Вазирлик ҳақида Ҳужжатлар Муассасалар Янгиликлар Тадбирлар Лойиҳалар АКТ Оnline хизматлар

Лицензиялаш ва нодавлат тиббиёт муассасалари томонидан кўрсатилаётган тиббий хизматлар сифатини назорат қилиш бошқармаси Бош сахифа

Лицензиялаш ва нодавлат тиббиёт муассасалари томонидан кўрсатилаётган тиббий хизматлар сифатини назорат қилиш бошқармаси

Раҳбар:  Рахимқулов Фарҳод Абурауфович

Манзил:  100011, Ўзбекистон Республикаси, Тошкент шаҳри, Навоий кўчаси, 12

Телефонлар:  +998 (71) 241-18-01

Электрон манзил:  info@minzdrav.uz

Қабул кунлари:  Ҳар куни (шанба ва якшанбадан ташқари) 11:00дан 17:00 гача

Тиббиёт муассасалари учун “Очиқ эшиклар куни”:
ҳар ойнинг тўртинчи шанбасида. 10:00 дан 13:00 гача

Умумий қоидлар: 

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг лицензиялаш ва нодавлат тиббиёт муассасалари томонидан кўрсатилаётган тиббий хизматлар сифатини назорат қилиш бошқармаси

НИЗОМИ

I. Умумий қоидалар

II. Лицензиялаш ва нодавлат тиббиёт муассасалари томонидан кўрсатилаётган тиббий хизматлар сифатини назорат қилиш бошқармасининг асосий вазифа ва фаолияти

III. Лицензиялаш ва нодавлат тиббиёт муассасалари томонидан кўрсатилаётган тиббий хизматлар сифатини назорат қилиш бошқармасинингҳуқуқ ва маъсулияти

IV.Бошқарма фаолиятини ташкиллаштириш

I.Умумий қоидалар

1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил октябрида N ПП-700 сонли “Республика тиббиёт муассасаларини такомиллаштириш бўйича чора –тадбирлар кўриш тўғриси” даги Фармони ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 19 сентябрда N ПФ-3923 сонли “Соғлиқни сақлаш соҳасини ривожлантириш бўйича Давлат дастурларини чуқур ислоҳ этиш ва амалга оширишнинг асосий йўналишлари тўғриси” даги Бўйруғи мувофиқ ушбу Низом ишлаб чиқилди. Низом Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг лицензиялаш ва нодавлат тиббиёт муассасалари томонидан кўрсатилаётган тиббий хизматлар сифатини назорат қилиш бошқармаси (кейинчалик матнда ЛваНТМТКТХСХҚБ) вазифалари, хизматлари, ҳуқуқ ва маъсулиятини аниқлайди.

2. ЛваНТМТКТХСХҚБ Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш Вазирлиги марказий аппаратининг структуравий бўлими ҳисобланади.

3. ЛваНТМТКТХСХҚБ фаолияти Ўзбекистон Республикаси Конститутцияси, Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Фармонлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Бўйруқ ва Фармонлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Бўйруқ ва Фармойишлари, ушбу Низом, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Бўйруқ ва Фармонлари орқали юритилади.

II. ЛваНТМТКТХСХҚБнинг АСОСИЙ ФАОЛИЯТИ

4. ЛваНТМТКТХСХҚБнинг асосий фаолияти:

Тиббий фаолият олиб бориш учун лицензия бериш;

-лицензия олиш учун даъвогар бўлган муассасанинг лицензия олиш талабларига мувофиқлигини чуқур таҳлил қилиш;

-лицензия олувчиларга қонунда белгиланган тартибда профилактика воситалари, ташҳис қўйиш ва даволаш ишларини амалга оширишларига имкон беради ва уларни мунтазам назорат қилади;

-лицензия олувчиларнинг лицензия олиш талаб ва шартларига, текширув ва мониторинг натижасидаги лицензия олувчиларнинг тиббий хизмати сифатини хулосалайди ва таҳлил қилади;

-ўтказилган мониторинг ва текширув натижалари бўйича лицензия олувчининг тиббий хизмат сифати, лицензия олиш талаб ва шартларига риоя этиши ҳақида ахборотлар тўплайди ва таҳлил этади;

-мавжуд қонун ва қоидаларнинг бузилиш ҳолатларида, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги раҳбарларига лицензия фаолиятини тўхтатиш тўғрисида таклифлар беради.

