О министерстве Документы Учреждения Новости Мероприятия Проекты ИКТ Оnline услуги

Аттестация Главная

Офтальмология



Билет № 1

  1. Орбитанинг анатомияси.
  2. Офтальмоскопия турлари.
  3. Конъюнктивитларни синфланиши.
  4. С.В.: ўрта ёшли эркак кўздаги қаттиқ оғриқ, кўришини пасайишига, ёшланишига ва ёруғликка қарай олмаслигига шикоят қилди. Объектив кўрувда: блефароспазм, кўз пальпацияси оғриқли, перикорнеал инъекция, тор қорачиқ. Ташхис қўйинг.

Билет № 2

  1. Кўз қовоқларининг анатомияси.
  2. Гониоскопия текшириш усули.
  3. Бактериал конъюнктивитлар клиникаси ва даволаш усуллари.
  4. С.В.: 55 ёшли эркак 4-5 соат олдин кўзида қаттиқ оғриқ пайдо бўлганига, бир неча марта қайд қилганига, кўзи хиралашганига, чироқга қараганда рангли ёй пайдо бўлганига шикоят қилди. Объектив кўрувда: блефароспазм, ёшланиш, аралаш димланган инъекция, шох парда шиши, олди камера саёзлиги, қорачиқ кенгайган, овал шаклида, кўз тубидан хира рефлекс аниқланган. Ташхис қўйинг.

Билет № 3

  1. Кўз ёши аъзоларининг тузилиши.
  2. Тўғри офтальмоскопия турлари.
  3. Вирус конъюнктивитлар клиникаси ва даволаш усуллари.
  4. С.В.: Онаси 2 ойлик чақалоқни кўзида туғилгандан бери йирингли ажралма борлигига ва улар дез. томчи томизганда камаймаганлигига шикоят қилди. Объектив кўрувда: қовоқ конъюнктивасида инъекция, йирингли ажралма, ёш халта сохасини босганда ажралма кўпайди. Ташхис қўйинг.

Билет № 4

  1. Кўз олмасининг анатомияси.
  2. Тескари офтальмоскопия қоидалари.
  3. Аллергик конъюнктивитлар клиникаси ва даволаш усуллари.
  4. С.В.: 8 ёшли бола қовоғи шишига, қизаришига, ёшланишига, оғришига, тана харорати кўтарилишига шикоят қилди. Объектив кўрувда: кўз тирқиши қисилган, S -симон шаклида, юқори қовоқ сохасида пальпацияси оғриқли ва қаттиқ шиш бор, терида гиперемия бор. Ташхис қўйинг.

Билет № 5

  1. Кўз олмасининг қон билан таъминланиши.
  2. Рефрактометрия турлари.
  3. Сурункали конъюнктивитлар сабаблари ва клиникаси.
  4. С.В.: 30 ёшли эркак кўзида оғриқ, ёшланиш, қизариш, қадалиш, ёруғликка қаролмаслигига шикоят қилди. Анамнездан: бир кун олдин дарахт кесганлиги ва шундан кейин кўзи безовта қилганлигини айтди. Объектив кўрувда: блефароспазм, ёшланиш, конъюнктивал инъекция. Ташхис қўйишда шифокор тактикаси.

Билет № 6.

  1. Кўз олмасининг иннервацияси.
  2. Кўз олди қисмининг биомикроскопияси.
  3. Блефаритларнинг синфланиши ва клиникаси.
  4. С.В.: 60 ёшли аёл шикояти ўнг кўзи кўриши пасайиши ва кўз ойнаклари тўғри келмаслигига шикоят қилди. Анамнездан: шу холат секин аста 6 ой ичида вужудга келди. Ташхис қўйишда шифокор тактикаси.

Билет № 7.

