Вазирлик ҳақида Ҳужжатлар Муассасалар Янгиликлар Тадбирлар Лойиҳалар АКТ Оnline хизматлар

Республика ихтисослаштирилган дерматология ва венерология илмий-амалий тиббиёт маркази Бош сахифа

Соғлиқни сақлашни бошқариш ҳудудий органи тўғрисидаги Низом билан тасдиқланган Республика ихтисослаштирилган дерматология ва венерология илмий-амалий тиббиёт маркази

1930 йилнинг мартида Республика дерматология ва венерология илмий тадқиқот институти ташкил этилди. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 21 майдаги №145 сонли Қарорига мувофиқ ЎзР ССВ қошида Республика ихтисослаштирилган дерматология ва венерология илмий-амалий тиббий маркази (РИДВИАТМ) ташкил этилди. Бугунги кунда марказ Республикада дермотовинерология фаолиятини бошқарувчи ва мувофиқлаштирувчи илмий- ташкилий, услубий муассаса ҳисобланади. Марказ фаолиятининг асосий мақсади дермотовенерология мактабларини шакллантириш, жаҳон талабларига жавоб бера оладиган юқори даражадаги диагностика амалиётини олиб бориш, даволаш ва профилактика борасида юқори сифатли тиббий ёрдам кўрсатишни ташкиллаштириш ҳисобланади.

Мустақиллик йилларида дерматоловинерологларнинг учта съезди (1997, 2002, 2008 йиллар) ўтказилди. Шунингдек, Република миқёсида дерматовинеролог ва тиббий косметолог мутахассисларининг 15 та илмий амалий конференциялари юксак даражада ташкиллаштирилди. Бугунги кунда диагностика даволаш ишлари марказида 10 нафар доктор, 27 нафар фан номзоди ҳамда 20 нафар олий тоифадаги шифокорлар фаолият юритади.

Марказ мутахассислари томонидан дерматовенерология учрайдиган касалликларга ташҳис қўйилмоқда, уларни даволаш ва касалликка қарши самарали профилактика ишлари олиб борилмоқда.

Жаҳон тажрибасида илк маротаба липосомаль шаклдаги кўп таркибли дори воситасининг витилиго терапиясининг нанотехнологик услубидан фойдаланиши йўлга қўйилди;

Ўзбекистонда биринчи марта меланоцитар кўчириш усулидан фойдаланган ҳолда витилиго даволаш услуби юзага келтирилди;

Болаларда атопитик дерматитининг оғир кўринишлари даражаси аниқланди;

Юқумли касаликлар жумладан, ОИВдаги Саркома Капош диагностикасининг алгоритими ишлаб чиқилди ва жорий этилди;

Касалликларнинг мультифакториал табиати нуқтаи назаридан псориаз терапия услуби ишлаб чиқилди ва ИППП билан боғлиқ репродуктив бузилишнинг давоси ва диагностикаси услублари ишлаб чиқилди.

РИДВИАТМнинг етакчи мутахассислари халқаро съездлар, конференциялар, конгрессларда иштирок этиб, дермотовинерологияда ва косметологиянинг долзарб муаммолари бўйича илмий тадқиқотлар билан яқиндан танишдилар.

2009 йилдан бери марказда замонавий дерматовенерология и косметологиянинг илмий ва амалий муаммоларига бағишланган “Дерматовинерология ва эстетик тиббиёт” илмий амалий журнали чоп этилади.

Марказ ташкил топганидан буён дерматология ва винерология соҳасида фаолият олиб бораётган дунёнинг етакчи хорижий клиникалари билан, шулар жумласидан Россиядаги Дерматовинерология Давлат маркази, Украина ва Белоруссия Давлат тиббиёт университети, Европа дерматовенерологлар ассоциацияси, Англиядаги Вестминстер Университети ва Халқаро Дерматологлар лигаси билан мустаҳкам алоқаларини олиб бормоқда.


Ташкилот номи:  Республика ихтисослаштирилган дерматология ва венерология илмий амалий тиббиёт маркази
Шаҳар/Туман:  Тошкент шаҳар
Манзил:  Олмазор тумани, ФАРОБИЙ кўчаси, 3 уй
Индекс:  100109
Телефон:  +998 (71) 214-50-98
Факс:  +998 (71) 214-50-68
E-mail:  niidiv@mail.ru
Веб-сайт:  www.niidiv.uz