Вазирлик ҳақида Ҳужжатлар Муассасалар Янгиликлар Тадбирлар Лойиҳалар АКТ Оnline хизматлар

Хизмат ва вазифалар Бош сахифа

Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш Вазирлиги Низоми

(1999 йил 14.01 N 18 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорига Илова)

1. Умумий қоидалар

  1. Ушбу Низом 1998 йилнинг 10 ноябрида Ўзбекистон Республикаси Президентининг бўйруғи билан N УП-2107 рақами остида “Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш тизимини ислоҳ қилиш бўйича давлат дастури”, “Фуқаролар саломатлигини ҳимоя қилиш бўйича” Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ ишлаб чиқилган ва Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг ўрни, иш ва вазифалари, ваколати, шунингдек фаолиятининг ташкилий жараёнларини аниқлайди.
  2. Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирлиги (кейинчалик матнда Вазирлик) соғлиқни сақлаш давлат бошқарувининг марказий идораси ҳисобланиб, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига бўйсунади. Вазирлик ўз фаолиятини бошқа давлат идоралари, Қарақолпоғистон Республикаси, вилоят ва Тошкент шаҳар ижро этувчи идоралар, шунингдек бошқа жамоатчилик ташкилотлари билан ҳамкорликда олиб боради.
  3. Вазирлик фаолияти Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг қонунлари ва бошқа меъёрий ҳужжатлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг бўйруқ ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарор ва фармонлари, шунингдек бошқа қонуний расмий ҳужжатлар, соғлиқни сақлаш бўйича Ўзбекистон Республикаси билан тузилган халқаро шартномалар ва ушбу Низом бўйича олиб борилади.
  4. Вазирлик ваколати доирасида чиқарилган меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар ижроси давлат идоралари, корхоналар, муасассалар, ташкилотлар ва умуман мулкчилик туридан қаътий назар Ўзбекистон ҳудудида жойлашган барча жамоатчилик бирлашмалари ва жисмоний шахслар учун мажбурийдир. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Қарақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, вилоят ва Тошкент шаҳридаги соғлиқни сақлаш бошқарув идоралари, уларнинг туман ва шаҳарлардаги бўлимлари республика соғлиқни сақлаш бошқармасининг ягона тизимини ташкил қилади.
  5. Вазирлик юридик шахс ҳисобланиб, Ўзбекистон Республикаси герби ва ўз номи туширилган муҳрга, ўз мулкини бошқариш, шунингдек банкларда мустақил кирим ва чиқим ҳисобларига ва бошқа ҳисоб рақамларига эгалик қиладилар .

2.Соғлиқни сақлаш вазирлигининг вазифалари

Вазирликнинг асосий вазифалари:

