Вазирлик ҳақида Ҳужжатлар Муассасалар Янгиликлар Тадбирлар Лойиҳалар АКТ Оnline хизматлар

Нашрлар Бош сахифа

«Ўзбекистонда соғлиқни сақлаш-Здравоохранение Узбекистана» газета таҳририяти

Газета 1995 йилдан бери, ҳафтада бир марта, А-3 ҳажмда, рус ва ўзбек тилларида чоп этилади (бир йилда 52 та сон).

Газета кенг кўламдаги ўқувчилар, медицина ва илмий ишчилар учун мўлжалланган.

Таҳририят фаолиятининг асосий йўналиши «Ўзбекистонда соғлиқни сақлаш-Здравоохранение Узбекистана» газетасини чоп этилиши ҳисобланади.

Ўз мақсад ва вазифаларини амалга ошириш учун Таҳририят қўйидагиларни амалга оширади:

· нашрий маҳсулотларни чоп этиш бўйича тематик режаларни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш;

· нашрий маҳсулотларни тайёрлаш ва уларни чоп этиш бўйича буюртмалар қабул қилиш;

· Тиббиёт бўйича газетада реклама ва информацион, илмий-оммабоп ва бошқа турдаги иловаларни нашр қилиш ва уларни тарқатиш;

· Газета саҳифалари учун газета ва эълонлар қабул қилиш ва уларни жойлаштириш

· Дизайнерлик, бадиий безак ишлари, кўргазмалар ташкиллаштириш;

· Хорижда ушбу соҳада фаолият кўрсатаётган ташкилотлар билан бирга тажрибалар алмашиш мақсадида ҳамкорликни йўлга қўйиш.

Газета сайти «Ўзбекистонда соғлиқни сақлаш-Здравоохранение Узбекистана»