Вазирлик ҳақида Ҳужжатлар Муассасалар Янгиликлар Тадбирлар Лойиҳалар АКТ Оnline хизматлар

“Соғлом бола йили” Давлат дастурининг Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимида 2014 йил 9 ойида ижроси тўғрисида Бош сахифа

16 октября 2014

“Соғлом бола йили” Давлат дастурининг Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимида 2014 йил 9 ойида ижроси тўғрисида

Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан жорий йил 9 ойида “Соғлом бола йили” Давлат дастури ижроси бўйича қуйидаги ишлар амалга оширилди.

Соғлиқни сақлаш тизимининг норматив-ҳуқуқий базасини такомиллаштириш мақсадида Ўзбекистон Республикасининг “Аҳолининг санитария-эпидемиологик хотиржамлиги тўғрисида"ги “Йод танқислиги касалликлари профилактикаси тўғрисида"ги Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни лойиҳасини ишлаб чиқиш бўйича “Йод етишмаслиги касалликлари профилактикаси тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 11-моддасига ўзгартиш киритиш ҳақида”ги ва “Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонунлари лойиҳалари ишлаб чиқилди, тегишли вазирлик ва идоралар билан келишилиб белгиланган муддатларда Вазирлар Маҳкамасига киритилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 1 августдаги “2014-2018 йилларда Ўзбекистонда аҳолининг репродуктив саломатлигини янада мустаҳкамлаш, оналар, болалар ва ўсмирлар соғлиғини муҳофаза қилиш борасидаги Давлат дастури тўғрисида”ги ПҚ-2221-сон қарори қабул қилинди.

Республика бўйича 273682 нафар никоҳланувчи шахслар тиббий кўрикдан ўтказилиб, 1647 нафарида ижтимоий аҳамиятга эга касалликлар (80 нафарида гиёвандлик, 1054 нафарида руҳий, 258 нафарида ОИТС, 202 нафарида сил, 63 нафарида тери-таносил касалликлари) аникланди. Касаллик аниқланганларга тегишли диспансерларга йўлланмалар берилди, амбулатор ва стационар шароитда соғломлаштириш ишлари олиб борилмоқда.

Соғлом турмуш тарзи бўйича интерактив портал яратиш бўйича ишлар амалга оширилмоқда. Порталда домен яратилди ва маълумотлар жойлаштирилмоқда. Жумладан, Қашқадарё вилоятида 2014 йил июн ойида ўтказилган соғломлаштириш ҳафталиги бўйича маълумотлар порталга қўйилди.

Cайтнинг манзили www.sogliq.uz.

Оилавий поликлиникаларнинг моддий-техника базаси ва ходимлари таркибини мустаҳкамлаш, она ва бола саломатлигини муҳофаза қилиш соҳасида мутахассисларнинг малакасини ошириш чора-тадбирларини амалга ошириш дастури доирасида 750 нафар умумий амалиёт шифокорлари ўқув курсларини битирди.2014-2015 йил сентябр-июн ўқув йилида қайта тайёрлаш учун 650 нафар курсантлар қабул қилинди. ЖССТнинг тавсиялари асосида она ва бола саломатлигини муҳофаза қилиш йўналишида замонавий технологияларни жорий этиш мавзусида 5264 нафар акушер-гинеколог, неонатолог ва педиатр ўқитилди.

Аҳолини тиббий саводхонлигини оширишга қаратилган “Соғлом оилани шакллантириш, она ва бола саломатлигини мустаҳкамлаш” борасида 117122 та тадбир ўтказилди. Оммавий-ахборот воситалари орқали 1220 та телекўрсатув, 1431 та радиоэшиттириш уюштирилди, 829 та мақола газеталарда чоп этилди.

ОИВ-инфекциясини олдини олиш ва тарқалишига қарши курашиш борасида 13459 та маъруза, 93932 та суҳбат, 5173 та давра суҳбати, 271 та семинар ташкил этилди. Телевиденияда 74 та кўрсатув, радиода 522 та эшиттириш уюштирилди, газеталарда 104 та мақола чоп этилди.

Исталмаган ҳомиладорликни олдини олиш мақсадида экстрагенитал касаллиги аниқланган 1 189 037 нафар туғиш ёшидаги аёллар замонавий контрацептив воситалар билан қамралди. Репродуктив саломатликни муҳофаза қилиш масалалари бўйича бирламчи буғин муассасалари ходимларини ўқитиш бўйича чора-тадбирлар режасига асосан 155 нафар ходим ўқитилди.

