Вазирлик ҳақида Ҳужжатлар Муассасалар Янгиликлар Тадбирлар Лойиҳалар АКТ Оnline хизматлар

Соғлиқни сақлаш вазирлиги: ҚЎҚОНДА ЭПИДЕМИОЛОГИК ВАЗИЯТ БАРҚАРОР, ПРОФИЛАКТИКА МАҚСАДИДА ЗАРАРСИЗЛАНТИРИШ ИШЛАРИ АМАЛГА ОШИРИЛГАН Бош сахифа

31 октября 2019

Соғлиқни сақлаш вазирлиги: ҚЎҚОНДА ЭПИДЕМИОЛОГИК ВАЗИЯТ БАРҚАРОР, ПРОФИЛАКТИКА МАҚСАДИДА ЗАРАРСИЗЛАНТИРИШ ИШЛАРИ АМАЛГА ОШИРИЛГАН

Шу кунларда ижтимоий тармоқларда тарқалган мактаб ўқувчилари гепатитга чалингани, Қўқондаги мактаб ярим кунга ёпилиб, дезинфекциялангани ҳақида хабарлар Фарғона вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси ва вилоят ДСЭНМ мутахассислари томонидан чуқур ўрганиб, қуйидагиларни маълум қилади.

Маълумки, вирусли гепатит А мавсумга хос касаллик бўлиб, асосан куз-қиш мавсумида кузатилади. Ушбу хасталик шахсий гигиена қоидаларига риоя қилмаслик натижасида вужудга келади. Бундан ташқари, касалликнинг мавсумий хусусияти, табиатдаги ўзгаришлар, ҳавонинг ўзгарувчанлиги ҳам хасталикнинг пайдо бўлиши ва ривожланиши учун қулай муҳит яратади.

Ҳақиқатан ҳам сентябрь ва октябрь ойларда Қўқон шаҳридаги 21- умумтаълим мактабининг 4 нафар ўқувчисида вирусли гепатит А касаллиги рўйхатга олинган.

Шундан сўнг шаҳар ДСЭНМ ходимлари томонидан хасталикнинг яширин даври 35 кунлигини ҳисобга олиниб, мактабда эпидемиологик мониторинг ўтказилди. Мониторинг давомида касаллик бир-бирига боғлиқ бўлмаган ҳолатда тарқалганлиги маълум бўлди. Яъни, касаллик битта синф ўқувчилар орасида тарқалмаган, балки бошқа-бошқа синфларда, бир-бирига боғлиқ бўлмаган ҳолатларда юзага келган. Бундан кўринадики, мазкур мактаб ўқувчиларидан 4 нафарининг вирусли гепатит А касаллиги билан оғриши бир-бирига боғлиқ эмас. Бу мавсумага хос жараён ҳисобланади.

Хасталик аниқланган 4 нафар бола шаҳар юқумли касалликлар шифохонасига ётқизилган. Бир неча кун давомида даволаш муолажалари ўтказилиб, уйларига рухсат берилган.

Бироқ, шунга қарамай, касаллик тарқалишининг олдини олиш мақсадида қатор профилактика чора-тадбирлари амалга оширилди. Масалан, 26 октябрь куни шаҳар ДСЭНМ ходимлари томонидан 21-сонли умумтаълим мактабининг барча синфларида дарс соатлари тугаганидан сўнг ялпи зарарсизлантириш ишлари ўтказилди. Касалликнинг келиб чиқиш сабабини ўрганиш мақсадида икки марта эпидемиологик мониторинг кузатув ўтказилиб, суриштирув ҳужжатлари юритилди. Ота-оналар билан суҳбат ташкиллаштирилиб, касалликнинг олдини олиш бўйича керакли тавсиялар берилди, эслатмалар тарқатилди.

Шу ўринда таъкидлаш лозимки, юртимизда халқаро ташкилотлар ҳамкорлигида кенгайтирилган иммунизация дастурига мувофиқ аҳоли орасида юқумли касалликларга қарши курашиш борасида қатор чора-тадбирлар амалга оширмоқда. Ушбу саъй-ҳаракатлар натижасида Фарғона вилоятида ҳам инфекцияга қарши курашиш ва тинч эпидемик ҳолатни сақлаб туриш борасида сезиларли муваффақиятларга эришилди. Охирги йилларда вилоятда профилактик эмлаш кўрсаткичлари 98 фоиздан юқори бўлгани фикримизга яққол мисол бўла олади.

Фарғона вилояти соғлиқни

сақлаш бошқармаси ахборот хизмати.


PDF форматида кўчириб олиш |