  1. Кўз қон томир пардасининг анатомияси.
  2. Скиаскопия асослари.
  3. Блефаритларнинг даволаш усуллари.
  4. С.В.: 8 ёшли болани онаси мактабда доскадан аниқ кўрмаслигига ва телевизорни яқиндан кўришига шикоят қилди. Наслида иккита холаси ёшлигидан кўзойнак тақган. Ташхис қўйишда шифокор тактикаси.

Билет № 8.

  1. Кўзни харакатлантирувчи аппарат анатомияси.
  2. Ранг ажратиш функциясини текшириш.
  3. Ташқи ва ички ячмень клиникаси ва даволаш усуллари.
  4. С.В.: 24 ёшли эркак кўзи қизаришига, ёшланишига, баъзида санчиб оғришига, хираланишига, шиллиқ ажралма чиқишига ва 4-5 кундан бери томизган левомицетин томчилари ёрдам бермаганига шикоят қилди. Объектив кўрувда: блефароспазм, конъюнктивал инъекция, конъюнктива пастки гумбазида фолликулалар ва микрогеморрагиялар бор, шох пардада эса субэпителиал инфильтратлар бор. Ташхис қўйинг.

Билет № 9.

  1. Кўз тўр пардасининг анатомияси.
  2. Визометрия асослари.
  3. Халязион клиникаси ва даволаш усуллари.
  4. С.В.: 22 ёшли аёл кўзи ёшланиши, қизариши, қадалиши, хираланиши, ёруғликга қаролмаслигига шикоят қилди. Анамнездан: бир неча йилдан бери контакт линзалар тақиб юради. Диагностик ва даволаш муолажаларини белгиланг.

Билет № 10.

  1. Кўрув нервининг анатомияси.
  2. Гавхар биомикроскопияси.
  3. Туғма дакриоциститлар клиникаси. 4 С.В: 10 ёшлик бола тез-тез қайталанувчи кўзни қичишига, ёшланишига, ёруғликга қарай олмаслигига ва бу холат хар бахорда қайталанишига шикоят қилди. Объектив кўрувда: лимб сохасида ва конъюнктивал гумбазда фолликулалар бор. Ташхис қўйинг.

Билет № 11.

  1. Шох парданинг анатомияси.
  2. Рангдор парданинг биомикроскопияси.
  3. Ёш халтаси флегмонасининг даволаш.
  4. С.В.: Беморга бактериал конъюнктивит ташхиси қўйилди. Диагностик ва даволаш муолажаларини белгиланг.

Билет № 12

  1. Рангдор парда анатомияси.
  2. Ёш йўллари функциясини текшириш усуллари.
  3. Кератитларнинг синфланиши.
  4. С.В.: 1,5 ойлик чақалоққа туғма дакриоцистит ташхиси қўйилди. Босқичма -босқич даволаш муолажаларини белгиланг.

Билет № 13

  1. Кўз шиллиқ пардасининг анатомияси.
  2. Ширмер синови.
  3. Кератитларни даволаш усуллари.
  4. С.В.: 45 ёшли эркак кечаси мурожат қилиб, кўзда қаттиқ оғриқ, ёшланиш, ёруғликга қаролмаслиги, кўзини очолмаслигига шикоят қилди. Анамнездан: кундузи электр пайванд билан шуғулланиб, ҳимоя кўзойнакларини тақмаган. Ташхис қўйинг.

Билет № 14

  1. Кўз тўр пардасининг қон билан таъминланиши.
  2. Бинокуляр кўришни текшириш усуллари.
  3. Шох парда йирингли ярасининг клиникаси. 4 С.В.:5 ёшли қизни онаси бир неча вақтдан бери қизининг ўнг кўзи ғилайланишини сезган. Охирги пайтда ғилайлик кўпайган. Ташхис қўйишда шифокор тактикаси.

Билет № 15

  1. Кўзни харакатлантирувчи мушакларини қон билан таъминланиши ва иннервацияси.
  2. Ғилайлик даражасини аниқлаш усули (Гиршберг бўйича).
  3. Птеригиум клиникаси.
  4. С.В.: беморга вирусли кератит ташхиси қўйилди. Диагностик ва даволаш муолажаларини белгиланг.