Ҳисобот даврида республикада 8 марта мониторинг хафталиги ўтказилиб, бирламчи бўғин тиббий ходимларига амалий ёрдам бериш мақсадида Тошкент тиббиёт академияси ва клиникалари, ТошПТИ ва клиникаси, ТошВМОИ, Республика перинатал маркази, Республика ихтисослаштирилган илмий-амалий акушерлик ва гинекология, педиатрия ва аҳоли репродуктив саломатлиги марказларининг 345 нафар юқори малакали мутахассислари барча ҳудудларга сафарбар килинди. Ҳудудий мутахассислар томонидан жорий йил январ-июн ойларида 6866062 нафар туғиш ёшидаги аёллар ва 6850836 нафар болалар тиббий кўрикдан ўтказилди, аёлларнинг 2847844 нафарида (41,7%) ва болаларнинг 2540710 нафарида (37,1%) соғломлаштириш ишлари олиб борилди. 2014 йилнинг июл ойидан бошлаб қайта тиббий кўрикдан 1916948 нафар туғиш ёшидаги аёллар ва 1598946 нафар болалар тиббий кўрикдан ўтказилди, аёлларнинг 873817 нафарида (45,6%) ва болаларнинг 699268 нафарида (43,7%) соғломлаштириш ишлари олиб борилди.

Давлат дастури доирасида жорий йилнинг март ва август ойларида бутун мамлакатимиз бўйлаб “Ҳеч ким меҳр ва эътибордан четда қолмасин!” шиори остида 300 нафардан зиёд етакчи мутахассис, профессор-ўқитувчилар иштирокида хафталик акциялари ўтказилди ва жами 204123 фуқаро, жумладан 152698 нафар катта ёшдаги ва 39017 нафар болалар тиббий кўрикдан ўтказилди. Тиббий кўрикдан ўтказилганларнинг 129103 нафари туман шифохоналарида, 12738 нафари вилоят шифохоналарида ва 4880 нафари республика ДПМларида даволаниши назоратга олинди.

Ҳалқаро стандартлар бўйича энг юқори, яъни тўртинчи даражали ҳисобланадиган кўп тармоқли махсус болалар шифохонасини қуриш бўйича 2013 йил 18 декабр куни Ӯзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Корея Республикаси иқтисодий хамкорлик Жамғармаси (EDCF) ӯртасида кредит шартномаси имзоланди. Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан Корея томонига Кредит шартномаси кучга кириши учун хужжатлар берилди. 4 апрель куни Корея томонидан лойиҳа бўйича Шартноманинг кучга кирганлиги тасдиқланди. Экспорт-импорт банки томонидан консалтинг компанияларининг қисқа луғати тасдиқланди. 11 август куни Идоралараро тендер комиссияси йиғилишида келиб тушган таклифлар очилди ва таклифлар баҳоланмоқда.

Соғлиқни сақлашнинг моддий-техника базасини ривожлантириш мақсадида 2014 йилга мўлжалланган Инвестиция дастурида 137 та тиббиёт объектларини барпо этиш ва реконструкция қилиш учун 382,4 млрд. сўм

ажратилди. Жорий йил 1 сентябрь ҳолатига объектларда жами 306,8 млрд. сўмлик (80,2%) қурилиш-реконструкция ишлари бажарилди.

Ўзбекистон Республикаси Инвестиция дастурига асосан жорий йилда 23,0 млн. АҚШ долл. қийматидаги 6 та инвестиция лойиҳалари амалга оширилмоқда. “Саломатлик-3” лойихасини амалга ошириш доирасида туман тиббиёт бирлашмалари, оилавий поликлиникалар учун 7,16 млн. АҚШ долл. қийматидаги жаррохлик ва гинекологик жихозлар тупламлари, офтальмоскоплар, шпатель, торозилар, бўй ўлчагич кабиларни хариди ўтказилди. УТТ аппарати, портатив ЭКГ, гастрофиброскоп, музлаткич ва шприцли насос каби тиббий асбоб-ускуналар туман тиббиёт бирлашмаларига етказилмоқда.

Юқумли касалликларни камайтиришга йўналтирилган чора-тадбирларни амалга оширишни таъминлаш мақсадида хисобот даврида республика бўйича 424 мингдан ортиқ чақалоқлар гепатит В, сил, полиомиелитга қарши эмланди. 425 минг болалар қизамиқ-паротит-қизилчага қарши, 433 мингдан ортиқ болалар полиомиелитга қарши, 481 минг болалар дифтерия, кўкйўтал, қоқшолга қарши эмлаш билан қамралди.

Болаларни эмлаш дастурини янада такомиллаштириш мақсадида миллий эмлаш календарига янги ротовирус вакцинасини киритиш юзасидан 5 майда республикага 885000 доза вакцина келтирилди ва тақсимот асосида тарқатилди.

Гепатит А ва гриппга қарши эмлаш ишлари бўйича чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилиб, ушбу касалликларни эпидемик кўтарилиш мавсуми ноябр ойига тўғри келишини хисобга олган холда эмлаш ишлари октябр ойда ўтказилиши режалаштирилди.

