Вазирлик ҳақида Ҳужжатлар Муассасалар Янгиликлар Тадбирлар Лойиҳалар АКТ Оnline хизматлар

Маъмурий-хўжалик бошқармаси Бош сахифа

Маъмурий-хўжалик бошқармаси

Раҳбар:  Камолжон Азимов

Манзил:  100011, Ўзбекистон Республикаси, Тошкент шаҳри, Навоий кўчаси, 12

Телефонлар:  +998(71) 239-19-59

Электрон манзил:  komoljon.azimov@minzdrav.uz

Умумий қоидлар: 

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Маъмурий-хўжалик бошқармаси тўғрисида

НИЗОМ

 

I. Умумий қоидалар.

1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 14 январдаги “Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш тизимида бошкаришни такомиллаштириш тўғрисида”ги Қарорига мувофиқ Маъмурий-хўжалик бошқармаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги марказий аппарати структуравий бирлиги ҳисобланади.

2. Мазкур Низомга мувофиқ бошқарма ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва Ўзбекистан Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари карорлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамаси карорлари, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни саклаш вазирлигининг қарор ва кўрсатмалари асосида амалга оширади;

3. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Маъмурий-хўжалик бошқармаси таркиби олий ва ўрта махсус маълумотли мутахассислардан иборат.

4. Бошқармани Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири томонидан тайинланадиган ва лавозимдан озод килинадиган бошлиқ бошқаради.

5. Бошқарма бошлиғи бошқарма фаолиятини ташкиллаштиради ва бошқаради, бошқарма зиммасига юклатилган вазифаларни амалга ошириш учун масъул ҳисобланади.

6. Бошқарма ходимлари бошқарма бошлиғининг тавсиясига кўра, тегишли вазир ўринбосари билан келишилгандан сўнг, Ўзбекистон Республикаси Соғликни саклаш вазириниш буйруғи билан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод килинади.

7. Бошкарма ўз фаолиятини унга юклатилган вазифалар ва функциялар, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Соғликни саклаш вазирлиги томонидан тасдикланган йиллик иш режасига мувофик амалга оширади.

II. Вазифалар ва бошкарув функциялари.

8. Бошқарманинг асосий вазифалари ва функциялари:

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг барча бўлинмаларини зарур инвентар, канцелярия воситалари, иш юритиш материаллари билан таъминлаш;

- биноларни капитал ва жорий таъмирлаш бўйича таклифлар тайёрлаш;

- нусҳа олиш техникаси ёрдамида, раҳбарият топшириғига биноан

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Марказий аппарати ходимларининг ҳужжатлар, матбаа ва материалларидан кўп сонли нусҳа олиш ва кўпайтириш ишларини «Махфий бўлмаган нашрларни чоп этиш умумий қоидалари», Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 2 февралдаги 50-сонли Қарори, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 15 июлдаги 275-ф-сонли «Қоғоздан оқилона ва тежамкорлик билан фойдаланиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармойиши ва Ўзбекистан Республикаси Соғлиқни саклаш вазирлигининг хизмат ҳужжатларини кўпайтириш коидаларига қатъий риоя килган холда амалга ошириш;

- Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 5 апрелдаги 101-сонли Қарорига мувофиқ архив фонди ва иш юритиш хужжатларини сақланиши хавфсизлиги шароитларини такомиллаштириш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлиги марказий аппарати архиви фаолиятини назорат қилиш;

- алоқа линияларини профилактик текширувдан ўтказиб туриш, телефон линиялари ўтказиш ва телефон аппаратларини таъмирлаш ишларини амалга ошириш;

- хизмат хоналари, конференц-заллар, ҳужжатларни кўпайтириш худудида ТП-3115. электр ускуналар ва тизимлар, электр ёритиш тизими, кондиционерлар шпини таъминлаш бўйича хизматларни амалга ошириш;

Соғликпи саклаш вазирлигининг барча ходимлари томонидан техника хавфсизлиги коидалари, ишлаш санитарияси ва меҳнат гигиенаси, ёнгиндан ҳимоя қилиш талабларига риоя килинишини назорат қилиш;

