Вазирлик ҳақида Ҳужжатлар Муассасалар Янгиликлар Тадбирлар Лойиҳалар АКТ Оnline хизматлар

Юксалиш,тараккиёт ва ёркин истикбол - мамлакатимиз тиббиёт тизимида амалга оширилаётган ислоҳотларда ўз ифодасини топмоқда Бош сахифа

18 августа 2014

Юксалиш,тараккиёт ва ёркин истикбол - мамлакатимиз тиббиёт тизимида амалга оширилаётган ислоҳотларда ўз ифодасини топмоқда

Ягонасан, муқаддас Ватаним, севги ва
садоқатим сенга бахшида, гўзал Ўзбекистоним!

ЮКСАЛИШ,ТАРАҚҚИЁТ ВА ЁРҚИН ИСТИҚБОЛ
мамлакатимиз тиббиёт тизимида амалга оширилаётган ислоҳотларда ўз ифодасини топмоқда

Шу йилнинг 18 август куни Ўзбекистон Миллий матбуот марказида республика Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан “Мустақиллик йилларида мамлакатимиз тиббиёт тизими тубдан ислоҳ қилинганлиги, эришилган натижалар ва истиқболдаги устувор вазифалар” мавзуидаги навбатдаги матбуот анжумани ўтказилди.

Унда Соғлиқни сақлаш вазирлиги ходимлари, республика ихтисослаштирилган тиббиёт марказлари ва Шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази ҳамда республика даражасидаги даволаш муассасалари раҳбарлари, шунингдек, оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этишди.

Анжуманда таъкидланганидек, мустақил ривожланиш ¬йилларида мамлакатимиз соғлиқни сақлаш тизимини янгилаш ва ривожлантириш имконини бераётган мустаҳкам пойдевор яратилди.Юқори талаблар ва халқаро стандартларга жавоб берадиган ¬ихтисослаштирилган ¬вилоят шифохоналари ва уларнинг шаҳар ҳамда туманлардаги бўлимлари, тез тиббий ёрдам хизматларидан иборат аҳолига бепул, юқори малакали шошилинч тиббий ёрдам кўрсатиш бўйича мутлақо янги ва ноёб ягона -тизим шакллантирилди.

Мамлакатимизда ташкил этилган 3000 дан зиёд қишлоқ врачлик пунктлари одамлар саломатлигини муҳофаза қилиш ¬тизимини ислоҳ этиш ва унинг қуйи бўғинини кучайтиришда ғоят муҳим роль ¬ўйнамоқда. Бу ерда гап бундан 23 йил аввал мавжуд бўлган фельдшерлик-акушерлик пунктлари ўрнида вужудга келган замонавий ¬тиббиёт ¬техникаси билан жиҳозланган ва умумий амалиёт шифокорлари биринчи тиббий ёрдам кўрсатаётган қишлоқ врачлик пунктлари ҳақида бормоқда. Бугунги ҚВПлар нафақат тиббиёт, балки маданият масканига айланаётганлигини биз кундалик ҳаётимизда кўриб турибмиз.

Шу билан бирга, туман ва ¬вилоят даражасидаги соғлиқни сақлаш муассасалари ¬тармоғи оптималлаштирилди, ¬замонавий асбоб-ускуналар билан яхши жиҳозланган ва малакали ¬кадрлар билан ¬таъминланган ихчам туман тиббиёт бирлашмалари, ¬вилоят кўп ¬тармоқли ¬шифохоналари ҳамда поликлиникалари ташкил этилди.

Яна бир муҳим ўзгариш – бу мамлакатимиз соғлиқни сақлаш тизимидаги илмий мактаблар негизида 10та республика ихтисослаштирилган илмий-амалий тиббий марказлар ташкил этилиб, улар хирургия, урология, кардиология, кўз микрохирургияси, акушерлик ва гинекология, педиатрия, терапия ва тиббий реабилитация, дерматология ва венерология, фтизиатрия ва пульманология ҳамда эндокринология каби йўналишларда фаолият кўрсатмоқда. Ушбу марказларда юқори малакали, юксак даражадаги касб тайёргарлигига эга кадрлар замонавий асбоб-ускуналар ёрдамида юқори технологик тиббий хизматлар кўрсатмоқда.

