Вазирлик ҳақида Ҳужжатлар Муассасалар Янгиликлар Тадбирлар Лойиҳалар АКТ Оnline хизматлар

Нейрохирургия Республика илмий маркази Бош сахифа

Соғлиқни сақлашни бошқариш ҳудудий органи тўғрисидаги Низом билан тасдиқланган Нейрохирургия Республика илмий маркази

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовнинг ташаббуси билан 1997 йил 31 декабрда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг №583 Қарорига биноан нейрохирургия Илмий Маркази ташкиллаштирилди.

Илмий Марказ ташаббускори Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш соҳасида хизмат кўрсатган профессор Кариев Марат Ҳикматович бўлиб, у Марказнинг биринчи директори ҳисобланади.

2011 йилда нейрохирургия Марказининг янги биноси қайта таъмирланди. Барча нейрохирургия бўлимларни янги замоновий технологиялар билан жиҳозлаш мақсадида улар қайта таъмирланди.

Илмий Марказ таркибида турли бўлим ва лабораториялар ташкил этилган, буларга: поликлиник-диагностика бўлими, нейроонкология бўлими, бош суяк- мия бирикуви бўлими, умуртқа-орқа мия патологияси бўлими, марказий асаб тизими томирлари патологияси бўлими, функционал ва эндоскопик нейрохирургия бўлими, болалар нейрохирургияси бўлими, шунингдек нейроанестезиология ва нейрореанимация бўлимлари.

Марказнинг 450 та ходимлари орасида 5 нафар фан профессор ва докторлари, 17 та кандидат номзодлари фаолият юритади. Шифокорларларнинг аксарияти олий маълумотли, юқори малакали шифокорлардир. 8 та турли хил клиник бўлимларда 130 койка ташкиллаштирилган. Бугунда Нейрохирургия Илмий Марказини профессор Қориев Ғайрат Маратович бошқаради.

Операцион блок 7 та операцияхоналаридан ташкил топган бўлиб, 10 койкали реанимация ва тезкор терапия ускуналари билан жиҳозланган. Бундан ташқари нейрорентгенология, нейроэлектрофизиология, нейрореабилитация, нейропатоморфология ва бошқа зарурий бўлимлар ҳам беморларга хизмат кўрсатиб келмоқда.

1991 йилдан 2011 йилгача марказ ходимлари томонидан бош ва орқа мия потолигиясини жарроҳлик билан даволашнинг янги услублари ўзлаштирилди, уларга: уч шохли нерв микроваскуляр декомпрессияси, эндоскоп вентрикулоцистерностомия, тутқаноқ касалини тезкор даволаш, аневриз ва мальформация очиқ операциялари, тетринг жарроҳлиги–унинг синдроми ва диастоматомиелияси, Киари мальформациясини тезкор даволаш, кейджа ва транспедикуляр пластиналар билан умуртқани стабиллаштириш, умуртқа каналининг стенозида ляминопластикалаш, суяк цементи билан вертебропластикалаш ва бош суякни қайта таъмирлаш, перкутли дискэктомия, умуртқанинг ўсмасини олиб ташлаш, бош суяги асосидаги ўсма хирургияси, титанов материаллар билан краниопластика қилиш, ЭМГ интраоперациясидан фойдаланиш.

Илмий Марказда Тошкент Давлат Медицина Академиясининг талабалари учун нейрохирургия бўйича ўқув –амалий машғулотлар олиб борилади. Дарсларни кафедранинг тажрибали ўқитувилари олиб боради ва ўқув жараёнлари вақтида талабларга нейрохирургиянинг барча аспектлари тўлиқ тушунтирилади.

Илмий Марказ ва кафедра ходимлари охирги йилларда 22 та монография, 650 та илмий ишлар, 34 та услубий тавсиялар, 40 дан ортиқ рационализатор таклиф ва патентларини чоп этдилар.

Охирги ўн йилликда Илмий Марказ етакчи хорижий нейрохирургик клиникалар билан халқаро илмий алоқаларини бирмунча кенгайтирди. Марказ ходимлари Бутунжаҳаон нейрохирургия жамияти (WFNS), Осиё нейрохирургия жамияти (ACNS), Европа нейрохирургия Ассоциациясининг аъзорлари ҳисобланади ва мунтазам равишда Америка нейрохирурглари жамияти (AANS) томонидан ташкиллаштирилган халқаро конференцияларда иштирок этади. Бўлим ходимлари халқаро конференция, семинар, сумпозиумларда (АҚШ, Япония, Индонезия, Ҳиндистон, Германия, Австрия, Малайзия ва МДҲ давлатларида) иштирок этиб, ўз билим ва кўникмаларини оширдилар.


Ташкилот номи:  Республика Илмий нейрохирургия маркази
Шаҳар/Туман:  Тошкент шаҳри
Манзил:  Мирзо – Улугбек тумани, ХУМОЮН, 40
Телефон:  +998 (71) 264-96-10 / +998 (71) 264-96-09
E-mail:  info@neuro.uz
Веб-сайт:  www.neuro.uz