Билет № 16.

  1. Шох пардани кон б-н таъминланиши ва иннервацияси
  2. Амблиопия турлари.
  3. Ёш халтаси флегмонасининг клиникаси ва даволаш усуллари.
  4. С.В.: Бемор кўзидан йирингли ажралма чиқиши, қадалиши, киприклари ёпишишига шикоят қилди. Анамнездан 3 кун олдин бассейна чўмилган. Ташхис қўйинг ва даволаш муолажаларини белгиланг.

Билет № 17.

  1. Ёш бези анатомияси.
  2. Кўриш ўткирлигини текшириш усуллари ва аппаратлари.
  3. Увеитларнинг синфланиши.
  4. С.В.: 1 ойлик чақалоққа туғма глаукома ташхиси қўйилди. Босқичма -босқич текширув ва даволаш муолажаларини белгиланг.

Билет № 18.

  1. Хориоидея анатомияси.
  2. Ранг сезишни аниқлаш усуллари ва касалликлари
  3. Диабетик ретинопатияларни даволаш усуллари.
  4. С.В.: 45 ёшли эркак кечаси мурожат қилиб, кўзда қаттиқ оғриқ, ёшланиш, ёруғликга қаролмаслиги, кўзини очолмаслигига шикоят қилди. Анамнездан: кундузи чархлайдиган асбобда ишлаб, ҳимоя кўзойнакларини тақмаган. Ташхис қўйинг ва ёрдам беринг .

Билет № 19.

  1. Кўз тўр пардасининг қон билан таъминланиши.
  2. Рефракцияни объектив ва субъектив тешириш усуллари.
  3. Гипертоник ретинопатияларни даволаш усуллари.
  4. С.В.:5 ёшли қизни онаси бир неча вақтдан бери қизи қоронғида яхши кўрмаслигини ва эрта ухлашини сезган. Ташхис қўйишда шифокор тактикаси ва текширувлари.

Билет № 20.

  1. Периметрия турлари.
  2. Тирқичли лампани тузилиши
  3. Увеитларнинг клиникаси ва даволаш принциплари.
  4. С.В.: беморга кўрув нерви яллиғланиши ташхиси қўйилди. Диагностик ва даволаш муолажаларини белгиланг.

Билет № 21

  1. Ўзбекистон Республикасида офтальмологик хизматни ташкил этиш.
  2. Блефаритлар: этиология, клиника ва даволаш усуллари.
  3. Кўрув нервининг яллиғланиши.
  4. С.В.: 45 ёшли эркак кечаси мурожат қилиб, кўзда қаттиқ оғриқ, ёшланиш, ёруғликга қаролмаслиги, кўзини очолмаслигига шикоят қилди. Анамнездан: кундузи электр пайванд билан шуғулланиб, ҳимоя кўзойнакларини тақмаган. Ташхис қўйинг ва керакли муолажаларни буюринг.

Билет № 22

  1. Миопиянинг клиникаси ва даволаш усуллари.
  2. Тўр парданинг марказий артериясида қон айланишининг ўткир бузилиши.
  3. Қовоқ терисининг касалликлари.
  4. С.В.: 1,5 ойлик чақалоққа туғма дакриоцистит ташхиси қўйилди. Босқичма -босқич даволаш муолажаларини белгиланг.

Билет №23

  1. Хамкор ғилайликнинг клиникаси.
  2. Офтальмоскопия усулининг ахамияти.
  3. Сурункали конъюктивитларнинг диагностикаси ва даволаш усуллари.
  4. С.В.: беморга вирусли кератит ташхиси қўйилди. Диагностик ва даволаш муолажаларини белгиланг.