Республикада болаларни саломатлигини мустаҳкамлаш, улар орасида касалликларни барвақт аниқлаш, жисмонан ва маънан баркамол авлодни вояга етказишга қаратилган чора-тадбирлар доирасида хисобот даврида 6 341 364 нафар мактабгача тарбия муассасалари тарбияланувчилари, умумтаълим мактаблари ҳамда ўрта махсус ва касб-ҳунар таълим муассасаларининг ўқувчилари чуқурлаштирилган тиббий профилактик кўрикдан ўтказилди, улардан 1 363 492 нафар ўқувчиларга флюорография текшируви ўтказилди.

Мактабгача тарбия муассасалари ва барча даражадаги ўқув муассасаларида тиббий-санитария хизматини такомиллаштириш мақсадида Соғлиқни сақлаш ва Халқ таълими вазирликларнинг “Мактабгача ва умумий ўрта таълим муассасаларида тиббий хизматни такомиллаштириш тўғрисида”ги ҳамда Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими марказининг “Ўрта махсус, касб–ҳунар таълими тизими ўқувчи ёшларига кўрсатилаётган тиббий хизматни янада такомиллаштириш тўғрисида”ги 2014 йил 13 февралда 4/07/ҚҚ-сон қўшма қарорлари тасдиқланди.

Умумтаълим мактаблари, ўрта махсус таьлим ва олий таълим муассасаларида ўқувчиларга тиббий хизмат кўрсатувчи тиббиёт ҳамшираси штати киритишни кўзда тутган туман кўп тармоқли марказий поликлиникалари янги штат меъёрларини ишлаб чиқилди ва Молия вазирлигига киритилди ва хозирги кунда ушбу муассасаларда шифокор штати киритилиши бўйича келишиш жараёни олиб борилмоқда. Мактабларга 7124 тиббиёт ходимлари

бириктирилган бўлиб, 9 ой давомида уларнинг ойлик иш хақларига 7,9 млрд.сўм бюджет маблағлари сарфланди.

Йод танқислиги келтириб чиқарадиган болаларнинг касалланиши даражасини пасайтириш бўйича пешобда йод миқдорини (йодурия) аниқлаш мақсадида 4338 нафар бола чуқур текширувдан ўтказилди ва уларнинг 40%да йоднинг адекват миқдори, 46,5%да йод препаратларини қабул қилинганлиги хисобига йод миқдори ортиқча эканлиги аниқланди.

Болаларни йод препаратлари билан таъминлаш ҚВП учун зарур дори воситалари, шу жумладан таркибида йод бўлган препаратларни марказлашган харид қилиш юзасидан тендер савдолари эълон қилинди. Тендер якунлари бўйича 12 та вилоятда йод препарати сотиб олинди, Хоразм вилоятида тендер савдолари қайтадан ўтказилмоқда.

“Соғлом авлод учун” фонди томонидан “Фриеденздорф интернейшнл” (ГФР) ташкилотининг молиявий кўмаги асосида юқори лаб ва танглайнинг нуқсони, оёқ ҳамда бўйиннинг ортопедик нуқсони, юрак туғма нуқсони бўлган ва куйишнинг асоратлари билан жами 376 нафар болалар операция қилиб соғломлаштирилди.

Чақалоқлар, болалар ва ўсмирларга ихтисослаштирилган ёрдам кўрсатиш бўйича Республика ихтисослаштирилган марказларда юқори технологик диагностика ва операция муолажаларини ўтказиш бўйича ишлар олиб борилди. Туғма юрак нуқсони билан 596 нафар болага юрак операциялари ўтказилди.

Энг замонавий эшитиш имплантантларидан фойдаланган ҳолда кохлеар-имплантантияни жорий этиш мақсадида 100 дона кохлеар имплантант комплектлари харид қилинди ва РИПИАТМда 53 болага кохлеар имплантация операцияси ўтказилди.

Хисобот даврида туғма сон бўғини чиқиши билан 96 нафар, сколиоз билан 17 нафар, гидроцефалия билан 82 нафар, бош ва орқа мия ўсмалари билан 69 нафар, умуртқа поғонаси касалликлари билан 57 нафар болада юқори технологик операциялар амалга оширилди.

Республика бўйича 197 нафар лейкоз касаллиги ва 235 нафар талассемия касаллиги билан оғриган бемор болалар электрон базаси яратилди. Лейкознинг турли шакллари билан оғриган беморларни 2014 йилда ўсмага қарши дори воситалари билан марказлашган ҳолда таъминлаш мақсадида тендер савдолари ўтказилди. Лейкоз ташҳиси билан 126 нафар бола полихимиотерапия препаратлари билан даволанмоқда.