5. ЛваНТМТКТХСХҚБ ўзига юклатилган вазифалардан келиб чиққан ҳолда қўйидагиларни амалга оширади:

-тиббий хизмат кўрсатиш ҳуқуқидан фойдаланиш мақсадида лицензия олиш учун даъвогарлар томонидан тақдим этилган ҳужжатларни экспертизадан ўтказади;

-лицензия олиш учун даъвогарларнинг тиббий хизматларини амалга ошириш бўйича илк ёки зарурий қўшимча эксперитзаларни ўтказиш учун эксперт гуруҳини ташкил қилади;

-ўз ваколати доирасида лицензия даъвогарига зарурий маълумотларни бериб, услубий қўлланмаларни тақдим этади;

-лицензия бланкларини расмийлаштиради, лицензия бериш бўйича Ўзбекистон -Республикаси соғлиқни Сақлаш вазирлигининг қабул қилган қарорлари билан даъвогарни хабардор қилади, лицензия бўйича келишувларни расмийлаштиради ва ўрнатилган тартибда, лизенцияларни ва уларнинг нусхаларини қайта расмийлаштиради;

-кўрсатилаётган хизматнинг сифат талабларини, лицензиялардан фойдаланувчиларнинг ўрнатилган талабларга риоя этаётганликлари тўғрисидаги мавжуд маълумотлар киритилган рўйхат ва марказий даллилар заҳирасини ташкил этади;

-Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан ташкил этилган лицензия олувчиларнинг лицензия талаб ва шароитларини назорат қилиш бўйича текширувларида иштирок этади;

-лицензиядан фойдаланувчилар лицензия талабларини бузган ҳолатда, шунингдек улар кўрсатаётган хизмат сифати бузилганда мажбурий бўйруқлар ижросини киритади;

-қонунда ўрнатилган тартибда тиббий фаолиятни амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензияни тўхтатиш ёки ман қилиш бўйича қарор қабул қилиш ёки судга мурожаат қилиш учун ҳужжатларни тайёрлайди;

-тиббий фаолиятни лицензиялаш соҳасида меъёрий-ҳуқуқий актларни ишлаб чиқишда иштирок этади;

-ўтказилган текширув ва мониторинг натижасида тиббий хизматлар бўйича лицензиядан фойдаланувчиларнинг хизмат кўрсатиш сифати ҳақидаги маълумотларни таҳлил қилади;

-Соғлиқни сақлаш вазирлигининг манфаатдор бўлимлари билан ҳамкорликда ташҳис қўйиш, даволаш, клиник баённомалар ва тавсиялар тиббий стандартлар амалиётини жорий қилиш ва ишлаб чиқишда иштирок этади.

6. ЛваНТМТКТХСХҚБ орқали лицензия олган муассасаларнинг лицензия талабларига риоя этаётганликларини қўйидагича назорат қилади;

-аҳоли орасида сўровлар ташкиллаштириш, шу билан бирга анкета саволларидан фойдаланиш;

-фуқароларнинг мурожаатларини ўрганиб чиқиш ва уларни қабул қилиш;

-“ишонч телефони” орқали Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш Вазирлигининг марказий аппарати ва унинг ҳудудий бўлинмаларидан ахборот олиш;

-бошқарма томонидан назорат қиланадиган идораларнинг лицензиядан фойдаланувчилар фаолиятини назорат қилиш ҳақидаги маълумотларни, хулоса ва таҳлилларни тўплаш;

-лизецияда фойдаланувчи муассасанинг молия, хўжалик фаолиятига аралашмасдан жойларда лицензиялаш ишларининг олиб бориш шартлари ва шароити билан танишиш. ( Сатр Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 11 декабрдаги қарорига мувофиқ келтирилди)

III. ЛваНТМТКТХСХҚБ ҲУҚУҚ ВА ЖАВОБГАРЛИГИ

7. ЛваНТМТКТХСХҚБ ўз ваколати доирасида ўзига юклатилган иш ва вазифаларни бажариш учун қўйидаги ҳуқуқларга эга:

-лицензиядан фойдаланувчилар фаолиятини текшириш жараёнида ўтказилаётган текширув билан бевосита боғлиқ зарурий ҳужжатларни ва бошқа ахборотларни сўраш;

лицензиядан фойдаланувчилар томонидан юзага келтирилган қоида бузарликни олдини олиш бўйича бўйруқлар чиқариш ва бу каби қоидабузарликларни бартараф этиш учун муайян муддат белгилаш;

-бошқа назорат идораларидан лицензия тақдим этилган муассасалардаги тиббий хизмат сифати бўйича ахборот талаб қилиш;

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигига тиббий фаолиятни лицензиялаш, лицензиядан фойдаланувчиларнинг лицензия талабларига риоя этаётганликларини назорат қилиш, шунингдек тиббий хизмат сифати билан боғлиқ ишларни такомиллаштириш бўйича таклифлар беради.

