Вазирлик ҳақида Ҳужжатлар Муассасалар Янгиликлар Тадбирлар Лойиҳалар АКТ Оnline хизматлар

Даволаш профилактика ёрдамини ташкиллаштириш бош бошқармаси Бош сахифа

Даволаш профилактика ёрдамини ташкиллаштириш бош бошқармаси

Раҳбар:  Фаррух Р. Шарипов

Манзил:  100011, Ўзбекистон Республикаси, Тошкент шаҳри, Навоий кўчаси, 12

Телефонлар:  +998 (71) 244-10-30

Электрон манзил:  info@minzdrav.uz

Қабул кунлари:  Душанба-Жума.
15:00 дан 17:00 гача

Умумий қоидлар: 

Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш Вазирлигининг

Даволаш профилактика ёрдамини ташкиллаштириш бўйича

Бош бошқарма

НИЗОМИ

I. Умумий мазмун

Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг даъволаш-профилактик ёрдамни ташкиллаштириш бўйича Бош бошқармаси фаолиятини ташкиллаштириш тартибини аниқлайди.

Даволаш профилактика ёрдамини ташкиллаштириш бўйича Бош бошқарма (кейинчалик матнда ДПЁТББ) Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг марказий аппаратини тузилмавий бўлими ҳисобланади.

ДПЁТББ фаолияти Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, Ўзбекистон Республикаси Қонунлари, Фармонлари ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис палатаси ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг бўйруқ ва фармонлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Бўйруқлари, шунингдек бошқа меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Қарорлари ва ушбу Низом орқали бошқарилади.

II. ДПЁТББнинг асосий вазифалари

2.1. ДПЁТББ асосий вазифалари:

Тиббиёт муассасалари, ИТИ, Қарақолпоғистон Республикаси, соғлиқни сақлаш вилоят бошқармалари, Тошкент шаҳри Соғлиқни сақлаш Бош бошқармасидаги тиббиёт марказлари, республика, вилоят, шаҳар, қишлоқ хўжалиги стационар ва амбулатор идоралари (тўғруқхона ва болаларни даволаш-профилактик масканларидан ташқари) ни ўз ичига олган барча каслахона муассасалари тармоғини бошқариш;

Аҳолига амбулатор-поликлиник ва стационар, шунингдек барча турдаги ихтисослаштирилган юқори малакали тиббий хизмат кўрсатишни ташкиллаштириш, диагностика ва даволаш сифатининазорат қилиш учуни экспертларни жалб қилиш, даволаш профилактика муассасаларини зарурий тиббий техника ва инвентарларлар билан таъминлаш;

Аҳоли саломатлиги даражасини ўрганиш, тиббий ёрдам сифатини ошириш бўйича тадбирлар, дастурлар ва лойиҳаларни ташкиллаштириш ва амалга ошириш, аҳолига тиббий ёрдам кўрсатувчи муассасаларда бошқарув турини ташкил этилиши такомиллаштириш;

Истиқболли режалар тузиш, соғлиқни сақлаш муассасаларида мавжуд тармоқларни қайта ташкиллаштириш бўйича чора тадбирларни амалга ошириш, бошқарув ташкилий турини замонавий тарзда самарали жорий этиш;

Диагностика, экспертиза, касалликларни ўз вақтида даъволаш ва профилактикага самарали таъсир кўрсатувчи хизматларнинг сифат даражасини оширишда зарурий услубий кўмакни ташкиллаштириш;

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг даволаш профилактика муссасаларида тиббиётнинг исботланган принциплари асосида диагностика ва даъволаш стандартларини ишлаб чиқиш ва жорий этиш;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2003 йил 23.02 даги №ПФ-3214 сонли “Соғлиқни сақлаш тизимини янада ислоҳ қилиш чора тадбирлари ҳақида” ги Фармони, 2007 йил 19 сентябрдаги №ПФ-3923 “Соғлиқни сақлаш соҳасни ривожлантириш Давлат дастурини янада ислоҳ этиш ва амалга оширишнинг асосий йўналишлари ҳақидаги Фармонлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 17 мартдаги № 140 сонли “Республика ихтисослаштирилган марказларининг фаолиятини ташкиллаштириш масалалари ҳақидаги” , 2004 йил 8 июндаги № 264 сонли “Соғлиқни сақлаш тизимида тажрибалар ўтказиш ва ислоҳ этиш бўйича чора-тадбирлар ҳақидаги ”, 2007 йил 2 октябрда № 700 сонли “Республика тиббий муассасалари фаолиятини ташкил этишни такомиллаштириш бўйича чора-тадбирлар ҳақидаги” Қарорлари ва бошқа ДПЁТББ ваколатига кирувчи меъёрий-ҳуқуқий расмий ҳужжатларнинг ижроси назоратини амалга ошириш.

III. Бошқарма фаолияти

3.1. Бошқармага қўйилган вазифаларни амалга ошириш учун:

Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш Вазирлигиги қарашли стационар, амбулатор-поликлиник идоралари (тўғруқхона ва болалар ва ўсмирларни даъволовчи муассасалардан ташқари) фаолиятини ташкиллаштиради.