Ўтган йиллар мобайнида бизнинг барча саъй-ҳаракатларимиз, аввало, узоқ муддатли самарали мақсадга, яъни миллат генофондини сақлаш ва яхшилаш, аҳолининг умр кўриш ¬давомийлигини ва турмуш даражасини ошириш, соғлом авлодни дунёга ¬келтириш ва тарбиялаш учун ¬шарт-¬шароит яратишга қаратилди. Табиийки, бунинг учун улкан вазифаларни, ¬жумладан, одамлар психологияси ва онгини ўзгартиришга доир ишларни амалга оширишга тўғри келди.

Махсус давлат дастури ¬доирасида бугун Ўзбекистоннинг барча вилоятларида замонавий она ва бола скрининг ва перинатал ¬марказлари тармоғининг ташкил этилганлиги мамлакатимизда саломатлик кўрсаткичларини янада яхшиланишида муҳим омил бўлаётганлиги тарихий аҳамиятга эгадир.

Мамлакатимизда комплекс ¬чора-тадбирларнинг амалга оширилиши натижасида ўтган 23 йил давомида ¬оналар ва гўдаклар ўлими уч баробардан кўпроқ камайганлиги кўпчилигимизга маълум. “Она ва бола скрининги” дастури амалга оширилиши натижасида туғма нуқсонли болалар туғилиши 2000 йилдан буён 1,8 марта камайди. Бугунги кунда мамлакатимиз болаларининг 92 фоизи ривожланиш кўрсаткичлари бўйича Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти стандартларига тўла мос келади. Ўзбекистонда амалга оширилаётган “Соғлом она – соғлом бола” она ва бола саломатлигини муҳофаза қилиш миллий модели Мингйиллик ривожланиш мақсадларига эришиш самарали стратегияларидан бири сифатида эътироф этилаётганлиги хам бежиз эмас

Шу ўринда кейинги 5 йил мобайнида нонормал ривожланган болалар туғилиши 1,3 баробарга камайди. 6-15 ёшгача бўлган болалар ўртасида ўткир респиратор вирус инфекциялари билан касалланиш – 9,7%га, пневмония билан – 49,1%, бронхит билан – 32,8%, сколиоз билан касалланиш – 32,7% га пасайганлигини алоҳида таъкидлаш жоиз.

Юқори малакали тиббиёт кадрларини тайёрлаш ¬масаласи соғлиқни -сақлаш соҳасини ислоҳ этишда ¬муҳим аҳамиятга эга.

Айни пайтда Тошкент ¬тиббиёт ¬академияси қаторида Тошкент Педиатрия, Фармацевтика, Шифокорлар малакасини ошириш институтлари, Самарқанд, Андижон, Бухоро, Урганч ва Нукус каби шаҳарларда тиббиёт олий ўқув ¬юртлари фаолият кўрсатмоқда. Яқинда улар қаторига Президентимизнинг “Тошкент давлат стоматология институтини ташкил этиш тўғрисида”ги 2014 йилнинг 22 июлидаги қарори билан яна битта олий ўқув юрти – Тошкент давлат стоматология институти ташкил этилди.

Олий маълумотли тиббиёт ҳамшираларини тайёрлашни ташкил этишнинг принципиал жиҳатдан янги тизими ¬шакллантирилди.

