Вазирлик ҳақида Ҳужжатлар Муассасалар Янгиликлар Тадбирлар Лойиҳалар АКТ Оnline хизматлар

Оналик ва болаликни муҳофаза қилиш бошқармаси Бош сахифа

Оналик ва болаликни муҳофаза қилиш бошқармаси

Раҳбар:  Садиков Марат Фатихович

Манзил:  100011, Ўзбекистон Республикаси, Тошкент шаҳри, Навоий кўчаси, 12

Телефонлар:  +998 (71) 241-18-51

Электрон манзил:  marat.sadikov@minzdrav.uz

Қабул кунлари:  Душанба, Чоршанба, Жума кунлари соат 14:00 дан 18:00гача

Умумий қоидлар: 

Соғлиқни сақлаш Вазирлигининг

Оналик ва болаликни Ҳимоялаш бош бошқармаси

НИЗОМИ

I. Умумий қоидалар

1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Соғлиқни сақлаш органлари фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлар тўғрисида" 2017 йил 12 июндаги ПҚ-3052-сон қарорига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги фаолиятини ташкил этиш туғрисида” 2017 йил 12 сентябрдаги 714-сон қарорига мувофиқ ишлаб чиқилган ва Ўзбекистон Республикаси Соғликни сақлаш вазирлигини Оналик ва болаликни муҳофаза қилиш бош бошқармасининг вазифалари, функциялари, ҳуқуқлари ва жавобгарлигини, шунингдек, фаолиятини ташкил этишни белгилайди.

2. Оналик ва болаликни муҳофаза қилиш бош бошқармаси Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги марказий аппаратининг таркибий бўлинмаси ҳисобланади.

3. Оналик ва болаликни муҳофаза қилиш бош бошқармаси ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, ушбу Низомга ва бошқа қонун ҳужжатларига, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг буйруқлари ва фармойишларига амал қилади.

П. Оналик ва болаликни мухофаза килиш бош бошкармасининг

асосий вазифалар ва функциялари

4. Қуйидагилар Оналик ва болаликни муҳофаза қилиш бош бошқармасининг асосий вазифалари ҳисобланади:

Соғлиқни сақлаш тизимидаги туғруқ ва болалар даволаш-профилактика муассасаларида оналар ва болаларга тиббий ёрдамни ташкил этиш;

Соғлиқни сақлаш тизимини янада ислоҳ қилиш, оналар ва болалар соғлигини муҳофаза қилишни таъминлаш, уларга тиббий хизмат кўрсатиш даражасини ошириш, аҳолини репродуктив соғлигини янада мустаҳкамлашга йўналтирилган комплекс чора - тадбирларни амалга ошириш;

аҳоли репродуктив саломатлиги, оналар ва болалар саломатлиги ҳолатини тахлил қилиш, уларни яхшилаш бўйича таклифлар киритиш ҳамда тадбирларни ишлаб чикиш;

туғрук ва болалар даволаш-профилактика муассасаларнинг ходимларни ишлари самарадорлигини ошириш ҳисобига оналар ва болаларга тиббий ёрдами кўрсатиш сифатини янада яхшилаш бўйича мониторинг олиб бориш ва чора-тадбирлар кўришни ташкил этиш;

ижтимоий заиф гуруҳдаги болаларга тиббий ёрдам ва реабилитация тадбирларни ташкил этиш;

инвестиция ва грант лойиҳаларни жалб этиб амалга ошириш йўли билан туғруқ ва болалар даволаш-профилактика муассасаларнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлашга кўмаклашиш;

туғма ва ирсий касалликларнинг юзага келиши сабабларини ўрганиш, уларнинг олдини олиш ва уларнинг профилактикаси бўйича амалий чора-тадбирларни жорий этиш;

оналар ва болаларга юқори технологияли тиббий ёрдам кўрсатиш, соғлиқни сақлаш амалиётига илғор хорижий тажрибани кенг жорий этиш бўйича республика ихтисослаштирилган педиатрия хамда акушерлик ва гинекология илмий-амалиёт тиббиёт марказлари фаолияти самарадорлигини ошириш;

