О министерстве Документы Учреждения Новости Мероприятия Проекты ИКТ Оnline услуги

Аттестация Главная

Хирургия



Билет № 1

  1. Чов канали анатомияси.
  2. Сиқилган чурраларнинг симптоматикаси ва диагностикаси.
  3. Ўткир аппендицитнинг классификацияси ( Колесов бўйича).
  4. Масала. Бемор 25 ёшда, 10 соат олдин ўнг енбош соҳасида доимий, периодик кучаювчи, ўртача интенсивликдаги оғриқ пайдо булган. Бир марта қайт қилган. Ичи келмаган. Пешоб ажралиши меъёрида. Тана ҳарорати 38С. Пульс 92 марта 1 минутда. Тили куруқ. Қорни ўнг ёнбош соҳасида оғриқли, шу соха мушаклари таранглашган. Ровзинг ва Щеткин Блюмберг симптомлари мусбат, уткир аппендицитнинг қолган симптомлар манфий. Лейкоцитоз 12х10 гача. Ўткир деструктив аппендицит ташҳиси қўйилди. Операция вақтида қорин бўшлиғида сероз суюқлик ва чувалчангсимон ўсимтанинг енигл гиперемияси аникланди.
    Саволлар:
    1. Ташҳисни аниқлаш учун қайси методларни куллаш керак?
    2. Жаррох тактикаси? Якуний ташҳис?

Билет № 2

  1. Ўткир аппендицитнинг клиник манзарасини таърифлаб беринг.
  2. Ўн икки бармоқли ичак ярасининг тешилишини даволаш турлари.
  3. Жигар эхинококкэктомиясининг 3 асосий ( идеал, очиқ ва ёпиқ) турларини таърифлаб беринг.
  4. Масала. Бемор 41 ёшда, сурункали холецистит билан кўп йиллардан буён касалланган, қориннинг юқори кисмида бирданига кучли оғриқ кузатилган. Ўраб олувчи характерли оғриқ, енгиллик келтирмайдиган кўп сонли қайт килиш кузатилган. Умумий аҳволи ўртача оғирликда, пульс 90 мин, АБ-120\80мм.сим.уст. Қорин парда таъсирланиш симптомлари манфий. Пешобдаги диастаза миқдори 1024 гача ошган. 1 сутка давомида утказилган консрватив даво самара бермаган. Бемор аҳволи ёмонлашган, тана ҳарорати 38,5С гача кутарилган, пульс 120 тагача ошган. Қорни шишган. Пайпаслаб курилганда корин ён сохаларидаги огриклар ва қорин парда таъсирланиши белгилари кучайган. Пешобдаги диастаза миқдори 32 ед.гача камайган.
    Саволлар:
    1. Тахминий ташҳис?
    2. Даволаш тактикаси?

Билет № 3

  1. Жигарнинг анатомияси ва физиологияси.
  2. Қандай клиник аломатлар ўткир аппендицит учун ҳос?
  3. Эхинококкознинг одам организмида тарқалишининг типик йўлларини санаб беринг.
  4. Масала. Бемор 65ёшда, 20 йилдан буён ўнг қовурға остида хуружсимон оғрик безовта қилади. Бир йил олдин ўткир холецистит хуружи кузатилган. Консерватив даводан кейин хуруж пасайган. Беморга режали равишда оператив даво таклиф килинган, бирок бемор бош тортган. Кейинчалик беморда ўнг қовурға ости сохасида симмиловчи оғриқ ва усмасимон ҳосила аниқланган. Бемор клиникага мурожаат қилган вақтида умумий ахволи қоникарли, қорин пайпасланганда ўнг ковурға ости сохасида зич эластик, кам оғриқли харакатчан 10х8х8см улчамли ҳосила пайпасланади. Тана ҳарорати ошмаган.
    Саволлар:
    1. Тахминий ташҳис?
    2. Қайси касаллик билан солиштирма ташхис қилиш керак?
    3. Текшириш режаси ва даволаш тактикаси?

Билет № 4

  1. Жигар ва ут йуллари анатомияси.
  2. Гастродуоденал яралардан қон кетаётган беморларда оператив даволаш учун кўрсатмалар ва оператив даво турлари.
  3. Механик сариқликнинг классификацияси (Прудков М.И. 2006). Механик сариқликнинг клиник аломатлари.
  4. Масала. Бемор 40 ёшда, кўп вақтлардан буён ошқозон яра касаллиги безовта қилган, 2 кун мабойнида оғриқ интенсивлиги камайиши, бош айланиши ва кучайиб борувчи умумий ҳолсизлик кузатилган. Бугун эрталаб қисқа вақт хушидан кетган. Бемор окариб кетган, пайпаслаганда эпигастрал сохада уртача оғрик бор. Қорин парда таъсирланиш белгиси манфий.
    Саволлар:
    1. Ошқозон яра касаллигидаги қандай асорат кузатилган?
    2. Тезкор қўшимча текшириш усуллари?

Билет № 5

  1. Корин бушлиги аъзоларининг кон билан таъминланиши.
  2. Корин бушлиги ковак аъзоси тешилиши белгиларини санаб утинг.
  3. Механик сариқликнинг даволашни услуб ва усуллари.
  4. Масала. Бемор ўнг ёнбош соҳасида оғриқга шикоят қилиб келган. 10 соат олдин эпигастрал сохада қўқисдан кучли оғриқ бошланган. Кейинчалик кучли оғриқ ўнг ёнбош соҳасида кузатилган. Умумий аҳволи ўртача оғирликда, пульс 112 мин. Тили қуруқ, оқ караш билан қопланган. Корин унги ярими, айникса ўнг ёнбош соҳаси огрикли, шу сохада корин олд девори мушаклари таранглашиши ва мусбати Щеткин Блюмберг симптоми аникланди.
    Саволлар:
    1. Ташҳис?
    2. Жаррохнинг кушимча тактикаси.

