Вазирлик ҳақида Ҳужжатлар Муассасалар Янгиликлар Тадбирлар Лойиҳалар АКТ Оnline хизматлар

Республика ОИТСга қарши кураш маркази Бош сахифа

Соғлиқни сақлашни бошқариш ҳудудий органи тўғрисидаги Низом билан тасдиқланган Республика ОИТСга қарши кураш маркази

Ўзбекистон Республикасида илк бора Вазирлар Махкамасининг 1987 йил 13 августда

№ 1124 буйруғига асосан Тошкент шаҳрида Республика СПИД ташҳис маркази ва Самарқанд шаҳрида ташҳис лабораторияси ташкил этилди. 1988 йилдан бошлаб Республикамизнинг барча маъмурий ҳудудларида СПИД ташҳис лабораториялари очилди.

1989 йилдан бошлаб марказ Республика СПИДга карши кураш номи билан юритила бошлади.

СПИД га карши кураш марказининг вазифалари:

-ОИТС га қарши кураш марказининг ҳудудий бўлинмаларида бошқариш учун ташкилий-услубий қўлланмаларни ишлаб чиқиш ;

-ОИВ - инфекциясининг тарқалиши ва касалликнинг келиб чиқиш сабаблари, унга тўғри ташҳис қўйиш, уни даволаш чора тадбирларини олиб бориш;

- ОИВ - инфекциянинг тез тарқалиш омилларини таҳлил этиш буйича махсус эпидимиологик кузатувларни ташкил этиш;

-ОИВ га чалинган шахсларга юкори малакали шифокорлар тамонидан мунтазам тиббий назоратни ташкил этиш ва уларнинг ишга лаёқатлилигини сақлаб қолиш;

- ОИВ /ОИТС ва бевосита ушбу касалликлар билан боғлиқ бўлган бемоларга ташҳис қўйиш ва уларни даволашни амалга оширувчи муассасаларга услубий ёрдам кўрсатиш;

-миллат генофонди ҳамда аҳоли саломатлигини ҳимоя қилиш мақсадида Ўзбекистонда ОИВ/ОИТСга қарши қулланилаётган ташҳис ва даволаш профилактика услубларининг самарадорлигини баҳолаш ва таҳлил қилиш;

-Хорижий мамлакатлардаги ОИВ/ОИТСга тўғри ташҳис қўйиш, унинг прафилактикасини амалга ошириш ва даволашнинг инсон саломатлиги учун салбий таъсир кўрсатмайдиган услубларни ўрганиш ва тажрибаларини таҳлил этиш;

-ОИВ тарқалишига қарши кураш маслалари бўйича тиббиёт ходимлари ва мутахассисларнинг малакаларини ошириш ва қайта тайёрлаш чора тадбирларини кўриш

Ходимлар салоҳияти

-Марказда 66 нафар шифокорлар фаолият кўрсатиб, улардан 26 нафари юқори тоифага эга бўлишса, 38 нафар ўрта маълумотли тиббиёт ходимлар бўлиб, 12 нафари олий тоифалилардир

- Марказининг илмий салоҳияти қўйидагилардан иборат: 1- профессор, 3- фан доктори, 1- доцент, 7- тиббиёт фанлари номзоди.

-СПИД га қарши Республика ва ҳудудий марказларга юқори малакали ва яхши тайёрланган мутахассислар жалб қилинган.

Асосий илмий ва клиник ютуқлар

2010 йилда Ўзбекистон Республика Вазирлар Маҳкамаси қошидаги ОИВ/ОИТСнинг тарқалишига қарши кураш тадбирларни мувофиқлаштирувчи Республика Кенгашининг Қарорига мувофиқ СПИДга қарши кураш Республика маркази таркибида илмий бўлим ташкил этилди. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг №350 рақамли Қарорига мувофиқ ОИВ/ОИТС бўйича илмий тадқиқот ишларини кўриб чиқувчи ва тасдиқловчи илмий- техник Кенгаш ташкил этилди.

Ушбу Кенгаш тасдиқланган муддатдан бошлаб, тиббиёт фанлари доктори унвонини олиш учун 2 нафар, тиббий фанлари номзодлигини олиш учун 5 нафар тадқиқотчиларнинг илмий иши тасдиқланди.

Республика маркази ходимлари томонидан 150 илмий мақола, 300дан ортиқ тезислар нашр қилинган бўлса, 4 та қўлланма, 10 дан ортиқ услубий кўрсатма ва тавсиялар чоп этилди.

