Вазирлик ҳақида Ҳужжатлар Муассасалар Янгиликлар Тадбирлар Лойиҳалар АКТ Оnline хизматлар

Республика ихтисослаштирилган онкология ва тиббий радиология илмий-амалий тиббиёт маркази Бош сахифа

Соғлиқни сақлашни бошқариш ҳудудий органи тўғрисидаги Низом билан тасдиқланган Республика ихтисослаштирилган онкология ва тиббий радиология илмий-амалий тиббиёт маркази

Республика онкология илмий Маркази РОИМ ЎзССВ 1962 йилда онкология ва радиология бўйича ўзбек илмий-тадқиқот институти (АН РУз) сифатида ташкил топган. 2000 йилдан бери Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш Вазирлигининг Республика онкология илмий маркази (РАИМ) сифатида фаолият юритади.

РАИМ ЎзССВ Ўзбекистон Республикасининг онкология хизмати бош муассасаси бўлиб, унинг таркибида 17 та онколигия хизматини кўрсатувчи йирик муассасалар (шаҳар, вилоят, республика диспансерларини) мавжуд. Шунингдек 271 та туман ва шаҳар поликлиникалари қошида онкокабинетлар фаолият юритади. Республикада жами бўлиб, 2315 та онкологик койкалар мавжуд, улардан 90 таси болаларни даъволашга қаратилган.

РАИМ ЎзССВ нинг асосий вазифалари қўйидагилар ҳисобланади:

· онкологик касаликка чалинган беморларга юқори даражада ихтисослаштирилган диагностика, даволаш ва маслаҳатлар беришда кўмаклашиш;

· вилоят онкология диспансерларга илмий-услубий, кураторлик ёрдамларини кўрсатиш;

·хатарли ўсмаларни скрининг ва профилактика қилиш;

· клиник радиология ва онкология бўйича ординатор, магистр, стажёр-тадқиқотчиларни тайёрлаш бўйича асосий ўқув базани тайёрлаш.

РОИМ ЎзССВ асосида 14.00.14 рақами остидаги “Онкология” ва 14.00.19 рақами остидаги “Нурли диагностика, нурли терапия” мутахассисликлари бўйича докторлик ва номзодлик илмий ишларни ҳимоя қилиш бўйича ихтисослашган кенгаш ташкил этилган. 2001 йилдан бери ушбу кенгаш 94 та диссертация ишларини, улардан 14 таси докторлик, 80 таси номзодлик илмий ишларини кўриб чиқди. Бугунги кунда РОИМ ЎзССВ да 18 та тиббиёт фанлари докторлари, улардан 6 таси профессорлар, 55 та тиббиёт фанлари кандидатлари фаолият кўрсатмоқда. РОИМ ЎзССВ онкология касалликларини даъволаш ва диагностика қўйиш бўйича МДҲ давлатларидаги етакчи марказлардан бири ҳисобланади.

Марказнинг илмий фаолияти жуда кенг кўламли бўлиб, у назарий, экспериментал ва клиник бўлимларни ўз ичига олади. Барча илмий тадқиқотлар замонавий асбоб-ускуналар, компьютер техникалари билан таъминланган бўлиб, тўғри ташкиллаштирилган хизмат юқори малакали жамоа билан амалга оширилади ва бу жараён РОИМ ЎзССВ директори-профессор С.Н.Наврузовнинг раҳбарлиги остида Илмий Кенгаш томонидан назорат қилинади.

Охирги йилларда РОИМ ЎзССВ нинг клиник бўлинмалари қўйидаги ютуқларга эришди:

· гастроэктомиянинг кенгайишидан сўнг ингичка ичакда бир дақиқали резервуарнинг ҳосил бўлиши (Патент рақами №IAP20070260);

·аналь йўли саратонида тўғри ичакни операция қилишдан кейин неосфинктеранинг юзага келиши;

· онкологияда органсақловчи операциянинг олиб борилишида гармон ва онкомаркерларнингасосли тарзда илмий қўлланилиши;

·кўкрак саратонида мастэктомиядан кейин пластик операциянинг олиб борилиши;

· бўйрак саратонида органсақловчи операциянинг олиб борилиши;

· қовуқ саратонида цистэктомия дан кейин сунъий қовуқни ташкиллаштириш бўйича операция олиб борилиши;

· абдомин-цервикал экстирпациясидан кейин қизилўнгач саратонида эзофаго-еюно анастомозасининг янги усулларидан фойдаланиш (Патент рақами № 20050156);

Онкоторакал бўлими илмий раҳбари профессор Н.Ф.Кротов томонидан видеоторакоскопик операциясининг ўтказилиши;

· суяк-томирлари ўсмалари пайдо бўлганда янги турдаги эндопротезларнинг ташкил этилиши ва органсақловчи операциянинг олиб борилиши.