Билет № 6

  1. Аппендэктомиядан кейин қандай асоратлар булиши мумкин?
  2. Жигар эхинококозининг асосий асоратларини кўрсатиб ўтинг.
  3. Корин жарохати ички аъзолар шикастланиши билан кечганда ташхис ва даволаш алгоритми.
  4. Масала. Бемор К., 47 ёшда, қабул бўлимига эпигастрал соҳада оғриқ ва ўраб олувчи характерга эга, енгиллик келтирмайдиган кўп сонли кайт килиш кузатилган. Бемор кўп микдорда ва давомий алкогол истеъмол қилган. Сурункали панкреатит ташҳиси билан бир неча марта даволанган. Курикда: бемор семиз, тана тузилиши тугри. Пульс 100мин, ритмик. Тили нам, оқ караш билан қопланган. Қорни катталашмаган, юмшоқ, эпигастрийда ва ўнг ковурға ости соҳасида оғриқ, шу жойда 10х15см ҳосила аниқланган, пайпасланганда оғриқли, силжимайдиган зич эластик ҳосила бор. Қорин таъсирланиш симптомлари манфий. Қон таҳлилида- 14,1х10 лейкоцит, пешоб диастаза-512ед.
    Саволлар:
    1. Ташҳис?
    2. Текшириш усуллари?
    3. Кушимча даволаш-диагностик программа?

Билет № 7

  1. Меъда ости бези анатомияси ва физиологияси.
  2. Сиқилган чов чурраларининг хирургик даволашнинг асосий турлари.
  3. Сиқилган сон чурраларининг хирургик даволашнинг асосий турлари.
  4. Масала. Бемор 38 ёшда, алкогол истеъмол қилингандан кейин қорин юқори сохасида елкага берувчи оғриқ, кўп сонли қайт кузатилган. Огир холатда. Юз териси қизарган, қуруқ. Аускультацияда чап упка сохасида нафас сусайган. 120 пульс, Қ/Б-150\90мм.сим уст. тенг. Тили қуруқ, оқ караш билан қопланган. Қорни катталашган, нафас актида юқори кисмлари кам иштирок этади. Эпигастрал соҳада ригидлик ва оғриқ, қорин парда таъсирланиш симптомлари мусбат. Ичак перистальтикаси аниқланмайди. Ичи келмаган. УТТда ошқозон ости беъзи катталашган, контурлари нотекис, гиперэхоген ҳосила аниқланади. Чарви қопчасида оз миқдорда суюқлик. Ўт қопи катталашмаган. Холедох одатдаги катталикда. Қорин бўшлиғида суюқлик аниқланади.
    Саволлар:
    1. Сизнинг ташҳисингиз?
    2. Қўшимча текшириш усуллари?
    3. Сизнинг тактикангиз?
    4. Асосий консерватив даволаш усуллари, операцияга кўрсатма, оператив усуллари?

Билет № 8

  1. Меъда қандай қон томирлари билан таъминланади?
  2. Ўткир холециститнинг диагностика усуллари.
  3. Мангеймер перитонеал индексини аниқлаш (ПИМ).
  4. Масала. Бемор 68 ёшда, ўт қопи тош касаллиги билан оғриган, пархез бузилиши- қорин юқори қисмида кучли ва елкага берувчи оғриқга сабаб бўлган. Ўт билан кўп сонли қайт кузатилган. Гипертермия-37,8С, қалтираш бор. Но-шпа қабул қилгандан кейин оғриқ камайган. Бир кундан кейин тери сарғаийши кузатилган, оғриқ сақланган. Курикда- Умумий ахволи ўртача оғирликда, тери ва шиллиқ қаватлар иктерик. Пульс 90мин. КБ- 120\80мм.сим.уст.тенг. Тили нам, караш билан қопланган. Қорни катталашган, эпигастрал соҳада оғриқли. Перитонеал симптомлари манфий. Ўт пуфаги кўлга илинмайди. Лейк-10,2х10\л. Бил-60мкмоль\л. Пешобда диастаза 1024ед.
    Саволлар:
    1. Ташҳис?
    2. Керакли текшириш усуллари?
    3. Сизнинг тактикангиз?

Билет № 9

  1. Тешилиш билан асоратланган ун икки бармок ичак яраси клиник манзарасини таърифлаб беринг.
  2. Гастродуоденал яралардан қон кетишда асосий эндоскопик қон тўхтатиш усулларини таърифлаб беринг.
  3. Меллори-Вейс синдромининг келиб чиқиш сабалари ва клиник манзарасини таърифлаб беринг.
  4. Масала. Бемор 35 ёшда, ўнг томонлама чов чурраси сиқилиши билан 5 соат ўтгач мурожат қилган. Текширишда чурра ўз ўзидан тғриланган (вправлялся). Бемор шошилинч равишда операцияга олинган - чурра олиб ташалаш ва чов каналини пластикаси бажарилган ва ичак етарлича текширилмаган. Кун ўгач беморда перитонит белгилари пайдо бўлган. Лейк-15х10. т\я-12%, с\я 68%, лим-8%, мон-12%. УТТ- ичаклар орасида оз миқдорда эркин суюқлик аниқланган. Ичак перистальтикаси аниқланмайди.
    Саволлар:
    1. Перитонит сабаби?
    2. Операция пайтида жаррох томонидан йўлга қўйилган ҳатолар?

Билет № 10

  1. Меъданинг анатомик қисмлари ва ошкозон хужайралари жойлашишини санаб беринг.
  2. Ўткир панкреатитнинг Рансон бўйича кўрсаткичлари.
  3. Ошқозон ва ичакдан қон кетишнинг эндоскопик классификацияси.
  4. Масала. Бемор 29 ёшда, уткир аппендицит ташҳиси билан 2 кун ўтгач операция қилинган. Операция вақтида флегмоноз ўзгарган чувалчангсимон ўсимта ва ёнбош сохада лойқа суюқлик аниқланган. Аппендэктомия операцияси бажарилди. Операциядан кейин 6 чи суткасида тўғри ичакга узатиливчи ва пешоб ажралганда қовуқ сохасида оғриқга шикоят қилади. Ректал текширишда тўғри ичак олдинги девори зич бўртиб чикиши ва огрик кузатилади. Лейк-13х109\л. Тана харорати 37,8С,
    Саволлар:
    1. Операциядан кейинги асорат ва унинг ривожланиши?
    2. Даволаш тактикаси.

