Вазирлик ҳақида Ҳужжатлар Муассасалар Янгиликлар Тадбирлар Лойиҳалар АКТ Оnline хизматлар

Моддий-техник базани ривожлантириш бош бошқармаси Бош сахифа

Моддий-техник базани ривожлантириш бош бошқармаси

Раҳбар:  Бўш ўрин

Манзил:  100011, Ўзбекистон Республикаси, Тошкент шаҳри, Навоий кўчаси, 12

Телефонлар:  +998 (71) 239-44-81

Электрон манзил:  info@minzdrav.uz

Қабул кунлари:  Душанба, Чоршанба, Жума. 14:00 дан 18:00гача

Умумий қоидлар: 

Давлат тиббиёт муассасаларининг моддий-техник базасини

ривожлантириш Бош Бошқармаси

НИЗОМИ

1. Бош бошқарма Вазирликнинг структуравий бўлими ҳисобланиб, инвестицион дастурлар, тиббиёт муассасаларининг қурилиши ва реконструкцияси, янги тиббиёт технологияларни ўрнатиш ва монтаж қилиш, ушбу соҳада фаолият олиб бораётган муассасаларни зарурий инвентарлар, мебеллар билан таъминлаш, шунингдек ушбу мақсадда ажратилган бюжет маблағларидан фойдаланишни назорат қилади.

2 Бош бошқарма капитал қурилиш ва моддий-техник базалар таъминоти ва қайта таъмирлаш бўлимларидан иборат.

3.Капитал қурилиш бошқармаси ўзига юклатилган мажбуриятларга мувофиқ:

-тиббиёт муассасаларининг моддий-техник базасини ривожлантириш бўйича асосли таклифлар тайёрлайди;

- тиббиёт муассасалари қурилиши бўйича техник ва иқтисодий асосларни ишлаб чиқади, ҳамда керакли ташкилотга келишув тузиш учун тақдим этади;

- Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг техник ва иқтисодий асослиги тасдиқлангандан кейин лойиҳалаштиришнинг асосий босқичига ўтишни таъминлайди;

- Лойиҳа ва смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш учун зарурий материалларни тайёрлайди;

- Лойиҳа ва смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш бўйича хорижий қурилиш ташкилотлари ёки маҳаллий қурилиш ташкилотлари учун тендер эълон қилади;

- Ҳар йили Республика Ҳукумати томонидан тасдиқланадиган Инвестицион дастурлар асосида соғлиқни сақлаш объектларининг қурилиш ишлари ҳақидаги рўйхатни тузади ва Иқтисодиёт вазирлиги билан келишувдан кейин Ўзсаноатқурилишбанкда молиялаштириш жараёнини бошлайди;

-Жойларда шартномалар тузиш ва молиялаштиришни ташкиллаштириш бўйича назоратни амалга оширади;

- Молия Вазирлигидан маблағ олиш учун зарурий ҳужжатларни тайёрлайди, буюртмачиларга олинган маблағларни ўтказади;

-Зарурий муҳандислик ва технологик ускуналар билан қурилиш объектларини такомиллаштиради;

-Ижро этилиши лозим бўлган қурилиш-монтаж ишлари ҳажми тўғрисида пудратчи қурилиш ташкилотлари билан келишувлар олиб боради;

-Қурилишни ташкиллаштириш ва режа кўрсатмаларини бажариш борасида буюртмачилар билан тезкор алоқаларни олиб боради;

-Республика бўйича инвестицион дастурлар ижросини объектлар ҳисоботининг иловалари билан бирга Республика Ҳукуматига ҳар уч ойда тақдим этади;

-Барча турдаги ҳисоботларни тайёрлайди ва уларни статистика Департаменти ва Ўзсаноатқурилишбанкка тақдим этади;

-Алоҳида буюртмачиларнинг қурилиш дирекцияси ишларини, Уздавтиблойиха институтларининг фаолиятини назорат қилади.

