Вазирлик ҳақида Ҳужжатлар Муассасалар Янгиликлар Тадбирлар Лойиҳалар АКТ Оnline хизматлар

Кадрлар билан ишлаш бўйича Бошқарма Бош сахифа

Кадрлар билан ишлаш бўйича Бошқарма

Раҳбар:  Наврузов Бахадир Бахранович

Манзил:  100011, Ўзбекистон Республикаси, Тошкент шаҳри, Навоий кўчаси, 12

Телефонлар:  +998 (71) 241-54-54
+998 (71) 241-18-70
+998 (71) 244-12-02

Факс: +998 (71) 241-54-54
           +998 (71) 241-18-70

Электрон манзил:  info@minzdrav.uz

Қабул кунлари:  чоршанба 15:00-18:00

Умумий қоидлар: 

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш Вазирлигининг

кадрлар билан ишлаш бошқармаси

Низоми

1. Умумий қоидалар

1.1 Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш Вазирлигининг кадрлар билан ишлаш Бошқармаси (кейинчалик матнда Бошқарма), Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил 2 июндаги ПҚ-1119 сонли Қарори ижросини таъминлаш учун, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2009 йил 3 июндаги № 44 сонли “Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги тузилмаларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида”ги Буйруғига мувофиқ ташкил этилди ва у ССВнинг мустақил тузилмавий бўлинмаси ҳисобланади.

1.2 Бошқарма ўз фаолиятини давомида Ўзбекистон Республикаси Қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармон ва Бўйруқлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Фармонлари ва Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш Вазирлигининг Бўйруқлари, Кўрсатмалари, шунингдек ушбу Низом билан амалга оширади.

1.3 Бошқарма ўз фаолиятини Вазирликнинг бошқа тузилмавий бўлимлари, давлат ва ўз-ўзини бошқариш идоралари, жамоатчилик бирлашмалари ва ташкилотлар билан ҳамкорликда олиб боради.

1.4 Соғлиқни сақлаш тизимидаги кадрлар таркиби ва кадрлар заҳираси билан ишлаш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси раҳбарлиги остида олиб борилади ва Бошқарма орқали амалга татбиқ этилади.

1.5. Раҳбар бошқарма фаолиятини олиб боради. Бошқарма бошқаруви таркибига уч нафар асосий мутахассис киради. Бошқарманинг барча ишчилари, мавжуд қонунчиликка мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири томонидан ишга қабул қилинади ва ишдан озод этилади.

1.6 Бошқарма ўз номи туширилган муҳрга эга.

II.Асосий вазифалар

2. Бошқарманинг асосий вазифалари:

2.1 фуқарорларнинг соғлиқни сақлаш ва тиббий ёрдам олиш бўйича конституцион ҳуқуқларини амалга ошириш учун зарурий шароитлар яратиш мақсадида давлат сиёсатини юритишда фаол иштирок этиш;

2.2 соғлиқни сақлаш соҳасида кадрлар сиёсатини амалга ошириш;

2.3 вазирлик тасарруфида бўлган идоралар, муассасалар раҳбарларининг кадр ходимлари таркибини таҳлил қилиш;

2.4 вазирлик тасарруфидаги идоралар ва муассасаларнинг раҳбарлик лавозимлари учун кадрлар заҳирасини тайёрлашда иштирок этиш;

2.5 Вазирликда фаолият кўрсатаётган ходимлар, шунингдек соғлиқни сақлаш соҳасида хизмат кўрсатаётган раҳбарларни ўз лавозимларига лаёқатлилигини назорат қилиш мақсадида аттестация ўтказиш.

III. Фаолияти

3.Бошқарув ўзига юклатилган вазифаларга мувофиқ қўйидагиларни бажаради:

3.1 ўз ваколати доирасида Вазирликнинг қўйидаги қўлланмаларини ишлаб чиқиш ва тақдим этишда иштирок этади:

соғлиқни сақлаш масалалари, тиббий ва фармацевтика мутахасссиалиги бўйича ўрта, олий ва диплом олгандан кейинги маълумотларни такомиллаштириш бўйича таклифлар;

давлат қамровидаги тиббиёт бўйича маълумот берувчи олийгоҳларни қўшиб, кадрлар салоҳиятини бошқариш бўйича ягона ахборот тизимини ва раҳбар ходимларнинг далиллар асосини тузиш бўйича меъёрий ҳужжатлар, тадбирлар концепциялар;

соғлиқни сақлаш соҳасида ўрнатилган тартибда, қонуний ва бошқа расмий ҳужжатлар лойиҳалар.