Билет № 11

  1. Сон чурраси анатомияси.
  2. Странгуляцион ичак тутилиши. Клиника, кечиши, диагностика, даволаш усуллари.
  3. Киндик чурраси пластикаси усуллари.
  4. Масала. Бемор 58 ёшда, 9 соат олдин эпигастрал соҳада оғриқ бошланиб, кейинчалик ўнг ёнбош соҳага кучган, кўнгил айниши ва кайид қилиш кузтилган. Аналгин қабул қилиб ўнг ёнбош соҳасига иссиқ қўйган, оғриқ босилган. 2 куни оғриқ қориннинг барча қисмида кучайиб бир неча марта кайт килиш кузатилган. Умумий аҳволи оғир. Эйфория ва эс ҳуши хиралашган. 128 пульс. КБ 95\60мм.сим.уст. тенг. Қорин барча қисмларида оғриқли, Щеткин Блюмберг симптоми кориннинг барча кисмида мусбат. Тана ҳарорати 37,2С. лейк-18х109\л.
    Саволлар:
    1. Перитонит сабаблари?
    2. Оператив усул ва уни асосланг?

Билет № 12

  1. Ўткир перитонитнинг Савчук Б.Д. (1979й) бўйича таснифи.
  2. Механик сариқликнинг клиник манзараси ва дифференциал диагностикаси.
  3. Кизилунгачнинг варикоз кенгайган веналаридан кон кетишни эндоскопик тухтатиш методи.
  4. Масала. Қабул бўлимига 43 ёшдаги бемор кўкрак қафасининг ўнг ярмидаги оғриқларга шикоят қилиб келди. Бу оғриқлар чуқур нафас олганда, ҳаракат қилганда ва йўталганда кучаяди. Қабул бўлимига мурожаат қилишдан 1 соат олдин 1,5 м чуқурликдаги хандаққа йиқилиб тушган. Мурожаат қилган пайтда беморнинг умумий аҳволи қониқарли. Артериал қон босими ва пульси маромида.
    Саволлар:
    1. Текшириш режаси?
    2. Тахминий ташҳис
    3. Сизнинг тактикангиз.

Билет № 13

  1. Ўт қопи ва ўт йўлларининг анатомияси.
  2. Мезентерал қон айланишининг ўткир бузилиши. Асосий сабаблари. Таснифи. Савельев-Спиридонов бўйича ривожланиш босқичлари.
  3. Сон чурраси пластикаси усуллари.
  4. Масала. Бемор 40 ёшда, кўп вақтлардан буён ошқозон яра касаллиги безовта қилган, 2 кун мабойнида оғриқ интенсивлиги камайиши, бош айланиши ва кучайиб борувчи умумий ҳолсизлик кузатилган. Бугун эрталаб қисқа вақт хушидан кетган. Пайпаслаганда эпигастрал сохада оғрик бор. Қорин парда таъсирланиши манфий.
    Саволлар:
    1. Ошқозон яра касаллигидаги қандай асорат кузатилган?
    2. Тезкор қўшимча текшириш усуллари?

Билет № 14

  1. Ўткир холециститнинг клиник манзараси ва ташхис усуллари.
  2. "Рихтер" сиқилиши дегани нима?
  3. Мезентерал веноз тромбоз. Симптоматика, клиник диагностика. Даволаш тактикаси.
  4. Масала. 38 ёшдаги бемор шошилинч равишда қабул бўлимига қориндаги, айниқса эпигастрал соҳадаги, оғриқларга, қориннинг дам булишига, ич ва ел тутилиб қолишига шикоят қилиб келди. Анамнезидан: 22 соат аввал автотранспорт ҳодисаси содир бўлган. Келганда беморнинг умумий аҳвол оғир. Пульс - 112 марта минутига, юмшоқ, ўртача тўлишиш билан. АКБ - 100/70 мм.сим.уст. Аускультацияда: ўпкаларда, айниқса пастки қисмларида, сустлашган нафас. Қорин бўшлиғи обзор рентгенограммасида оз сонли Клойбер косачалари борлиги аниқланди. Диафрагманинг чап гумбази аниқланмайди, гумбаз ўрнида ҳаво сақлаган ичак қовузлоқлари кўринади. Қорин олд девори эпигастрал соҳада таранглашган ва оғриқли. Савол:
    1. Тахминий ташҳис?
    2. Хирург тактикаси?

Билет № 15

  1. Ингичка ва йўғон ичак анатомияси (қисмлари, қон билан таъминланиши).
  2. Холецистэктомиянинг турлари ва уларнинг асосий босқичларини таърифлаб беринг.
  3. Йўғон ичак дивертикулёзи, таърифи ва классификацияси.
  4. Масала. 40 ёшли бемор рентгенологик текширув ўтказилганда чап томонлама диафрагманинг яққол сезиладиган релаксацияси, ошқозон ва чамбар ичакнинг кўкрак қафасига силжиши ва натижада ўпканинг сиқилиши, хамда кўкс оралиғининг силжиши аниқланган. Бу билан бемордаги ҳансираш (нафас ҳаракатлари минутига 36 мартагача) ва тахикардия (ЮУС минутига 126 мартагача) сабаблари аниқланди.
    Саволлар:
    1. Бемор билан нима қилиш керак?
    2. Бу патологияни бартараф қилиш учун нима тавсия қилиш керак?

Билет № 16

  1. Ўткир тошли холециститнинг мавжуд бўлган асоратлари ва уларнинг клиник аломатлари.
  2. Ўткир перитонит клиникаси ва диагностикаси.
  3. Сиқилган чурра ўз ўзидан ўрнига тушганда жаррох тактикаси.
  4. Масала. Бемор 53 ёшда, эпигастрал соҳасида оғриқли ҳосила борлиги ва секин катталашишига, 2 хафтадан буён периодик ва доимий тана ҳарорати 37-38С кўтарилишига шикоят қилиб келган. 2 кг озиши ва дармосизлик ортиб борган. Кўрикда ўртача оғирликда, тахикардия. Пальпацияда эпигастрал соҳада уртача огрикли, кам ҳаракатчан катталашган ҳосила аниқланади. Жигар қовурға ёйидан +2 см. Қон таҳлили-Нв-102г\л, л-14,6минг, э-1%,т\я-6%, с\я-40%, лим-50%, мон-3%, СОЭ-35мм с. Биохимик анализида ўзгаришлар йўқ. Рентгенограммада ўнг томонлама жигар билан қушилиб кетган юмолоқ ҳосила аниқланган, калцинатланган.
    Саволлар:
    1. Тахминий ташҳис?
    2. Клиник ташхис куйиш учун кандай қўшимча текширишлар утказилади?
    3. Даволаш тактикаси?