- Сантехник хизматларни амалга ошириш, марказий иситиш тизими, сув таъминоти ва канализацияни таъмирлаш, сантехника ускуналарини ювиш, йиллик куз-киш даврига тайёргарлик кўриш ишларини таъминлаш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш;

- Вазирлик ҳудуди ва унга қўшни ҳудудни тозалашни ташкил қилиш;

- Вазирликда хоналар, панеллар, столлар, сейфлар, стуллар, деразалар, эшиклар ҳўл тозаланиши ўтказиш, гиламлар тозаланишини таъминлаш;

- Соғлиқни саклаш вазирлигининг мол-мулкини йиллик инвентаризация кил и ш да иштирок этиш;

- омборхонада ва хизмат хоналаридаги барча моддий бойликларни хисобга олиш ва саклашни амалга ошириш. Моддий бойликлар келиши ва ишлатилиши тўғрисидаги ҳисоботни хар ойда тузиш, моддий бойликлар мавжудлиги тўгриеидаги маълумотлар бухгалтерлик ҳисоби маълумотлари билан таккосланади;

- бинонинг сифатли муҳофазаси бўйича Ички ишлар бош бошқармаси кошидаги хавфсизлик хизмати ходимлари билан самарали алоқа ўрнатиш;

- Соғлиқни сақлаш вазирлиги ходимлари фаолиятини самарали ташкил килишга тўсқинлик килаётган камчиликлар ва муваффақиятсизликлар ҳақида раҳбариятни ўз вақтида хабардор қилиш.

III. Хуқуқ ва мажбуриятлар и

9. Бошқарма қуйидаги ҳуқуқларга эга:

- МХБ унга кўйилган вазифаларга мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Соғликни сақлаш вазирлигининг тегишли бўлинмалари бошлиқлари билан келишган холда, алохида ходимларни, вазирлик томонидан олиб борилаётган тадбирларни амалга оширишга жалб килиши;

- Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни саклаш вазирлигининг раҳбариятига, хизмат кўрсатиш фаолиятини такомиллаштириш бўйича таклифлар киритиш;

- белгиланган тартибда бошка дав лат ва жамоат ташкилотларида Ўзбекистон

Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг манфаатларини ҳисобга олган холда, МХБ ваколатига кирувчи масалалар бўйича шартномалар тузади;

- Соғлиқни сақлаш вазирлиги ходимларидан хизмат хоналарида тартибни саклашни, вазирлик мол-мулкига, инвентарга, материалларга нисбатан эхтиёткорлик билан муносабатда бўлишни талаб қилиш, ёнгин хавфсизлиги шароитларини таъминлаш;

- Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг бўлинмалари бошлиқларига нисбатан хизмат хоналарида тартибни бузилиши, тозалалик ва ёнгин хавфсизлиги шароитларини бузилганлиги учун интизомий жазо чораларини кўриш учун вазирлик раҳбарларига таклифлар киритиш;

- ташкилий ва ишлаб чикариш вазифаларини бажаришда вазирликнинг бошка маъмурий ва ишлаб чикариш бўлинмалари билан томонларнинг ваколатлари доирасида муносабат ўрнатиш.

10. МХБ бошқармага юклатилган функциялар ва вазифалар доирасида Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг маъмурий ва ишлаб чикариш бўлинмаларининг талабларини бажаришга мажбурдир.

11. Бошқарма ўз зиммасига юклатилган вазифалар ва функцияларни конунчилик билан белгиланган тартибда қатъий бажариш учун масъулдир.

12. Бошкарманинг барча ходимлари қуйидагиларга жавобгардирлар:

- Ўзбекистон Республикасининг меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатларида белгиланган чегаралар доирасида ўз вазифаларини бажарганлик ёки бажармаганлик учун;

- ўз фаолиятини амалга оширишда содир этилган жиноятлар учун - Ўзбекистон Республикасининг маъмурий, жиноий ва фуқаролик қонунчилигида белгиланган чегаралар доирасида;

- моддий зарар етказилганлиги учун - Ўзбекистон Республикаси меҳнат ва фуқаролик қонунчилигида белгиланган чегаралар доирасида.

PDF форматида кўчириб олиш |