Вазирлик ҳақида Ҳужжатлар Муассасалар Янгиликлар Тадбирлар Лойиҳалар АКТ Оnline хизматлар

Раҳбарият Бош сахифа

Сайдалиев Сайдмурод Сайдғаниевич

Вазир ўринбосари
Ўзбекистон Республикаси Бош Давлат санитария врачи

Сайдалиев Сайдимурат Сайдиганиевич, тиббиёт фанлари номзоди, 1958 йил 27 март Тошкент шаҳрида зиёлилар оиласида туғилган.

1981 йилда Тошкент давлат тиббиёт институти санитария факультетини мувофаққиятли битирган.

1981-1984 йилларда Тошкент шаҳар Олмазор (С.Рахимов) тумани санитария-эпидемиология станцияси шифокор-эпидемиологи, санитария-гигиена бўлими мудири.

1992-1995 йилларда Тошкент шаҳар санитария-эпидемиология станцияси санитария-гигиена бўлими мудири.

1995-1996 йилларда Тошкент шаҳар санитария-эпидемиология станцияси бош врачининг санитария масалалари бўйича ўринбосари.

1996-2004 йилларда Тошкент шаҳар давлат санитария-эпидемиология назорати маркази бош врачи.

2004-2007 йилларда Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги давлат санитария-эпидемиология назорати департаменти бошлиғи.

2005 йилда номзодлик диссертациясини мувофаққиятли химоя қилиб тиббиёт фанлари номзоди илмий даражага эга бўлди.

2007-2010 йилларда Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги санитария-эпидемиология назорати Бош бошқармаси бошлиғи.

2010 йил август ойидан буён Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари - Ўзбекистон Республикаси Бош давлат санитария врачи.

Орқага қайтиш
PDF форматида кўчириб олиш |