Билет № 17

  1. Ошқозон анатомияси ва кон билан таъминланиши.
  2. Ўткир ичак тутилиши. Таснифи. Клиника ва диагностикаси.
  3. Чов канали пластикаси усуллари.
  4. Масала. Бемор К., 48 ёшда ўнг қовурға ости соҳасида оғриқга, кескин дармонсизликка, кўнгил айниши ва тана ҳароратининг 38С кўтарилишига шикоят қилиб келди. 3 суткадан буён касал ҳисоблайди. Кўрикда: тери ва шиллиқ қаватлари сарғайган, пешоб қорайган. Қнг қовурға ости соҳасида уртача оғриқли қаттиқ ҳосила аниқланади. лейк-11минг, эоз-21%. УТТ-холедох 9-10мм.
    Саволлар:
    1. Тахминий ташҳис?
    2. Қўшимча текширишлар?
    3. Кейинги даволаш тактикаси?

Билет № 18

  1. Гастродуоденал яралардан қон кетаётган беморларда ошқозон резекциясига кўрсатмалар ва бажариш босқичлари.
  2. Ўткир қорин диагностикаси ва даволаш усуллари.
  3. Чурра халтаси флегмонасида хирургик тактика.
  4. Масала. Бемор 50 ёшда, касаллик бошланишидан кейин 4 суткасида мурожат қилган, ўткир аппендицит ташҳиси шубҳасиз бўлган. Пальпацияда, ректал ва қин орқали текширишда инфильтрат белгилари йўқ. Корин бушлиги Дьяканов-Валкович кесмаси оркали очилганда аппендикуляр инфильтрат аниқланган.
    Саволлар:
    1. Сизнинг тактикангиз?
    2. Даволаш якуни?

Билет № 19

  1. Тешилиб ўн икки бармоқли ичак ярасининг клиник манзараси ва беморларни текшириш усуллари.
  2. Қизилунгач веналаридан қон кетиши аломатлари ва диффренциал диагностикаси. Child-Pugh (1974) буйича жигар етишмовчилигининг тафсифи.
  3. Ретроград сиқилиш дегани нима?
  4. Масала. Беморда аниқ шакилланган аппендикуляр инфильтрат, тана ҳарорати ошмаган, лейк- нормаллашган, 8 суткасида қорин пастки қисмида оғриқ, ҳарорати гектик, кескин дармонсизлик кузатилган. Кўрикда: тили нам, 92пульс, қорни юмшоқ, ўнг ёнбош соҳасида кескин оғриқли. Шеткин Блюмберг симптоми мусбат. Ректал текширишда ўзгариш йўк.
    Саволлар:
    1. Қанақа асорат кузатилган?
    2. Даволаш чоралари?

Билет № 20

  1. Ўн икки бармоқли ичак катта сургичининг кисилиб колган тоши клиникаси ва диагностик методи.
  2. Қорин шикастларида қорин ичига қон кетишининг клиник белгилари.
  3. Ўткир ингичка ичак тутилиши: этиология, клиник аломатлари, хирургик даволаш принциплари.
  4. Масала. Бемор 46 ёшда, тўш соҳасида - куракга узатилувчи доимий орғиқга, нафас олганда кучайишига, сулак куп ажралишига, ютиш вақтида оғриқга, тана хароратининг 40 С кўтарилишига, кўп терлашга шикоят қилади. 3 сутка олдин оғриқ буйин соҳасида бошланиб бошнинг ҳаракатида кучайган. Алкогол сурункали ва куп миқдорда истеъмол қилади. 2 кун олдин балиқ истемол қилган. Умумий аҳволи оғир, чап бўйин соҳасида шиш ва боши ўнг томонга қараган. Ўнг буйин, ўмров усти ва тўш соҳаларида крепитация аниқланади.
    Саволлар:
    1. Сизнинг тахминий ташҳисингиз?
    2. Қўшимча текширишлар?
    3. Даволаш тактикаси?
    4. Хирургик тактика?

Билет № 21

  1. Тешилиб ёпилган ўн икки бармоқли ичак ярасининг клиник манзараси ва беморларни текшириш усуллари.
  2. Сигмасимон ичак буралиши. Клиника, диагностика, даволаш усуллари.
  3. Йўғон ичак касалликлари билан хасталанган беморларни текшириш усуллари.
  4. Масала. Бемор 52 ёшда, тўш соҳасида оғриқ, асосан ютиш вақтида оғриқ кучайиши, дисфагия, чанқаш, оғиз қуриши шикояти билан қабул бўлимига олиб келинган. Анамнезидан: овқатланаётган вақтида суяк ютиб юборган.Амбулатор шароитида ЭГДФС да техник қийинчилик билан қизил ўнгачдан суяк олинган. Уйига жавоб берилганда умумий аҳволи оғирлашган ва тез ёрдам машинасида олиб келинган. Кўрикда- умумий аҳволи оғир, тери қаватлари оқиш рангда, лаблари кўкарган, нафас олиши 30 марта мин, совуқ тер, тахикардия 120 марта мин кузатилади. Тана ҳарорати 38С. кўкрак қафаси ва бўйин соҳаларида крепитация аниқланади.
    Саволлар:
    1. Ташҳис?
    2. Беморда кандай асорат кузатилган?
    3. Кандай қўшимча текшириш усуллари кулланилади?
    4. Оператив даво усуллари?

Билет № 22

  1. Сиқилган киндик чурраларининг хирургик даволашнинг асосий турлари.
  2. Йирингли холангит ривожланишининг асосий сабаблари ва унинг симптоматикаси.
  3. Ўткир йўғон ичак обтурацион тутилишини даволашнинг асосий принциплари: этиология, клиник аломатлари, хирургик даволаш принциплари.
  4. Масала. Бемор 22 ёшда, эпигастрал соҳада бирданига оғриқ пайдо булгандан кейин 3 саот утиб келган, Кунгил айнаш ва кайт килиш кузатилмаган. Текшириб курилганда: уртача тахикардия. Кўкрак қафаси томонидан ўзгаришсиз. Пайпаслаб курганда қорин барча кисмида корин олд девори мушаклари таранглиги кузатилган, перкуссияда жигар устида тимпанит. Корин бушлини Рентгенограммасида унг диафрагма остида эркин газ.
    Саволлар:
    1. Дастлабки ташҳис?
    2. Кандай касалликлар билан диф. диагностика килиш керак?
    3. Кандай оператив даво кулланилиши керак?