3.2 ўрнатилган тартибда қўйидагиларни ишлаб чиқариш ва тақдим этишда иштирок этади:

Кадрлар-ходимлар таъминоти меъёрлари;

Соғлиқни сақлаш тизимида тиббиёт ва фармацевтика соҳасида мутахассисларни лавозимлар бўйича тақсимлаш;

Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш соҳасида фаолият юритаётган раҳбар, тиббиёт ва фармацевтика соҳасида фаолият олиб бораётган ходимларни касбий маҳоратларини ошириш, уларни қайта тайёрлаш ва уларга малака тоифаларни бериш ;

3.3 амалга оширади:

Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш соҳасида хизмат қилаётган раҳбар кадрларни тайёрлаш, уларнинг малакасини ошириш бўйича ҳисобот ва режаларни;

Соғлиқни сақлаш бўйича мутахассислар бандлиги ва соҳада фаолият юритаётган ходимлар мониторингини;

Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш соҳасида раҳбар кадрлар, тиббиёт ва фармацевтика соҳасидаги мутахасссилар тайёрлаш ва уларга малакали тоифалар бериш учун қўйилган талабларлар устидан назорат қилишни;

Соғлиқни сақлаш соҳасида бошқарувчи кадрлар учун давлат стандартларнинг янги авлод лойиҳаларини, уларни таълим олишлари учун кундалик ўқув режалар дастурларни, ва шу тизимда фаолият олиб бораётган раҳбарлар ва мутахассисларга қайта тайёрлов даражаси ва лавозим бўйича қўлланма стандартларини ишлаб чиқишни;

Соғлиқни сақлаш идоралари ва тиббиёт бўйича таълим муассасаларида соҳада фаолият юритадиган кадрларни, мутахассис ва раҳбар кадрларни танлаб олишни назорат қилишни;

Ўзбекистон Республикаси срғлиқни сақлаш ходимларининг марказий касабауюшма қўмитаси, шифокорлар Ассоциацияси ва Бошқарма ваколатига кирувчи бпшқа жамоат ташкилотлари билан бирга ҳамкорликни ;

МДҲ ва бошқа хорижий давлатларнинг соҳага мувофиқ тузилмалари билан Бошқарма тасарруфидаги масалалар бўйича ҳамкорликни;

Вазирликнинг Марказий аппратидаги ходимларни ва ишчиларни ўрнатилган тартибда ишга олиш ёки ишдан озод қилиш, ходимларни лавозимлар бўйича тақсимлаш, хулоса ва меҳнат шартномасини ўзгартириш ёки бекор қилиш бўйича ҳужжатлар тайёрланишини;

Вазирликнинг Марказий аппаратида мавжуд лавозимлар ва уларнинг тақсимоти учун кадрлар заҳирасини таҳлил қилишни ва такомиллаштириш учун таклифлар киритишни;

Вазирлик тасарруфидаги Марказий аппарат, ҳудудий идоралар, ташкилотларда ўз вазифаларини аъло даражада бажараётган ходимларга моддий ва бошқа турдаги Ўзбекистон Республикаси давлат мукофотлари, Вазирликнинг фахрий ёрлиқлари, “Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш аълочиси” кўкрак нишони унвонларини ўрнатилган тартибда тақдим этишни;

Бошқарма ваколатига таалуқли саволлар бўйича идора ва муассасаларнинг фаолиятини ташкиллаштиришда маҳаллий ва халқаро илғор таржибаларни ўрганиш, соғлиқни сақлаш тизимидаги идора ва муассасаларнинг ишларида уларни татбиқ этишга кўмаклашишни;

Бошқарув ваколатига кирувчи саволлар бўйича, фуқароларнинг, идора ва муассасаларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш;

3.4 ҳамкорликда амалга оширади:

Соғлиқни сақлаш тизимини кадрлар билан таъминлаш дастурининг амалга оширишга, шунингдек соғлиқни сақлаш, тиббиёт ва фармацевтика соҳасида фаолият олиб бораётган кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш манфаатдор бўлган идоралар, ташкилотлар ва муассасалар билан бирга;

3.5иштирок этади:

ўрнатилган тартибда аҳолининг бандлигига кўмаклашиш идоралари билан ҳамкорликда соҳада ишчиларнинг бандлигига кўмаклашиш дастурларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлашда;

ўрнатилган тартибда соғлиқни сақлаш электрон ривожлантириш Республика маркази «UzMedInfo» билан ҳамкорликда соғлиқни сақлаш тизимидаги кадрлар заҳираси ҳамда тизимини таҳлил ва мониторинг қилиш бўйича замонавий технологияларни жорий қилишда;

ходимлар меҳнати ва уларни ижтимоий ҳимоя қилишни мувофиқлаштиришда профессионал қўмиталар ва ишчилар бирлашмалари билан музокараларда.

