Вазирлик ҳақида Ҳужжатлар Муассасалар Янгиликлар Тадбирлар Лойиҳалар АКТ Оnline хизматлар

Республика Она ва бола скрининг маркази Бош сахифа

Соғлиқни сақлашни бошқариш ҳудудий органи тўғрисидаги Низом билан тасдиқланган Республика Она ва бола скрининг маркази

Марказ ҳақида

Марказ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ногирон болалар тўғилишини барвақт олдини олиш мақсадида янги тўғилган болаларда ва ҳомиладор аёлларда тўғма патологиянинг юзага келиш сабабларини аниқловчи «Она ва бола Скрининги» Давлат тизимини ташкил этиш тўғрисида”ги 01.04.1998 йилдаги 140-сонли Қарорига, ҳамда Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг “Ўзбекистон Республикасида тиббий-генетикани келажакда ривожлантириш тўғрисида”ги 07.07.1998 йилдаги 334/117-сонли Қарорига мувофиқ ташкил этилган. Мазкур Қарор ижроси 1998 йилда “Соғлом авлод учун” Халқаро Нодавлат Хайрия Жамғармаси томонидан амалга оширилди. Ушбу жамғарма кўмагида ирсий касалликларга эга бўлган болаларда ақлий заифликнинг ривожланишини олдини олиш борасида ҳамда ҳомиланинг юрак иллати билан тўғилиш эҳтимолини аниқлаш мақсадида ҳомиладор аёлларни тиббий кўрикдан ўтказиш ишлари бошлаб юборилди.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан қабул қилинган “Оилада тиббий маданиятни, аёллар соғлиғини, соғлом авлоднинг тўғилиши ва тарбияланишини ривожлантириш каби муҳим йўналишларни амалга ошириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисидаги” 05.07.2002 йилдаги 242-сонли Қарорига мувофиқ 2003 йилдан-2007 йил қадар “Она ва бола скрининги” Давлат дастурининг иккинчи босқичи амалга оширилди.

1998-2007 йиллар мобайнида Республика скриннинг марказларининг фаолиятини такомиллаштириш, соғлом оилани шакллантириш ҳамда она ва бола саломатлигини мустаҳкамлашга қаратилган чора тадбирлар натижасида Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан “2008-2012 йиллар мобайнида туғма ногиронликнинг олдини олиш учун туғма ва ирсий касаликларни барвақт аниқлаш Давлат дастури тўғрисида”ги 16.06.2008 йил ПҚ-892 сонли Қарори қабул қилинди.

Бугунги кунда Скрининг марказининг ташкилий тузилмаси Республиканинг барча ҳудуддларида мавжуд бўлиб, улар Тошкент шаҳри ва 10 та вилоят (Самарқанд, Бухоро, Фарғона, Андижон, Нукус, Наманган, Қарши, Термез, Навоий, Урганч шаҳарларида)да фаолият юритади. 2010 йилда скрининг тадқиқотларини янада ривожлантириш ва барча ҳудудларда фаолият юритишини таъминлаш мақсадида Жиззах ва Сирдарё вилоятларида қўшимча скрининг марказлари очилиши режалаштирилган.

РСМ ТУЗИЛМАЛАРИ ва РСМ ИШЛАРИНИНГ ТАШКИЛЛАШТИРИЛИШИ

РСМ тузилмалари қуйидагилардан иборат:

Тиббий гинетик маслаҳат бериш бўлими (ҳавф эҳтимоли бор хомиладор аёлларнинг ултратовуш скрининги; фенилкетонурия ва вирусли гепатит билан касалланган болаларни диспансер кузатуви ва даволаш; ирсий ва туғма касаликкларга мойил бўлган оилаларга маслаҳатлар бериш; инвазив жараёнларини ўтказиш;) Гинетик лабаратория (фенилкетонурия ва вирусли гепатитни аниқлаш учун кенг кўламли неонатал скрининг; муковисцидозда онаталсиз цитогинетик скрининг); биокимёвий лабаратория; цитогинетик лабаратория; Полимераз занжирли реакция (ПЦР) диагностика лабараторияси )

