Вазирлик ҳақида Ҳужжатлар Муассасалар Янгиликлар Тадбирлар Лойиҳалар АКТ Оnline хизматлар

Вазирлик фаолияти Бош сахифа

03 октября 2017

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигида 2017 йил давомида норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларининг коррупцияга қарши экспертизаси бўйича амалга оширилган ишлар тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигида 2017 йил давомида норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларининг коррупцияга қарши экспертизаси бўйича амалга оширилган ишлар тўғрисида

М А Ъ Л У М О Т

Ўзбекистон Республикасининг қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг қарорлари лойиҳаларининг, шунингдек вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларнинг норматив-ҳуқуқий ҳужжатларининг (бундан буён матнда лойиҳалар деб юритилади) коррупцияга қарши экспертизасини ўтказиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2015 йил 25 декабрда 2745-сон билан рўйхатга олинган «Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларининг коррупцияга қарши экспертизасини ўтказиш Услубиёти» асосида амалга оширилади.

Услубиётнинг 13-бандига асосан коррупцияга қарши экспертиза адлия органлари, норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқувчи ёки норматив-ҳуқуқий ҳужжатни қабул қилувчи, шунингдек лойиҳалар келишилиши лозим бўлган органларнинг юридик хизмати томонидан ўтказилади.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини давлат органлари юридик хизмати ходимлари томонидан коррупцияга қарши экспертизасини ташкил этиш масаласи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 19 январдаги «Юридик хизмат фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-2733-сонли қарорида ҳам ўз ифодасни топган.

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг юридик хизмати томонидан 2017 йилнинг 1 октябрь ҳолатига кўра 62 та норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари ҳуқуқий экспертиза жараёнида коррупцияни келтириб чиқарувчи ҳуқуқий нормалар мавжуд ёки мавжуд эмаслиги ҳолати бўйича ўрганиб чиқилган ва бундай нормалар мавжуд эмаслиги аниқланган.

Аниқроғи, шу давр мобайнида вазирлик томонидан тайёрланган ёки бўлмаса қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда коррупцион ҳолатларни келтириб чиқарувчи ҳуқуқий нормаларнинг мавжуд эмаслиги, уларни тайёрлаш жараёнида Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларининг коррупцияга қарши экспертизасини ўтказиш Услубиётининг 5-7 бандларида кўрсатиб ўтилган коррупциявий омилларга эга бўлган нормаларни киритилмаганлиги маълум бўлган.

Узоқ вақтлар давомида Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Юридик хизмати биттагина штат бирлигидан иборат бўлган. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 12 июндаги ПҚ-3052-сонли «Соғлиқни сақлаш органлари фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори билан Соғлиқни сақлаш вазирлигида 3 та штат бирлигидан иборат бўлган юридик бўлим ташкил этилди.

Бу эса ўз ўрнида вазирлик томонидан келгусида тайёрланадиган ёки қабул қилинадиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ҳуқуқий экспертизасини, шу жумладан, коррупцияга қарши экспертизаси сифати янада яхшиланишига ўзининг ижобий таъсирини ўтказмай қолмайди.

Юридик бўлим


PDF форматида кўчириб олиш |