Вазирлик ҳақида Ҳужжатлар Муассасалар Янгиликлар Тадбирлар Лойиҳалар АКТ Оnline хизматлар

Вазирлик фаолияти Бош сахифа

21 сентября 2016

Изчил ислоҳотлар таъсири мамлакатимиз соғлиқни сақлаш тизимида юз бераётган ўзгаришларда номоён бўлаяпти

Мустақиллик бизга эзгу мақсадларимизга эришиш, Ватанимиз тараққиёти йўлида ҳизмат қилиш ва фарзандларимизни баркамол ривожланишига имкониятлар яратди. У бизга ҳеч кимдан ва ҳеч нимадан кам бўлмаган жамиятни қуриш баҳтини берди.   

Ривожланишнинг “ўзбек модели” соғлиқни сақлаш тизимида кенг миқёсли ислоҳотларни босқичма-босқич ва изчиллик билан амалга оширишга  шароитлар яратиб берди. Бугунги кунда мамлакатимизда аҳолига тиббий ҳизмат кўрсатишнинг тўлиқ ва мукаммал тизими яратилди, у ўз ичига барча даражаларни қамраб олган – бирламчи тиббий-санитария ёрдами кўрсатадиган қишлоқ врачлик пунктлари, вилоят ва шаҳар тиббиёт бирлашмалари, юқори технологияли тиббий ҳизматларни таклиф қиладиган вилоят кўп тармоқли касалхоналари ва Республика иҳтисослаштирилган марказлари. Шу билан бирга, Соғлиқни сақлаш илмий мактаблари негизида ўнта иҳтисослаштирилган жарроҳлик, урология, кардиология, кўз микрожарроҳлиги, доялик ва гинекология, педиатрия, терапия, тиббий реабилитация, дерматология ва венерология, эндокринология, фтизиатрия ва пульмонология соҳаларидаги илмий-амалиёт тиббий марказлари ташкил этилган.

Тез тиббий ёрдам кўрсатишнинг замонавий тизими аҳолига тезкор ва сифатли тиббий хизматларни кўрсатиш имкониятини беради. Энг юқори талаблар ва мезонларга жавоб берадиган вилоят касалхоналари, туман ва шаҳар тиббий бирлашмаларида тез тиббий ёрдам кўрсатишнинг мутлақо янги тизими шакиллантирилган. Жойларда Республика тез тиббий ёрдам илмий марказининг 13-та вилоят филиаллари ва туман тиббийёт бирлашмалари қошида 172-та субфилиаллари фаолият кўрсатмоқда. Шунингдек, мамлакатимизнинг бутун худудида “103” хизмат станциялари, тез тиббий ёрдам гуруҳлари, санитария авиациясининг бўлинмалари аҳоли соғлиғини сақлаш билан шуғулланади. Ҳалқимиз болаларга бўлган меҳр-муҳаббати билан ажралиб туради ва уларнинг фаровонлиги тўғрисида доимо ғамхўрлик қилади. Ушбу ҳалқимизга табиий бўлган эзгу хусусият бугунги кунда давлат сиёсати даражасига кўтарилган.

Президент Ислом Каримовнинг болаларимиз биздан кучлироқ, ақллироқ ва албатта баҳтлироқ бўлишлари кераклиги тўғрисидаги сўзлари ўзига ҳос шиор бўлиб қолди. Ахир, мустақиллигимизнинг дастлабки йилларида “Соғлом авлод учун” ордени таъсис этилган. Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан оила, она ва бола, соғлом авлод, ҳомийлар ва шифокорлар, ижтимоий ҳимоя, баркамол авлод, соғлом бола йиллари эълон қилинган эди. Шу йиллар давомида “Соғлом она – соғлом бола” ғоясини ўз ичига қамраб олган дастурларга асосан кенг миқёсли чора-тадбирлар ишлаб чиқилган ва амалга оширилган.