Диагностика ва даволаш сифати, даволаш профилактика муассасаларни зарурий тиббий техника ва инвентарлар билан таъминлашининг эксперт баҳосини амалга оширади.

Аҳоли саломатлиги ҳолатини ўрганади, тиббий хизматни яхшилаш бўйича тадбирларни ташкиллаштиради ва амалга оширади, аҳолига тиббий ёрдам кўрсатувчи муассасалардаги бошқарув турини такомиллаштиради.

Соғлиқни сақлаш, даволаш профилактика фаолиятини, меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларини ишлаб чиқади.

Соғлиқни сақлаш Вазирлиги бош мутахассислари, ИТИ ва касалларга ташҳис қўйиш ва уларни даъволаш стандартларини ишлаб чиқиш бўйича етакчи мутахассисларнинг ишларини мувофиқлаштиради.

Соғлиқни сақлаш Вазирлигининг даволаш профилактика муассасаларида диагностика ва даъволаш стандартларини жорий этади.

Соғлиқни сақлаш муассасаларида мавжуд тармоқларнинг қайта ташкиллаштирилиши бўйича чора-тадбирларни ва истиқболли режаларни амалга ошириш, бошқарув турининг замонавий ва самарали услубларини жорий этади.

Юксак технологик замонавий тиббий ускуналаридан фойдаланиш назоратини амалга оширади.

Соғлиқни сақлаш Вазирлигига қарашли муассасаларнинг аҳолига даъволаш-профилактик хизматини кўрсатиш билан боғлиқ ариза ва шикоятларни кўриб чиқади.

Республика, вилоят, шаҳар ва туманлардаги даволаш профилактика муассасаларда даволаш ҳимоя режимига риоя этиш бўйича кечки рейдларни режа асосида ёки режадан ташқари назоратларини амалга оширади, текширув натижасини, шунингдек даволаш-профилактика муассасаларидаги раҳбар ходимларга нисбатан чора-тадбирлар кўриш тўғрисидаги таклифларни раҳбарларга тақдим этади.

Саломатлик ва тиббий статистика Институти билан ҳамкорликда даволаш профилактика муассасаларида ахборот технологиялари ва компьютер техникаси замонавий тизимини жорий қилишни ташкиллаштиради.

Ўрнатилган тартибда аҳолига, шунингдек беморларга, ижтимоий моҳиятга эга бўлган касалликларга чалинган беморларга тиббий ёрдам кўрсатувчи даволаш профилактика хизмат ҳолати бўйича информацион таҳлилий материаллар, бюллетенлар, статистик тўпламларни нашр қилишга тайёрлайди.

Илғор ғоялардан фойдаланиш, аҳолига юқори малакали ёрдам кўрсатиш масалаларида тиббиёт марказларининг етакчи мутахассислари, илмий-тадқиқот институтлари ва олий тиббиёт муассасалари билан ҳамкорликда конференциялар, семинарлар,йиғилишларни ташкиллаштиради.

Шифокорлар ёки ўрта маълумотли тиббий ходимларнинг малакасини ошириш бўйича чора тадбирларни амалга оширади, аттестацион комиссия текширувида иштирок этади.

Бошқарма ваколатига доирасидаги ҳукумат қарорларини ва бошқа меъёрий- ҳуқуқий расмий ҳужжатларнинг ижросини назорат қилади.

IV. Бошқарув ҳуқуқи

Бошқарув қўйидаги ҳуқуқларга эга:

Республика Соғлиқни сақлаш бошқармасини ривожлантириш, ислоҳ қилиш, такомиллаштириш, тиббий муассасаларнинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, малакали тиббиёт ходимларини тайёрлаш, соғлиқни сақлаш бўйича фаолият олиб бораётган ходимларни ижтимоий муҳафазалаш бўйича таклифлар киритиш;

мулкчилик туридан қаътий назар бошқарма идораларидан, жойлардаги давлат идорлари ва бошқа корхона, муассаса ва ташкилотлардан бошқарма зиммасига юклатилган вазифалар доирасида зарурий маълумотлар сўраш ва олиш;

Бошқарма ваколатига кирувчи масалалар бўйича соғлиқни сақлаш тизимидаги ташкилот ва корхона раҳбарларининг йиғилишларида иштирок этиш;

Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимида фаолият кўрсатаётган мутахассисларни уни бошқаришга доир масалаларини ечиш учун жалб қилиш;

Зарурият тўғилганда республика, вилоят, шаҳар ва туманлардаги даволаш профилактика масканларда режадан ташқари ёки тунги рейдлар ўтказиш.

V.Бошқарма тузилмалари ва уларнинг фаолияти

Бошқарма тузилмасига қўйидагилар киради:

- биринчи ёрдам кўрсатишни ташкиллаштириш бўлими;

- стационар ва ихтисослаштирилган тиббий ёрдам кўрсатиш бўлими;

- диагностика ва даъволаш стандартларини ишлаб чиқиш ва жорий этишни мувофиқлаштириш бўлими;

PDF форматида кўчириб олиш |