  1. Аҳоли саломатлигини яхшилаш, соғлом авлодни вояга етказиш учун зарурий шароитлар яратиш, соғлиқни сақлаш бўйича профилактика тадбирларини ташкиллаштириш, соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб қилишни таъминловчи давлат сиёсатини амалга ошириш;
  2. фуқароларни малакали тиббий хизмат олиш бўйича конституцион ҳуқуқларини назорат қилиш, аҳолига тиббий-санитар ёрдам кўрсатиш бўйича давлат аралашувини кучайтириш, барча кўрсатилаётган тиббий хизмат турларида аҳолининг тенг ҳуқуқлигини таъминлаш
  3. соғлиқни сақлаш тизимидаги Концепцияни ислоҳ қилиш, соғлиқни сақлаш бўйича нодавлат ташкилотларни, хусусий шифокорлик амалиётини ривожлантириш ва тиббий хизмат кўрсатиш бўйича бозорни ташкиллаштириш;
  4. тармоқни ислоҳ қилишдаги меъёрий-ҳуқуқий базани ташкил қилиш, соғлиқни сақлаш соҳасини ривожлантириш бўйича мақсадли дастурларни амалга ошириш учун зарурий шароитларни яратиш;
  5. соғлиқни сақлаш бошқарув хизматининг барча турларида аҳолига шошилинч ёрдам кўрсатиш тизимини ташкилаштириш ва мустаҳкамлаш;
  6. тиббиёт бўйича бугунги кунгача амалга оширилган энг самарали маҳаллий ва халқаро тажрибалар асосида тармоқнинг стратегияси ва истиқболли ривожлантириш режаларини ишлаб чиқиш, илмий тиббий тадқиқотлар самарадорлигини ошириш, соғлиқни сақлаш амалиётида илғор ҳисобланган техника ва тажрибаларни тадқиқ этиш;
  7. аҳоли саломатлигини сақлашга ажратилган пул маблағларидан самарали фойдаланиш, соғлиқни сақлаш бўйича моддий-техник базани мустаҳкамлаш ва мақсадли лойиҳаларни молиялаштириш учун ташқи бюджет маблағларии, чел эл сармояларини ва халқаро ташкилотлар кўмагини жалб қилиш, тиббий ёрдам кўрсатувчи профилактик муассасаларнинг ўз ўзини таъминлашга босқича-босқич ўтиши учун имкониятлар яратиш, тиббий суғуртани амалиётга татбиқ этиш чора тадбирларини кўриш;
  8. соғлиқни сақлаш соҳаси, жумладан тиббий ёрдам кўрсатиш, дори воситаларини ишлаб чиқиш ва улардан фойдаланиш, тиббий жараёнларда қўлланиладиган маҳсулотлар ва уларни мунтазам назорат қилиш жараёнлари меъёр ва мезонлари тизимини ташкил қилиш;
  9. Республикага юқумли касалликларнинг кириб келиши ва уни тарқатилишининг олдини олиш билан шуғулланувчи идоралар ҳамкорлигида аҳолининг санитар –эпидемиологик хафсизлигини таъминлаш;
  10. ўрта ва олий тиббий маълумот олиш тизимини, соғлиқни сақлаш бўйича халқаро тажрибадан самарали фойдаланиш ва халқаро алоқани кенгайтириш тадбирларини кенгайтириш;
  11. истеъмолчилар ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоялаш учун жамоатчиликни жалб қилиш. (Ушбу сатр Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 31.01 даги №53 Қарорига мувофиқ келтирилди).

3.Соғлиқни сақлаш вазирлиги фаолияти

Вазирлик юқорида кўрсатилган вазифаларга мувофиқ қўйидаги ишларни бажаради:

Аҳолига тиббий ёрдам кўрсатишни ташкиллаштириш бўйича:

