Вазирлик ҳақида Ҳужжатлар Муассасалар Янгиликлар Тадбирлар Лойиҳалар АКТ Оnline хизматлар

O‘zbekiston кardiologiyasi Бош сахифа

O‘zbekiston кardiologiyasi

“O‘zbekiston кardiologiyasi” журналига 2006 йилда асос солинган. Журнал Ўзбекистон Республикаси матбуот ва ахборот агентлиги томонидан  Рег.№496 ISSN 2010-6947 билан рўйхатга олинган.  2007 йилдан бошлаб журнал Ўзбекистон ОАК томонидан расман рўйхатга олинган. Журнал ҳар чоракда чоп этилади. 7,5 йил давомида нашрнинг 30 сони нашр этилган.

Таҳририят кенгаши:

  • Бош муҳаррир: Р.Д. Курбанов, т.ф.д., профессор
  • Бош муҳаррир ўринбосари: А.Б. Шек, Р.Ш. Мамутов
  • Масъул котиб: Н.З. Срожидинова

Таҳрир ҳайъати аъзолари:

  • Т.А. Абдуллаев (Тошкент)
  • А.Л. Аляви (Тошкент)
  • М.М. Зуфаров (Тошкент)
  • У.К. Камилова (Тошкент)
  • У.К. Каюмов( Тошкент)
  • А.Г. Курмуков (Тошкент)
  • Н.М. Мамасолиев (Тошкент)
  • Ш.М. Раҳимов (Тошкент)
  • Р.И. Усмонов (Тошкент)
  • Н.У. Шарапов (Тошкент)

Таҳририят кенгаши:

  • А.Г. Гадаев (Тошкент)
  • В.А. Джалалова (Самарканд)
  • А.К. Джусипов (Алматы)
  • Н.У. Закиров (Тошкент)
  • З.Р. Зуннунов (Термез)
  • С.Д. Искандерова (Тошкент)
  • Б.А. Мағрупов (Тошкент)
  • Н.А. Мазур (Москва)
  • А.С. Жумагулова (Бишкек)
  • А.А. Раимжонов (Фергана)
  • З.Я. Раҳимов (Душанбе)
  • А.М. Сагиров (Ургенч)
  • С.Ю. Турсунов (Андижан)
  • А.И. Ходжаев (Тошкент)
  • Н.М. Юлдашев (Тошкент)
  • З.З. Юнусов (Тошкент)

2014 йилда журналнинг 4 сони чоп этилди. Бўлимларда ўзбек ва рус тилларида асосий йўналиши кардиология масалалари бўлган 40 та оригинал мақола, 9та тиббий ишланма ва тавсиялар, долзарб мавзу ва муҳокама бўлимида  3та обзор эълон қилинган.  Журналнинг 2-сони анъанавий тарзда хорижлик мутахассислар иштирокидаги “Ўзбекистон кардиологияси: ҳақиқий ислоҳотларнинг ўн йили” республика илмий-амалий конференциясига бағишланди. Унда 268 та тезис чоп этилди.   

Мақолани расмийлаштириш қоидалари

Мақоланинг биринчи саҳифасида илмий раҳбарнинг ёзма кўрсатмаси ва журнал бош муҳаррири номига илова хати бўлмоғи лозим.

Биринчи саҳифада қуйидагилар кўрсатилиши лозим: мақоланинг сарлавҳаси (бош ҳарфларда); Муаллиф (Муаллифлар) фамилияси ва инициали (исми ва отасининг исми бош ҳарфлари), муассасанинг тўлиқ номи; шаҳар, давлат.

Барча муаллифларнинг иш жойи, лавозими ва алоқа маълумотлари албатта кўрсатилиши лозим.

Мақола барча муаллифлар томонидан шахсан имзоланган бўлмоғи лозим. Кейинчалик таҳририят мурожаат қилиши учун муаллифнинг фамилияси, исми ва шарифи, почта манзили, телефон рақами, электрон почта манзили кўрсатилмоғи керак.