Перинатал ва скрининг марказлари, уларнинг ҳар бир вилоятдаги филиаллари, соғлиқни сақлаш тизмимида ўз ўрнини мустаҳкам эгаллади. Республика доялик ва гинекология, педиатрия илмий-амалиёт марказлари тузилди ва улар жойларда бўлимларга эга. Скрининг марказлари, вилоят кўп тармоқли болалар шифохоналари ва ихтисослаштирилган педиатрия тиббий муассасаларини замонавий тиббий асбоб-ускуналар билан таъминланишига алоҳида эътибор берилаяпти. Оналар ва болалар учун тизим асосида тиббий кўрик ташкил этилган. Фақатгина 2015 йилда 6,5 млн. мактабгача бўлган муассасалар тарбияланувчилари, мактаб, касб-ҳунар колледж ва академик лицейлар ўқувчилари чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтишди. Бу эса касалликларни эрта босқичларда аниқлаш ва самарали даволашга кўмак беради.

Сўнгги ўн йил ичида кўрилган амалий чора-тадбирлар натижасида туғма ривожланиш аномалиясига эга болалар сони 1,3 марта камайди. 6-15 ёшда бўлган болалар орасида ўткир юқумли касалликларга чалиниш 34,4 фоизга, пневмония ҳоллари – 49,7 фоизга, бронхит – 32,8 фоизга, сколиоз – 32,7 фоизга қисқарди. Ўтган ўн йил мобайнида вазни меёридан кам бўлган болалар сони икки бараварга камайди, уларнинг бўйи эса ўртача уч сантиметрга чўзилди. Шу билан бирга, бизнинг ҳудудга хос бўлган касаллик – анемияга чалинган аёллар сони 2,5 бараварга камайди.

Чора-тадбирлар тўплами амалга оширилиши туфайли оналар ва болалар ўлими уч баравардан ортиқга камайди. Ўзгаришлар самарадорлиги натижасида умр давомийлиги 1990 йилдаги 67 ёшдан  2009 йилдаги 73,1 ёшга узайди, умумий ўлим кўрсатгичи эса 1000 киши бошига 6,1 дан 4,8 гача камайди. Бу далиллар соғлиқни сақлаш  модели тўғри танланганлигини тасдиқлайди.

Соғлиқни сақлаш масалаларига кўрсатилаётган катта эътиборни рақамлар ифодалайди. Агар 2014 йилда шу соҳани ривожланишига Давлат бюджетидан 4,4 млрд. сўм ажратилган бўлса, 2015 йилда эса бу кўрсатгич 5,2 трлн. сўмни ташкил этди. 2016 йилда бюджет маблағларидан 6,0 трлн. сўм ажратилади.

Шуни таъкидлаш керакки, 2016 йил давомида Инвестицион дастур асосида Давлат бюджети хисобидан 553,3 млрд. сўмдан ортиқ бўлган маблағ миқдорида 166-та замонавий тиббиёт муассасалари фойдаланишга топширилади.

“2014 — 2018 йилларда Ўзбекистонда аҳолининг репродуктив саломатлигини янада мустаҳкамлаш, оналар, болалар ва ўсмирлар соғлиғини муҳофаза қилиш борасидаги Давлат дастури тўғрисида”ги Президент Қарори ушбу йўналишда олиб борилаётган ишни янги даражага олиб чиқди. Дастурда беш йилга мўлжалланган долзарб вазифалар белгиланган, шу жумладан аҳолининг репродуктив саломатлигини мустаҳкамлаш, оналик ва болаликни муҳофаза қилиш муассасаларининг моддий-техник базаси ва кадрлар салоҳиятини мустаҳкамлаш,  аёллар, болалар ва ўсмирлар касалликларини олдини олиш бўйича замонавий ташхис қўйиш ва даволаш усулларини жорий этиш.