  1. бошқа манфаатдор вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралари билан ҳамқорликда республикада соғлиқни сақлаш тизимини ривожлантириш бўйича келгуси режаларни ва мақсадли дастурларни ишлаб чиқади;
  2. касалликларга қарши кураш, тиббий ёрдам кўрсатиш, ногиронлик, тиббий экспертиза ўтказиш бўйича тадбирларни амалга оширади;
  3. соғлиқни сақлаш тизимидаги муассасалар, шунингдек хусусий шифокорлик амалиёти билан шуғулланувчи шахслар томонидан аҳолига ўз вақтида сифатли тиббий ёрдам кўрсатишни назорат қилади;
  4. соғлиқни сақлаш муасассалари учун тиббий хизмат кўрсатиш сифат меъёрлари ва тиббий хизмат кўрсатиш нархини белгилайди, шунингдек тиббиёт ва фармацевтика фаолиятига лицензия бериш ва сертификатлаштиришни амалга оширади;
  5. дори ва дезинфекцион, санитар ва гигиеник, парфюмер ва косметик воситаларини, иммунобиологик препаратлар,тиббиёт ва фармацевтика учун мўлжалланган ускуналар, кучли таъсир қилувчи ва заҳарли моддалар, наркотик ва руҳий таъсир ўтказувчи воситаларни стандартлайди ва сертификатлайди, шунингдек уларни ишлаб чиқариш ва улардан фойдаланиш тартибини назорат қилади;
  6. мунтазам равишда талаб ва эҳтиёжни ўрганиб боради, дори дармонга, дезинфикцион воситаларга, иммунобиологик препаратлар ва бошқа тиббиётга тааллуқли маҳсулотларга бўлган талаб ва таклифлар меъёрини ишлаб чиқади;
  7. шошилинч тиббий ёрдам кўрсатиш хизматини самарали ташкиллаштиради;
  8. фавқулодда юзага келиши мумкин бўлган бахтсиз воқеа ва ҳалокатларни бартараф қилиш бўйича республика дастурларини амалга оширади ва бу каби ҳолатларни олдини олиш учун ўрнатилган тартибда, тиббий заҳиралар, дори ва дезинфикцион воситалари, шунингдек иммунобиологик препаратларни тайёрлайди;
  9. юқумли ва юқумли бўлмаган, паразит касалликлар, шунингдек инсон саломатлигига атроф муҳитдан ёки иш фаолиятида салбий таъсир кўрсатувчи касбий касалликлар бўйича профилактика ишларини олиб боради;
  10. манфаатдор идоралар билан ҳамкорликда бошқа давлатлардан юқумли ва карантинга оид касалликлар олиб кирилиши бўйича огоҳлантирув тадбирларини ташкиллаштириб, мунтазам назорат қилиб боради;
  11. профилактик кўмак кўрсатиш тадбирларининг йўналиши, ҳажми, муддат ва профилактик эмлаш услублари ҳақида қарор қабул қилади ва аҳоли орасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилади;
  12. оила, она ва болага, шунингдек бошқа тиббий ижтимоий ёрдамга муҳтож бўлган шахсларга ёрдам кўрсатиш дастурларида фаол иштирок этади;
  13. санитар меъёрлар, қоидалар, гигиеник нормативларни ишлаб чиқади ва тасдиқлайди, давлат санитар текширувини амалга оширади ва уни мунтазам назорат қилиб боради, қайси муасасса таркибига киришидан қаътий назар санитар-эпидемиологик хизмат кўрсатиш идораларининг услубий қўлланмаларини текширади;
  14. тиббий суд ва психиатрик суд экспертизаларини амалга оширади;
  15. истеъмолчилар ҳуқуқини ҳимоя қилиш бўйича, санитарияга оид қонунлар, сертификатлаштириш бўйича давлат стандартлари ва қоидаларини ишлаб чиқишга оид қонун талабларини назорат қилишга истеъмолчи ҳуқуқлари билан шуғулланувчи жамоатчилик ташкилотлари аъзоларини жалб қилади; ( Сатр Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 31.01 даги № 51 Қарорига мувофиқ киритилди)
  16. муайян идоралар қошида ташкил этилган лабораторияларда маҳсулотлар хафвсизлиги талабларига мувофиқ, шартнома асосида истеъмолчилар синовини амалга ошириш бўйича жамоатчилик ташкилотлари билан ҳамкорликда ишлайди . (Сатр Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 31 январдаги № 53 Қарорига мувофиқ киритилди).

Тиббиётга оид статистика ва ахборотлаштириш соҳасида:

  1. соҳани ахборотлаштириш тизимини ташкил қилиб, соғлиқни сақлаш бўйича статистик маълумотларни тўплайди, соғлиқни сақлаш тизимида статистик ҳисоб ва ҳисоботлар тартиби билан услубий қўлланмани яратади, статистик маълумотларнинг ишончлилигини назорат қилади;

иқтисод ва молия соҳасида:

  1. вазирлик тизимида иқтисодий ва молиявий ишларни ташкиллаштириб, давлат бюджети ҳисобидан амалга ошириладиган тиббий муассасалар чиқимларни молиялаштиради, тизимдаги ишчилар меҳнатига ҳақ тўлаш ва уни меъёрлаштиришни такомиллаштириш бўйича тадбирларни амалга оширади;
  2. фаолиятини мунтазам таҳлил қилиб, бухгалтерлик ҳисоб-китобини ва ҳисоботларни олиб бориш бўйича услубий қўлланмаларни ташкил этади, Вазирликка қарашли идоралар ва ташкилотларнинг бюджет маблағларини самарали қўллаш бўйича назорат олиб боради;
  3. Соғлиқни сақлаш бўйича дастурларни молиялаштириш учун маблағларни жалб қилиш мақсадида давлат, жамоатчилик, хайрия ташкилотлари ва жамғармалари билан ўзаро ҳамкорликда ишлайди;
  4. Даволаш-профилактика муассасаларини босқичма-босқич пулли хизмат кўрсатиш шаклига ўтказиш ва тиббий суғуртани жорий қилишни таъминлаш орқали соғлиқни сақлаш тизимининг молиялаштирилишини такомиллаштиришга имконият яратади;
  5. Соғлиқни сақлаш тизимини ривожлантириш учун чет эл инвестицияларини, халқаро ташкилотлар ва жамғармалар маблағини жалб қилиш бўйича тадбирларни амалга оширади;
  6. Соғлиқни сақлаш корхона, ташкилот ва муасассаларни давлатдан ажралиб чиқиш ва хусусийлаштириш бўйича таклифларини ишлаб чиқади ва уларни амалга оширишда фаол иштирок этади;

