Вазирлик ҳақида Ҳужжатлар Муассасалар Янгиликлар Тадбирлар Лойиҳалар АКТ Оnline хизматлар

Травматология ва ортопедия илмий-тадқиқот институти Бош сахифа

Соғлиқни сақлашни бошқариш ҳудудий органи тўғрисидаги Низом билан тасдиқланган

Травматология ва ортопедия илмий-тадқиқот институти 1932 йилда ташкил топган. Мустақиллик даврида институт илмий-амалий конференциялар, семинаралар, услубий қўлланма ва монографияларни чоп этиш, очиқ операциялар ўтказиш орқали травматология ва ортопедияга оид касалликларига ташҳис қўйишда ва уларни даъволашда янги услубларни ишлаб чиқиш ва амалга оширишга кўпроқ эътибор қаратилди. Охирги 20 йил ичида Ўзбекистон травматолог-ортопедлар учун 7 та амалий конференция ва 3 съезд ўтказилди.

Институтда қўйидаги бўлимлар мавжуд: катталар ортопедияси бўлими, катталар жарроҳати бўлими, компрессион-дистракцион остеосинтез бўлими, болалар ортопедияси бўлими, ўсмирлар ортопедияси бўлими ,болалар жароҳати бўлими, спортдан шикастланиш бўлими, реанимация бўлими, рентген-лаборатория бўлими, маслаҳат поликлиникаси, физиотерапия бўлими.

Ҳозирда институтда 7 нафар фан докторлари ва 35 нафар фан номзодлари фаолият юритади. Институт клиникасида 27 нафар олий тоифали шифокорлар ишлайди.

Мустақиллик йилларида ТО ИТИ (НИИТО МЗ РУз) ходимлари томонидан 8 та монография ташкил этилиб, 100 дан ортиқ брошюра ва услубий тавсияномалар чоп этилди, 80 дан ортиқ фойдали моделлар ва тадқиқотлар учун патентлар олиниб, 5 нафар фан докторлари ва 36 нафар фан номзодлари тайёрланди.

Ҳар йили институт поликлиникасида 35 000 дан ортиқ беморларга маслаҳатлар берилса, 7000 дан ортиқ беморлар стационар шароитида даволанади ва 3500 га яқин операциялар ўтказилади.

Халқаро ҳамкорлик

Охирги йилларда МДҲ давлатлари билан мустаҳкам илмий алоқалар ўрнатилди. Масалан, Вреден номидаги ЦИТО, НИИТО, Новосибирскдаги НИИТО, Курганскдаги НЦ «ВТО», Киевдаги НИИОТ, Харьковдаги НИИТО ни мисол сифатида таъкидлаб ўтишимиз мумкин. Малакаларини ошириш ва ўз тажрибаларини алмашиш учун ТО ИТИ олимлари АҚШ, Буюкбритания, Австрия, Туркия, Россия, Украина ва бошқа мамлатларда, шунингдек МДҲ давлатлари доирасида ўтказилган халқаро конференцияларда иштирок этдилар.


Ташкилот номи:  Травматология ва ортопедия илмий–тадқиқот институти
Телефон:  +998 (71) 233-10-30 / +998 (71) 233-08-12
Факс:  +998 (71) 233-20-89
E-mail:  info.niito@minzdrav.uz
Веб-сайт:  www.med.uz/niito