Вазирлик ҳақида Ҳужжатлар Муассасалар Янгиликлар Тадбирлар Лойиҳалар АКТ Оnline хизматлар

Фан ва ўқув юртлари бош бошқармаси Бош сахифа

Фан ва ўқув юртлари бош бошқармаси

Раҳбар:  Исмаилов Ўктам Сафаевич

Манзил:  100011, Ўзбекистон Республикаси, Тошкент шаҳри, Навоий кўчаси, 12

Телефонлар:  - Қабулхона:
+998 (71) 239-13-72;

- таълим масканлари бўлими:
+998 (71) 244-14-92 (Олий ўқув муассасалари)
+998 (71) 239-48-36 (коллежлар, малака ошириш институтлари);

- илмий тадқиқотларни мувофиқлаштириш бўлими:
+998 (71) 241-12-08

Электрон манзил:  info@minzdrav.uz

Қабул кунлари:  Сешанба 15-00 дан 18-00 гача

Умумий қоидлар: 

Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш Вазирлигининг

Фан ва ўқув юртлари бош бошқармаси

фаолиятининг умумий қоидалари

Фан ва ўқув юртлари Бош бошқармаси (ФЎЮББ) Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш Вазирлиги Марказий аппаратининг структуравий бўлими ҳисобланади. Бошқарма тузилмасига қўйидагилар киради:

- ўқув юртлари бўлими;

-илмий тадқиқотларни мувофиқлаштириш бўйича бўлим.

Бошқармада тиббий таълимни ривожлантириш Маркази фаолият юритиб, у керакли консультация ва маслаҳат бериш ҳуқуқига эга бўлган кенгаш ташкиллаштириши мумкин..

Илмий ва ўқув юртлари Бош бошқармасининг асосий вазифалари:

-тиббий, педагогик ва илмий кадрлар тайёрлашни ташкиллаштириш;

- олий ва ўрта маълумотга эга бўлган тиббиёт ходимларини тайёрлаш бўйича Давлат буюртмасини бажариш;

- тиббиёт ва илмий ходимларнинг касбий малакаларини ошириш, уларни қайта тайёрлаш жараёнларини ташкиллаштириш;

-тиббиёт фанларида соғлиқни сақлаш ижтимоий буюртмаларини шакллантириш;

- Республикада ёки ушбу соҳада амалга оширилаётган халқаро алоқаларда тиббиёт фанлари ва техникасининг долзарб йўналишларини аниқлаш;

-соғлиқни сақлаш амалиётида қўлга киритилган фан ютуқларини жорий этиш бўйича тадбирлар амалга ошириш.

Фан ва ўқув юртлари бош бошқармаси фаолияти:

Унинг олдига қўйилган асосий вазифаларга мувофиқ амалга оширилади:

- тиббиёт бўйича кадрлар тайёрлаш, уларга таълим бериш тартиби, касбий маҳоратни ошириш бўйича стратегик принциплар ва йўналишларни тайёрлаш;

- соғлиқни сақлаш амалиётининг эҳтиёжларига боғлиқ ҳолда таълим йўналишини аниқлаш;

- мутахассислар тайёрлаш сифатини назорат қилиш ва бошқариш;

- якуний Давлат Аттестацион комиссияси фаолияти бўйича вакилларни танлаб олиш ва уларни назорат қилиш;

-ўқув юртларини такомиллаштириш бўйича юқори ташкилотларга таклифлар тайёрлаш;

-соғлиқни сақлаш тизимидаги таълим муассасаларида ахборот технологияларини жорий этиш ва уларнинг моддий-техник базасини ривожлантириш бўйича назорат олиб бориш;

-олий ва ўрта таълим мутахассислиги бўйича меъёрий ва расмий ҳужжатларни ишлаб чиқиш;

- таълим муассасаларида илмий-услубий ишларнинг ташкиллаштирилишини бошқариш ва назорат қилиш;

-таълим жараёнларида янги педагогик технологияларнинг жорий этилишини ташкиллаштириш, уларнинг ижросини бошқариш ва назорат қилиш;

- таълим масканларида маънавий-маърифий, тарбиявий ишларни амалга оширилишини бошқариш ва назорат қилиш;

- тизимда диплом олингандан кейинги таълим олиш жараёнлари, жумладан малака ошириш, кадрларни қайта тайёрлаш (институт стажёрлари, фан кандидати толиблари, клиник ординатурлар ) бўйича меъёрий ҳужжатларни, давлат талабларини ишлаб чиқиш;

- тиббиёт таълим масканлари, илмий муассасаларидаги стажёр тадқиқотчилар, катта илмий ходимлар, фан кандидатлари толибларига қаратилган инстут аккредитация йўналишлари учун меъёрий ҳужжатлар тайёрлаш;

- таълим муассасаларида профессор-педагогик таркибнинг малакасини оширишни бошқариш ва назорат қилиш;

- халқаро ташкилотлар, таълим масканлари ҳамкорлигида, ҳамда хорижий инвестицияларни жалб қилиш орқали ўқув жараёнларини такомиллаштириш бўйича лойиҳалар ишлаб чиқиш;

-олий ва ўрта таълим муассасаларининг якуний Давлат аттестация комиссияси таркиби бўйича таклифлар тайёрлаш;

-илмий муассасаларни ривожлантириш ва такомиллаштириш бўйича таклифлар тайёрлаш;

- таълим муассасалари, илмий-тадқиқот институтлари ва Марказларининг энг муҳим йўналишларини аниқлаш. Фундаментал ва амалий тадқиқот, ҳамда инновацион ишларни танлаб олиш ва экспертизадан ўтказиш;

-тиббиёт фанларининг ижтимоий буюртмалар, профилактиканинг янги услублари экспертизаси, диагностика, даволаш, ва реабилитацияси ишлари, дори воситалари, тиббий иммунобиолигик препаратлар, тиббий техникаларлан фойдаланиш бўйича вазифалар тайёрлаш, ҳамда уларни назорат қилиш;

- тиббиётнинг муҳим йўналишлари ва технологияларини ривожлантириш бўйича фаолият кўрсатаётган илмий-тадқиқот ташкилотлари, муассасалар фаолиятини мувофиқлаштириш;

- монографиялар, қўлланмалар, услубий тавсиялар ва ахборот хатларини экспертиза қилиш (зарурият тўғилганда вазирликнинг бошқа бошқармалари билан ҳамкорликда) жараёнларини кўриб чиқиш ва уларни нашр қилинишини назорат қилиш;

- давлат илмий-техник дастурлар ва инновацион ишлар ижросини келажакда молиялаштирилишини давом эттириш ёки тўхтатиш хулосасига мувофиқ мунтазам мониторинг қилиб бориш;

- Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш Вазирлиги тизимидаги илмий муассасаларида амалга ошириладиган Давлат илмий-техник дастурларни ижроси таъминланишини назорат қилиш.

- Тиббиёт илмий-тадқиқот муассасалари, Тиббиёт ўқув юртлари илмий бўлимларининг илмий-услубий қўлланмаларини ишлаб чиқиш;

- илмий кенгаш ва муаамоларни бартараф этиш комиссияси фаолиятини бошқариш;

-хўжалик ҳисоби аосида бажариладиган илмий-тадқиқот ишларни мувофиқлаштириш;

- тиббиёт муассасаларини халқаро кўргазмаларда, конференция ва симпозиумларда иштирокни таъминлаш;

- бошқарув ваколатига тегишли масалалар бўйича фуқарорлар мурожаатларини кўриб чиқиш ва зарурий чора тадбирлар кўриш.

PDF форматида кўчириб олиш |