлари; 4 нафари профессор, 16 нафари катта илмий ходимлар, 120 нафари 1 -тоифали олий шифокорлар ҳисобланади. РИАГИАТМ тузилмасига Қарши, Жиззах, Наманган ва Нукус шаҳарларда фаолият кўрсатаётган 4 та филиаллари киради.

Халқаро ҳамкорлик

РИАГИАТМ Россия, Украина, Қозоғистон, Озарбайжон, Туркия, Жанубий Корея, Англия ва Япониядаги етакчи ва тан олинган ўқув, илмий ва тиббий муассасалар билан ҳамкорликда фаолият юритмоқда. Марказ ходимлари Россия, Украина, Қозоғистон, Жанубий Корея, Франция, Япониянинг етакчи клиникаларида ўз малакаларини оширдилар. РИАГИАТМ ўз фаолияти давомида UNFPA, UNICEF, EuropaDonna, “Соғлом авлод учун”, FundForum, Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти сингари халқаро ташкилотлар билан мустаҳкам алоқалар ўрнатган. Ҳар йили Марказ томонидан ҳомиладор аёлларга тиббий ёрдам кўрсатиш ва аёллар репродуктив саломатлигининг долзарб муаммолари мавзуларига бағишланган халқаро ва Республика миқёсида 5 та турли илмий-амалий ва ўқув тадбирлари ўтказилиб келинмоқда.

Мутахассисларни ўқитиш

РИАГИАТМ гинеколгия ва акушерлик бўйича аспирантлар, илмий даражадаги тадқиқотчилар ҳамда малакали мутахассисларни тайёрлаш бўйича қўйилган вазифаларни бажармоқдалар. Ходимлар бир вақтнинг ўзида аспирантура ва илмий тадқиқотчи сифатида тадқиқотларини амалга оширадилар. Марказда клиник ординатура ташкиллаштирилган бўлиб, турли ҳудудлардан келган мутахассислар акушер- гинекология, неонатология, анестезиология, реанимация соҳалари бўйича айнан иш жойларида малака оширадилар. Республика ҳудудлари бўйлаб мунтазам равишда кўчма ўқув машғулотлари ўтказиб турилади. Ўқув жараёлариида ахборот технологияларидан кенг ва самарали фойдаланилади.

Илмий иш

РИАГИАТМ репродуктив саломатликни яхшилаш мақсадида акушерлик ва гинекологияда турли патологияларнинг профилактика, диагностика, даволашдаги инновацион технологияларни ишлаб чиқади. Шу жиҳати билан у мамлакатдаги етакчи муассасалардан бири ҳисобланади. Марказ фаолияти давомида юртимизда мавжуд бўлган бошқа йўналишлардаги имий-амалий марказлар билан ҳам яқиндан ҳамкорлик алоқаларини амалга оширади. Охирги 20 йил ичида Марказда 10 та докторлик, 168 та номзодлик диссертациялари ҳимоя қилинди. Шунингдек, марказ Жанубий Корея, Буюк Британия, Россиянинг етакчи клиникалари билан илмий тадқиқотлар олиб бориш борасида ҳам яқиндан ҳамкорлик қилиб келади. Бу ерда жаҳон тиббиётининг янги ютуқлари ўзлаштирилмоқда ва мамлакатимизда акушер-гинекология соҳасида фаолият кўрсатаётган муассасалар амалиётига жорий қилинмоқда.

Инновацион технологияларнинг жорий этилиши

РИАГИАТМ даги юқори технологияли ускуналар туфайли қўйидаги амалиётлар амалга оширилади:
- фарзандсизлик диагностикаси;
- ҳомиладорлик жараёнини кузатиш;
- кичик тос суяги органларини ультратовуш орқали аниқлаш;
- бачадон бўғзи касалликларига чалинган аёлларни кўрикдан ўтказиш ва касаликнинг безарар эканлигини аниқлаш ;
-бачадон бўғизи касалликлари диагностикасида (кольпоскопия, биопсия ва бачадон бўғизларининг цитологик тадқиқотлари);
- бачадон бўғизлари касалликларининг замонавий давоси (криодеструкция ва лазерли коагуляция);

Асосан гинеколог операцияси янги юқори технологик(лапароскопия и гистероскопия)эдоскопик жиҳозлар ёрдамида олиб борилади. Субуретрал TVT®, TVT-Obturator®, TVT-Secur® сийдик ушламалик стресси ҳолатида хирургик коррекция операциясини амалга оширади.

Ҳомиладорлик патологияси бўлимларида энг янги тиббиёт технологиялари қўлланилади:

- хомиладорлик иҳтиёрий тугалланишининг профилактикаси ва ҳомиладорлик узилишининг таҳдидларини даволаш;

· истмик-цервикал камчиликларни даволаш;

· СД, турли эндокрин патологияларидан жабр кўрувчи ҳомиладор аёлларни энг мақбул давосини олиб бориш;

· резус-конфликт хомиладорлик ҳолатида аёлларни кўрикдан ўтказиш;

· ҳомиланинг ривожланишидаги кечикиш синдромини самарали даволаш;

· ЭКОдан кейин мижозларни бошқариш;

· урогенитал инфекцияларини даволашдаги замонавий йўллар;

· физиотерапияда даволашдаги услубларнинг кенг кўламли спектори;

· бачадондаги чандиқ, экстрагенитал патология касалликларига чалинган хомиладор аёлларнинг туғдиришда энг мақбул тактикани танлаш;

· туғишга тайёргарлик кўришнинг замонавий йўллари.

Хомиладор аёллар ва янги туғилган чақалоқларга юқори малакали ёрдам кўрсатиш учун алоҳида туғиш зали ташкил этилган.

Неонатал бўлими энг янги юқори технология ускуналари билан жиҳозланган бўлиб, унда қуйидаги беморлар сақланади:

· чала туғилган болалар;

· резусконфликтдан туғилган болалар;

· қон қуйилиш алмашинуви бўйича операциялар олиб бориш;

· ҳомила вақтида қоринга тушган инфекция билан туғилган болалар;

· юрак иллати билан туғилган болалар;

· ҳомиланинг кечикиб ривожланиши.


Ташкилот номи:  Республика ихтисослаштирилган акушерлик ва гинекология илмий амалий тиббиёт маркази
Шаҳар/Туман:  Тошкент шаҳри
Манзил:  Мирзо-Улуғбек тумани, Мирзо-Улуғбек кўчаси, 132-а уй
Индекс:  100124
Телефон:  +998 (71) 263-78-33
Факс:  +998 (71) 263-84-83
E-mail:  info@akusherstvo.uz
Веб-сайт:  www.akusherstvo.uz