Билет № 24

  1. Астигматизмнинг турлари ва уларни коррекцияси.
  2. Глаукоманинг ўткир хуружини даволаш усуллари.
  3. Кўрув аъзоларининг контузиялари: синфланиши, клиникаси ва даволаш.
  4. С.В. Бемор кўзи бирданига ҳиралашганига шикоят қилиб келди. 1 ой олдин грипп ўтқазганлигини айтди. Кўриш ўткирлиги 0,06, коррекция яхшиламади. КИБ 24 мм. Кўз тубида: КНД думалоқ шаклда, қизарган, чегаралари ноаниқ, КНД чегарасидан 18 томир ўтаяпти. Ташхис ва даволаш муолажаларини аниқланг.

Билет № 25

  1. Хамкор ғилайликни даволаш усуллари.
  2. Бирламчи назланинг синфланиши.
  3. Бошланғич катарактани клиникаси ва даволаш тактикаси.
  4. С.В.: Бемор чап кўзи оғришига, қизаришига, хираланишига, ёшланишига шикоят қилди. Анамнездан: икки хафтада олдин шамоллаш ўтказган. Объектив холатда кўз қизарган, перикорнеал инъекция, корачиғ торайган, шох пардада преципитатлар бор. Ташхис ва даволаш муолажалари.

Билет № 26

  1. Туғма дакриоциститлар клиникаси.
  2. Глаукомали беморларни консерватив усулда даволаш.
  3. Кўрув аъзолари жарохатларининг синфланиши.
  4. С.В.: 5 ёшли қизни онаси бир неча вақтдан бери қизининг ўнг кўзи ғилайланишини сезган. Охирги пайтда ғилайлик кўпайган. Ташхис қўйишда шифокор тактикаси.

Билет № 27

  1. Рангдор парданинг биомикроскопияси.
  2. Глаукомали беморларнинг диспансеризацияси.
  3. Кератитларни даволаш усуллари.
  4. С.В.: Бемор қоронғида хира кўришига шикоят қилди. Анамнездан: бу холат охирги 2-3 йилда секин аста кучайиб боряпти. Кўриш ўткирлиги OD/OS = 0,4/0,5, коррекция яхшиламади. Кўрув майдонида концентрик торайиш бор. Кўз тубида: КНД думалоқ, сариғиш-пушти рангда, чегаралари аниқ, артериялар кескин торайган, периферияда ок очаклар. Ташхис қўйинг.

Билет № 28

  1. Гавхар биомикроскопияси.
  2. Олдинги увеитлар: клиникаси ва даволаш усуллари.
  3. Тўр парданинг пигментли дистрофияси.
  4. С.В.: 54 ёшли бемор бир кун ичида чап кўзи кескин хиралашганига шикоят қилди. Анамнездан: 4-5 йилдан бери артериал қон босими ошиб туриши ва икки кун илгари қаттиқ сиқилиш ўтказганлигини айтди. Кўриш ўткирлиги OD/OS = 0,9/0,01 коррекция яхшиламади.. Кўз тубида: OD - КНД думалоқ, оч пушти рангда, чегаралари аниқ, артериялар бироз торайган. OS - КНД думалоқ, чегаралари бироз ноаниқ, макула сохасида ишемик шиш ва "олча данаги" симптоми. Ташхис қўйинг.

Билет № 29

  1. Герпетик кератитларнинг клиникаси.
  2. Орқа увеитлар: клиникаси ва даволаш усуллари.
  3. Кўрув аъзоларининг жарохатлари (ранения органа зрения)
  4. 42 ёшли эркак чап кўзи оғриши, қизариши, ёшланиши, хираланишига, қадалишига шикоят қилди. Анамнездан: уйида ремонт ишлари олиб бораятганида кўзига бир нима тушганини сезди. Хеч қаерга мурожат қилмаган. Кечқурун оғриқ кўпайган. Кўрувда: Кўриш ўткирлиги OD/OS = 0,9/0,4 коррекция яхшиламади. OS блефароспазм, ёшланиш, аралаш инъекция, шох парданинг эпителий қававитда 2 мм ёт жисм, атрофида инфильтрация бор. Ташхис ва даволаш муолажалари.

