Вазирлик ҳақида Ҳужжатлар Муассасалар Янгиликлар Тадбирлар Лойиҳалар АКТ Оnline хизматлар

Республика Офтальмология шифохонаси Бош сахифа

Соғлиқни сақлашни бошқариш ҳудудий органи тўғрисидаги Низом билан тасдиқланган Республика Офтальмология шифохонаси

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Республика офтальмология шифохонаси Республикада энг янги тиббий технологиялар асосида аҳолига юқори сифатли ёрдам кўрсатиб келади. 1977 йил 12 ноябрда Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг №923 сонли буйруғи асосида офтальмология шифохона мақомини олди ва Республика офтальмология шифохонаси дея номлана бошланди.

Шифохона замонавий асбоб ускуналар билан жиҳозланган бўлиб, бу ўз навбатида офтальмологик касаликларни даволаш бўйича мамлакатимиз аҳолисига сифатли тиббий ёрдам кўрсатишни таъминлайди.

РОШда ихтисослаштирилган марказ бўлиб, бу ерда ҳар йили 50 дан ортиқ катта ва кичик ёшдаги мижозлар учун консультатив диагностика бўлими фаолият кўрсатади. Ушбу даволаш муассасаси кўп йўналишлар бўйича фаолият олиб боради.

1. Консультатив-диагностика бўлими;

2. Лазер хирургияси и функционал диагностика бўлими;

3. Болалар офтальмопатология бўлими;

4. Кўз микрохирургия бўлими;

5. Травматология бўлими;

6. Витреоретинал хирургия ва офтальмодиабет бўлими;

7. Реконструктив хирургия ва офтальмопластика бўлими.

Стационар бўлимларида йилига 6 мингга яқин беморлар келиб даволанади, у ерда 112 та койка ташкиллаштирилган.

Поликлиникада стационар хизматнинг такомиллашуви, ташҳис ва даволашда янги услубларнинг жорий этилиши, замонавий техника билан жиҳозланиши ҳамда соҳа мутахассислари малакаларининг ошиши беморларни стационар шароитида 6 кун сақлаш ютуғига эришилди.

Ходимлар салоҳияти

Хозирда клиникада 2 нафар тиббиёт фанлари доктори, 7 нафар тиббиёт фанлари номзоди, 27 нафар олий тоифадаги шифокорлар фаолият кўрсатади. Шифохона ходимлари Республика ва халқаро миқёсида ўтказилган офтольмология соҳасига оид конференция ва симпозиумларда иштирок этиб, фахрли дипломларни қўлга киритишган.

Асосий илмий ютуқлар

Шифохонада хорижий мамлакатларда ишлаб чиқарилган юқори технологияли диагностика ускуналари билан жиҳозланган.

РОШ лазер усулидан фойдаланган ҳолда офтальмопотологиянинг турли кўринишларини даволашда етакчи ҳисобланади. РОШнинг лазер хирургияси ва функционал диагностика бўлимида олти камера бурчагининг потогинетик механизм блокадасига боғлиқ бўлган илк ёпиқ бурчакли глаукоманинг лазер технологиясига мўлжалланган янги потогинетик принципларни ишлаб чиқди.

РОШнинг болалар бўлимида аккомодация, амблиопия, узоқни яхши кўролмаслик, бинокуляр кўриш қобилиятининг бузилиши ҳамда амитропия ҳолатида энг мақбул усулда даволаш ишлари олиб борилади. Бу ерда шунингдек, жаҳон даражасидаги самарали операциялар жумладан, ғилайликнинг жарроҳлик йўли билан тўғирлаш, узоқни кўра олмайдиган ҳолатларда кўзнинг оқ пардасини операция қилиш, эгилувчан катаракт интраокуляр линзаларининг имплантацияси, турли кўринишдаги оптик реконструктив операция, кўзни протезлаш ҳамда барча турдаги витреоретинал аралашувлар олиб борилади.

РОШнинг микрохирургик бўлими дунёнинг етакчи фирмаларида ишлаб чиқарилган турли модефикацияли эластик инраокуляр имплантациялар мавжуд бўлган гинезали катарактларининг микроинвазив ва ультра товушли жарроҳлик операциялари олиб борилади.

Бўлимда шунингдек, очиқ ва ёпиқ бурчакли глаукомалар, жумладан, микроинвазивли чуқур склеуктомиянинг хирургик даволанишидаги барча спектрлари, ҳамда витрохрусталь блокли ёпиқ бурчакдаги глаукомада кўз гавҳарини олиб ташлаш операциялари олиб борилади.

РОШда Республикада ягона бўлган витреоретинал ва офтальмодиабет бўлимлари мавжуд бўлиб, у ерда кўз пардаси ва шишасимон қоплама паталогияси мавжуд бўлган беморларга сифатли ёрдам кўрсатилади. Бўлимда оптик-реконструктив операция, ПФОС тампонадлари, эндолазеркоагуляция эластик интраокуляр линза ИОЛ имплантацияли ФЭК, газ ва ҳаво аралашмаси мавжуд силикон ёғларидан фойдаланган ҳолда экстрасклерал ва эндовитреал хирургиялари олиб борилади. РОШда болалар шифохона ҳисобидан бепул витреоретинал аралашувининг барча хизматларидан фойдаланишлари мумкин.

Реконструктив хирургия ва офтальмопластика бўлими Бошқирдистон Респуликасидаги Бутунроссия маркази билан яқин ҳамкорликда турли патологияларда, параорбитал йўналишларда, конъюнктивал, кўзлардаги жароҳатлар, термик ва кимёвий куйишлар бўйича ҳеч қаерда такрорланмайдиган операциларни ўтказди. Бўлимда ўз навбатида кўзни протезлаш амалиёти ташкиллаштирилди.

РОШ мамлакатимизда истифомат қилувчи аҳолига кўз касалликлари бўйича шошилинч ёрдам кўрсатиш бўйича тан олинган етакчи шифохонадир. Стационарда яратилган шароитлар ва юқори малакали кадрлар хизмати, кўз жарроҳатларининг энг оғир шаклларини ҳам даволаш имконини яратди.

Ўзбекистон Ресубликаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги РОШнинг муҳим йўналишларидан бири - бу жарроҳлик операцияси жараёнида кўз гавҳари тўқималарига иложи борича камроқ жарроҳат етказган ҳолда, олд ва орқа қисмини кесишнинг метроинвазив усулини қўллашдан иборат.

Халқаро ҳамкорлик

Клиника доимо МДҲ ва хорижий мамлакатларнинг етакчи ортопедия клиникалари билан, жумладан “Кристалл” ўзбек-америка клиникаси , академик С.Н. Федоров номидаги ФГУ МНТК «Кўз микрохирургияси», Бутун Россия кўз ва пластика хирургия маркази (Уфа, Бошқирдистон) ҳамда Жанубий Корея, Германия, Исроил сингари давлатларнинг кўз клиникалари билан доимо ҳамкорликда иш олиб боради келмоқда.


Ташкилот номи:  Республика Офтальмология шифохонаси
Шаҳар/Туман:  Тошкент ш.
Манзил:  Зиёд кўчаси 12 уй
Телефон:  +998 (71) 246-06-30
Факс:  +998 (71) 246-34-94
E-mail:  info@rkob.uz