Кадрлар тайёрлаш соҳасида:

  1. соҳада кадрлар таъминоти дастурларини ишлаб чиқади ва амалга оширади,соғлиқни сақлаш соҳасида эҳтиёжга қараб, тиббий кадрлар ва мутахассисларни тайёрлайди;
  2. раҳбарлик лавозимидаги ишчиларнинг малакасини ва профессионаллик даражасини назорат қилади, шифокорлар, фармацевтлар ва бошқа тиббиёт соҳасида хизмат кўрсатаётган кадрларнинг малакаларини оширишга кўмак беради, уларни аттестациядан ўтказиб туради;
  3. ўрта ва олий тиббиёт ва фармацевтик ўқув муасассаларининг фаолиятини бошқаради ва уларни молиялаштиради;
  4. соғлиқни сақлаш тизимини бошқариш учун мутахассисликларнинг тармоқларини аниқлайди, Вазирликни бошқариш учун лавозимлар бўйича кадрлар танлаб олади;

соғлиқни сақлаш бошқаруви бўйича:

  1. Вазирликка қарашли муасассалар, ташкилотлар, корхоналарнинг тузилмасини такомиллаштириш бўйича тадбирларни ишлаб чиқади ва амалиётга татбиқ этади;
  2. Жойларда соғлиқни сақлаш бўйича бошқариш идоралари фаолиятини назорат қилади ва услубий қўлланмаларни ишлаб чиқади;
  3. Вазирлик қошида корхоналар, ташкилотлар, муассасаларни ташкил қилади, қайта ташкиллаштиради, фаолиятини тўхтатади, уларнинг низомларини тасдиқлайди;
  4. Соғлиқни сақлаш моддий-техник базасини ривожлантириш бўйича дастурлар ишлаб чиқиб, янги қурилишларни, соҳада фаолият кўрсатаётган ташкилот ва муасассаларни техника билан жиҳозлаш ва қайта таъмирлаш ишларини олиб боради;

Илмий-техник жараёнлар соҳасида:

  1. Илмий-тиббий тадқиқотларни ривожлантиришни таъминлаб, уларни самрадорлигини ошириш борасида чора тадбирлар кўради, илмий ютуқларни, тиббиёт амаалиётида амалга оширилаётган янги ғояларни амалиётга жорий этади;
  2. Илмий тадқиқотларнинг натижалари бўйича тажрибалар олиб бориб, соғлиқни сақлаш бўйича долзарб масалаларда илмий тадқиқотлар ўтказиш учун ташкилотлар ва муассасалар, жумладан Ўзбекистон Республикаси илмий Академиясига буюртмачи сифатида мурожаат қилади;

Ташқи алоқалар соҳасида:

  1. соҳани ривожлантириш бўйича муҳим муаммоларни ечишда хорижий давлатлар билан иқтисодий алоқаларни кенгайтиради ва ривожлантиради;
  2. Республикада халқаро тадбирларни (симпозиумлар, конференциялар, кўргазма ва бошқалар) ташкиллаштиради;
  3. етакчи хорижий илмий марказларда мутахассисларни тайёрлашга кўмаклашади;
  4. Республикани соҳа доирасида халқаро ва давлатлараро соғлиқни сақлаш ташкилотларига намойиш қилади;
  5. ўрнатилган тартибда Вазирлик бўлимлари учун илмий, услубий адабиётлар ва маълумотларни ишлаб чиқади. Бошқа ваколатларни ҳам қонунга мувофиқ амалга оширади.
  6. Қонунчиликка мувофиқ хавфли юкларларни, қуролларни, ҳарбий техникаларни, ҳарбий мулкни, портловчи моддалар ва ускуналарни, шунингдек ҳарбий контингентларни олиб ўтиш бўйича хулосалар беради (Сатр Ўзбекистон Республикасининг 2002 йил 01.05 даги №150 Қарорига мувофиқ киритилди)

