Вазирлик ҳақида Ҳужжатлар Муассасалар Янгиликлар Тадбирлар Лойиҳалар АКТ Оnline хизматлар

Санитария-эпидемиология назорати бош бошқармаси Бош сахифа

Санитария-эпидемиология назорати бош бошқармаси

Раҳбар:  Дилмурод Мирзабоев Собирович

Манзил:  100011, Ўзбекистон Республикаси, Тошкент шаҳри, Навоий кўчаси, 12

Телефонлар:  +998 (71) 244-10-41

Электрон манзил:  dilmurod.mirzabaev@minzdrav.uz

Қабул кунлари:  Душанба, Пайшанба, Жума 14:00 дан 18:00 гача.

Умумий қоидлар: 

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Санитария- эпидемиология назорати Бош бошқармаси тўғрисида

НИЗОМ

 

1-боб. Умумий қоидалар

1. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг “Аҳолининг санитария- эпидемиологик осойишталиги тўғрисида”ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Соғликни саклаш органлари фаолиятини янада такомиллаштириш чора- тадбирлари тўғрисида” 2017 йил 12 июндаги ПҚ-3052-сонли ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида” 2017 йил 12 сентябрдаги 714-сонли карорларига мувофиқ ишлаб чиқилган бўлиб, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни саклаш вазирлигининг санитария-эпидемиология назорати бош бошқармасининг (кейинги ўринларда СЭНББ деб юритилади) мақоми, вазифалари, функциялари, ваколатлари ва фаолиятининг ташкилий асосларини белгилаб беради.

2. СЭНББ Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни саклаш вазирлигининг таркибий қисми ҳисобланиб, ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири, Соғлиқни саклаш вазири ўринбосари, Ўзбекистон Республикаси Бош Давлат санитария врачига бўйсинади.

3. СЭНББ ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва Қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг карорлари ҳамда бошқа норматив-ҳуқукий ҳужжатларга, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни саклаш вазирлигининг буйруқ ва кўрсатмалари, Ўзбекистон Республикаси Бош Давлат санитария врачининг карорлари, Соғликни саклаш масалаларига оид ҳалкаро шартномалар ва мазкур Низомга асосан юритади.

4. СЭНББ Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни саклаш вазирлигининг Давлат санитария-эпидемиология назорати республика маркази, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳар Давлат санитария-эпидемиология назорати марказлари, Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар. Вирусология, Санитария-гигиена ва касб касалликлари ҳамда Тиббий паразитология ИТИлари, Тиббиёт санитария бирлашмаси СЭС, ОИТСга карши кураш марказлари, Ўлат, карантин ва ўта хавфли юкумли касалликлар муҳофазаси маркази (ЎКЎХЮКММ), “Ўзбекистон ҳаво йўллари” МАК ДСЭНМ, Дезинфекция станцияларининг фаолиятига умумий раҳбарликни амалга ошириб, уларнинг ягона тизимини ташкил этади. Шунингдек, “Навоий тоғ-кон металлургия комбинати” СЭС, “Ўзбекистон темир йўллари” АК марказий СЭС, Мудофа вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати ва ички ишлар вазирлиги СЭСларини аҳолининг санитария- эпидемиологик осойишталигини таъминлаш борасидаги фаолиятларини мувофиқлаштиради.

5. СЭНББ Ўзбекистон Республикаси худудида давлат органлари, вазирликлар, бирлашмалари ва жисмоний шахслар томонидан ишлаб чиқилган норматив-ҳуқуқий, норматив-техник ҳужжатларни ўз ваколати доирасида инсон ҳаёти ва саломатлигига таъсир килувчи хавфсизлик кўрсаткичлари бўйича экспертизадан ўтказади.

6. СЭНББ Узбекистан Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири, Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари, Узбекистан Республикаси Бош Давлат санитария врачи томонидан тасдиқланган санитария-гигиена, профилактик ва эпидемияга карши тадбирларини ташкил этиш ҳамда амалга ошириш бўйича фаолият олиб боради.

7. СЭНББга бошқарма бошлиғи раҳбарлик килади, у Ўзбекистан Республикаси Бош Давлат санитария врачининг ўринбосари ҳисобланиб, Ўзбекистан Республикаси Бош Давлат санитария врачи билан келишган ҳолда Ўзбекистан Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири томонидан тайинланади ва лавозимидан озод этилади. Бошқарма бошлиғининг Соғликни сақлаш вазири томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимидан озод этиладиган бир нафар ўринбосари бўлади.

