Вазирлик ҳақида Ҳужжатлар Муассасалар Янгиликлар Тадбирлар Лойиҳалар АКТ Оnline хизматлар

Санитария, гигиена ва профессионал касалликлар илмий-тадқиқот институти Бош сахифа

Соғлиқни сақлашни бошқариш ҳудудий органи тўғрисидаги Низом билан тасдиқланган Санитария, гигиена ва профессионал касалликлар илмий-тадқиқот институти

Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш Вазирлигининг Санитария, гиегина ва профессионал касалликлар илмий-тадқиқот институти 1934 йил 16 июлда Ўзбекистон Халқ Комиссарлар Кегашиининг № 685 фармонига мувофиқ ташкил этилган.

Институтнинг асосий вазифалари гигиенанинг турли йўналишларида, жумладан пестицид ва минерал ўғитларнинг гигиена ва токсикологияси; болалар ва ўсмирлар гигиенаси; коммунал гигиена; меҳнат ва касбий касалликлар гигиенаси; озиқ-овқат гигиенаси бўйича илмий-тадқиқот ишларини олиб бориш

Клиника касбий касалликларга чалинган беморларга ташҳис қўйиш, уларни даволаш ва диспансерга оид чора тадбирларни амалга ошириш билан шуғулланади, яъни меҳнат қобилияти даражасини текширади, касбий касалликка чалинган беморларни тиббий реабилитациясини таъминлайди, шунингдек ишлаб чиқаришнинг зарарли омиллари таъсир қилиши мумкин бўлган ишчилар орасидаги профессионал ва умуман барча турдаги касалликлар профилактикаси бўйича экспертизалар олиб боради.

Институтнинг илмий бўлими тузилмасида 12 та йўналишли лабораториялар мавжуд; Клиника тузилмасида 100 койкали стационар бўлиб, бир йилда 33000 та беморлар даволанадиган диспансер бўлими ташкиллаштирилган . Бундан ташқари 3 та лаборатория ва дорихоналар фаолият кўрсатади. Институтда жами 231 нафар ходим ишлайди, улардан 45 нафари илмий ходимлар, 33нафари шахсий шифокорлар, жумладан 7 нафари фан докторлари, 21 нафари фан номзодлари, 17 нафари олий тоифали шифокорлар ва 7-нафари биринчи тоифали шифокорлар ҳисобланади.

Сув ва ер гигиенаси лабораториясининг комплексли тадқиқотлари орол бўйи ҳудудларининг чўллашиш жараёнларини бартараф этиш мақсадига йўналтирилган бўлиб, бунда аҳолининг сув заҳиралари билан ўзаро боғлиқ касалликларини тез ривожланиш омилларини ўрганишга қаратилган. Бу каби ишларнинг натижасида “Ўзбекистон Республикасининг атроф-муҳит гигиенаси миллий режаси” тузилди. Ўзбекистоннинг аҳоли яшайдиган ҳудудларини тозалаш, сув ва ерни санитар ҳолатини сақлаш масалаларига доир 60 та меъёрий –услубий ҳужжатлар ишлаб чиқилди ва амалиётга жорий қилинди.

Атмосферадаги ҳаво гигиенаси лабораториясининг илмий фаолияти - организмга атмосферадаги ҳавонинг кимёвий заҳарловчи рефлектор, резорбтив, умум токсик ва эмбриотокиск таъсирларни ўрганишга қаратилган.

Лабораториянинг асосий илмий йўналиши - яшаш жойлар, жамоатчилик бинолар планировкасидаги гигиеник ҳолатларни текширишга қаратилган бўлиб, бунда яшаш ва умум яшаш жойларини маданий-маиший, спорт, даволаш-профилактик шароитларини ҳисобга олинган ҳолда лойиҳалаштиришга қаратилган. Саноат токискологияси ва меҳнат гигиенаси лабораториясининг илмий йўналиши - янги саноат кимёвий моддаларининг токсик хавфлилигини гигиеник баҳолашга қаратилган. Саноат муҳитининг зарарлилик ва хавфлилик даражасини текшириш мақсадида турли касб гуруҳларининг меҳнат шароитларини ўрганиш бўйича тадқиқотлар олиб борилади. Жисмоний омиллар лабораториясида организмга саноат ишлаб чиқаришнинг салбий омилларининг таъсири хусусияти ва даражасини ўрганиш бўйича тадқиқотлар амалга оширилади. Инфратовуш, овоз, вибрация, электр майдонлари, электромагнит майдонлари, радио ва саноат частоталарининг меъёрий ҳажмлари ишлаб чиқилди.