Хисобот даврида болаликдан ногиронликнинг олдини олиш мақсадида Республика ва худудий скрининг марказларида туғма гипотиреозга ва ФКУга 153,4 минг чақалоқ текширилди. Нерв найи нуқсони ва АФП/ХГ хромосомаларнинг синдромлари касалликларига чалиниш хавфли гуруҳга кирадиган 15,4 минг ҳомиладор аёл биокимёвий скрининг текширувидан ўтказилиб, 3455 аёлда ҳомилада туғма касалликлар аниқланганлиги сабабли хомиладорлиги тўхтатилди.

Шу билан бирга соғлиқни сақлашнинг бирламчи бўғини Т(Ш)ТБларда ҳомиладорликнинг 10-14 хафталарида 332 144 нафар аёллар пренатал

ультратовуш текширувидан ўтказилди ва ҳомилада туғма нуқсонлари аниқланган 11378 нафар аёлларда ҳомиладорлик тўхтатилди.

Туғма ва транзитор гипотиреоз билан хасталанган болалар ва ҳомиладор аёллар учун 2484 упаковка “L-тироксин-100”, фенилкетонурия билан касалланган болаларга 3414 банка шифобахш овқат маҳсулотлари тарқатилди.

Қишлоқ туманларида яшовчи ҳомиладор аёлларни таркибида шу жумладан фоли кислотаси бор бўлган умумий мустаҳкамловчи поливитаминларнинг махсус комплекслари билан бепул таъминлаш дастури бўйича хисобот даврида 238631нафар хомиладор аёлларга 1 022154 упаковка поливитаминлар комплекси бепул тарқатилди.

Перинатал марказларни замонавий тиббиёт ускуналари билан жихозлаш бўйича ЕС/ЮНИСЕФ «СУОМиД-2 фаза» лойиҳаси доирасида 13 та мобил рентген аппаратлари сотиб олинди.

Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 5 мартдаги 50-сонли қарорига асосан Молия вазирлиги ва Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги томонидан патронаж ҳамширалар юклама меъёрларини инобатга олган ҳолда ҚВПлар учун янги штат меъёрлари тасдиқланиб, 1 мартдан ижрога қаратилди.

ОИВ инфекциясининг онадан болага ўтишини олдини олиш мақсадида хисобот даврида 1 млн. 895 минг шахс ОИВ инфекциясига ихтиёрий равишда текширувдан ўтказилди. Текширилганларнинг 3117 нафарида ёки 0,16 фоизида ОИВ инфекцияси барвақт аниқланди ва специфик вирусга қарши профилактика – АРВ профилактикаси билан қамралди ва диспансер назоратига олинди.

Жумладан, республика бўйича жами 494 минг ҳомиладор аёл ОИВга текширилди, уларнинг 211 нафарида ОИВ аниқланди ва специфик антриретровирусли препаратлар тайинланди. ОИТС тизимидаги лаборатория ходимларини малакасини ошириш мақсадида Республика ОИТСга қарши курашиш маркази ва ТВМОИ қошида 56 нафар мутахассис ўқитилди.

Ўзбекистонда DOTS дастурини кенгайтириш юзасидан Фарғона вилоятига 6 та Expert MTB/RIF диагностик ускуналари ва 32600 та картриджлар берилди ҳамда уларда11476 та текшириш ўтказилиб 2820 та сил беморлари аниқланди ва улар орасида 958 тасида силнинг турғун шакллари аниқланди.

Республикада хизмат кўрсатаётган микроскопик лабораториялар лаборантлари учун 127 800 дона респираторлар сотиб олинди ва жойларга етказиб берилди. Глобал Жамғарма маблағидан Республика DOTS маркази томонидан сотиб олинган 3950 та сил беморлари учун мўлжалланган дори воситалари вилоятлар силга карши курашиш муассасаларига етказиб берилди.

Яқин ва узоқ хориж мамлакатларининг етакчи тиббиёт марказлари ва клиникаларида 500 нафар мутахассисларни ўқитилиши режалаштирилди. Хисобот даврида қабул қилувчи томон ва ҳомийлар хисобидан жами 370 нафар мутахассис стажировкага юборилди.

Дастурнинг соғлиқни сақлаш соҳасига тегишли бандлари бўйича 2014 йилда жами 533,6 млрд. сўм, 40,3 млн. АҚШ долл. ва 10,2 млн.евро миқдоридаги маблағлар ўзлаштирилиши кўзда тутилган бўлиб, жорий йилнинг 9 ойида 435,2 млрд. сўм (81,6%), 5 млн. 878 минг евро (57,6%) ва 20 млн. 869 минг АҚШ долл. (51,8%) маблағ ўзлаштирилди.


PDF форматида кўчириб олиш |