Билет № 30

  1. Ўткир конъюнктивитларнинг клиникаси ва даволаш усуллари.
  2. Катарактани консерватив усуллар билан даволаш.
  3. Иридоциклит ва глаукома ўткир хуружининг дифференциал диагностикаси.
  4. С.В.: шох парданинг йирингли ярасини даволаш муоалжаларини белгиланг.

Билет № 31

  1. Глаукомани эрта аниклаш усуллари.
  2. Тур парданинг марказий венасида кон айланишининг уткир бузилиши.
  3. Рефракция аномалиялари. 4 С.В: 10 ёшлик бола тез-тез қайталанувчи кўзни қичишига, ёшланишига, ёруғликга қарай олмаслигига ва бу холат хар бахорда қайталанишига шикоят қилди. Объектив кўрувда: лимб сохасида ва конъюнктивал гумбазда фолликулалар бор. Ташхис қўйинг.

Билет № 32

  1. Гипертония касаллигида кўрув аъзоларидаги ўзгаришлар.
  2. Кўрув нервининг атрофияси: клиникаси ва даволаш усуллари.
  3. Бирламчи глаукомани жаррохлик усуллари билан даволаш.
  4. С.В.: 8 ёшли бола қовоғи шишига, қизаришига, ёшланишига, оғришига, тана харорати кўтарилишига шикоят қилди. Объектив кўрувда: кўз тирқиши қисилган, S -симон шаклида, юқори қовоқ сохасида пальпацияси оғриқли ва қаттиқ шиш бор, терида гиперемия бор. Ташхис қўйинг.

Билет № 33

  1. Кўз олмасининг анатомияси.
  2. Асоратланган миопиянинг клиникаси ва даволаш усуллари.
  3. Кўрув аъзоларининг куйиши ва уларни даволаш.
  4. С.В.: 54 ёшли бемор бир кун ичида чап кўзи кескин хиралашганига шикоят қилди. Анамнездан: 4-5 йилдан бери артериал қон босими ошиб туриши ва икки кун илгари қаттиқ сиқилиш ўтказганлигини айтди. Кўриш ўткирлиги OD/OS = 0,9/0,01 коррекция яхшиламади. Кўз тубида: OD - КНД думалоқ, оч пушти рангда, чегаралари аниқ, артериялар бироз торайган, веналар кенгайган. OS - КНД думалоқ, чегаралари бироз ноаниқ, артериялар торайган, веналар кенг, А/В=1:3, томирлар йўналиши бўйича қон қуйилиш бор. Ташхис қўйинг.

Билет № 34

  1. Кўрув майдонини текшириш усуллари.
  2. Травматик кератитлар.
  3. Миопиянинг коррекция усуллари.
  4. С.В.: 60 ёшли аёл шикояти ўнг кўзи кўриши пасайиши ва яқинга тақадиган кўз ойнаклари тўғри келмаслигига шикоят қилди. Анамнездан: шу холат секин аста 6 ой ичида вужудга келди. Объектив кўрувда: Кўриш ўткирлиги OD/OS = 0,3/0,4 коррекция Sph. сoncave -1,5 0,8/0,9. Ташхис қўйишда шифокор тактикаси.

Билет № 35

  1. Кўрув майдонининг ўзгаришлари.
  2. Гиперметропия ва пресбиопияни коррекция усуллари.
  3. Кўз ёш нуктаси ва каналчаларнинг патологияси ва даволаш усуллари.
  4. С.В.: 22 ёшли аёл кўзи ёшланиши, қизариши, қадалиши, хираланиши, ёруғликга қаролмаслигига шикоят қилди. Анамнездан: бир неча йилдан бери контакт линзалар тақиб юради. Диагностик ва даволаш муолажаларини белгиланг.