Ўзбекистонда аҳоли учун барча ¬биринчи тиббий ёрдам бепул ҳисобланади. Шошилинч тиббий ва педиатрия ёрдами, туғуруқ ва ҳомиладор аёлларга тиббий ёрдам, шунингдек, онкологик, юқумли ҳамда бошқа қатор ижтимоий аҳамиятга эга касалликларни ¬даволаш хизматлари ҳам шу асосда амалга ¬оширилмоқда. Бу Ўзбекистон тиббиётининг ўзига хос жиҳатларидан биридир.

Бу ва бу каби бошқа омилларни эътиборга олган ҳолда биз танлаган соғлиқни сақлаш ¬модели қанчалик тўғри ва самарадорлигини ҳаётнинг ўзи тасдиқлаб турибди, деб айтишга ¬бугун барча асосларимиз бор. Бугун энг юқори технологияларга асосланган мураккаб ва йирик операциялар фақатгина мамлакатимиз пойтахтидагина эмас, балки вилоят даволаш муассасаларида ҳам амалга оширилаётганлиги энг катта муваффақиятларимиздан бири бўлмоқда.

Масалан, бугун Наманган ва Урганч шаҳарларида юрак клапанларини алмаштириш, туғма ва орттирилган юрак касалликларини операция қилиш, электр кардиостимулятор имплантацияси, эхокардиография каби даволашнинг янги усуллари йўлга қўйилди. Нукус, Қарши, Фарғона, Самарқанд, Бухоро, Жиззах шаҳарларида эса юрак ҳолатини узлуксиз монитор қилиб бориш амалиёти кенг ўтказилмоқда

Шуни ҳам айтиш керакки, соҳа ривожи учун давлат бюджетидан ажратилаётган маблағалар йилдан-йилга кўпайиб бормоқда. Агар 2012 йил соҳа ривожи учун давлат бюджетидан 2,8 триллион сўм маблағ ажратилган бўлса, 2013 йил ушбу кўрсаткич 3,4 триллион сўмга етди. Жорий 2014 йилда эса соғлиқни сақлаш тизимини янада яхшилаш мақсадида давлат бюджетидан 4,3 триллион сўм ажратилиши режалаштирилган.

Фақатгина 2013 йилнинг ўзида соғлиқни сақлаш соҳасига йўналтирилган инвестициялар ҳажми 2010 йилга нисбатан 3,8 баробар ошди. Бунинг натижасида 295 та тиббиёт объекти реконструкция қилиниб, фойдаланишга топширилди.

Бўлиб ўтган матбуот анжуманида соҳа олдида ўз ечимини кутаётган масалалар ва амалга оширилиши зарур бўлган қатор вазифалар хусусида ҳам гапирилди. Хусусан, шу кунларда вазирлик ислоҳотларнинг янги босқичи билан боғлиқ вазифаларни амалга оширишга киришганлиги таъкидланди. Хабарингиз бор, Президентимизнинг шу йил 1 августдаги “2014-2018 йилларда Ўзбекистонда аҳолининг репродуктив саломатлигини янада мустаҳкамлаш, оналар, болалар ва ўсмирлар соғлиғини муҳофаза қилиш борасидаги Давлат дастури тўғрисида”ги Қарори эълон қилинди.

Бу билан мамлакатимизда аҳолининг репродуктив саломатлигини янада мустаҳкамлаш, оналик ва болаликни муҳофаза қилиш соҳасида тиббий ёрдам кўрсатаётган тиббиёт муассасаларининг моддий-техник базаси ва кадрлар салоҳиятини кучайтириш, замонавий ташхис усулларини жорий этиш, аёллар, болалар ва ўсмирлар касалликларининг олдини олиш борасида 5 йилга мулжалланган қатор долзарб вазифалар белгилаб берилди. Ушбу Қарор тизим ходимларига янада катта масъулият юклаши ва фаолият самарадорлигини янада оширишни тақозо этиши алоҳида таъкидланди.

Матбуот анжуманида оммавий ахборот воситалари вакиллари ўзларини қизиқтирган барча саволларига жавоб олишди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Ахборот хизмати.


PDF форматида кўчириб олиш |