4.Соғлиқни сақлаш вазирлигининг ҳуқуқлари

Вазирликка қўйидаги ҳуқуқлар берилган:

  1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига Республикада соғлиқни сақлаш бошқарувини такомиллаштириш, ислоҳ қилиш ва ривожлантириш, тиббиёт муассасаларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, малакали профессионал тиббиёт ходимларини тайёрлаш, соғлиқни сақлаш бўйича хизмат қилаётган ходимларни ижтимоий ҳимоялаш бўйича таклиф ва мулоҳазаларини беради;
  2. жойлардаги давлат муассасалари, бошқарув идоралари, корхоналар, мулкчилик шаклидан қаътий назар барча ташкилотлардан вазирликка тааллуқли вазифаларни бажариш учун ўрнатилган тартибда маълумот сўрайди ва ахборот олади;
  3. вазирлик ваколатига кирувчи ҳар қандай масалалар бўйича вазирликка қарашли ёки қарашли бўлмаган ҳар қандай соғлиқни сақлаш тизимидаги ташкилотлар, муассасалар, корхоналарнинг раҳбарлари мажлисларида иштирок этади;
  4. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қошидаги Республика фавқулодда эпидемияга қарши курашиш комиссиясига Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ва унга чегарадош давлатларда санитар-эпидемиологик ҳолатлар билан боғлиқ масалаларни кўриб чиқиш учун тақдим этади;
  5. ходимларнинг самарали меҳнатини қўллаб қувватллаш учун ташқи бюджет маблағларидан фойдаланади;
  6. нашриётчилик фаолиятини олиб боради;
  7. шартнома асосида илмий муассасаларни, олимлар ва мутахассисларни соғлиқни сақлаш соҳасида юзага келган муайян муаммоларни ечиш мақсадида жалб қилади;
  8. соғлиқни сақлаш бўйича хусусий муасассаларг, қўшма корхоналарни ўрганади ва уларнинг фаолиятини таҳлил қилиш йўли блан аҳолига кўрсатилаётган тиббий хизмат сифатини таъминлайди, шунингдек улар томонидан тиббий санитар меъёрларни амалга оширилишини назорат қилади;
  9. ташқи ҳамқорликни йўлга қўйиб, қонун асосида банк ва бошқа кредит билан таъминловчи муасассаларда ўз валюта ҳисобига эга бўлади;
  10. мавжуд қонунга риоя қилмаган ёки уни бузган идоралар бўйруғини бекор қилади

5. Соғлиқни сақлаш вазирлиги фаолиятини ташкиллаштириш

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан тайиланади ва ишдан озод қилинади.У Вазирликни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси тасдиқлаб берувчи қўйидаги топшириқлар билан бошқаради.
Вазир ўзи бошчилик қилаётган Вазирликка юкланган вазифаларни бажариш учун шахсан маъсул ҳисобланади.
Вазир Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тайинлайдиган ёки лавозимдан озод қиладиган биринчи ўринбосарга эга бўлади.