8. ЛваНТМТКТХСХҚБ тақдим этган таҳлилий ҳужжатларнинг холислиги, мувофиқлиги ва ўзига юклатилган вазифа ва ишларнинг самарадорлигини таъминланишини ўз зиммасига олади.

IV. ЛваНТМТКТХСХҚБ ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛЛАШТИРИШ

9. ЛваНТМТКТХСХҚБ тиббий, фармацевтика ва юридик маълумотга эга бўлган юқори малакали мутахассислар жалб қилинади.

ЛваНТМТКТХСХҚБ бевосита Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш Вазирлигига бўйсунади.

10. ЛваНТМТКТХСХҚБ Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири томонидан ишга тайинланадиган ёки озод этиладиган раҳбар томонидан бошқарилади.

ЛваНТМТКТХСХҚБ бошқармаси бошлиғи ўз ўринбосарига эга бўлади. Лицензия бериш ва назорат бошқармасининг бошлиғи ўз вазифаларини бажаришга имконияти йўқ тақдирда унинг ўринбосари бошлиқ ваколатига кирувчи вазифаларни бажаради.

11. ЛваНТМТКТХСХҚБ бошлиғи:

ЛваНТМТКТХСХҚБннг умумий фаолиятини, жумладан бутун иш жараёнларини ташкиллаштириб, ижросини назорат қилади;

ЛваНТМТКТХСХҚБ га қўйилган талаб ва вазифаларнинг самарали ижросини , шунингдек тасарруфидаги мавжуд ҳужжатлар, таҳлилий материалларнинг холислиги ва мувофиқлигини таъминлаш бўйича шахсан маъсулдир;

ЛваНТМТКТХСХҚБ бўлинмаларининг фаолиятини мувофиқлаштириб, бўлимлардаги ходимлар учун вазифалар тақсимлайди, аниқ вазифаларнинг ижросини таъминлашда ҳар бир ходимнинг маъсулияти даражасини аниқлайди;

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигига бошқармага ходимларни қабул қилиш ёки унда фаолият юритаётганларни ишдан озод қилиш бўйича, шунингдек лицензия бериш ва назорат бошқармаси ходимлар сонини ошириш, уларни назоарт қилиш ёки маъмурий жавобгарликка тортиш бўйича таклифлар киритади;

ЛваНТМТКТХСХҚБ фаолиятини такомиллаштириш бўйича вазирлик раҳбарларига таклифлар ишлаб чиқади ва тақдим этади;

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирини лицензиялаш ва назорат фаолияти ҳақида мунтазам хабардор қилиб боради.

12. ЛваНТМТКТХСХҚБ иккита бўлимдан иборат:

Тиббий фаолиятни лицензиялаш бўлими;

Хусусий тиббий амалиёт билан шуғулланадиган нодавлат ташкилотларнинг тиббий хизматларини назорат қилиш бўлими. ( Сатр 2010 йил 26 декабрдаги Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг N 270 Қонуни таҳриридан олинди.) (аввалги таҳрирга қаранг)

13. ЛваНТМТКТХСХҚБ бошқармаси ходимлари Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазири, лицензиялаш ва назорат бошқармаси бошлиғининг тақдимоти билан ишга олинади ёки ишдан озод қилинади.

ЛваНТМТКТХСХҚБ ходимлари Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланган мажбуриятларга мувофиқ ўз фаолиятларини олиб боради.

14. Соғлиқни сақлаш бошқармасининг ҳудудий идораларида лицензиядан фойдаланувчилар томонидан кўрсатилаётган тиббий ёрдам сифати назорати Қорақолпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, вилоятлар Соғлиқни сақлаш бошқармаси, Тошкент шаҳри Соғлиқни сақлаш бошқармаларининг тиббий хизмат кўрсатиш назорати бўйича етакчи мутахассислар томонидан амалга оширилади (кейинчалик матнда –бош мутахассислар).

Бош мутахассислар Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири, вилоят ва Тошкент шаҳри Соғлиқни сақлаш бошқармалари бошлиқлари томонидан Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш Вазирлигининг ЛваНТМТКТХСХҚБ билан келишилган ҳолда ишга тайинланади ва ишдан озод қилинади

15. ЛваНТМТКТХСХҚБ бўлимининг ишчилари ва етакчи мутахассислар аттестациядан қонунда ўрнатилган тартибда ўтказилади.

PDF форматида кўчириб олиш |