Вазирлик ҳақида Ҳужжатлар Муассасалар Янгиликлар Тадбирлар Лойиҳалар АКТ Оnline хизматлар

Тошкент педиатрия тиббиёт институтининг клиникаси Бош сахифа

Соғлиқни сақлашни бошқариш ҳудудий органи тўғрисидаги Низом билан тасдиқланган Тошкент педиатрия тиббиёт институтининг клиникаси

1978 й. 12.04.да ЎзССР нинг МҚ Компартиясининг №199 Қарорига мувофиқ Ўрта Осиё педиатрия тиббиёт институтининг даволаш корпусини ўқув база сифати лойиҳалаштириш учун 15Га ер ажратилди. Клиника даволаш корпусининг қурилиши 1985 йилда Соғлиқни сақлаш вазирлигининг қарор билан фойдаланишга топширилди. Клиникада 325 та койка мавжуд.

Клиника институтнинг ягона ўқув-илмий-даволаш комплексининг тузулмавий бўлими ҳисобланади ва у Ўзбекистон Республикасида истиқомат қилувчи турли ёшдаги аҳолига кўпқиррали, ихтисослаштирилган, стационар ва консультатив-ташҳис қўйиш бўйича кўмак кўрсатиш учун мўлжалланган. Бу ерда 8 та йўналиш бўйича, жумладан болалар хирургияси, ЛОР, травматология, кўз микрохирургияси, офтальмология, анестезиология ва реаниматология, педиатрия, дерматология, неврология, шунингдек олий ҳамширалик иши мутахассисликлари бўйича таҳсил олишади.

Клиника қўйидаги йўналишлар бўйича кўмак кўрсатади:

– болалар хирургияси, кардиохирургия, травматология, ортопедия и нейрохирургия, офтальмология, отоларингология, пластик хирургия, гастроэнтерологик кардиоревматология, пульмонология, неврология ва дерматология.

Ушбу бўлимларда замонавий, юқори технологияларга асосланган, мураккаб операциялар ўтказилади:

- болалар хирургиясида: колоэзофагопластика, бронхоэктатик касаллигидаги бронхлар пластикаси, жигар циррозидаги портосистемали шунтировка, жигарнинг анатомик резекцияси, буйрак ва сийдик йўлларининг ривожланишида аномалиялар ва юрак иллати пластик операциялари.

- офтальмологияда: турли генез, миопия, интроакуляр линзаларнинг имплатацияси, лазер операциялар, капсулотомия, антиглаукомотоз операцииялар.

- пластик хирургияда: юздаги барча эстетик операциялар, қулоқ микротиясидаги пластика, умуртқа суяги касалликлари (скалиоз, кифосколиозлар ва бошқалар).

- травматология ва нейрохирургияларда ортопедия: кўкрак хўжайраларининг туғма варонкашаклли деформациясида торокопластиканинг янги усуллари, пастки қўл оёқларнинг рахитга оид диформациясида перфоротив остеотомия, юқори ва пастки қўл оёқ буғунларининг туғма беқарорлигидаги лавсанопластика, Арнольд-Киари синдромида операциянинг янги услублари.

- кардиохирургияда: уч ёшгача бўлган болаларда ТетрадыФалло радикал коррекцияси, сунъий қон айланиш шароитида янги туғилган болалардаги радикал коррекция, ўпка томирларидаги аномал тарзда найча ёрдамида яранинг фасодини олиш бўйича радикал коррекция, сунъий қон айланиш давомида ДОМСрадикал коррекцияси.

- ЛОРда: гайморотомия ҳолатида радикал операция, ўсмирлар бош суяги асосининг ангиофибромасини олиб ташлаш, эндоназал дакриоцисториностомия, қулоқ гипогенезияси ҳолатида пластика.

Клиника бемор болаларга ташҳис қўйиш ва уларни даволашдаги янги самарали услубларни ишлаб чиқаради ва ўзлаштиради.

- амалиётда бемор болаларга ташҳис қўйиш борасида янги ва замонавий услубларни жорий қилади.

- соғлиқни сақлаш соҳасидаги долзарб масалалар бўйича илмий, амалий конференциялар семинар ва симпозиумларда иштирок этади ва уларни ташкиллаштиради.

- соғлиқни сақлаш соҳасида илк иш бошлаган кадрларга амалий ёрдам кўрсатади.

- ташҳис қўйиш ва даволашда фаол иштирок этади.

Бугунги кунда клиникада жами 241 нафар шифокор фаолият кўрсатиб, улардан 23 нафари фан докторлари, 54 нафари фан номзодлари, 48 нафари доцент, 59 нафари олий тоифадаги шифокорлар, 27 нафари 1- тоифали шифокорлар ҳисобланади.

Ҳамширалар сони– жами 384 нафар, 145 нафари олий тоифали, 82 нафари I тоифали.

Институтда йилига ўртача 16 та диссетация мавзулари, улардан 5 таси докторлик, 11 таси кандидатлик бўлиб, 6 та диссертация ҳимоя қилинади ва 273 та илмий нашрлар чоп этилади.

Клиникада йилдан йилга мурожат қилиб келаётган болалар миқдори ошмоқда, 2001 йилда 150- 200 дан ортиқроқ замонавий диагностика апаратуралари билан жиҳозланган янги диагностика поликлиникасининг очилиши билан бу ердаги беморлар сони ҳам ошди.

2009 йилда ташкил этилган шошилинч ёрдам кўрсатиш қабул бўлими бемор болаларга шошилинч ёрдам кўрсатиш сифатини оширишга муҳим ҳисса қўшган.

Клиника “Соғлом авлод учун”, “Сен ёлғиз эмассан” жамғармалари билан ҳамкорликда Ўзбекистон Республикаси ҳудудларида бемор болаларни даволаш бўйича акциялар ўтказади.

Клиника ходимлар малакасини ошириш борасида, хорижий мамлакатлардаги жумладан, Германия, Россия, Исроил, Италия, Малайзия, Жанубий Корея, Сингапур, Туркия, АҚШ каби мамлакатлардаги клиникалар билан икки томонлама ҳамкорлик олиб бориб, даволаш сифатини яхшиламоқда.


Ташкилот номи:  Тошкент педиатрия тиббиёт институтининг клиникаси
Шаҳар/Туман:  Тошкент ш.
Манзил:  Боғишамол кўчаси 223 уй
Индекс:  100140
Телефон:  +998 (71) 260-31-16
E-mail:  medtur.tashpmi@gmail.com
Веб-сайт:  http://clinic.tashpmi.uz