Мақола матни Times New Roman шрифтида, шрифтнинг катталиги – 14,  Формат – А4, қаторлар оралиғи – 1,5, чапдан 3 см, тепадан 2 см, пастдан 2 см, ўнгдан 1,5 см бўлиши керак.

Мақола иккита нусхада қоғозда чоп этилган кўринишда Таҳририят манзилига етказилиши лозим.

Шунингдек, қўлёзманинг электрон нусхасини электрон матнларни етказувчи восита орқали ёки электрон почта (таҳририят электрон манзили: cardiocenter@mail.ru) орқали етказиш лозим.  Қўлёзманинг электрон нусхаси "MS Word" матн муҳаррири форматида етказилиши керак.

Расмлар асл нусхада ёки "TIFF" электрон форматда камида 300 dpi да етказилиши талаб этилади.

Графикалар ва жадваллар "MS Excel", "Adobe Illustrator", "Corel Draw" или "MS PowerPoint" форматларда қабул қилинади. Графикалар ва расмлар номи, шунингдек, уларга изоҳ расм ёки графига тагида қайд этилиши талаб қилинади.

Оригинал тадқиқотлар қуйидаги бўлимлардан иборат бўлмоғи лозим: кириш, тадқиқот материал ва методлари, тадқиқот натижалари, муҳокама ва қисқача хулоса.

Жадваллар қисқа ва керакли маълумотларни ўзида акс эттирган бўлмоғи керак. Ҳар бир жадвал рақамланиб чоп этилиши, унинг номи ва изоҳи, барча рақамлар ва фоизлар матнга мувофиқ бўлмоғи лозим. Расмлар жадвал материалларини такрорламаслиги лозим. Жадвал номи ва расмлар, шунингдек, уларнинг изоҳи алоҳида саҳифада берилиши керак.

Цитата олинган адабиётлар алоҳида саҳифада 1,5 интервалда чоп этилади. Адабиётлар рўйхати алфавит бўйича келтирилиши мумкин. Матнда ҳаволалар тартиб рақамида (тўртбурчак қавсда) берилади. Хорижлик муаллифлар исм-шарифи асл кўринишда берилмоғи керак. Келтирилган маълумотларнинг тўғрилиги учун муаллиф жавобгар.

Муаллифлар ҳаволасини тақдим этиш бўйича намуна:

Беленков Ю.Н., Мареев В.Ю., Орлова Я.А. ва бошқалар. Магнитно-резонанс томография в оценке ремоделирования левого желудочка у больных с сердечной недостаточностью. Кардиология 1996; 4: 15-22.

Yu CM, Anderson JE, Shum IOL, et al. Diastolic dysfunction and natriuretic peptides in systolic heat failure. Eur Heart J 1996; 17: 1694-702.

Ҳар бир мақолага қисқача резюме  ўзбек, рус, инглиз тилларида 1,5 интервал  оралиғида ёзилиши лозим. Сўзлар сони  250 тадан ошмаслиги мақсадга мувофиқ. Унда мақоланинг номи, муаллифнинг фамилияси ва исм-шарифи бош ҳарфлари кўрсатилган бўлмоғи, мақсад, материал ва методлар, асосий натижалар ва хулоса келтирилиши лозим. Резюме охирида калит сўзлар рўйхати (6та сўздан ошмаган) келтирилиши лозим. 

Бошқа нашрларга ҳам жўнатилган ёки аввал чоп этилган илмий мақолалар нашр қилинмайди.

Манзил:

100052, Тошкент ш,
Мирзо Улугбек тумани,
Осиё кўч, 4;
тел. (71) 237-38-16; (71) 237-33-67;
e-mail: info@cardiocenter.uz
Журнал ҳақидаги барча маълумот қуйидаги сайтда:
cardiocenter.uz

Журнал сонлари