Вазирлик ҳақида Ҳужжатлар Муассасалар Янгиликлар Тадбирлар Лойиҳалар АКТ Оnline хизматлар

Sihat-Salomatlik Бош сахифа

Журналнинг асосий мақсади:

Юртимиз аҳолисининг тиббий маданияти ва саводхонлигини ошириш ҳамда касалликларнинг олдини олиш мақсадида олимлар, етук мутахасис ва шифокорларнинг саломатликка оид тиббий маслаҳатлар ва тавсияларини қизиқарли мақолалар шаклида чоп этиш.

Журналнинг фаолияти ҳақида:

Таҳририят муаллифлардан қўлёзмалар, фото-лавҳалар ҳамда расмлар қабул қилиб таҳрир этади ва нашрга тайёрлайди. Материаллар таҳририятда макетлаштирилиб, босмахонага файл тарзида топширилади ва унинг чоп этилишини назорат этади.

Муассис:

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда Тошкент врачлар малакасини ошириш институти.

Бош муҳаррир:

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири муовини Саидмурод Саидалиев

Бош бухгалтер :

Гулжон Зикирёева.

Бош муҳаррир ўринбосари:

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган журналист Гулчеҳра Жамилова.

Масъул котиб:

Сарвар Маҳмудов.

Бўлимлар:

1) Тиббиёт:

- Она-бола соғлиғини муҳофаза этиш;

- Касалликларнинг олдини олиш;

- Мутахассис ва шифокорларнинг фойдали маслаҳатлари.

2) Ижтимоий:

- Тиббиёт соҳасидаги янгиликлар ва хабарлар;

- СПИД, наркомания ва спиртли ичимликлар ичиш ва тамаки чекишга қарши тарғибот.

3) Халқ табобати ва тиббий мерос.

4) Маънавий-маърифий мавзу ва дам олиш саҳифаси.

5) Хатлар бўлими.

Журналнинг ташкил этилиши ҳақида:

1980 йили профессор Рауф Абдуллаев, академиклар - Восит Воҳидов, Жамол Махсумов, Саиджалол Баҳромов, Наби Мажидов ва бошқа олимлар ташаббуси билан саломатликка оид илк бор ўзбек тилида журнал ташкил этиш ғояси пайдо бўлади.

У вақтлар журнал ташкил этиш учун Москвадан рухсат олиниши керак эди. Ўзбек олимлари қаршиликлар ва қийинчиликларга қарамай журнални чоп этиш учун бир неча йиллар ҳаракат қиладилар. Ўзбек халқи саломатлигини ҳимоя қилиш учун илмий-оммабоп журнал жуда керак деб ҳисоблаган олимларимиз 1989 йилда мақсадларига эришдилар. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш Вазирлигининг 1989 йил 1 декабрь 1097-сонли буйруғига асосан «Сиҳат-саломатлик» журнали ташкил этилди.

Юқорида исми-шарифлари келтирилган олимларимиз ва журналистлар - Марҳамат Муслимов, Раъно Раҳмонова, Жамол Шаропов, Гулнора Раҳмонова саъйи ҳаракатлари билан 1990 йил май ойида журналнинг илк сони нашр этилган.

Гувоҳнома: № 0220. 02.02.2007 й. - Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги.

Гувоҳнома: № 006194. 05.01.2011 й. - М.Улуғбек тумани ҳокимияти.

Манзил: Тошкент шаҳри, Паркент кўчаси, 51-уй.

Телефон: 268-17-54. Факс: 268-37-08. Е-mail: sihat@list.ru

Ҳисоб рақами: 20212000000125040001. Ипотека банки Меҳнат филиали, МФО код: 00423. ИНН: 201282696. ОКОНХ: 87100.

Обуна индекси: 865 – якка обуначилар учун.

Обуна индекси: 866 – ташкилотлар учун.

Шакли: А-4. Саҳифаси 32 бет (рангли муқова билан 36 бет).

Даврийлиги: ҳар ойда - 1 марта (бир йилда - 12 марта) ўзбек тилида чоп этилади.

Қоғоз формати: 60х84 1/8. Ҳажми: 4 босма табоқ. Офсет қоғоз.

Молия манбаи: босмахона, журнал ва таҳририят сарф-харажатлари асосан обунадан тушган маблағ эвазига қопланади.