О министерстве Документы Учреждения Новости Мероприятия Проекты ИКТ Оnline услуги

Аттестация Главная

Соғлиқни сақлаш тизимини ташкил этиш тамойиллари (uz)



  1. Соғлиқни сақлаш муассасалариниг фаолиятини тахлил қилишда қўлланадиган асосий кўрсаткич гуруҳлари.
  2. Амбулатор-поликлиника муассасалари фаолиятини ифодаловчи сифат кўрсаткичлари.
  3. Тиббий кўриклар натижасида қандай кўрсаткичлар ҳисобланади.
  4. Аҳолига кўрсатиладиган диспансер усулининг мазмуни. Диспансеризация кўрсаткичлари.
  5. Поликлиника ва уйлардаги тиббий кўрикни ташкил этиш хажмини таърифловчи кўрсаткичлар.
  6. Қишлоқ врачлик пунктлари иш сифатини белгиловчи кўрсаткичлар.
  7. Қишлоқ врачлик пунктларига бириктирилган аҳоли сонидан келиб чиқиб типлари хақида маълумот беринг.
  8. ССВнинг 2012 йил 20 июлдаги 212-сонли буйруғига асосан ҚВПда жорий қилинган янги шаклдаги журналлар тўғрисида айтиб беринг.
  9. ССВнинг 2012 йил 20 июлдаги 212-сонли буйруғига асосан шифокор томонидан юритиладиган журналлар хақида айтиб беринг.
  10. ССВнинг 2012 йил 20 июлдаги 212-сонли буйруғига асосан ҚВПда жорий қилинган оила паспортининг юритилиш тартиби ва қандай маълумотлар олиш мумкинлига хақида айтиб беринг.
  11. ССВнинг 2012 йил 20 июлдаги 212-сонли буйруғига асосан ҚВПда жорий қилинган худуд паспортининг юритилиш тартиби ва қандай маълумотлар олиш мумкинлига хақида айтиб беринг.
  12. ССВнинг 2012 йил 20 июлдаги 212-сонли буйруғига асосан ҚВПда жорий қилинган шифокор кабул журналини юритилиш тартиби ва қандай маълумотлар олиш мумкинлига хақида айтиб беринг.
  13. ССВнинг 2012 йил 20 июлдаги 212-сонли буйруғига асосан ҚВПда жорий қилинган лаборатория журналларини юритилиш тартиби ва қандай маълумотлар олиш мумкинлиги хақида айтиб беринг.
  14. ССВнинг 2013 йил 17 майдаги 161-сонли “Бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасаларида аҳолига кўрсатилаётган профилактик йўналишдаги тадбирларни такомиллаштириш тўғрисида”ги буйруғи хақида айтиб беринг.
  15. ССВнинг 2013 йил 17 майдаги 161-сонли буйруғига асосан умумий амалиёт шифокорининг амбулатор қабул меъёрлари хақида айтиб беринг.
  16. ССВнинг 2013 йил 17 майдаги 161-сонли буйруғига асосан амбулатор қабулни ташкиллаштириш бўйича меъёрлар хақида айтиб беринг.
  17. ССВнинг 2013 йил 17 майдаги 161-сонли буйруғига асосан оила хамширасининг лавозим йўриқномаси, унинг ССВнинг 2009 йилдаги “Қишлоқ врачлик пунктлари фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида”ги 80-сонли буйруғидаги патронаж ҳамширанинг функционал вазифалари билан фарқи нимада ?
  18. ССВнинг 2013 йил 17 майдаги 161-сонли буйруғининг 3 иловасига асосан хонадонларнинг тиббий ижтимоий ҳолатини ўрганиш бўйича ҚВПда қандай ишлар амалга оширилиши керак?
  19. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2007 йил 30-мартдаги “Соғлиқни сақлашнинг бирламчи тизимида болаларга кўрсатилаётган тиббий ёрдам самарадорлигини ошириш бўйича замонавий технологияларни тадбиқ қилиш тўғрисида”ги 145-сонли буйруғининг 1-иловасига асосан болаларни ўсиш ва ривожланишини баҳолаш хақида айтиб беринг.
  20. СанМваҚ 0239-07 билан тасдиқланган бошқарилувчи инфекцияларга қарши профилактик миллий эмлашлар жадвали хақида айтиб беринг.
