Вазирлик ҳақида Ҳужжатлар Муассасалар Янгиликлар Тадбирлар Лойиҳалар АКТ Оnline хизматлар

Шошилинч тиббий ёрдам кўрсатиш Республика илмий маркази Бош сахифа

Соғлиқни сақлашни бошқариш ҳудудий органи тўғрисидаги Низом билан тасдиқланган Шошилинч тиббий ёрдам кўрсатиш Республика илмий маркази

Шошилинч ёрдам кўрсатиш хизмати (ШЁКХ), мамлакатда соғлиқни сақлаш тизимида ташкил этилган етакчи,мустақил тузилма ҳисобланиб, 1998 йилнинг 10 ноябрида Ўзбекистон Республикаси Президентининг №ПҚ-2107 Қарорига мувофиқ барпо этилди ва 2011 йилда ўз фаолиятини бошлади. Ниозм рус тилида келтирилган

Ўзбекистон Республикаси ШЁКРХ СЭМП шошилинч тиббий ёрдам кўрсатиш Хизмати шаклланиш босқичлари

1998 ноябрь

Президентнинг «Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш соҳасини ислоҳ этиш дастури ҳақида № 2107 чи Фармони - СЭМП (ШЁКХ) нинг юзага келиши,

1999-2001

Бинони таъмирлаш ва қайта таъмирдан ўтказиш, ходимлар танлаб олиш ва уларга вазифаларни тақсимлаш, бинони замонавий тиббий ускуналар билан таъминалаш

2001 март

СЭМП (ШЁКХ) нинг тўлақонли фаолиятини бошланиши

2001

ШЁКРИМ ни Япония гранти ва Испания кредити доирасида тиббий жиҳозлари билан таъмирлаш

2003

2003 йил 02.12. да Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “шошилинч ёрдам кўрсатиш хизматини келажакда такомиллаштириш чора тадбирлари тўғрисидаги” № 537 Қарори

2008-2009

Ислом ривожланиш банки кўмагида ШЁКРИМ нинг республика филиалларини юқори технологик тиббий ускуналар билан таъмирлаш

2009

Президентнинг «Тиббий тез ёрдам кўрсатиш фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида» ПҚ-1114 Қарори

2009-2010

Ҳудудий тиббий бирлашма ёнидаги шошилинч тиббий ёрдам кўрсатиш бўлимини араб иқтисодий ривожланиш банкининг Қувайт жамғармаси кўмагида юқоритехнологик тиббий ускуналар билан жиҳозлаш

ШЁКРИМ фаолиятининг асосий мақсади аҳолига ўз вақтида сифатлимахсус шошилинч ёрдам кўрсатиш бўйича илмий-услубий, таълимий ва даъволаш фаолиятни замон талабига мос равишда ташкиллаштириш ҳисобланади.

Марказнинг асосий вазифалари:

• давлат шошилинч хизмат кўрсатиш фаолиятини, замонавий жаҳон талабларига мос равишда, тезкор, юқори технологиялардан фойдаланиб, самарали ташкиллаштирилишини назорат қилади;

• Марказнинг вилоятдаги ва Қорақалпоғистон Республикасида мавжуд филиалларини ташкилий-услубий қўлланмалар фаолияти ва консультатив ўзаро алоқаларини йўлга қўяди ва мунтазам текшириб боради;

• Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида истиқомат қилувчи аҳолига сифатли тез ёрдам ва махсус шошилинч тиббий ёрдам кўрсатишни таъминлайди;

•шошилинч ёрдам кўрсатиш хизматини келажакда такомиллаштириш, ногиронликни ва аҳоли ўртасида ўлим миқдорини камайтириш бўйича кўрилаётган чора-тадбирларда мунтазам иштирок этади;

• СЭМП (ШЁКХ) ни ривожлантириш ва такомиллаштириш бўйича истиқболли тавсиялар ишлаб чиқади ва уларни амалга жорий этади;

• янги, самарали профилактика технологиясини, шошилинч тиббий ёрдам кўрсатиш диагностикаси ва даъвоси бўйича илмий тадқиқотлар олиб боради, ҳамда уларни соғлиқни сақлаш амалиётида жорий этади;

