Вазирлик ҳақида Ҳужжатлар Муассасалар Янгиликлар Тадбирлар Лойиҳалар АКТ Оnline хизматлар

Вазирлик фаолияти Бош сахифа

18 декабря 2017

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Назорат инспекциясининг 2017 йилнинг 9 ой якуни бўйича хисоботи

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Назорат инспекциясининг 2017 йилнинг 9 ой якуни бўйича жами, 459 та текширишлар ўтказилган шундан, 213 та режали ва 246 та режадан ташқари текширишлар ўтказилган.

Назорат инспекция ходимлари томонидан 2017 йилнинг 9 ой якуни бўйича 484 та фуқоралардан келиб тушган шикоят - аризалар кўриб чиқилган. Кўриб чиқилган шикоят - аризалар 91 таси ўз тасдиғини топган.

2017 йилнинг 9 ой якунида жами бўлиб, 3823 нафар тиббий ходимларга нисбатан интизомий жазо чоралари кўлланилган. Шундан: 2839 нафар ходимга хайфсан эълон қилинди, 757 нафар ходимга жарима солинди, 227 нафар ходим эгаллаб турган лавозимидан озод этилди. Жами бўлиб, 801,134 млн. сўм интизомий чораларда қўлланилган жарима ва тикланган моддий зарар бюджетга қайтарилди.

Дори воситалари ва тиббий буюмларнинг мақсадли ишлатилиши бўйича ўтказилган назорат натижалари буйича, жами 1201 нафар тиббий ходимга нисбатан интизомий жазо чоралари кулланилди. Шу жумладан, 32 ходим эгаллаб турган лавозимидан озод этилди, 211 ходимнинг бир ойлик маошидан жами 53,55 млн. сўм жарима сифатида ундирилди, 958 ходимга хайфсан эълон килинган.

Молия вазирлигининг худудий назорат тафтиш бошқармалари билан биргаликда 29 текширишлар ўтказилган ва бундан тапщари Назорат инспекциянинг текшириш якунлари бўйича тузилган 10 та текшириш хужжатлари Молия вазирлигининг худудий назорат тафтиш бошқармаларига тақдим этилган.

Назорат инспекциянинг текшириш хужжатларидан 209 таси худудий соғлиқни сақлаш бошқармаларига, 8 таси маҳаллий хокимятларга, 53 таси худудий ДСЭНМ ларига топширилган.

Шу билан бирга, текширишларда аникланган конун бузилиши холлари буйича 26 та текшириш хужжатлари жойлардаги хукукни мухофаза килиш органларига такдим этилган.

Назорат инспекцияси бошлиги                     А.А.Агзамов


PDF форматида кўчириб олиш |