  21. Ўзбекистон Республикасида ташкиллашган болалар контингентига тиббий санитария ёрдами кўрсатишни такомиллаштириш тўғрисида” ги 99-сонли буйруқларига асосан болалар ва ўсмирлар контингентини профилактик кўриклари қайси муддатларда ўтказилади ва қандай ташкиллаштирилади?
  22. Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 27.02.1991 йилдаги “Репродуктив ёшдаги аёлларни соғломлаштириш тезкор чоралари тўғрисида” ги 154-сонли буйруқ талаблари ва ижроси юзасидан ҚВПда амалга оширилаётган ишлар тўғрисида айтиб беринг.
  23. ҚВП мудирининг касбий (тиббий) ва шахсий портрети.
  24. Умумий амалиёт шифокорининг касбий (тиббий) ва шахсий портрети.
  25. ҚВП штат меърлари қандай шакллантирилади?
  26. ҚВП мудирининг худудий давлат ва нодавлат, жамоа ташкилотлари билан ҳамкорлиги қайси йўналишларда ташкиллаштирилади ва Сизнинг ҚВПда амалга оширилаётган ишлар тўғрисида айтиб беринг.
  27. Бирламчи тиббий-санитария ёрдами, унинг моҳияти ва вазифалари.
  28. Бирламчи тиббий-санитария ёрдамининг асосий элементлари.
  29. Қишлоқ врачлик пунктининг асосий мақсадлари ва вазифалари; ҚВП турлари.
  30. Қишлоқ аҳолисига тиббий ёрдамни кўрсатиш нимага асосланади ва қандай амалга оширилади.
  31. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил 13 апрелдаги №ПП-1096 ва 2009 йил 1 июлдаги №ПП-1144 сонли Қарорларининг асосий мазмун-моҳияти.
  32. Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 25 августдаги ВМҚ-365-сонли Қарорига асосан никоҳланувчи шаҳсларнинг тиббий кўригини ташкил этиш.
  33. ВМ 2003 йил 25 августдаги №365-сонли қарорига асосан никоҳланувчилар қайси касалликларга текширилишлари лозим.
  34. Туғма ва наслий касалликларни эрта аниқлаш учун она ва бола скринингини ташкиллаштириш.
  35. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил 13 апрелдаги “Она ва бола саломатлигини муҳофаза қилиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар, соғлом авлодни шакллантириш” №ПП-1096-сонли Қарорининг ахамияти.
  36. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил 1 июлдаги №ПҚ-1144-сонли Қарори билан тасдиқланган “2009-2013 йилларда аҳоли репродуктив саломатлигини мустаҳкамлаш борасида олиб борилаётган ишларнинг самарадорлигини ошириш ва янада мувофиқлаштириш, соғлом болани туғилиши, жисмоний ва маънавий баркамол авлодни шакллантириш” тўғрисидаги чора-тадбирлар Дастурининг асосий йўналишлари.
  37. Хомиладорларга антенатал ёрдам кўрсатишни ташкиллаштириш принциплари ва ташкилий шакллари тамойиллари.
  38. Болаларнинг соғломлаштириш гуруҳлари, гуруҳларни аниқлашда асосий мезонлар.
  39. Кўкрак сути билан озиқлантириш, боланинг ўсиши ва ривожланишида унинг ахамияти.
  40. Оналик ва болаликни муҳофаза қилишнинг асосий меёрий хужжатлар.
  41. Оналар ва болалар саломатлигини муҳофаза қилишда амалга оширалаётган чора тадбирлар мажмуаси.
  42. Ахборотлар асосий манбаларининг таърифи.
  43. Статистик ахборотларни таҳлил қилишдан мақсад; статистик аҳборотлар тахлилига қўйиладиган талаблар.
  44. “Давлат статистикаси” тўғрисидаги қонунда белгиланган Давлат статистикасининг асосий принципларининг таърифи.
  45. “Давлат статистикаси” тўғрисидаги қонунда белгиланган Давлат статистикасининг асосий вазифалари; Давлат статистика ҳақидаги қонунни бузиилишига бўлган жавобгарлик.

Назад к списку