Ҳар йили халқаро ва маҳаллий илмий - амалий конференциялар ташкиллаштирилади ва ўтказилади. Охирги 5 йилликда “ЛПУда инъекцияларнинг ҳавфсизлиги ва Ўзбекистон Республикасида миллий даражада инъекция воситаларини тўғри жорий этиш” мавзусида халқаро мутахассислар иштирокидаги маҳаллий конференция, “ОИВ инфекцияларига тўғри ташҳис қўйиш, уларнинг профилактикаси ва даволашда замонавий ёндошувлар” мавзуидаги Республикада ОИВ инфекцияларини тарқалишининг эпидемиологик назоратни кузатиш бўйича 2 та конференция ўтказилди.

Марказ ходимлари мунтаззам равишда ҳудудий ва халқаро миқёсида ўтказилган семинар- тренингларда иштирок этиб, ўз малака ва кўникмаларини оширмоқдалар. Охирги 5 йилликда Марказнинг 50 нафар мутахассиси Республикада, 15 нафари МДҲ давлатларида, 12 нафари хорижий мамлакатларда ўтказилган семинарларда иштирок этдилар.

ОИВнинг онадан болага юқишини олдини олиш профилактикаси

- 2006 йилдан буён ОИВнинг онадан болага ўтишини олдини олиш мақсадида ҳомиладор аёлларга Анти Ретро Вирус Профилактикаси (АРВП) олиб борилмоқда.

- Халқаро экспертлар иштирокида вертикаль трансмиссия профелактика масалалари бўйича мутахассисларни тайёрлаш тизимли равишда амалга оширилмоқда.

- АРВ профилактикасини амалга оширилиш учун барча зарурий дори воситалардан фойдаланиш имконияти яратилди.

- Ҳомиладорларда ОИВни барвақт аниқлаш учун тўғри ташҳис қўйишни ташкиллаштириш мақсадида етарли миқдорда экспресс-тестлар сотиб олинди.

- 2009 йилдан бошлаб, ҳомиладор аёллар ўз хоҳишлари билан ОИВ инфекциясини текшириш бўйича кўрикдан ўта бошладилар.

СПИД Марказининг лабаратория асосини такомиллаштириш

- 2010-2011 йилларда умумий миқдори 10 млрд. сўмда Республикамизнинг барча ҳудудларидаги СПИДга қарши кураш марказлари, ташҳис қўйиш лабороторияларида капитал ва қайта таъмирлаш ишлари олиб борилди.

- Республика ва СПИДга қарши кураш марказининг ҳудудлардаги 14 та филиаллари ПЦР ускуналари, суюқ цитофлюориметрлар, 59 та туманлараро лабораториялар эса иммунофермент анализаторлар билан таъминланган. Жами бўлиб, 23 турдаги диагностик ва даволаш ускуналарига давлат бюжети ҳисобидан 7,5 млрд. сўм миқдорида пул ажратилди.

- СПИДга қарши кураш марказларини юқори технологияли, замонавий лоборатория ускуналари билан жиҳозлаш, тадқиқотлар номенклатурасини кенгайтириш, янги услубларни жорий этиш тадбирлари жойлардаги манфаатдор шахсларни даволаш, аҳолини лаборатория кўригидан ўтказиш бўйича имкониятларни кенгайтиради.

Халқаро ташкилотлар билан ҳамкорлик

Республика СПИДга қарши кураш Маркази қуйидаги халқаро ташкилотлар билан ҳамкорлик қилади:UNAIDS; UNICEF; UNESCO; UNDP; WHO; USAID; СПИД, Сил ва малярияга қарши кураш бўйича Глобал жамғарма.

Халқаро ташкилотларнинг ОИВ/ОИТС профилактикаси бўйича кўмак бериш ваколати аниқланди:

ЖССТ – ОИВни онадан болага ўтишига қарши профилактик, даволаш ва парвариш ишларини олиб бориш бўйича фаолият кўрсатаётган мутахассиларнинг малакасини ошириш бўйича кўмаклашади.

ЮНИСЕФ – Ёшлар ва болалар орасида профилактик дастурларини олиб боришда қўллаб-қувватлайди.

ЮНЭЙДС – Профилактика бўйича чора-тадбирлар ўтказиш стратегиясини ишлаб чиқишда услубий кўрсатмалар беради.

ЮНЕСКО – Ёшлар орасида таълим дастурларини олиб боришда ёрдамлашади.

СПИД, Сил ва малярияга қарши кураш бўйича Глобал жамғарма – Аҳолининг заиф қатлами орасида профилактик чора- тадбирларини ўтказиш бўйича моддий ва техник, шунингдек касалликка чалинган беморларни даволаш сифатини оширишга кўмак беради.


Ташкилот номи:  Республика ОИТСга қарши кураш Маркази
Шаҳар/Туман:  Тошкент шаҳри
Манзил:  ФАРХОД кўчаси, 12 уй
Индекс:  100135
Телефон:  +998 (71) 276-93-25 / +998 (71) 276-23-11
Факс:  +998 (71) 276-37-76
E-mail:  ubekspid@minzdrav.uz
Веб-сайт:  www.spid.uz