Касбий касалликлар клиникаси, диагностикаси ва даъволаш лабораторияси саноат корхоналарида касбий ёки умумий касалликка олиб келувчи омилларни ўрганиш бўйича илмий-тадқиқот ишларини олиб боради. Интоксикация ва касбий патологиянинг вақтли юзага келадиган босқичларини аниқлаш учун чуқур тиббий текширувлар олиб борилади. Гигиенада тиббий-биологик лабораторияларни тадқиқ қилиш, кимёвий ва жисмоний омиллар таъсирида молекула ва ҳужайралардаги моддалар алмашинувининг бузилиши сабабларини ўрганишга қаратилган.

Пестицидлар, ўғитлар таксикологияси ва гигиенасининг асосий фаолияти атроф-муҳит объектларида янги пестицидларни ва уларни регламентга солиш жараёнларини ўрганиш бўйича гигиеник-токсикологик тадқиқотларини ўтказишдан иборат. Заҳарли моддаларнинг таҳлилий кимё лабораториясида газли суюқликлар, юпқа қатламли, хроматографик услублар таҳлили ҳавода, сув, ер ва озиқ-овқат маҳсулотларидаги кимёвий моддаларнинг миқдорини аниқлаш бўйича тадқиқотлар олиб борилади.

Овқатланиш гигиенаси лабораториясида саноат, идорлар ва давлат даражасида озиқ овқат маҳсулотларининг сифати ва хавфсизлик менежменти тизимини такомиллаштириш бўйича тадқиқотлар олиб борилади.

Болалар ва ўсмирлар гигиенаси лабораториясида санитар-гигиеник мезонларнинг, тарбия, таълим ва жисмоний меҳнатга таъсирлари; ўсаётган организмга экологик гигиеник, тиббий-биологик, ижтимоий-иқтисодий омилларнинг таъсири бўйича тадқиқотлар олиб борилади.

Институтдаги илмий тадқиқотлар атроф-муҳитнинг зарарли омилларини гигиеник меъёрлаш қоидалари, услубларини асослаш, шунингдек саноат ва қишлоқ хўжалигининг турли соҳаларига ижобий таъсир кўрсатувчи шароитлар яратиш, шунингдек инсон ҳаёти тарзи, озиқ овқати ва маиший ҳаётига, шунингдек болаларни ўраб турган муҳитга эътибор қаратиш мақсадида олиб борилади. Шунингдек, лаборатория ходимлари турли саноат соҳаларида, қишлоқ хўжалигида аҳолининг яшаш шароити яхшилаш, озиқ овқат, дам олиш ва маиший эҳтиёжини қондириш талабларини бажариш бўйича санитар-меъёрий ва услубий ҳужжатлар ишлаб чиқади.

· 1990-2011 йилларда институтда қўйидагилар ишлаб чиқилди ва нашр қилинди:

  • 77 та монографиялар, дарсликлар, ўқув-услубий қўлланма ва брошюралар;
  • 129 та санитар қоидалар, расмий қурилиш меъёрлари;
  • 315 та услубий ва гигиеник тавсияномалар ва кўрсатмалар.

· Бундан ташқари 7 та патент олиниб, (жумладан 2 таси Ўзбекистоннинг истиқболли кашфиётлари тўпламини ўз ичига олган), охирги 3 йил ичида патент олиш учун 4 та ариза топширилди.

Тадқиқотлар самарасини амалиётга тадбиқ этиш натижасида, табиатни асраш, унга зарар етказувчи салбий таъсирларни камайтириш, шунингдек ижтимоий-иқтисодий йўналишларда умум ва касбий касалликларни олдини олиш, меҳнат ва ер заҳираларини асраш ва республикада аҳоли соғлигини сақлаш бўйича ижобий ўзгаришлар юзага келди.


Ташкилот номи:  Санитария, гигиена ва касбий касалликлар илмий-тадқиқот институти
Шаҳар/Туман:  Тошкент шаҳри
Манзил:  Мирзо-Улуғбек тумани, Олтин тепа кўчаси 325
Индекс:  100056
Телефон:  +998 (71) 266-47-36 / +998 (71) 266-48-29
Факс:  +998 (71) 266-47-36
E-mail:  gigiena_niisgpz@mail.ru
Веб-сайт:  www.sgpz.uz