Вазирлик ҳақида Ҳужжатлар Муассасалар Янгиликлар Тадбирлар Лойиҳалар АКТ Оnline хизматлар

“Туғиш ёшидаги аёллар, ўсмир қизлар ва болаларни соғломлаштириш” ҳафталиги тўғрисида Бош сахифа

20 февраля 2015

“Туғиш ёшидаги аёллар, ўсмир қизлар ва болаларни соғломлаштириш” ҳафталиги тўғрисида

 

2015 йилнинг 9-14 феврал кунлари Республикамизнинг барча ҳудудларида “Туғиш ёшидаги аёллар, ўсмир қизлар ва болаларни соғломлаштириш” ҳафталиги ташкил этилди. Ушбу тадбирларга тиббиёт олий ўқув юртлари, Республика ихтисослаштирилган илмий амалий тиббиёт марказлари ва Тошкент шаҳар соғлиқни сақлаш Бош бошқармасига қарашли тиббиёт муассасаларининг 60 нафар мутахассислари ва ҳудудлардаги соғлиқни сақлаш тиббиёт муассасаларининг 200 дан зиёд малакали мутахассислари жалб этилиб, республиканинг 13 та туман ва 117 та қишлоқ врачлик пунктларида аҳолига малакали тиббий хизмат кўрсатилди.

Ушбу тадбирларда жами 15 мингдан ортиқ туғиш ёшидаги аёллар ва 10 мингдан ортиқ ўсмир қиз ва болалар тиббий кўрикдан ўтказилиб, даволаш ва соғломлаштириш тадбирлари олиб борилди. Олиб борилган ишлар натижасида 8 мингдан ортиқ аёлларда экстрагенитал касалликлар аниқланиб, уларнинг 7 мингдан ортиғига амбулатор, 600 ортиғига шифохоналар шароитида, жумладан 110 нафарига Республика ихтисослаштирилган илмий-амалий марказлари клиникаларида даволаниш тавсия этилди. Шу билан бирга кўрикдан ўтказилган ўсмир қизлар ва болаларнинг 5 мингдан ортиғида турли хил касалликлар аниқланиб, уларнинг 4 мингдан ортиғига амбулатор, 700 дан ортиғига шифохоналар шароитида, жумладан 149 нафарига Республика ихтисослаштирилган илмий-амалий марказлар клиникаларида даволаниш тавсия этилди.

Исталмаган ҳомиладорликни олиш ва туғруқлар орасидаги мақбул интервални сақлашни истаган 4011 нафар аёлларга контрацептив воситалар қўлланди.

Аҳоли орасида тушунтириш, ташвиқот ва тарғибот ишлари олиб борилиб, ушбу тадбирлар негизида 1 та телевизион чиқишлар, 4 та радио эшиттиришлари ва маҳаллий матбуотда 9 та мақолалар берилди.

Шунингдек ҳудудларга бириктирилган кураторлар ушбу ҳафталикларда иштирок этиб, жойларда оналар ўлимини олдини олиш ва ушбу ҳолатларга олиб келувчи салбий омилларни ўз вақтида бартараф этиш борасида ҳудуд масъул ходимлари билан биргаликда амалий йиғилишлар ташкил этди.


PDF форматида кўчириб олиш |