Вазирлик ҳақида Ҳужжатлар Муассасалар Янгиликлар Тадбирлар Лойиҳалар АКТ Оnline хизматлар

Назорат инспекцияси Бош сахифа

Назорат инспекцияси

Раҳбар:  Агзамов Абдували Абдуғафурович

Манзил:  100011, Ўзбекистон Республикаси, Тошкент шаҳри, Навоий кўчаси, 12

Телефонлар:  +998 (71) 241-03-05 (бошлиқ)
+998 (71) 241-17-12 (факс)
+998 (71) 239-47-23 (бошлиқ ўринбосари)
+998 (71) 244-10-07 (бош мутахассис)

Электрон манзил:  abduvali.agzamov@minzdrav.uz; ravshan.alikhodjaev@minzdrav.uz; dilfuza.kamilova@minzdrav.uz; berdiev.nusratilla@minzdrav.uz

Қабул кунлари:  Жума 16.00 дан 18.00 гача

Умумий қоидлар: 

Ўзбекистон Республикаси

Соғлиқни Сақлаш Вазирлигининг

Назорат инспекцияси тўғрисидаги

НИЗОМИ

I. Умумий қоидалар

II.Назорат инспекциясининг асосий вазифалари

III.Назорат инспекцияси фаолияти

IV.Назорат инспекциясининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари

V. Назорат инспекциясининг ташкилий ишлари

VI. Назорат инспекцияси ходимларининг жавобгарлиги

I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР

1. Назорат инспекцияси Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш Вазирлигида тузилиб, бевосита ушбу Вазирликка бўйсунади.

Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш Вазирлигининг назорат инспекцияси Қарақолпоғистон Республикаси ва барча вилоятларда, Тошкент шаҳрида ҳудудий бўлимларга эга бўлиб, бевосита Назорат инспекцияси бошлиғига бўйсунади.

2.Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг назорат инспекцияси фаолияти Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, Ўзбекистон Республикасининг “Фуқарорлар саломатлигини сақлаш тўғрисида”ги Қонуни, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Президентининг Бўйруқ ва Фармонлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Фармон ва Бўйруқлари, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг меъёрий ҳужжатлари, шунингдек қонунда белгиланган бошқа расмий ҳужжатларга мувофиқ юритилади.

II.НАЗОРАТ ИНСПЕКЦИЯСИНИНГ АСОСИЙ ВАЗИФАЛАРИ

3.Назорат инспекциясининг асосий вазифалари қўйидагилардан иборат:

-соғлиқни сақлаш идоралари, даъволаш-профилактик ва санитар муассасаларни мулкчилик туридан, молиялаштириш манбасидан қаътий назар, аҳолининг саломатлигини сақлаш масалалари бўйича қонуний ва меъёрий ҳужжатларга риоя қилинишини назорат қилиш;

- даъволаш-профилактик муассасаларидаги раҳбарлар ва ходимларни ўз мансаб ва вазифаларини суистеъмол қилиш ва порахўрликка қарши кураш чора тадбирларини кўриш;

-бюджет маблағлари ҳисобидан даволаш ва профилактик ишларни олиб борувчи ташкилотлар учун маҳсулотлар, жумладан даволаш учун дори-дармонлар сотиб олинишини назорат қилиш;

-соғлиқни сақлаш тизимида фаолият юритаётган ходимларни мавжуд қонун тартибини бузганлиги учун моддий, маъмурий ва жиноий жавобгарликка тортиш бўйича таклифлар киритиш.

III.НАЗОРАТ ИНСПЕКЦИЯСИ ФАОЛИЯТИ

4. Юқорида кўрсатилган вазифаларни амалга ошириш учун Назорат инспекцияси:

- фуқаролар соғлиғини ҳимоя қилиш ва уларга малакали тиббий ёрдам кўрсатиш, аҳолини тиббий ёрдам олиш бўйича конститицион ҳуқуқларини ҳимоя қилиш масалалари бўйича соғлиқни сақлаш бошқаруви идоралари ва уларга юклатилган маъсулиятини назорат қилишни таъминлайди;

- соғлиқни сақлаш борасида фаолият олиб бораётган ходимларнинг ноқонуний ҳаркатлари устидан шикоят ва аризаларни кўриб чиқади, фуқароларнинг конституцион ҳуқуқларини бузилиши бўйича далилларни текширади ва хизмат терговини олиб боради;

- дорихона ва даволаш профилактика ишларини олиб борувчи муасассаларда бюджет маблағларидан фойдаланган ҳолда дори-дармонлар ва тиббиётда қўлланиладиган воситаларни сотиб олиш, сотиш ва умуман ишлатиш бўйича кутилмаган ҳолда текширув эълон қилиш йўли билан назорат қилади;

- Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигига фуқаролар соғлиғини сақлаш бўйича тушган шикоят ва арзларини текшириш жараёнида топилган қонунбузарликлар ҳақида огоҳ этади;

- соғлиқни сақлаш бўйича қонун талабларига риоя қилмаган соҳа ходимларини моддий ва маъмурий, шунингдек бошқа қонунда ўрнатилган тарзда жавобгарликка тортиш ва қонун талабларининг бузилишини олдини олиш бўйича бўйруқ лойиҳаларини тайёрлайди ва кўриб чиқиш учун Соғлиқни сақлаш Вазирлиги ходимларига тақдим этади;

- ўз фаолиятини бош назорат-тафтиш бошқармаси - Ўзбекистон Республикаси молия Вазирлиги билан бирга соғлиқни сақлаш бошқармаси ва даъволаш-профилактика ишларини олиб борувчи муассасалар билан молия-хўжалик тафтиш ишларини олиб бориш учун ҳамкорликда фаолият юритади.

IV. НАЗОРАТ ИНСПЕКЦИЯСИНИНГ ҲУҚУҚ ВА МАЖБУРИЯТЛАРИ

5. Назорат инспекцияси қўйидаги ҳуқуқларга эга:

- Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ёки назорат гуруҳининг тасдиқланган режасига мувофиқ соғлиқни сақлаш бўйича қонун талаблари ижросини текшириш учун тафтиш гуруҳини жўнатади;

-соғлиқни сақлаш ва даъволаш-профилактика ишларини олиб борувчи муассасаларда уларнинг фаолиятига тегишли барча ҳужжатлар савиясини текширади;

- барча даволаш –профилактика билан шуғулланувчи муассасаларга юклатилган вазифани ижро этиш учун ҳеч қандай қаршиликларга қарамасдан, ўрнатилган тартибга риоя қилган ҳолда киради;

- даволовчи дори воситаларини, тиббиёт учун мўлжалланган буюмларни сотиб олиш, сотиш, шунингдек савдо нархрларини қўйиш бўйича тафтиш ишларини олиб боради ва назорат қилади;

- соғлиқни сақлаш бошқаруви идоралари ва даволаш-профилактика муассасаларининг раҳбарларидан қонун талабларини бузганлиги бўйича ёзма тушунтириш хатларини олади;

- зарур ҳолатларда Соғлиқни сақлаш вазирлигининг раҳбарлари, мутахассислар ва бошқа бўлим тузилмалари ходимларини текширувда иштирок этиш, шунингдек Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш Вазирлигининг ходимлар далиллар ва бўйруқларини тайёрлаш учун жалб қилади.

6. Назорат инспекцияси мажбуриятлари:

-Ўзбекистон Республикасининг “Фуқаролар саломатлигини сақлаш тўғриси”даги Қарори талаблари ва бошқа қонуний, меъёрий ҳужжатларни бажариш;

- олиб борилаётган фаолиятда давлат сирини, ҳужжатларнинг махфийлигини сақлаш, ўтказиладиган текширув ва тафтиш ишларини сир тутиш;

- даволаш-профилактика ва дори воситалари билан шуғулланувчи муассасаларни назоратдан ўтказувчи соғлиқни сақлаш бошқаруви идоралари фаолиятини асосли ва тўғри баҳолаш.

V. НАЗОРАТ ИНСПЕКЦИЯСИ ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛЛАШТИРИШ

7. Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш Назорат инспекцияси таркиби олий тиббиёт, юридик, фармацевтика ва иқтисод соҳаларида юқори малакага эга бўлган мутахассислардан таркиб топган.

8. Назорат инспекциясини Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тайинланган раҳбар бошқаради.

9. Назорат инспекцияси ходимлари инспекция раҳбарининг тавсияси билан Ўзбекистон Республикаси вазири томонилан ишга қабул қилинади ёки ишдан озод қилинади.

10. Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирлиги қошидаги Назорат инспекцияси Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш Вазири томонидан тасдиқланувчи йиллик дастурлар бўйича ишларни амалга оширади.

11. Назорат инспекцияси ходимларининг аттестацияси 2 йилдан кам бўлмаган муддатда ўтказилиб борилади. Аттестациянинг ўтказилиш тартиби Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазири томонидан белгиланади.

VI . НАЗОРАТ ИНСПЕКЦИЯСИ ХОДИМЛАРИНИНГ ЖАВОБГАРЛИГИ

12. Назорат инспекцияси ходимлари мавжуд қонун тартиби бузилгганлиги учун жавобгардирлар.

PDF форматида кўчириб олиш |