Вазирлик ҳақида Ҳужжатлар Муассасалар Янгиликлар Тадбирлар Лойиҳалар АКТ Оnline хизматлар

Вазирлик фаолияти Бош сахифа

18 декабря 2017

Ёлғиз кексалар, пенсионер ва ногиронларни ижтимоий ҳимоя қилиш борасида 2017 йил 9 ой давомида амалга оширилган ишлар тўғрисида оператив маълумот

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1991 йил 27 майдаги “Ўзгалар парваришига муҳтож ёлғиз пенсионерларни ижтимоий ҳимоялаш юзасидан қўшимча тадбирлар тўғрисида”ги 212-сон Фармони, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 28 декабрдаги ПҚ-2705-сон “Кексалар ва ногиронларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизимини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 10 августдаги “Кексалар ва ногиронларни манзилли ижтимоий ҳимоя қилиш ва қўллаб-қувватлашни янада кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 237-сон қарори ижросини таъминлаш борасида 2017 йил 9 ой давомида қуйидаги ишлар амалга оширилди.

Жорий йилнинг 20 сентябрь ҳолатига туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмалари томонидан 15,7 минг нафардан зиёд ёлғиз кекса, пенсионер ва ногиронлар рўйхатга олиниб, улардан 3,7 минг нафарга яқин Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1991 йил 27 майдаги “Ўзгалар парваришига муҳтож ёлғиз пенсионерларни ижтимоий ҳимоялаш юзасидан қўшимча тадбирлар тўғрисида”ги 212-сон Фармонига асосан рўйхатга олинган.

Ёлғиз кекса, пенсионер ва ногиронлардан 7,9 минг нафардан зиёди бюджет ҳамда ҳомийлар маблағлари хисобидан дори воситалари билан таъминланган, шунингдек, “Соғлом авлод учун” жамиятининг ходимлари томонидан 1100 нафари уйида патронаж хизмат кўрсатиш билан тўлиқ қамраб олинган.

Ёлғиз кекса, пенсионер ва ногиронлардан 800 нафаридан зиёди Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимидаги ва Касаба уюшмалари федерацияси тизимидаги санаторийларда соғломлаштирилган.

Шу билан бирга, 638 нафар ёлғизлар “Саховат” интернат-уйларида,
7,1 минг нафар ногиронлар, шу жумладан ногирон-болалар, “Мурувват” интернат-уйларида давлат таъминотига олиниб, уларга тиббий-ижтимоий
ва маиший хизмат кўрсатилмоқда.

Ўзини ўзи бошқариш органлари билан биргаликда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1991 йил 27 майдаги “Ўзгалар парваришига муҳтож ёлғиз пенсионерларни ижтимоий ҳимоялаш юзасидан қўшимча тадбирлар тўғрисида”ги 212-сон Фармонига асосан 3,7 минг нафар якка-ёлғиз, ўзгалар парваришига муҳтож пенсионерлар ҳар ой бепул маҳсулотлар билан таъминланиб, бу мақсадларга 3600,0 млн. сўм бюджет маблағлари сарфланган.

1941-1945 йиллар уруш ва меҳнат фронти фахрийларини ижтимоий қўллаб-қувватлаш мақсадида 4029 нафар уруш ва меҳнат фронти фахрийлари республика санаторияларида соғломлаштирилди.

21987 нафар ишламаётган кария ва ногиронларга Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимидаги сиҳатгохларда соғломлаштирилди.

1791 нафар муҳтож фуқароларга протез-ортопедия махсулотлари етказилди, шунингдек, 4173 та ногирон аравачаси, 991 та эшитиш мосламаси, 2117 та хасса ва 1609 жуфт қўлтиқ-таёқлар етказилди.


PDF форматида кўчириб олиш |