8. СЭНББ санитария-гигиена ва эпидемиология бўлимларидан иборат бўлиб, эпидемиология бўлимини СЭНББ бошлиғининг ўринбосари, санитария-гигиена бўлимини ушбу бўлимнинг бош мутахассиси бошқаради. Бош бошқарма мутахассислари Ўзбекистан Республикаси Бош Давлат санитария врачи билан келишган ҳолда, Соғлиқни сақлаш вазири томонидан тайинланади ва лавозимидан озод этилади.

9. СЭНББ Узбекистан Республикаси Соғликни саклаш вазирлиги аппаратининг санитария-гигиена ва эпидемияга карши тадбирларини ташкил этиш ҳамда амалга оширишда бошкарувчи, назорат килувчи, мувофиқлаштирувчи, консультатив ёрдам кўрсатувчи органи ҳисобланади.

2-боб. СЭНББ фаолиятининг максад ва вазифалари:

10. СЭНББ фаолиятининг асосий мақсади аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталигини таъминлаш, турмуш тарзи, меҳнат шароитлари, соғлом овкатланиши, озиқ-овкат маҳсулотлари хавфсизлиги, ёш авлодни баркамол этиб тарбиялаш учун зарур бўлган шарт-шароитларни шакллантириш ҳамда профилактик тиббиётни ривожлантириш бўйича олиб борилаётган давлат сиёсатини таъминлашдан иборат.

11. СЭНББнинг асосий вазифалари қуйидагидан иборат:

санитария-эпидемиология хизматини ривожлантириш ва бошқарув тизимини такомиллаштириш, моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, иқтисодий ривожлантириш ва малакали ходимлар билан таъминлашга каратилган чораларни амалга оширилишини назорат қилиш;

санитария-гигиена, профилактика ва эпидемиология йўналишидаги илмий- текшириш институтлари, илмий амалий тиббиёт марказлари, марказлар, олий ўқув юртлари томонидан амалга оширилаётган соҳага оид илмий изланишлар устидан назорат олиб бориш;

Ўзбекистан Республикаси Соғликни саклаш вазирлигининг Давлат санитария- эпидемиология назорати республика маркази, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳар Давлат санитария-эпидемиология назорати марказлари, Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар, Вирусология, Санитария-гигиена ва касб касалликлари ҳамда Тиббий паразитология ИТИлари, Тиббиёт санитария бирлашмаси СЭС, ОИТСга карши кураш марказлари, Ўлат, карантин ва ўта хавфли юқумли касалликлар муҳофазаси маркази (ЎКЎХЮКММ), “Ўзбекистон ҳаво йўллари” МАК ДСЭНМ, Дезинфекция станцияларининг фаолиятини ўрганиш ва самарадорлигини ошириш йулларни белгилаш хамда мувофиқлаштириш;

аҳолини карантин, ўта хавфли ва бошқа юқумли, паразитар, касб касалликлари, заҳарланишлар, юкумли бўлмаган оммавий касалликлардан муҳофаза қилиш тизими самарадорлигини ошириш ҳамда радиация хавфсизлигини таъминлаш:

аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталиги соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ишлаб чиқиш ва ташкил этиш;

илмий-текшириш институтлари, илмий-амалий тиббиёт марказлари, марказлар, олий ўқув юртлари, халкаро ташкилотлар билан ҳамкорликда илмий-амалий ҳамда ўқув-семинарларини ташкил этиш;

аҳолининг санитария ва гигиена масалалари бўйича хабардорлигини ошириш.

З-боб. СЭНББнинг функциялари

12. Санитария-эпидемиология назорати Бош бошқармасининг функциялари унга юклатилган вазифаларга мувофиқ қуйидагилардан иборат:

соҳага оид илмий изланишлар натижалари, фан ва техника ютукларини санитария-эпидемиология хизмати амалиётига тадбиқ этиш;

аҳоли саломатлигини муҳофаза қилишга йўналтирилган бюджет маблағларидан самарали фойдаланиш ҳамда санитария-эпидемиология соҳасининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш учун бюджетдан ташкари маблағларни, хорижий инвестициялар ва халкаро ташкилотлар маблағларини йўналтириш;