Билет № 23

  1. Қизилунгач веналаридан қон кетишини тухтатиш усуллари.
  2. Перитонитда оператив давонинг асосий принциплари.
  3. Операциядан кейинги корин олди кисилган вентрал чурраларини хирургик даволаш усуллари
  4. Масала. Бемор 24 ёшда, шикояти умумий ҳолсизлик, "кофе қўйқаси" кўринишда қайт қилган. Касаллик сутка олдин бошланган. Харбий хизмат пайтида эпигастрал соҳада бахор ва кузда кузатиладиган "очлик" оғриқлари кузатилган. Мустакли даволанган. Охирги 2 хафтада ахволи ёмонлашган, эпигастрал сохада огриклар пайдо булган ва алмагел қабул қилиши оғриқни камайтирган. 2 кун олдин нажаси қора келган. Кўрикда: умумий аҳволи қониқарли, тери ва шиллиқ қаватлари оқимтир, 96 пульс, АБ 110\70мм.сим.уст.тенг. қорни юмшоқ, эпигастрал соҳада оғриқ. Ичак перистальтикаси яхши, нажас қорамтир рангда. Эр-3,5х10\л, Нв-100г\л.
    Саволлар:
    1. Сизнинг ташхисингиз. Даволаш тактикаси?
    2. Жарроҳлик амалиётига кўрсатма ва унинг турлари?

Билет № 24

  1. Жигардан ташкари ут йулларининг посттравматик чандикли стриктурасида кандай оператив муолажалар утказилади?
  2. Обтурацион ичак тутилиши. Клиника, диагностика ва даволаш усуллари.
  3. Динамик ва механик ичак тутилишининг диференциал диагностикаси.
  4. Масала. 15 ёшли беморнинг кўкрак қафаси обзор рентгенограммасида юрак соясининг ўнгга силжиганлиги аниқланди. Кўкрак қафасиниг чап ярмида ўпка тўқимаси расми кўринмайди ва ҳаво сақлаган ичак қовузлоқлари кўринади.
    Саволлар:
    1. Сизнинг ташҳисингиз?
    2. Ташҳисни тасдиқлаш учун қандай текширувлар ўтказилиши керак?
    3. Операция характери қандай?

Билет № 25

  1. Усмали генезга эга булган механик сарикликнинг диагностика методлари ва даволаш усуллари.
  2. Қорин бўшлиғи аъзолари операцияларидан кейин эрта операциядан кейинги даврда қандай қорин бўшлиғи ичи асоратлари келиб чиқиши мумкин?
  3. Диафрагманинг қизилўнгач тешиги чурралари клиникаси, диагностикаси ва даволаш усуллари.
  4. Масала. 38 ёшдаги бемор шошилинч равишда қабул бўлимига қориндаги, айниқса эпигастрал соҳадаги оғриқларга, қориннинг дам булишига, ич ва ел тутилиб қолишига шикоят қилиб келди. Анамнезидан: 22 соат аввал бемор автохалокатга учраган. Келганда беморнинг умумий аҳвол оғир. Пульс - 112 марта минутига, юмшоқ, ўртача тўлишиш билан. АКБ - 100/70 мм.сим.уст. Аускультацияда: чап ўпкада, айниқса пастки қисмларида, сустлашган нафас. Қорин бўшлиғи обзор рентгенограммасида оз сонли Клойбер косачалари борлиги аниқланди. Диафрагманинг чап гумбази аниқланмайди, гумбаз ўрнида ҳаво сақлаган ичак қовузлоқлари кўринади. Қорин олд девори эпигастрал соҳада таранглашган ва оғриқли. Савол:
    1. Сизнинг дастлабки ташҳисингиз?
    2. Хирург тактикаси?

Билет № 26

  1. Тешилган ўн икки бармоқли ичак ярасининг клиникаси кузатилиб, аммо рентгеноскопияда корин бўшлиғида эркин ҳаво бўлмаган тақдирда нима қилиш керак?
  2. Қорин шикастларида қорин ичига қон кетишининг клиник белгилари.
  3. Чов канали пластикаси усуллари.
  4. Масала. Бемор 25 ёшда, 10 соат олдин ўнг енбош соҳасида доимий, периодик кучаювчи, ўртача интенсивликдаги оғриқ кузатилган. Бир марта қайт қилган. Ичи келмаган. Пешоб меъёрида. Тана ҳарорати 38С. Пульс 92 марта мин. Тили куруқ. Қорни ўнг ёнбош соҳасида оғриқли ва таранглашган. Ровзинг ва Щеткин Блюмберг симптомлари мусбат, қолган симптомлар манфий. Лейкоцитоз 12х10. Ўткир деструктив аппендицит ташҳиси қўйилган. Операция вақтида қорин бўшлиғида сероз суюқлик аниқланган ва чувалчангсимон ўсимтанинг енгил гиперемияси кузатилган.
    Саволлар:
    1. Ташҳисни аниқлаш учун қайси методлардан фойдаланилади?
    2. Жаррох тактикаси? Якуний ташҳис?

Билет № 27

  1. Сиқилган чурраларнинг турлари.
  2. Ўн икки бармоқли ичак тешилишида бажариладиган оператив даво турлари.
  3. Механик сариклик билан асоратланган ўткир холециститнинг диагностика усуллари.
  4. Масала. Бемор 41 ёшда, сурункали холецистит билан кўп йиллардан буён касалланган, қориннинг юқори кисмида бирданига кучли оғриқ кузатилган. Ўраб олувчи характерли оғриқ, енгиллик келтирмайдиган кўп сонли қайт килиш кузатилган. Умумий аҳволи ўртача оғирликда, пульс 90 мин, АБ-120\80мм.сим.уст. Қорин парда таъсирланиш симптомлари манфий. Пешобдаги диастаза миқдори 1024 га ошган. 2 сутка давомида консерватив даво олиб борилишига қарамасдан самара бермаган. Бемор аҳволи оғирлашган, тана ҳарорати 38,5С, 120 пульс. Қорни шишган, қорин ён кисмларида пайпаслаб курилганда огриклар кучайган ва корин парда таъсирланиши белгилари. Пешобдаги диастаза миқдори 32 ед.га камайган.
    Саволлар:
    1. Дастлабки ташҳис?
    2. Даволаш усуллари?