5. Оналик ва болаликни муҳофаза қилиш бош бошқармаси ўзига юкланган вазифаларга мувофиқ қуйидаги функцияларни амалга оширади:

ўзи юритадиган соҳага кирадиган масалалар бўйича ахборотларни тўплайди ва умумлаштиради;

аёллар ва болалар саломатлигини муҳофаза қилиш, шунигдек, касалликлар ва ногиронликни профилактикаси, абортларни олдини олиш, оналар ва гўдаклар ўлимини ҳамда болалар касалланиши ва ўлимини камайтириш бўйича комплекс чора-тадбирлар ишлабқ чиқишда қатнашади ва уларни амалга оширилишини ташкил этади;

ҳалқаро стандартларни татбиқ этиш орқали оналар ва болаларга кўрсатилаётган тиббий ёрдам сифатини яхшилаш бўйича тадбирлар ишлаб чикилади;

республика ҳамда республикадан ташқарида оналик ва болаликни муҳофаза қилиш йўналишида фаолият кўрсатаётган шифокор ва ўтра тиббиёт ходимларнинг малакасини ошириш юзасидан тадбирлар ташкил этади;

оилада тиббий маданиятни ошириш, гигиеник тарбия, хавфсиз репродуктив маданиятни шакллантириш соҳасида комплекс чоралар ишлаб чикади;

мактабгача ва мактаб ёшидаги болаларга тиббий хизмат ташкил этиш тартибини ишлаб чикади ва амалга ошириб, таҳлил килади;

оналар ва болалар ҳамда аҳоли репродуктив саломатлиги масалаларига оид бўлган Давлат дастурларни ишлаб чиқишда қатнашади;

соҳа бўйича профилактика, диагностика ва даволаш стандартларини, клиник протоколлар ва тавсияларни ишлаб чиқишни ҳамда тиббий амалиётга жорий қилишни ташкил этади;

оналар ва болалар ҳамда аҳоли репродуктив саломатлиги масалаларига доир бўлган халқаро шартнома ва келишув, қонун ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқишда қатнашади;

оналик ва болаликни муҳофаза қилиш, аҳоли репродуктив саломатлиги соҳасидаги масалалари ечими билан фаолият кўрсатаётган жамоат фондлар ва халқаро ташкилотларнинг ўзаро ҳамкорлигини таъминлайди;

скрининг ва болаликдан ногиронликни олдини олиш борасида туғма ва ирсий касалликларни эрта аниқлаш, ривожланишида нуқсони мавжуд бўлган болаларга нодавлат ҳайрия ташкилотларни жалб этган холда республика ва чет эл давлатларнинг етакчи клиникаларида ихтисослаштирилган ёрдамни кўрсатиш тадбирларни ташкил этади;

Болалар уйлари, Мехрибонлик уйлари, мактаб-интернат тарбияланувчи болалар, ижтимоий заиф гуруҳга кирувчи болалар ва ногирон болаларга тиббий ёрдамни ташкил этилишини устидан назорат килади;

туғруқ ва болалар даволаш-профилактика муассасаларни тиббий асбоб-ускунлар билан жихозлаш бўйича стандартларни ишлаб чиқади; ушбу муассасаларни дори восита ва тиббий буюмларга бўлган эҳтиёжини аниқдашда ва уларни моддий-техника базасини мустаҳкамлашда инвестиция ва грантларни жалб этишда қатнашади;

оналик ва болаликни муҳофаза қилиш соҳасига оид бўлган Давлат дастурларни, Ҳукумат қарорларни ва идоравий буйруқларни ижросини ҳамда туғруқ ва болалар даволаш-профилактика муассасалар томонидан кўрсатиладиган тиббий хизматларнинг сифати тўғрисида мониторинг ўгказиш, мониторинг давомида ва текширишлар натижалари бўйича олинган ахборотларни умумлаштиради ва таҳлил қилади;

демографик холатни, оналар, гўдаклар, болалар касалланиши ва ўлим кўрсаткичларни мониторингини ташкил этади ҳамда уларани яхшилаш бўйича тадбирларни ишлаб чиқиш бўйича таклифларни киритади;

Оналик ва болаликни муҳофаза қилиш бош бощқармасининг Кенгаши, Соғликни сақлаш вазирлигининг селектор ва Ҳайъат йиғилишларга соҳа бўйича материаллар тайёрлайди;

репродуктив саломатлик, акушерлик ва гинекология ҳамда педиатриянинг долзарб масалалари бўйича съезд, конференция, семинар ва йиғилишларни ташкил этади ва ўтказади.