Онкологиянинг назарий омиллари ва уни тажрибадан ўтказиш бўйича илмий ютуқлар:

· канцерогенез лабораторияси ва саратоннинг биринчи профилактикаси

Бугунги кунда Г.В Киреева раҳбарлигида лаборатория “Ўзбекистонда ошқазон, қизилўнгач ва ўпка раклари бўйича чора- тадбирлар тизимини ўрганиш ва ишлаб чиқиш” мавзусидаги ИТСС-9-5 грантини амалга ошириш бўйича, 2009-2011 йиллар давомида тадқиқотлар олиб бормоқдалар.

Саротонга қарши дори воситаларини ишлаб чиқиш лабораторияси

РОИМ ЎзССВ да маҳаллий ўсимликлардан ўсмага қарши тайёрланган янги дори-дармонларни клиник жорий этиш ва ишлаб чиқиш бўйича ишлар олиб борилмоқда. Трополонли алкалоидлар тадқиқоти аниқ натижалар берди, масалан, 27 та бирикмадан иборат 50та сентизланган моддалар АҚШ саратон касалликлари институтининг (NCI) 60 нафар беморларида цитостатик и цитолитик invitro фаоллигида тадқиқот ўтказилди. invivo моддаларининг ўсмага қарши фаоллиги ўрганилгандан кейин 5 та фаол бирикма танлаб олинди: Дэкоцин, Дэковин, К-48, К-42 и колхиприт (К-20). Ўрганилган дори воситаларининг ижобий томони уларда зарарли токсинларнинг камлигидир. Дэкоцин воситаси эса соғлиқни сақлаш амалиётида жорий этилади, тери саратонини даволашдаижобий натижа берди. Ушбу дори воситаси билан даъволаш давомида гемопоэз ва иммунитетга салбий таъсир кузатилмади.

Ўсма биологиясининг лабораторияси

1997 йилдан ҳозирга қадар олиб борилётган илмий тадқиқотлар ҳалокатли молекуляр генетик аспектларнинг ўсишига бағишланган.Турли хил онтопотологияларда HLA- фенотиплари ва хромосома аномалиялари ўрганилди. HLA-фенотиплар и хромосома аномалларнинг тадқиқи этилиши, клиник ва гистологик ташҳислар ўртасидаги фарқларни ўз вақтида аниқлашга имкон яратди.

Лаборатория ходимлари томонидан янги дори воситаларини тайёрлаш жараёнида ўсмаларнинг фармакокоррекциясини ўрганиш бўйича ГНТП грантлари доирасида тадқиқотлар олиб борилди. Олинган натижалар тўқима клонларидаги резистент шаклларининг замонавий ташҳиси ва терапияга оид дастурларнинг зарурий алмашинуви учун ўсма тўқималарининг таъсирини алоҳида таҳлил қилиш зарурияти ҳақидаги клиник онкология амалиёти ҳақидаги хулосани чиқаришга имкон яратди.

2001 йилдан бери РОИМ ЎзССВ моддий-техник базаси сезиларли даражада ривожланди ва барча клиник, лаборатория ва нурли диагностика бўлинмаларида қайта таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда. Замонавий талабларга жавоб бера оладиган нурли терапия, патоморфология, конференция залларининг янги бўлимлари ишга тушди.

Ҳар йили РОИМ ЎзССВ онкология назарияси ва клиникасининг долзарб масалалари бўйича хорижий мутахассисларни жалб қилган ҳолда, 10 дан ортиқ илмий амалий форумлар ва тренинглар ўтказиб келади. Унда республикамизда онкология бўйича фаолият юритувчи ёки унга алоқадор мутахассислар, жамоатчилик ташкилотлари вакиллари иштирок этадилар. Бу каби форумларнинг ўтказилиши хорижий мутахассислар билан соҳа бўйича фикр ва билимларни алмашиш имкониятини яратиб, ёш онколог олимлар учун мактаб вазифасини ўтайди.


Ташкилот номи:  Республика ихтисослаштирилган онкология ва тиббий радиология илмий-амалий тиббиёт маркази
Шаҳар/Туман:  Тошкент шаҳри
Манзил:  ШАЙҲАНТАҲУР тумани, ФАРОБИЙ КЎЧАСИ, 383
Индекс:  100179
Телефон:  +998 (71) 246-05-13 / +998 (71) 246-29-78
Факс:  +998 (71) 246-29-78
E-mail:  info@cancercenter.uz
Веб-сайт:  www.cancercenter.uz