Вазирлик ҳақида Ҳужжатлар Муассасалар Янгиликлар Тадбирлар Лойиҳалар АКТ Оnline хизматлар

Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари доимий эътиборда Бош сахифа

28 марта 2015

Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари доимий эътиборда

Соғлиқни сақлаш вазирлигида фуқароларнинг мурожаатлари бўйича

2014 йил натижалари таҳлил қилинди ва 2015 йилга янги қонун асосида янги вазифалар белгилаб олинди.

Маълумки, фуқаролар турли давлат органларига, шу жумладан соғлиқни сақлаш вазирлигига ва ҳудудий соғлиқни сақлаш идораларига ўз ҳуқуқ ва эркинликларини амалга оширишда ёрдам сўраб мурожаат этади. Фуқаролар мурожаатлари қаноатлантирилмаса ёки унга эътиборсизлик қилинса, албатта шикоят қилиниши аниқ. Бундай ҳуқуқ фуқароларимизга Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 35-моддасида мустаҳкамлаб қўйилган.

Давлат органлари ва давлат муассасаларига жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари соҳасидаги муносабатларни тартибга солиш

2014 йилнинг 3 декабридаги Ўзбекистон Республикасининг “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Қонун билан амалга оширилади. Жорий йилнинг 27 январида Соғликни сақлаш вазирлигида айнан шу масалага оид янгиликлар хусусида семинар-йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилишни Соғлиқни сақлаш вазири А.В.Алимов очиб берди ва ўтган давр давомида тизимда йўл қўйилган камчиликларга танқидий баҳо берилди.

Янги қонун хусусида мутахассислар сўз олиб, ўзларининг муносабатларини ва тушунтиришларини беришди. Ўзаро савол-жавоб руҳида ўтказилган семинар-йиғилишда янги қонундан келиб чиққан ҳолда чора-тадбирлар белгилаб олинди.

Соғлиқни сақлаш вазирлигига ва тизим ташкилотларига соғлом фуқаролар камдан-кам мурожаат этиши, соғлиғидан шикояти бор фуқаролар тизим ташкилотларига арз қилиши ва ундан катта нажот кутиши таъкидланди. Шундан келиб чиқиб, ҳар қандай мурожаатларга эътиборни кучайтириш, ижрочиларни масъулиятини ошириш ва камситишларга, эътиборсизликларга йўл қўйиб бўлмаслиги ҳақида аниқ топшириқлар берилди. Мурожаатларни ижросини назорат қилиш мақсадида вазирликда Ташкилий-назорат ва таҳлил гуруҳи ташкил этилганлиги ва бундан кейин мурожаатларни ижросини назаорат қилиш вазифаси гуруҳга юклатилгшанлиги айтиб ўтилди.

Бу борада худудий соғлиқни сақлаш идоралари раҳбарларининг фаолиятларини янада ривожлантириш бўйича тавсиялар берилди.

Йиғилишнинг якунида жисмоний шахслар ва юридик шахсларнинг вакилларини шахсий қабули ҳақида ҳам сўз бориб, жорий йилдаги устувор вазифалар белгилаб олинди.

Қонуннинг матни ва ундаги янгиликлар жойларга электрон сайдлар орқали етказилиши, вазирлик раҳбариятининг худудларда ўтказиладиган сайёр қабуллари юқори савияда ўтказилишига тайёргарлик кўриш тўғрисида топшириқ берилди.

Ахборот - таҳлил гуруҳи


PDF форматида кўчириб олиш |