Билет № 28

  1. Жигар эхинококкэктомиясидан кейинги бўшлиқни тикишнинг 3-4 асосий турини тарифлаб беринг.
  2. Киндик чурраси пластикаси усуллари.
  3. Ўт қопи ва ўт йўлларининг анатомияси.
  4. Масала. Бемор 65ёшда, 20 йилдан буён ўнг қовурға остида хуружсимон оғрик безовта қилади. Бир йил олдин ўткир холецистит хуружи кузатилган. Консерватив даводан кейин хуруж йўқолган. Бемор режали опрациядан бош тортган. Кейинчалик беморда симмиловчи оғриқ ва ўнг қовурға остида ҳосила аниқланган. Мурожат қилган вақтида умумий ахволи қоникарли, қорин пайпасланганда ўнг ковурға ости сохасида зич эластик, кам оғриқли харакатчан 10х8х8см ҳосила пайпасланади. Тана ҳарорати ошмаган.
    Саволлар:
    1. Дастлабки ташҳис?
    2. Қайси касаллик билан диф. диагностика қилиш керак?
    3. Текшириш режаси ва жаррох тактикаси?

Билет № 29

  1. Эхинокок кистасининг йиринглашининг асосий диагностик усулларини таърифлаб беринг.
  2. Яхши сифатли генезга эга булган механик сариқликнинг даволашни услуб ва усуллари.
  3. Ички аъзолар жарохатланиши билан кечувчи қорин шикастларининг диагностик ва даволаш алгоритми.
  4. Меллори-Вейс синдромининг келиб чиқиш сабалари ва клиник манзарасини таърифлаб беринг.
  5. Масала. Бемор К., 47 ёшда, жаррохлик қабул бўлимига белга таркалувчи эпигастрал соҳада оғриқка ва енгиллик келтирмайдиган кўп сонли кайт килишга шикоят килиб келган. Бемор кўп микдорда ва давомий алкогол истеъмол қилган. Сурункали панкреатит ташҳиси билан кўплаб даволанган. Курикда: бемор тула, тана тузилиши тугри. Пульс 100мин, ритмик. Тили нам, оқ караш билан қопланган. Қорни шишмаган, юмшоқ, эпигастрийда ва ўнг ковурға ости соҳасида оғриқ, шу жойда 10х15см ҳосила аниқланган, пайпасланганда оғриқли, силжимайдиган зич эластик ҳосила бор. Қорин таъсирланиш симптомлари манфий. Қон таҳлилида- 14,1х10 лейкоцит, пешоб диастаза-512ед.
    Саволлар:
    1. Сизнинг ташҳис?
    2. Ташхисни тасдиклаш учун кандай текширишлар утказилиши керак?
    3. Даволаш-диагностик программа?

Билет № 30

  1. Ўткир холециститнинг классификацияси ва клиник манзараси.
  2. Сиқилган чурра ўз ўзидан ўрнига тушганда жаррох тактикаси.
  3. Кизилунгач варикоз кенгайган веналаридан кон кетишида даволаш усуллари.
  4. Қорин шикастларида қорин ичига қон кетишининг клиник белгилари.
  5. Масала. Бемор 68 ёшда, ўт қопи тош касаллиги билан оғриган, пархез бузилиши- қорин юқори қисмида кучли ва елкага берувчи оғриқга сабаб бўлган. Ўт билан кўп сонли қайт килиш кузатилган. Гипертермия-37,6С, қалтираш бор. Но-шпа қабул қилгандан кейин оғриқ камайган. Бир кундан кейин тери сарғаийши кузатилган, оғриқ сақланган. Курикда- Умумий ахволи ўртача оғирликда, тери ва шиллиқ қаватлар иктерик. Пульс 90мин. КБ- 120\80мм.сим.уст.тенг. Тили нам, караш билан қопланган. Қорни катталашган, эпигастрал соҳада оғриқли. Перитонеал симптомлари манфий. Ўт пуфаги кўлга илинмайди. Лейк-10,2х10\л. Бил-60мкмоль\л. Пешобда диастаза 1024ед.
    Саволлар:
    1. Сизнинг ташҳисингиз?
    2. Ташхисни тасдиклаш учун керакли текшириш усуллари.
    3. Сизнинг тактикангиз?

Билет №31

  1. Пептик ярали беморда меъда чамбар ичак окмаси аникланган такдирда, канака оператив муолажа кўлланилади:
  2. Кўкс оралиги чегаралари бу
  3. Оёклардаги юза веналар тромбофлебитида консерватив терапиянинг асосий моментини айтинг:
  4. 35 ёшли бемор оёк-кул мушакларининг холсизлигига, икки томонлама ковоклар птозига, ютиниш ва гапиришнинг кийинлашишига шикоят килди. Куйидаги шикоятлар охирги 3 ой давомида, грипп утказгандан сўнг пайдо булди. Прозерин 0,05% м/и юборганда беморда мушаклар фаолияти ошади. Дастлабки диагнозни кўрсатинг:

Билет №32

  1. Меъдадаги кандай операциялардан кейин "операция килинган меъда касалликлари" юзага келиши мумкин:
  2. Холедохолитиазнинг асосий клиник белгилари:
  3. Хавфли артериал гипертензиясининг 4 та асосий кўринишларини кўрсатинг:
  4. 44 ёшли беморда совук котгандан сўнг тана харорати 39С гача кўтарилди. Кўкрак кафасининг ўнг тарафида нафас олишда огрикга, йўталга шикоят килди. Интенсив яллигланишга карши даволанса хам харорат 8 кун ушлаб турди. Кейинги кунларда йирингли балгам (кунига 200мл гача. ажралди. Харорат меёрига тушти ва ахволи яхшиланди. Перкуссияда ўнг курак тегида перкутор овоз тумтоклашган, нафас сусайган. Дастлабки диагнозни кўрсатинг

Билет №33

  1. Бильрот-2 турида меъда резекцияси ўтказилган беморда ўнг ковурга ёйи остида тумток огриклар ва ўт билан кусиш белгилари кузатилмокда. Ушбу шикоятлар кайси асоратга хос:
  2. Эхинококкознинг этиологик сабабчисини кўрсатинг:
  3. Ўпка абсцесси равожланиши учун кандай шароит керак:
  4. 58 ёшли беморни обзор рентгенография килганда кўкрак кафасининг ўнг медиастинал-диафрагмал синусида айланасимон усма аникланди, юрак соясига кушилган. Сизнинг бирламчи ташхисингиз.