Соғлиқни сақлашни ривожлантиришга йўналтирилган ислоҳотлар узоқ масофаларни камайтириб, кўп муаммоларнинг ечимини осонлаштирди. Масалан, қаерда мураккаб урологик касалликлар яхши даволанади деган саволга яқингача шу йўналишда Германия, Италия ва АҚШлар етакчи деб жавоб бериларди. Бугунги кунда уларнинг қаторига Ўзбекистонни ҳам қўшиш ҳақлидир. Чунки етакчи мамлакатларда қўлланиладиган ҳамма замонавий даволаш усуллари энди бизларда ҳам бор.

2003 йилда ўз фаолиятини бошлаган Республика маҳсус урология Маркази ушбу соҳанинг етакчи муассасасидир. Бу ерда ҳар йили тахминан 30 минг беморларнинг соғлиғи  тикланади ҳамда 8.5 мингдан ортик операция амалга оширилади. Айниқса шуни таъкидлаш керакки, эндоскопик усули сийдик-тош касаллиги билан боғлиқ муаммони осонлик билан ҳал этишга имкон беради.

Мисол учун, агар 15-20 йил аввал беморнинг сийдик йўллари ёки буйрагида тош борлиги аниқланса, унинг ўлчамидан қатъий назар даволаш усули бир эди – жарроҳлик операция давомида скальпель ёрдамида тошни олиб ташлаш.  Бугунги кунда ушбу ташхиси бўлган беморларнинг 88 фоизини жуда кичик жароҳат орқали даволаш мумкин. Бу сон ривожланган мамлакатлардаги кўрсатгичларга тенг.

Агар 25 йил олдин суяклар синишини жарроҳлик ёрдамида даволаш миқдори 10-12 фоизни ташкил этган бўлса, ҳозир ушбу кўрсатгич 70 фоиздан ошди. Илгари фақат ривожланган мамлакатларда фойдаланилган усуллар бугунги кунда бизда ҳам жорий этилаяпти. Улар жароҳат олган одамларни тез вақтнинг ичида оёққа қўйишга имкон беради. Мисол учун, кенг тарқалган йирик бўғимлар артрози касаллигини даволаш учун қўлланиладиган  эндопротезлаш ёки сунъий бўғимларни ўрнатиш операцияси бир неча касалхоналарда йўлга қўйилган. Тизза бўғимининг жароҳати ва касалликларини артроскопик операциялари умумий амалиётга айланган, шундай операциялар сони ўн мингдан ошди.

Ортопедияда энг қийин муаммо ҳисобланадиган сколиозни операцион йўл билан даволаш муҳим ютуғдир. Шунинг билан бирга ясси товонлик, кўкрак қафасининг деформацияси ва бошқа касалликларни даволашда замонавий технологиялар ишлатилади. Агар илгари юқорида кўрсатилган жарроҳлик операциялар дунёнинг машҳур клиникаларида амалга оширилган бўлса, ҳозирда эса беморлар чет элларга боришлари шарт эмас. Институт ва бошқа олий ўқув юртларига тегишли кафедраларнинг травматология ва ортопедия соҳасидаги олимлари доимий илмий изланишлар олиб борадилар. Оҳирги ўн йил мобайнида уларнинг томонидан 50 дан ортиқ оригинал даволаш усуллари ишлаб чиқилди ва амалиётга жорий этилди.