туғруқ ва болалар даволаш-профилактика муассасаларда оналар ва болаларга кўрсатилаётган профилактика ва даволаш ёрдами билан боғлик бўлган масалалар юзасидан жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқади ва жисмоний ва юридик шахсларни қабул қилади

6. Оналик ва болаликни муҳофаза қилиш бош бошқармаси туғруқ ва болалар даволаш-профилактика муассасаларни фаолияти ҳамда оналар ва болаларга кўрсатилаётган тиббий ёрдам сифатини қуйидаги йўллар билан доимий мониторингни амалга оширади:

аҳоли ўртасида, шу жумладан саволнома-анкеталардан фойдаланган ҳолда сўровлар ўтказиш;

жисмоний шахсларни ва юридик шахсларнинг вакилларини белгиланган тартибда қабул килиш ва уларнинг мурожаатларини ўрганиш;

Ўзбекистон Республикаси Соғликни сақлаш вазирлигининг марказий аппаратида ва соғлиқни сақлашни бошқариш ҳудудий органларида ўрнатилган "ишонч телефонлари" орқали ахборотлар олиш;

бошка назорат қилувчи органлар томонидан соҳа йўналишида ўтказилган текширишлар якунлари бўйича тушадиган ахборотларни тўплаш, умумлаштириш ва таҳлил қилиш;

жойнинг ўзида, туғруқ ва болалар даволаш-профилактика муассасаларнинг фаолиятни амалга оширишнинг холати ва шарт-шароитлари билан танишиш.

III. Оналик ва болаликни муҳофаза қилиш бош бошқармасининг

ҳуқуқлари ва жавобгарлиги

7. Оналик ва болаликни муҳофаза қилиш бош бошқармаси ўзига юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш учун ўз ваколатлари доирасида қуйидаги ҳуқуқларга эга:

Оналик ва болаликни муҳофаза қилиш масалалари бўйича халқаро симпозиум ва конференцияларда Соғлиқни сақлаш вазирлигининг вакили бўлиш;

ўрнатилган тартибда Соғлиқни сақлаш вазирлигининг таркибий бошқарма ва бўлинмалардан, бошқа вазирлик ва идоралардан соҳа билан бевосита боғлиқ бўлган ахборотларни сўраш ва олиш;

норматив ҳужжатларни тайёрлаш ва бошқа тадбирларни ўтказишга Соғлиқни сақлаш вазирлигининг бошқа таркибий бошқарма ва бўлинмаларнинг раҳбарини розилиги билан уларнинг ходимларини жалб этиш;

Ўзбекистан Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги раҳбариятига оналар, болалар, аҳоли репродуктив саломатлиги масалаларига, шунингдек оналар ва болаларга кўрсатилаётган тиббий хизматлар сифатини яхшилаш билан боғлиқ бўлган ишларни такомиллаштириш бўйича таклифлар киритиш.

8. Оналик ва болаликни муҳофаза қилиш бош бошқармаси ўзига юкланган вазифалар ва функцияларнинг самарали бажарилиши, тақдим этиладиган таҳлилий ҳужжатларнинг холисоналиги ва тўлиқдиги учун жавоб беради.

IV. Оналик ва болаликни мухофаза килиш бош бошкармаси фаолиятини

ташкил этиш

9. Оналик ва болаликни муҳофаза қилиш бош бошқармаси олий тиббий маълумотга эга бўлган юқори малакали мутахассислар билан бутланади.