аҳоли соғлигини сақлаш санитария-гигиена ва эпидемияга карши тадбирларни такомиллаштириш борасида санитария коидалари, нормалари ва гигиена нормативлари ишлаб чикилишига раҳбарлик килиш ва уларга риоя қилиниши устидан назорат олиб борилишини ташкил этиш;

дахлдор вазирлик, идора ва ташкилотлар, ҳокимликлар, давлат, нодавлат, чет эл ва ҳалкаро ташкилотлар билан ҳамкорликда республика ҳудудига карантин ва ўта хавфли юқумли касалликларни четдан кириб келишини олдини олиш бўйича олиб борилиши зарур бўлган тадбирларни мувофиқлаштириш;

вазирликлар, давлат кўмиталари ва идоралари билан биргаликда республикада ахолининг санитария-эпидемиологик осойишталигини таъминлаш бўйича қисқа муддатли, якин келажакдаги ва истиқболдаги мақсадга йўналтирилган дастурларни ишлаб чикиш;

жойларда юкумли касалликларни олдини олиш, аҳолига профилактик тиббий ёрдам кўрсатилиши борасида олиб борилаётган тадбирларни мувофиқлаштириш;

юкумли касалликларга карши профилактик эмлаш тадбирларини “Миллий эмлаш таквими” ва эпидемик кўрсатма асосида ташкил этиш ҳамда уларни ўз вактида, хавфсизликни таъминлаган холда амалга оширилиши устидан назорат олиб борилишини ташкил этиш;

фавқулодда вазиятлар кайд этилган ҳолларда, уларни бартараф этиш, оқибатларини камайтириш бўйича республика дастурларини ишлаб чиқиб, амалга ошириш, зарур бўладиган дори-дармонлар, дезинфекцияловчи воситалар, иммунобиологик препаратлар, диагностик воситалар заҳиралари яратилишини ташкиллаштириш;

санитария коидалари, нормалари ва гигиена нормативларини ишлаб чиқиш ва уларга риоя қилиниши устидан Давлат санитария назоратини ташкил этиш, идоравий мансублигидан қатьий назар, соҳани ривожлантириш ҳамда такомиллаштириш бўйича амалий-услубий ёрдам кўрсатиш;

юкумли, паразитар хамда юкумли бўлмаган оммавий касалликлар, шунингдек, шарт-шароитлар билан боғлиқ касб касалликларини олдини олишга доир тадбирларни ташкиллаштириш;

аҳолини юқумли касалликларга қарши эмлашнинг стратегияси ва тактикасини белгилаш, профилактик эмлаш муддатлари, қамраб олиниши, эмлаш зарур бўлган аҳоли қатлами ва эмлаш усуллари тўғрисида кўрсатмалар тайёрлаб, жойларга юбориш, аҳоли ўртасида эмлаш тадбирларининг юқумли касалликларни олдини олишдаги аҳамияти тўғрисида оммавий тарғибот тадбирларини ташкил этиш;

санитария-эпидемиология соҳасига даҳлдор бўлган муассасаларни жалб этган ҳолда, устувор йўналишларни белгилаб, шу асосда илмий-текшириш институтлари, илмий амалий тиббиёт марказлари, марказлар, тиббиёт олий ўкув юртлари илмий изланишларни олиб боришлари учун ижтимоий буюртмаларни шакллантириш;

санитария-гигиеник, эпидемиологик ҳамда эпизоотологик мониторингни ташкил этиш ва уни мувофиқлаштириш;

давлат органлари ҳамда бошқа органлар, юридик ва жисмоний шахсларга мўлжалланган санитария-эпидемиология соҳасига оид меъёрий ва услубий ҳужжатларни ишлаб чиқилишида иштирок этиш ва келишиш;

аҳоли саломатлигига салбий таъсир кўрсатишини олдини олиш мақсадида янги кимёвий моддалар, маиший кимё маҳсулотлари, биологик моддалар, озуқа қўшимчалари, хом-ашёлари ва маҳсулотларининг республика ҳудудига олиб кирилиши ҳамда ишлаб чиқарилишида янги технологияларни, озука хом-ашёлари ва озиқ-овқат маҳсулотлари билан бевосита мулокотда бўлган идишларни (тара), парфюмерия-косметика маҳсулотлари ва бошқаларни қўллаш юзасидан тегишли хулосалар берилишида иштирок этиш;