Буларнинг барчаси Президентимиз раҳнамолигида соғлиқни сақлаш соҳасида амалга оширилаётган кенг қўламли ислоҳотлар самарасидир. Бу хақида 2012 йилда Тошкентда бўлиб ўтган “Ўзбекистонда она ва бола саломатлингини муҳофаза қилишнинг миллий модели: “Соғлом она – соғлом бола” халқаро симпозиумида алоҳида айтиб ўтилган.  Давлат раҳбари ташаббуси билан ташкил этилган халқаро миқиёсдаги тадбир Ўзбекистон Республикасининг Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти, БМТнинг Болалар жамғармаси (ЮНИСЕФ) ва БМТнинг Аҳолишунослик жамғармаси (ЮНПФА) билан биргаликда ўтказилган. Тадбирда нуфузли халқаро ташкилотлар раҳбарлари, 40-тага яқин мамлакатларнинг (АҚШ, Хитой, Россия, Канада, Буюк Британия, Германия, Италия, Испания, Франция, Финляндия, Швейцария, Чехия, Дания, Жанубий Корея ва бошқалар) Соғлиқни сақлаш вазирликлари вакиллари ҳамда 300-га яқин мутаҳассислар, шу жумладан дунёда тан олинган олимлар, халқаро экспертлар ва таҳлилчилар, иштирок этган. Улар мамлакатимизнинг бир қатор тиббиёт муассасаларига ташриф буюрганларидан сўнг, аҳоли соғлиғини сақлаш борасида олиб борилаётган ишларга юксак баҳо беришди.

Соғлиқни сақлаш тизими тузилиши ва ташкил этилишини оптималлаштириш, аҳолига тиббий ёрдам кўрсатиш сифатини ошириш мақсадида  юқори харажатли ва катта хажмли касалхона муассасалари сони қисқартирилди. 1990 йилдан 2015 йилга қадар стационар муассасаларнинг сони 1 минг 355-дан 585-гача камайди. 2015 йилда 10 минг аҳоли бошига касалхона ўринларининг умумий сони 36,7 ни ташкил этди (1990 йилда – 122,1). Шу билан бирга, амбулатор-поликлиника муассасаларининг сони 1990 йилдаги 3 093 дан 2015 йилдаги 3 791 гача кўпайди. Шунга кўра, аҳолининг амбулатор-поликлиника муассасаларига мурожаати 1991 йилдаги 135 млн. дан 2015 йилдаги 304 млн. гача ошди,  1 киши бошига мурожаат кўрсатгичи 6,5 дан 9,7 гача кўпайди.

Соғлиқни сақлаш соҳасининг амбулатор-поликлиника қисмини мустаҳкамлаш касалхоналарда қолиш кўрсатгичини (100 киши бошига) 1990 йилдаги 24,6 дан 2015 йилдаги 15,9 гача, ўртача давомийлигини 1990 йилдаги 14,8 кундан 2015 йилдаги 7,2 кунгача камайишига сабаб бўлди.

Ҳозирги глобаллашув шароитида тиббиётда муваффақиятларга эга бўлиш, соҳага илғор технологияларни жорий этиш ва аҳоли соғлиғини мустаҳкамлаш ҳар қандай мамлакатда амалга оширила олмайди. Шу маънода ғурур билан такидлаш мумкинки, мамлакатимизда инсон ва унинг саломатлиги тўғрисида мавжуд бўлган ғамхўрлик мақтовга сазовор. Бугунги кунда нафақат республика, балки вилоятларнинг скрининг марказларида бир хил стандартларга асаосланган ихтисослаштирилган тиббий-генетик хизматлари кўрсатилмоқда. Шу билан бирга, чуқур тадқиқотлар туманлар касалхоналари даражасидаги бирламчи тиббиёт-санитария бўлимларида жорий этилган. Мисолларга назар ташлайлик. Сўнгги уч йилда 960 мингдан ортиқ янги туғилган чақалоқлар ва 1 млн. 400 мингга яқин ҳомиладор аёллар скринингдан ўтказилди. Ўтган икки ярим йил давомида ультратовуш ва биокимёвий усулларни қўллаш натижасида 35 мингга яқин аномалиялик болалар туғилишининг олди олинди.