• шифокорлар ва ўрта маълумотли тиббиёт ходимларини қайта тайёрлаш ва малакаларини ошириш бўйича чора тадбирлар ишлаб чиқади, шунингдек ушбу йўналишда фаолият юритаётган илмий-педагогик кадрларни қайта тайёрлашга кўмаклашади;

•хорижий ташкилотлар ва муассасалар, халқаро ташкилотлар билан соҳа доирасида ҳамкорликни амалга оширади;

• манфаатдор ташкилотлар билан ҳамкорликда, аҳоли ўртасида биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш, фавқулодда ёрдам кўрсатиш профилактикаси бўйича ўтказиладиган санитар-маърифий ишларда иштирок этади;

•Фавқулодда вазиятлар Вазирлиги, Ички ишлар Вазирлиги , ДАН, ёнғин ва қутқарув хизмати бўйича фаолият олиб бораётган идорлар, шунингдек бошқа манфаатдор муассаса ходимларига шифокор ёрдам кўрсатгунга қадар биринчи шошилинч ёрдам кўрсатиш техникаси бўйича ўқув курсларини ташкиллаштиради.

СЭМП (ШЁКХ)нинг ташкилий тузилмаси барча туманларда, Ўзбекистон Республикасининг барча қатламдаги аҳолисига тун-кун, бепул хизмат қила оладиган рационал заҳира қуввати билан шошилинч хизмат кўрсатишни юқори малакада амалга оширади. СЭМ структураси ўз ичига Тошкент шаҳрида шошилинч тиббий ёрдам кўрсатиш Республика илмий Маркази бош идора, Қорақалпоғистон Республикасида ва ҳар бир вилоятда ўз филиалларига эга (уларнинг ҳаммаси 13 тани ташкил этади). Бундан ташқари, юртимиздаги 173та аҳоли пунктларининг туман тиббий бирлашмаларида ташкил этилган РНЦЭМП субфилиаллари, яъни туман тиббий бирлашмаларининг шошилинч ёрдам кўрсатиш бўлималари (РМО) ташкил этилди. Санаб ўтилган стационар бўлинмалардан ташқари, структурага 189 та станциялардан иборат “03” хизмати ва 1985 та тез ёрдам кўрсатиш бригадаси, шунингдек санитар авиация гуруҳи киради.

СЭМП кадрлар салоҳияти. СЭМ да 55659 жисмоний шахс, жумладан 8299 та шифокорлар (15%), 29328 (53%).) ўрта маълумотли тиббиёт ходимлари фаолият юритади. Хизмат олдида турган ижтимоий қийматга эга вазифалар ва шошилинч хизмат кўрсатишнинг ўзига хослиги СЭМ ходимларининг малакаси ва профессионал жавобгарлиги билан боғлиқ талабларда номоён бўлади. РНЦЭМП да шифокорлар малакасини ошириш институти кафедраси жойлашаган. Ҳар йили 400 дан ортиқроқ шифокорлар РНЦЭМП базасида ўз малакаларини оширадилар. 2000-2010 йилларда тизимда жами бўлиб 4389 шифокорлар ўз малакаларини оширдилар.

2001 йилдан бери ШЁКРИМда клиник ординатура, 2005 йилдан бери аспирантура ва докторантура орқали мутахассисларни тайёрлаш ишлари олиб борилди. Кўрсатиб ўтилган даврда ШЁКРИМнинг ҳудудий касалхона бўлимлари учун 230 та-хирургия, томир хирургияси, травматология, нейрохирургия, терапия, кардиология, неврология, педиатрия, патанатомия каби долзарб мутахассисликлар бўйича шифокорлар тайёрланди. Ҳозирда Қорақалпоғистон Республикаси ва республиканинг барча вилоятларида 122 та ёш мутахассислар ўқитилмоқда. Шошилинч тиббий ёрдам кўрсатишнинг долзар муаммолари бўйича 25 та аспирант, 3 та докторант ўз ишларини якунладилар.


Ташкилот номи:  Шошилинч тиббий ёрдам кўрсатиш Республика илмий Маркази
Шаҳар/Туман:  Тошкент шаҳри
Манзил:  Фарҳод кўчаси, 2
Телефон:  +998 (71) 150-46-00 / +998 (71) 150-46-01
Факс:  +998 (71) 150-46-05
Веб-сайт:  www.emerg-centre.uz