санитария-эпидемиология хизматига оид масалалар бўйича юридик ва жисмоний шахсларнинг мурожаатларини ўрнатилган тартибда кўриб чиқиш;

халқаро ҳамкорлик тадбирларида қатнашиш, Ўзбекистон Республикасининг манфаатларидан келиб чиққан ҳолда, ривожланган давлатлар тажрибаларини санитария-эпидемиология хизмати амалиётига тадбиқ этиш;

санитария-эпидемиология хизматининг кадрлар салоҳиятини юксалтириш, соҳа мутахассисларининг, белгиланган тартибда малака оширишларини назорат қилиш, моддий-техника базасини мустаҳкамлаш ҳамда ривожлантириш бўйича раҳбариятга таклифлар киритиш, қуйи тизимга кўрсатмалар бериш, шунингдек, уларга услубий ва амалий ёрдам кўрсатиш.

14. СЭНББ қонун хужжатларида белгиланган бошқа функцияларни ҳам амалга ошириши мумкин.

4- боб. СЭНББнинг хуқуқлари

15. СЭНББ қуйидаги ҳуқуқларга эга:

Ўзбекистон Республикасининг “Аҳолининг санитария-эпидемиологик

осойишталиги тўгрисида”ги Қонуни ва бошқа амалдаги меъёрий-ҳуқуқий хужжатларида қайд этилган ҳукуклар;

мулкчилик шаклидан қатъий назар, корхоналар, муассасалар ва ташкилотлардан зарур бўлган ахборотларни, ваколат доирасида, ўрнатилган тартибда талаб қилиш ва олиш;

аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталиги билан боғлик масалаларни ўрнатилган тартибда Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Ҳайъати ва Республика Санитария-эпидемиология Кенгаши муҳокамасига киритиш;

Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари, Ўзбекистон Республикаси Бош Давлат

Санитария врачига санитария-эпидемиология тизимидаги муассасалар раҳбари ва мутахассисларини рағбатлантириш ёки интизомий жавобгарликга тортиш бўйича таклифлар киритиш.

5-боб. СЭНББнинг мажбуриятлари:

16. СЭНББнинг мажбуриятлари қуйидагилардан иборат: ўз фаолияти давомида Ўзбекистон Республикаси қонунларига риоя килиш;

бошқармага юклатилган вазифаларни талаб даражасида бажариш;

санитария-эпидемиология хизмати фаолиятини такомиллаштириш ва самарадорлигини ошириш. ташкилий ҳамда меҳнат муҳофазаси масалалари юзасидан раҳбариятга таклифлар киритиш;

Ўзбекистон Республикаси Президенти девони, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, вазирликлар, идоралар, корхоналар ҳамда ташкилотларнинг Соғлиқни саклаш вазирлигига санитария-эпидемиология масалалари бўйича тақдим этилган ҳужжатлари, хатлар. юридик ва жисмоний шахсларнинг мурожаатлари, шунингдек вазирликнинг йигилишларига тегишли маълумотлар, ахборотлар тайёрлаб, ўрнатилган тартибда киритиш, иштирок этиш;

қабул қилинадиган қарорлар учун ўз ваколати доирасида таклифлар киритиш; Ўзбекистон Республикаси Президенти фармонлари, карорлари, фармойишлари, Вазирлар Маҳкамаси карорлари ва фармойишлари ижроси ҳамда назоратини ваколат доирасида таъминлаш.

6-боб. СЭНББнинг ваколатлари

17. СЭНББ қуйидаги ваколатларга эга:

санитария-эпидемиология масалалари бўйича республика миқёсидаги, халкаро конференция, симпозиумларни ташкил этиш, ўтказиш ва уларда Соғлиқни сақлаш вазирлиги номидан иштирок этиш;

меъёрий ҳужжатлар тайёрлаш жараёнида тегишли муассасалар мутахассисларидан иборат ишчи гуруҳларни шакллантириш ва улар фаолиятини мувофиқлаштириш;

санитария-эпидемилогия масалалари бўйича республикада тадбик этиладиган дастурларнинг сифати ва самарадорлигига баҳо бериш мақсадида вазирликлар, идоралар, ташкилотлар вакиллари билан биргаликда тадқиқотларни амалга оширишда иштирок этиш.

7-боб. Якунловчи коидалар

18. СЭНББни қайта ташкил этиш ва тугатиш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.

PDF форматида кўчириб олиш |