  1. Вазир:

1. Вазирликни ва унга қарашли идоралар, ташкилотлар, ўқув марказлари, корхоналар фаолиятини бошқаради;

2. Ўз ваколати доирасида қонунлар, қўлланмалар ва Вазирликка қарашли барча идоралар, муассасалар, корхона ва ташкилотлар, шунингдек соғлиқни сақлаш ҳудудий идоралар амалда бажариши шарт бўлган бўйруқларни чиқаради ва уларнинг ижросини назорат қилади;

3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига ўрнатилган тартибда Вазирликка тегишли масалалар бўйича меъёрий ҳужжатларнинг лойиҳасини кўриб чиқиш учун тақдим этади;

4. Вазир ўринбосарларига мажбуриятларни тақсимлайди ва уларнинг фаолиятини бошқаради;

5. Вазир ўринбосарлари ва Вазирликка қарашли идораларнинг раҳбарларига юклатилган мажбуриятлари ижроси бўйича маъсулият юклайди;

6. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган тартибда меҳнат тузилмасининг жамғарма тўлови ва миқдорини, марказий аппаратнинг штат жадвалини, Вазирлик бўлимлари тузилмаси ҳақидаги низомни, Вазирлик бўлимлари таркибидаги корхона, ташкилот ва муассасаларнинг низомларини тасдиқлайди;

7. тақсимланган лавозимлрга мувофиқ Вазирликнинг марказий аппарати, Вазирлик бўлимларига қарашли корхоналар, ташкилотлар,ўрта таълим масканлари ходимларини ишга қабул қилади ёки ишдан озод қилади;

8. Вазирлик марказий аппратининг ходимларига моддий кўмак бериш учун чора тадбирлар кўради;

9. соҳада намунали фаолият юритган ходимларга фахрий ёрлиқ, мукофотлар тақдим этади ва мавжуд қонунга мувофиқ бошқа ваколат ва ҳуқуқга эга ҳисобланади.

  1. Вазирликда кенгаш узилиб, унинг таркибига кенгаш раиси, лавозимлари бўйича вазир ўринбосарлари, шунингдек Вазирлик ва унинг тизимида раҳбарлик лавозимида фаолият кўрсатаётган ходимлар киради
    Лавозими бўйича кенгаш таркибига кирувчи шахслардан ташқари бошқа Вазирлик кенгаши аъзолари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.
    Ходимлар кенгаш аъзолари ҳисобланиб, ташкиллаштирилган мажлисларда соғлиқни сақлаш бўйича асосий масалаларни, соғлиқни сақлаш Вазирлиги ва шу соҳада фаолият олиб бораётган ташкилотлар, корхоналар, муассасалар фаолиятини такомиллаштириш бўйича чора- тадбирларни кўриб чиқади, кадр ходимларни танлаб олади ва вазифалар бўйича тақсимлайди, муҳим ҳужжатлар лойиҳасини тайёрлаб, қабул қилинган қарорлар ижросини назорат қилади, шунингдек Вазирлик бўлимлари, соғлиқни сақлаш бўйича фаолият юритаётган идоралар ва таълим муассасалари раҳбарларининг баённомаларини тинглайди.
    Ходимлар қарори Вазир бўйруғи билан амалга оширилади. Агар Вазир ва вазирликдаги ходимлар ўртасида зиддият пайдо бўлса, вазир юзага келган келишмовчиликни Вазирлар Маҳкамасига баён қилиб, мустақил ҳал қилади. Шунингдек, ходимлар ҳам Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига ўз фикрларини баён қилишлари мумкин.
  2. Вазирликда соғлиқни сақлаш масалаларининг илмий таҳлили учун илмий тиббиёт қўмитаси ташкил этилади. Қўмита таркибига етакчи олимлар ва юқори малакали мутахассислар жалб қилинади. Илмий тиббиёт қўмитаси таркибини ва у ҳақидаги низомни вазир тасдиқлайди.

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Дори воситалари ва тиббий техника сифатини назорат қилиш бош бошқармаси томонидан:

  1. Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техникани давлат рўйхатидан ўтказиш;
  2. дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техникани сертификатлаштириш;
  3. гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддаларни сертификатлаштириш;
  4. вояга етмаганларга мўлжалланган дори воситаларини реклама қилишга рухсатнома бериш сингари хизматлар кўрсатилади.

Тегишли ҳужжатлар ҳар иш куни соат 900 дан 1730гача Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Дори воситалари ва тиббий техника сифатини назорат қилиш бош бошқармасида қабул қилинади.

(Манзил: Олмазор тумани, Озод кўчаси, К.Умаров тор кўчаси, 16-уй)

Мурожаат учун телефон: 242-84-16


PDF форматида кўчириб олиш |