4. Моддий-техник таъминоти ва қайта таъмирлаш бўлими:

-Тиббий асбоб-ускуналар, инвентарлар ва зарурий мебеллар таъминотини назорат қилинишини амалга оширади;

-Ҳар йили Вазирлик раҳбариятига янги очилаётган объектлар, талабнома топширган тиббий муассасалар учун тиббий ускуналар, инвентарлар, мебелларнинг тасдиқланган бюжет маблағлари таснифи ва миқдори тузилиб, тақдим этади;

-Ўзтибтаъминот ва Ўзтибтехника билан ўзаро алоқларни амалга оширади ва Вазирлик, шунингдек юқорида кўрсатиб ўтилган ташкилотларнинг асосий бўғини бўлиб хизмат қилади;

- Хорижий фирмалар ва бошқа таъминот ташкилотлари билан шартномалар тузишда иштирок этади. Зарурият тўғилганда импорт қилинган тиббий жиҳозларни сотиб олиш учун тендерлар ўтказади.

-Тиббий ускуналар ва инвентарларни тиббиёт муассасаларига тақдим этишда аризаларни қараб чиқади;

-Тиббий ускуналарни монтаж қилиш бўйича Узтибтехника ташкилотлари билан бирга шартномалар тузиш ҳолатини назорат қилади;

-Объектларни тиббий жиҳозлар билан таъминлашда, тахминан келиб тушадиган ускуналарни назоратини амалга оширади;

-Юқорида кўрсатилган саволлар бўйича Қорақалпоғистон Республикаси соғлиқни сақлаш Вазирлиги ва вилоят соғлиқни сақлаш бўлимлари билан мунтазам алоқалар олиб боради;

- Ўрнатилган тиббий ускуналар ва инвентарлардан фойдаланиш бўйича назорат текширувларида иштирок этади:

-Венталяция, даволаш газлари, ихтисослаштирилган инвентарлар, санитар техникаларни монтаж қилиш бўйича хориж фирмалари ва бошқа ташкилотлар ишини назорат қилади;

-Раҳбарларга тиббий муассасаларнинг капитал ёки қайта таъмири тўғрисидаги маълумотни тақдим этади;

- Қишлоқ шифокорлик пунктларига бориб, у ерда қўрилаётган ёки қайта таъмирланаётган тиббиёт муассасаларини назорат қилади.

5. Бош бошқарма фаолияти Ўзбекистон Республикаси Қонунлари, Ҳукумат Фармон ва Бўйруқлари, Соғлиқни сақлаш вазирлиги Фармон ва Бўйруқлари, шунингдек бошқа меъёрий ҳужжатлар томонидан бошқарилади.

Бош бошқарма тузилмаси ва штатлари Соғлиқни сақлаш Вазири томонидан тасдиқланади.

Бош бошқармага бошқарма бошлиғи етакчилик қилади.

Бош бошқарма бошлиғи Соғлиқни сақлаш вазири томонидан белгиланади ва ишдан озод қилинади, бўлим бошлиқлари эса, Бош бошқарма бошлиғининг кўрсатмаси билан Вазир томонидан ишга қабул қилинади ёки аксинча ишдан четлаштирилади.

Бош бошқарма бошлиғи қўйидаги ҳуқуларга эга;

а) Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлигига, соғлиқни сақлаш Бош Бошқармасининг вилоят бўлимларига, Тошкент шаҳар ҳокимлигига бошқарув ваколатига тегишли масалалар бўйича бўйруқлар беради ва унинг ижросини назорат қилади;

б) ваколати доирасида услубий ва циркуляр хатлар, қўлланмалар чоп этиш ва тасдиқлашни амалга оширади;

в) объектлар бўйича маблағларни тақсимлаш таклифини киритади;

г) бошқарма номидан, ваколати доирасидаги саволлар бўйича вакиллик қилади.

PDF форматида кўчириб олиш |