Билет №34

  1. Ўпка эхинококкозининг радикал даво усули:
  2. Кизилўнгач веналаридан кон кетишида кўлланиладиган асосий оптимал оператив муожалани кўрсатинг:
  3. Канча вактдан кейин упка ўткир абсцесси сурункали турига ўтади:
  4. 27 ёшли беморда флюрографияда юрак соясига жибс битишган хосила аникланди. Полипозицион рентгенологик текширувда хосила юракга ёпишиб турупти, юрак фаолияти билан бирга кушилиб пульсация килади. УТТда хосила ичида суюклик бор, лекин юрак бўшлиги билан туташмаган. Дастлабки диагнозни кўрсатинг

Билет №35

  1. Эхинококк кистаси магистрал ўт йўлларига ёрилганда энг кўп кузатиладиган симптомни кўрсатинг:
  2. Ўткир эмпиеманинг сурункали шаклига ўтишига кандай холатлар сабаб бўлади
  3. Айрисимон без жойлашган
  4. 27 ёшли бемор шикоятлари йўк. Профилактик флюорографияда ўнг тарафда умуртка погонасига ёпишиб турган думолок хосила топилди. Беморга УТТ утказилди ва структурали зич хосила аникланди. Дастлабки диагнозни кўрсатинг:

Билет №36

  1. Эхинококк паразитининг асосий хужайинини кўрсатинг:
  2. Буйрак усти бези мия катламидан чикувчи усма бу:
  3. Спонтан пневмоторакс тўшунчаси нима:
  4. 40 ёшли беморда рентгенологик текширувда диафрагманинг чап кисми релаксацияси, меъда ва йўгон ичакнинг кўкрак кафасига кириб колиши, юракни ва кукс оралиги аъзоларинг ўнгга сурилиши аникланди. Канака оператив даво билан бу патологияни йўкотиш мумкин:

Билет №37

  1. Эхинококк паразитининг оралик хужайинини кўрсатинг:
  2. Бюлау усули бу:
  3. Кизилўнгач жойлашган:
  4. 30 ёшли бемор профилактик текширувда ўнг ўпка юкори булагида думолок шаклда, чегараси аник, диаметри 6 см келадиган гомоген соя аникланди. Аник ташхис кўйишга ёрдам берадиган усулни кўрсатинг:

Билет №38

  1. Ўпка эхинококкозининг энг кўп учровчи асорат турини кўрсатинг:
  2. Ушбу жумлани давом эттиринг: холедохолитиаз бу:
  3. Оёкларни ўткир ишемияси сабаби хисобланади:
  4. 44 ёшли беморда совук котгандан сўнг тана харорати 39С гача кўтарилди. Кўкрак кафасининг ўнг тарафида нафас олишда огрикга, йўталга шикоят килди. Интенсив яллигланишга карши даволанса хам харорат 8 кун ушлаб турди. Кейинги кунларда йирингли балгам (кунига 200мл гача. ажралди. Харорат меёрига тушти ва ахволи яхшиланди. Перкуссияда ўнг курак тегида перкутор овоз тумтоклашган, нафас сусайган. Кайси текширув ортикча:

Билет №39

  1. Педжет - Шреттер синдроми бу:
  2. Постхолецистэктомик синдроми келиб чикиш сабаблари:
  3. Узун чўлток синдроми бу:
  4. 42 ёшли бемор кўкрак кафаси ярмида огрикга шикоят килди. Рентгенограммада олдинги кукс оралигида ногомоген, нотўгри шаклда ўлчами 12х8см келадиган, чегараси аник, кукс оралиги билан битишиб кетган хосила аникланди. КТ-да олдинги кукс оралигининг чап номсиз венаси ва чап умуртка артерияси бошлангич кисми ва уйку артерияси аорта равоги билан битишиб кетган чап ўпка илдизини камраб олувчи хосила аникланди. Даволаш усулини кўрсатинг:

Билет №40

  1. Холедохолитиазда асосий диагностик усул:
  2. Узун чўлток синдромининг асосий диагностик усуллари:
  3. Портал гипертензия термини деганида нимани тўшинасиз:
  4. 44 ёшли беморда совук котгандан сўнг тана харорати 39С гача кўтарилди. Кўкрак кафасининг ўнг тарафида нафас олишда огрикга, йўталга шикоят килди. Интенсив яллигланишга карши даволанса хам харорат 8 кун ушлаб турди. Кейинги кунларда йирингли балгам (кунига 200мл гача. ажралди. Харорат меёрига тушти ва ахволи яхшиланди. Перкуссияда ўнг курак тегида перкутор овоз тумтоклашган, нафас сусайган. Кайси текширув ортикча:

Билет №41

  1. Механик сариклик сабаблари:
  2. Кандай техник хатоликлар узун чўлток синдромини келтириб чикариши мумкин.
  3. Портал гипертензиясининг клиник белгилари:
  4. 70 ёшли бемор ўпканинг ўткир абсцесси билан касалланган. Абсцесс кўкрак деворига якин жойлашган диаметри 10 см. Огир интоксикация белгилари билан, тана хароратининг 39-40 С гача кўтарилиши мавжуд. Бириничи уринда кайси даволаш усули кўлланилади:

