Вазирлик ҳақида Ҳужжатлар Муассасалар Янгиликлар Тадбирлар Лойиҳалар АКТ Оnline хизматлар

Республика патологик анатомия маркази Бош сахифа

Соғлиқни сақлашни бошқариш ҳудудий органи тўғрисидаги Низом билан тасдиқланган Республика патологик анатомия маркази

Марказ Ўзбекистон Республикаси Соғликни сақлаш вазирлигининг 1989 йил 21 апрелдаги

«Республика патологик анатомия марказини ташкил килиш тўғрисида” ги (РПАМ) № 454 буйругига асосан ташкил этилди.

Вазифалари

1) «Оналик ва болаликни ҳимоя қилиш» буйича илмий- тадқиқот ишларини олиб бориш;

2) Шифокорлик фаолиятида тажрибалар ўтказиш;

3) Патологик анатомия соҳа мутахассисларининг малакаларини ошириш.

Ходимлар салоҳияти

Директор: М.С Абдуллахужаев - тиббиёт фанлари доктори, профессор, ЎзР Фанлар Академияси академиги, Ўзбекистон қаҳрамони.

Марказда 25 нафар шифокор фаолият олиб боради, булардан: 1 нафари академик, 2 нафари профессор, 8 нафари тиббиёт фанлари номзоди, 8 нафари олий тоифали шифокор ва 4 нафар I- тоифали шифокорлардир.

ТУЗИЛМА

Умумий патологик бўлим - генетик, цитологик, гистологик лабораторияларни ўз ичига қамраб олиб, касалликларнинг келиб чиқиш ва ривожланиш сабабларини ўрганади.

Телетиббиёт тизими орқали биопсий ташҳис қўйиш бўлими

Она ва бола патологиялари бўлими гестологик, вирусологик ва бактериологик лабораторияларни ҳамда репродуктив ёшдаги аёллар пайдо бўлиш эҳтимоли бўлган ўсмага ташҳис қўйишда янги биотехнологик усулларни қўлланилишини ўз ичига олади.

Молекуляр генетика ва хужайра биотехнологиялар лабораторияси

АСОСИЙ ИЛМИЙ КЛИНИК ЮТУКЛАР:

- ёш болалардаги атеросклерознинг морфогенези;

-янги туғилган чақалоқлар нафас йулларидаги бузилиш синдромининг ривожланиш механизми;

-ёш болаларда иммунитет танқислиги синдроми;

-гестозлар ривожланиш механизмини ўрганиш;

-туғма юрак иллати эпидимиологияси;

-она ва бола ўлимининг сабаблар таҳлили;

-«Оналик ва болаликни ҳимоя қилиш» Дастурини амалга оширишда ИКТ нинг аҳамияти;

-кўкрак ва бачадон буғизи саратони касалликларини барвақт аниқлаш йўлларини тадқиқ этиш;

- меъёрий талабларга жавоб берувчи йўлдошнинг қабул қилмаслик механизми;

- хомиланинг туғилмасдан олдин нобуд бўлиши ва янги туғилган чақалоқларни ўта кичкина вазнда туғилишининг патологик анатомияси сабаблари ва ҳавф солувчи омиллари РПАМ далиллари бўйича аниқланди;

-«оналик ва болаликни ҳимоя қилиш» масалалари буйича телетиббиёт патологик анатомия хизматини жорий қилиш;

- бачадон буғзи саратони касаллигини микроскопда барвақт аниқлаб, ташҳис қўйиш;

- Мамлакатимиз ҳудудларида бачадон буғзи саратони касалликларини скринингдан ўтказиш.

НАШРЛАР

29 - услубий тавсия

12 - монография

7- китоб

328 - мақола

568 -тезис

16 - патент

ХАЛКАРО ҲАМКОРЛИК

БМТнинг Тараққиёт Дастури

Халкаро Соғлиқни сақлаш ташкилоти

Тинчлик ва ҳавфсизлик учун илмий Кенгаш.


Ташкилот номи:  Республика патологик анотомия маркази
Шаҳар/Туман:  Тошкент.ш.
Манзил:  Олмазор тумани, Шифокорлар кўчаси №11 уй
Телефон:  +998 (71) 214-50-11
Факс:  +998 (71) 214-50-11
Веб-сайт:  rpam.uz