IV. Ҳуқуқи

4. Бошқарма қўйидаги ҳуқуқларга эга:

4.1 Вазирлик тассаруфидаги таълим муассасаларини, соғлиқни сақлаш бошқарув ҳудудий идорларини, соғлиқни сақлаш тизимини кадрлар билан таъминлаш масалалари бўйича давлат санитар-эпидемологик хизматлари фаолиятини мувофиқлаштириш;

4.лицензиялаш ва тиббиёт, шунингдек фармацевтика ходимлари, ихтисослаштирилган комиссия Республика марказининг аттестацион фаолиятини олиб бориш;

4.3 Бошқарма ваколатига кирувчи масалаларда Республика соғлиқни сақлаш электрон ривожлантириш маркази “UzMedInfo” фаолиятини бошқариш;

4 Вазирлик тасарруфида идорларни, муассасалар, тармоқ бўлимлари ва тузилмалар барпо этиш, қайта тиклаш ва тугатиш бўйича ишланмалар ишлаб чиқиш;

4.5 Вазирликка ўрнатилган тартибда ўз ваколати доирасида меъёрий-ҳуқуқий ва бошқа турдаги ҳужжатлар, шунингдек Вазирликда ва умуман соҳада хизмат қилаётган раҳбар ходимлар билан бирга соҳада фаолият кўрсатиш тартиби бўйича кўрсатмаларни нашр этиш;

4.6 ижро идорлари, ўз-ўзини бошқариш ҳудудий идорлар, соғлиқни сақлаш бўйича фаолият юритаётган давлат ва хусусий ташкилотлар, шунингдек бошқа юридик ва жисмоний шахслардан Бошқарма вазифа ва ишларини амалга ошириш учун зарурий маълумотлар олиш;

4.7 Бошқарма ваколатига кирувчи масалалар бўйича мажлислар, семинарлар, конференциялар ўтказишни ташкиллаштириш;

4.8 Бошқарма ўз ваколатига кирувчи вазифалар доирасида Вазирликка илмий муассасаларни, олимлар ва мутахассисларни жалб қилиш учун таклифларни ташкиллаштириш;

4.9 Вазирликнинг нашрий фаолиятларида, жумладан Вазирликнинг Давлат интернет-портали доирасидаги нашриёт ишларида иштирок этиб, ушбу Низом вазифа ва ишларига боғлиқ ахброрий ва маърифий тадбирларда иштирок этиш.

4.10 Вазирлик тасарруфидаги идорлар, муассасалар ва бўлимлар, уларнинг раҳбарларини Бошқарма ваколатига кирувчи масалаларга оид режа ва режага киргизилмаган фаолиятини текшириш; текширув натижаси бўйича ҳисобот тайёрлаш ва Вазирликка тақдим этиш; Бошқарув ваклолатига кирувчи масалалар бўйича Вазирлик тасарруфидаги идоралар, ташкилот ва бўлимларда юзага келган камчиликдлар бўйича Вазирга маъруза қилиш.

V. Мажбуриятлари

5.Бошқарма қўйидаги мажбуриятларга эга:

5.1 Ўз фаолияти давомида Ўзбекистон Республикаси қонунларига риоя этиш;

5.2 Бошқармага юклатилган вазифаларни самарали бажариш;

5.3 ўз ваколати доирасида қарор қабул қилиш.

VI.Жавобгарлиги

6. Бошқарманинг барча ходимлари қўидаги ҳолатларда жавобгарликка тортилади:

6.1 Ўзбекистон Республикасининг муайян меҳнат қонунчилиги доирасида ўз меҳнат вазифалари доирасидан чиққанлиги ёки ўз вазифаларини бажармаганликлари учун;

6.2 Ўзбекистон Республикасининг муайян маъмурий, жиноий ва фуқаролик қонунчилиги доирасида ўз фаолиятларини амалга ошириш жараёнида ҳуқуқни бузганликлари учун.

6.3 Ўзбекистон Республикасининг муайян меҳнат ва фуқаролик қонунчилиги доирасида моддий зарар етказганлиги учун.

PDF форматида кўчириб олиш |