Билет №42

  1. Портал гипертензиясида нечта тўсиклик фаркланади:
  2. Плевра эмпиемасида пункция килишнинг типик жойи:
  3. Кўкрак лимфатик томирлари жойлашган.
  4. 70 ёшли бемор ўпканинг ўткир абсцесси билан касалланган. Абсцесс кўкрак деворига якин жойлашган диаметри 10 см. Огир интоксикация белгилари билан, тана хароратининг 39-40 С гача кўтарилиши мавжуд. Бириничи уринда кайси даволаш усули кўлланилади:

Билет №43

  1. Портал системадаги нормал босим:
  2. Портал гипертензияда радикал оператив муожаласини кўрсатинг:
  3. Жигар циррозида радикал оператив муолажалани кўрсатинг:
  4. Бемор 36 ёшда. Икки хафта олдин ўнг ўпканинг юкори булаги сурункали абсцесси билан операция килинган, операция жараёни силлик кечган. Лекин операциядан кейинги даврда рентгеноскопияда парамедиастинал чунтакда хажми унча катта бўлмаган суюклик сояси аникланади. Учинчи хафтада тана хароратининг 38,5 С га кўтарилиши, асосан чап ёнбош холатида ётганда йўтал пайдо бўлиши кузатилади. Кейинчалик йўтал билан биргаликда кам микдорда сассик хидли конли балгам ажралган. Ташхисни кандай текшириш усули билан тасдиклаш мумкин:

Билет №44

  1. Портал гипертензияда перитонеовеноз шунтлашга карши бўлган асосий кўрсатмани кўрсатинг:
  2. Кизилўнгач веналаридан кон кетишида консерватив даволашга бўлган асосий кўрсатма:
  3. Ўпка ўткир абсцессида нечта давр тафовут килинади:
  4. Беморда 15 кундан буён кўкрак кафасининг ўнг ярмида огрик, тана хароратининг 39,5 С га кўтарилиши кузатилган. Беморга пастки бўлак зотилжами ташхиси куйилган. 7 кундан буён йирингли балгам ажралади. 2 кун олдин кўкрак кафасида кучли огрик, хансираш, аускультацияда пастки бўлимда нафаснинг сустлашганлиги перкутор овознинг кискарганлиги кузатилган. Беморда зотилжамнинг кандай асорати ривожланган:

Билет №45

  1. Ўпка ўткир абсцессининг сурункали турига ўтишига кандай сабаб мавжуд:
  2. "Рихтер" сиқилиши дегани нима?
  3. Ўпканинг кайси кисмида кўпрок брохоэктаз касаллиги кузатилади
  4. 45 ёшли бемор жигилдон кайнаши, кекириш, кайд килишва дисфагияга шикоят килади. Овкатдан кейин симптомлар кучайишига, юрак ва кўкрак орка сохасида огриклар пайдо бўлишига, олдинга энгашганда огриклар кучайиши, овкатланишдан куркиш ва кусиш безовта килади. Ташхисни тўгри кўйиш учун канака усуллар билан текшириш керак:

Билет №46

  1. Ўпка поликистоз касаллигининг асосий текширув усули:
  2. Ўпка бронхоэктаз касаллигида "барабан таёкчалари" симптомининг ривожланиш сабаби:
  3. Ошқозон ва ичакдан қон кетишнинг эндоскопик классификацияси.
  4. Беморда 15 кундан буён кўкрак кафасининг ўнг ярмида огрик, тана хароратининг 39,5 С га кўтарилиши кузатилган. Беморга пастки бўлак зотилжами ташхиси куйилган. 7 кундан буён йирингли балгам ажралади. 2 кун олдин кўкрак кафасида кучли огрик, хансираш, аускультацияда пастки бўлимда нафаснинг сустлашганлиги перкутор овознинг кискарганлиги кузатилган. Рентгенологик характерли белги:

Билет №47

  1. Ўпка ўткир абсцессида "плевра ишкаланиш" шовкини кайси холатда кузатилади:
  2. Кайси муддатгача плевра эмпиемаси ўткир хисобланилади:
  3. Канака эмпиема иккиламчи хисобланилади:
  4. Бемор П. 30 ёшда. Шикоятлари: чап ёндаги доимий, сикувчи огрик, курук йўтал. Рентгенда чап ўпкада аник контурли, юмалок соя аникланди. Кандай дастлабки диагноз хакида ўйлаш мумкин:

Билет №48

  1. Кайси белгилар биргаликда кузатилганида плевра бўшлигида суюклик борлигини тўгри кўрсатади:
  2. Плевра эмпиемасида хал килувчи текширув усули:
  3. Невриномалар кўпрок кўкс оралигининг кайси кисмида жойлашади
  4. Бемор 25 ёшли бемор, шикоятлари: бирданига чап кўкрак кафасида кучли огриклар пайдо бўлганига, нафас олишининг кийинлашганлигига, курук йўталга. Сизнинг ташхисингиз:

Билет №49

  1. Тимомалар кўпрок кўкс оралигининг кайси кисмида жойлашади
  2. Лериш синдромига хос бўлган симптомлар:
  3. Ўткир қорин диагностикаси ва даволаш усуллари.
  4. 50 ёшли бемор ўнг оёкдаги совук котиш, оёк панжаси бармокларининг харакати чекланиши ва ётганда огрик бўлишига шикоят килади. Бундай шикоятлар 3 соат олдин бемор нисбатан коникарли бўлганда бошланган. Анамнездан беморни ЮИК, аритмик формаси мавжуд. Объектив кўрганда ўнг оёкда совук котиши, мармар рангдаги оёк, актив харакатларнинг чекланиши мавжуд. Пульс сон артериясида аникланади, пастда йўк. Нечанчи даражали ишемия:

Билет №50

  1. Корин аортасининг окклюзияловчи касалликларининг асосий сабаби:
  2. Корин аортаси окклюзиясида оёкларда артериал босим
  3. Ўткир ичак тутилиши. Таснифи. Клиника ва диагностикаси.
  4. Хирургик бўлимга иккала оёкдаги ва кориннинг пастки кисмидаги кучли огрикга, оёкларнинг совук котишига, сийишнинг тутилишига шикоят килиб бемор мурожат килиб келди. Огриклар 8 соат олдин пайдо бўлган ва кучайиб борган. Пульсация сон артерияларидааникланмайди, мушак контрактураси ривожланмокда. Сизнинг тахминий ташхисингиз

Назад к списку