Вазирлик ҳақида Ҳужжатлар Муассасалар Янгиликлар Тадбирлар Лойиҳалар АКТ Оnline хизматлар

Вазирлик фаолияти Бош сахифа

15 декабря 2016

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирининг 2016 йил 6 январдаги 6-сонли буйруғи ижросини таъминлаш борасида жойларда жорий йилнинг 9 ойи мобайнида амалга оширилган ишлар ҳисоботининг тахлилий маълумотномаси (тезкор маълумотлар асосида)

Жорий йилнинг 9 ойи мобайнида чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилиши лозим бўлганлар сони 21 657 411 нафар бўлиб, улардан 7 948 151 нафарини 1-18 ёшли болалар, 18 ёш ва ундан катталар 13 709 260 нафарни ташкил этган.

Тиббий кўрикдан ўтганлар жами 20 325 986 нафарни (93,9 %), улардан 1-18 ёшли болалар 7 641 417 нафарни (96,1%), 18 ёш ва ундан катталар 12 684 569 нафарни (92,5) ташкил этди.

Тиббий кўрик натижасида аниқланган жами беморлар сони 7 882 157 нафар бўлиб, улардан  2 872 383 нафарини 1-18 ёшли болалар, 5 009 774 нафарини 18 ёш ва ундан катталар ташкил этган.

Аниқланган жами беморлар улуши республика бўйича 38,8 фоизни ташкил этиб, ушбу кўрсаткич 1-18 ёшли болаларда  37,6 фоизни, 18 ёш ва ундан катталарда 39,5 фоизни ташкил этган.

Кўрик натижасида аниқланган беморлар Д2 ва Д3 саломатлик гуруҳларига ажратилган бўлиб,  Д2 саломатлик гуруҳидагилар жами 6 890 338 нафарни,  Д3 саломатлик гуруҳидагилар жами 997 819 нафарни ташкил этган.

Д2 гуруҳидагилар республика бўйича 87,4 фоизни ташкил этиб, ушбу кўрсаткич 1-18 ёшли болаларда 88,8 фоизни, 18 ёш ва ундан катталарда 86,6 фоизни ташкил этган.

1-18 ёшли болалар ўртасида  Д2 гуруҳидагилар жами 88,8 фоизни ташкил этди.

Дгуруҳидагилар республика бўйича 12,7 фоизни ташкил этиб, ушбу кўрсаткич 1-18 ёшли болаларда 11,5 фоизни, 18 ёш ва ундан катталарда 13,4 фоизни ташкил этган.

Тиббий кўрик натижасида касал деб топилганларнинг 81,0 фоизи амбулатор ва стационар шароитларда соғломлаштирилган.

1-18 ёшдаги болаларнинг 82,1 фоизи, 18 ёш ва ундан катталарнинг 80,4 фоизи амбулатор ва стационар шароитларда соғломлаштирилган.

Чуқурлаштирилган тиббий кўрик натижасида жами аниқланган касалликлар сони жами  8 940 725 та бўлиб, улардан 3 267 265 таси (36,5%) 1-18 ёшли болаларда, 5 673 460 таси (63,5%) эса 18 ёшдан катталарда қайд этилган.

Жами аниқланган касалликлардан биринчи марта аниқланган касалликлар республика бўйича 39,4 фоизни ташкил этиб, ушбу кщрсаткич 1-18 ёшдаги болалар ўртасида республика бўйича 43,4 фоизни ташкил этган.


PDF форматида кўчириб олиш |