10. Оналик ва болаликни муҳофаза қилиш бош бошқармаси бевосита ушбу соҳани мувофиқлаштирувчи Ўзбекистан Республикаси Соғлиқни сақлаш вазир ўринбосарига бўйсунади ва ҳисобот беради.

11. Оналик ва болаликни муҳофаза қилиш бош бошқармасига Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод қилинадиган бошлиқ рахбарлик қилади.

Оналик ва болаликни муҳофаза қилиш бош бошқармаси бошлиғининг бир нафар ўринбосари бўлади. Оналик ва болаликни муҳофаза қилиш бош бошқармаси бошлиғи бўлмаган тақдирда унинг функциясини бошлиқнинг ўринбосари бажаради.

12.Оналик ва болаликни муҳофаза қилиш бош бошқармаси бошлиғи:

Оналик ва болаликни муҳофаза қилиш бош бошқармасига умумий раҳбарликни амалга оширади, бошқарма ишларини ташкил этади ва назорат қилади;

Оналик ва болаликни муҳофаза қилиш бош бошқармасига юкланган вазифалар ва функцияларнинг самарали бажарилиши, такдим этиладиган таҳлилий материаллар ва ҳужжатларнинг тўлиқлиги учун шахсан жавоб беради;

Оналик ва болаликни муҳофаза қилиш бош бошқармаси бўлимлари фаолиятини мувофиқлаштиради, бўлимлар ходимлари ўртасида функционал вазифаларни тақсимлайди, ҳар бир ходимнинг аниқ топшириқларнинг бажарилиши учун жавобгарлиги даражасини белгилайди;

Ўзбекистон Республикаси Соғликни сақлаш вазирига бошқарма ходимларини лавозимга тайинлаш ва лавозимдан озод қилиш, шунингдек Оналик ва болаликни муҳофаза қилиш бош бошқармаси ходимларини рағбатлантириш ёки уларни интизомий жавобгарликка тортиш туғрисида таклифлар киритади;

Оналик ва болаликни муҳофаза қилиш бош бошқармаси фаолиятини такомиллаштириш бўйича таклифларни ишлаб чиқади ва вазирлик раҳбариятига киритади;

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирини Оналик ва болаликни муҳофаза қилиш бош бошқармаси фаолияти туғрисида мунтазам равишда хабардор қилади.

13. Оналик ва болаликни муҳофаза қилиш бош бошқармаси қуйидаги иккита бўлимдан иборат бўлади:

Оналикни ва репродуктив саломатликни муҳофаза қилиш бўлими;

Болалар саломатлигини муҳофаза қилиш бўлими.

14. Оналик ва болаликни муҳофаза қилиш бош бошқармаси ходимлари Оналик ва болаликни муҳофаза қилиш бош бошқармаси бошлиғи тақдимномасига биноан Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод қилинади.

Оналик ва болаликни муҳофаза қилиш бош бошқармаси ходимлари ўз фаолиятини бошқарма бошлиғи томонидан тасдиқланадиган функционал вазифаларга мувофиқ амалга оширадилар.

15. Соғлиқни сақлашни бошқариш ҳудудий органларида туғруқ ва болалар даволаш-профилактика муассасалар томонидан кўрсатиладиган тиббий хизматлар сифати устидан назорат Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар соғликни сақлаш бошқармаларининг оналар ва болаларга тиббий ёрдамни ташкиллаштириш бўйича бош мутахассислар томонидан амалга оширилади.

Оналар ва болаларга тиббий ёрдамни ташкиллаштириш бўйича бош мутахассислар Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири, вилоятлар ва Тошкент шаҳар согликни саклаш бошқармалари бошлиқлари томонидан, Ўзбекистан Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Оналик ва болаликни муҳофаза қилиш бош бошқармаси билан келишган ҳолда лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод қилинади.

16. Оналик ва болаликни муҳофаза қилиш бош бошқармаси ходимларини, шунингдек бош мутахассисларни аттестациядан ўтказиш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.

V. Якунловчи коида

17. Оналик ва болаликни муҳофаза қилиш бош бошқармани қайта ташкил этиш ва тугатиш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.

PDF форматида кўчириб олиш |