РСМ нинг тиббий-генетик қабулига мурожат этиш учун, даволаш-профилактик муассаларнинг консультация мақсади кўрсатилган кўрсатмаси билан мурожаат этишлари лозим.
Неонатал скрининг янги тўғилган ва тўғма фенилкетонурия билан тўғилган болаларга нисбатан олиб борилади. Неонатал скрининг жараёнидан ўтадиган касал болалар, жумладан вирусли гепатат билан оғриган болалар тиреоид дори-дармонлари ва фенилкетонурия билан касалланган болалар бепул даволовчи озиқ-овқатлар билан таъминланади. Улар доимо скрининг марказларида диспансер рўйхатида туришади.
Перенатал, яъни II- даражали туғриққа қадар олиб бориладиган скрининг - бу ҳомиладор аёлларнинг 16 кундан 20 ҳафтагача бўлган ҳомиласи жараёнида амалга оширилади. Ушбу скрининг текшируви тўғма юрак иллати ва ҳомиланинг хромосома касалликлари ташҳисини ўз вақтида қўйиш учун касалликка мойил ҳомиладор аёллар гуруҳи орасида ўтказилади.

Туғриқгача қўйилган ташҳиснинг асосий мақсади – она қорнида бола соғлом ривожланаётганлигига ишонч ҳосил қилиш, ирсий касалликлар мавжуд ҳомилани ва туғма юрак иллати ривожланишини олдиндан аниқлаш ва бунга эҳтиёт чораларини кўриш ҳисобланади.

Туғма юрак иллатининг ривожланиши ва ирсий касалликларнинг сабабларини аниқлаш, уларнинг ҳавфли даражаларини кўрик натижалари орқали белгилаб олиш ҳамда оилаларни тиббий-генетик консультациядан ўтказиш натижасида ногирон болаларни тўғилишидан огоҳлантиради ва ирсий касалликлар билан тўғилган болаларни тўғри даволашга имкон яратади. Туғма ва ирсий касалликлардан жабр кўраётган болалар доимий равишда скрининг марказининг малакали мутахассислари томонидан назоратда бўладилар.

РСМ нинг текшируви учун қўйидаги холатлар қабул қилинади:

I. Ҳавф эҳтимоли мавжуд ҳомиладор аёлларнинг тўғишгача бўлган даврдаги Селектив скрининги:
· 18 ёшдан кичик 35 ёшдан ўтганларнинг ҳомиладор бўлиши;
· 11-13 ҳафталик ҳомила вақтида, ултратовуш текширувлари натижасида ҳомиладор аёлларда аниқланган ёқа юзасининг 2,5 мм дан катталашиб кетиши;
· ҳомиланинг бошланишида унинг бир неча маротаба ўзбошимчалик билан олиб ташланиши;
· тўғма юрак иллати ва хромасома синдроми мавжуд болалар тўғилиш хавфи бор ҳомиладор аёллар (Даун синдроми ва бошқалар.);
·Қариндошлар ўртасида тузилган никоҳ (оилада генетик аномалияси мавжуд ҳолатларда!);
·Ҳомиладорлик бошланиши даврида ўткир юқумли касалликка чалиниш ҳолати;
· Тератоген таъсиридаги эрта бошланган гестацияда зарурий дориларни қабул қилиш;
· Ҳомиладорликнинг бошланишида рентенголигик даволаш ва ташҳис қўйиш.

II.Тиббий-генетик маслаҳатлар:
· скилетнинг тизимий касаликлари ва уларни бирлаштирувчи тўқималар (ахондроплазия, гипохондроплазия, авж олиб кетмаган остеогенез, Марфана синдроми, рахит касалликлари, Элерса-Данло синдром ва бошқалар.);
· Наслий алмашувчи касалликлар (фенилкетонурия, муковисцидоз, мукополисахаридоз, Вильсона- Коновалованинг гепатолентикуляр дегенерация ва бошқалар.);
· Асаб-мускуллари касалликлари (Дюшена/Беккео амиодистрофияси, спинал амиотрофия, миотоник дистрофия, спастик араплегия, ирсий атаксия ва бошқалар.);
· Хромосомага оид касалликлар (Даун синдроми, Шерешевского-Тёрнера, Клайнфельтера ва бошқалар.)


Ташкилот номи:  Она ва бола Республика скрининг маркази
Шаҳар/Туман:  Тошкент шаҳри, Юнусобод тумани
Манзил:  Ўзбекистон, Тошкент шаҳри 100140, Юнус-Обод тумани, Боғишамол кўчаси, 5- тор кўча, 3 -уй
Индекс:  100140
Телефон:  +998 (71) 260-28-46
Факс:  +998 (71) 260-28-56
E-mail:  info.resp_skrining@minzdrav.uz
Веб-сайт:  www.med.uz/medgen