Соғлиқни сақлаш соҳасини ислоҳот қилишда юқори малакали кадрларни тайёрлаш масаласи катта аҳамиятга эга. Айни пайтда Тошкент тиббиёт академияси билан бир қаторда Самарқанд, Андижон, Бухоро, Нукус шаҳарларидаги тиббиёт олий таълим муассасалари ҳамда Тошкент стоматология институти бир неча вилоятлардаги филиаллари билан фаолият кўрсатмоқда. Олий маълумотга эга бўлган ҳамшираларни тайёрлаш мутлақо янги тизими шакллантирилди. Мамлакатимизнинг тиббиёт олий уқув юртлари етакчи хорижий тиббиёт муассасалари – “Шарите” (Германия), Гарвард (АҚШ), Манчестер (Буюк Британия) ва Вена (Австрия) университетлари клиникалари  ҳамда Япония, Жанубий Корея ва бошқа мамлакатларнинг йирик касалхоналари билан яқин ҳамкорлик ўрнатган.

Аҳоли соғлиғини сақлашга қаратилган Ўзбекистондаги катта эътибор шу соҳага йўналтирилган инвестиция ва молиялаштиришда ўз ифодасини топмоқда. Соғлиқни сақлаш соҳасининг улуши Республика Давлат бюджетининг ўртача 15 фоизини ташкил этади. 2009 йил 13 апрелдаги “Она ва бола саломатлигини муҳофаза қилиш, соғлом авлодни шакллантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президентнинг Фармонига асосан соғлом бола туғилиши ва баркамол авлодни тарбиялаш соҳасида иш самарадорлигини ошириш бўйича чора-тадбирлар дастури босқичма-босқич амалга оширилаяпти. Фертил ёшдаги аёлларни соғломлаштириш, аёллар ва болаларга тиббий ёрдам кўрсатишда халқаро стандартларни амалиётда жорий этиш, тиббиёт ходимларини ўқитиш, оилада саломатлик маданиятини шакллантиришга йўналтирилган тадбирлар тўплами амалга оширилаяпти.

Маълумки, болалар саломатлигини мустаҳкамлаш борасидаги ишлар ҳар йили уларнинг 98 фоизини юқумли касалликларга қарши эмлашни кўзда тутади. Шу сабабли мамлакатимизда кўп йиллар давомида бир қатор болалар юқумли касалликлари аниқланмади.

Мамлакатимизнинг тиббиёт марказлари ва клиникаларида фуқаролар чет элларга чиқмасдан даволанишлари учун барча керакли шароитлар яратилган. Мисол учун, Вохидов номидаги Республика ихтисослаштирилган жарроҳлик марказида юздан ортиқ турли мураккаб жарроҳлик операциялари амалга оширилади. Яқинда қизилўнгачнинг варикоз кенгайган томирларидан қон кетиш олдини олиш учун кам инвазив усул жорий этилди.  Бу усул тўрт беморда қўлланилиб, жуда яхши натижа берди. Келгусида уни кенг қўлланилиши жигар касалликларига чалинган беморлар умрини узайтиришга имкон беради. Бундан ташқари, марказда юқори технологияли тиббий ёрдамни жойларда жорий этиш бўйича бир қатор ишлар амалга оширилди. Наманган ва Хоразм вилоятларида юракда аортокоронар шунтлаш жарроҳлик операциялари ўтказилиши бошланди.

Гематология ва қон қуйиш илмий-тадқиқот институтида эса гемобластозларни диагностика ва даволашни мониторинг қилишда молекуляр-генетик усул қўлланилаяпти. Ушбу усул аниқ ташхис кўйишга ва даволашнинг самарадорлигини назорат қилишга имкон беради.

Қисқаси, соғлиқни сақлаш тизимининг ходимлари доимий изланишда, тажриба орттиримоқдалар ва малака оширимоқдалар. Мустақиллик йилларида шифокор касби ҳурматга сазовор бўлган касблардан бирига айланди. Давлат раҳбари ташаббусига биноан қабул қилинган қонунга асосан ноябрь ойининг ҳар иккинчи якшанбаси Тиббиёт ҳодимлари куни деб нишонланади. Бу уларнинг эзгу меҳнатларига бўлган юксак ҳурматдан далолатдир.

Ўзбекистон Республикасининг Соғлиқни сақлаш вазири Анвар Алимов


PDF форматида кўчириб олиш |