Билет № 36

  1. Ўзбекистонда офтальмологик хизматини ташкил қилиш.
  2. Кўз қовоқларини яллиғланиш касалликлари.
  3. Кўрув нервининг димланиши.
  4. С.В.: ўрта ёшли эркак кўздаги қаттиқ оғриқ, кўришини пасайишига, ёшланишига ва ёруғликка қарай олмаслигига шикоят қилди. Объектив кўрувда: блефароспазм, кўз пальпацияси оғриқли, перикорнеал инъекция, тор қорачиқ. Ташхис қўйинг.

Билет № 37.

  1. Симпатик офтальмия.
  2. Назланинг ўткир хуружини даволаш.
  3. Туғма дакриоциститлар клиникаси ва даволаш усуллари.
  4. С.В.: Беморга бактериал конъюнктивит ташхиси қўйилди. Диагностик ва даволаш муолажаларини белгиланг.

Билет № 38.

  1. Миопиянинг клиникаси, диагностикаси ва даволаш усуллари
  2. Кўз олмасининг контузияларининг клиникаси.
  3. Тўр парда марказий венасида қон айланишини ўткир бузилиши.
  4. С.В.: 1,5 ойлик чақалоққа туғма дакриоцистит ташхиси қўйилди. Босқичма -босқич даволаш муолажаларини белгиланг.

Билет № 39

  1. Кўз ёрдамчи аппаратининг яллиғланиши.
  2. Қандли диабет касаллигида кўрув аъзоларининг ўзгариши
  3. Туғма катарактанинг этиологияси, синфланиши, клиникаси ва даволаш усуллари.
  4. С.В.: беморга вирусли кератит ташхиси қўйилди. Диагностик ва даволаш муолажаларини белгиланг.

Билет № 40

  1. Кўрув майдони ўзгаришларини кўрув йўллари патологиясининг диагностикасидаги ахамияти.
  2. Тўр парда марказий артериясида қон айланишини ўткир бузилиши.
  3. Орқа увеитлар.
  4. С.В.: 22 ёшли аёл кўзи ёшланиши, қизариши, қадалиши, хираланиши, ёруғликга қаролмаслигига шикоят қилди. Анамнездан: бир неча йилдан бери контакт линзалар тақиб юради. Диагностик ва даволаш муолажаларини белгиланг.

Билет № 41

  1. Гиперметропиянинг клиникаси ва коррекция қилиш принциплари.
  2. Бирламчи назланинг этопатогенези.
  3. Кўз ёт жисмларининг аниқланиши ва олиб ташлаш усуллари.
  4. С.В.: 60 ёшли аёл шикояти ўнг кўзи кўриши пасайиши ва кўз ойнаклари тўғри келмаслигига шикоят қилди. Анамнездан: шу холат секин аста 6 ой ичида вужудга келди. Ташхис қўйишда шифокор тактикаси.

Билет № 42

  1. Кўз олмасининг жарохатларининг синфланиши.
  2. Плеоптика ва ортоптиканинг асосий принциплари.
  3. Глаукомага шубха.
  4. С.В.: 8 ёшли болани онаси мактабда доскадан аниқ кўрмаслигига ва телевизорни яқиндан кўришига шикоят қилди. Наслида иккита холаси ёшлигидан кўзойнак тақган. Ташхис қўйишда шифокор тактикаси.

Билет № 43

  1. Туғма назланинг патогенези, клиникаси ва даволаш усуллари.
  2. Кўрув нервининг атрофияси.
  3. Тапеторетинал абиотрофияларнинг синфланиши, клиникаси.
  4. С.В.:5 ёшли қизни онаси бир неча вақтдан бери қизининг ўнг кўзи ғилайланишини сезган. Охирги пайтда ғилайлик кўпайган. Ташхис қўйишда шифокор тактикаси.

Билет № 44

  1. Астигматизм турлари ва уларни коррекция принциплари.
  2. Гипертония касаллигида кўрув аъзоларининг ўзгариши.
  3. Олдинги ишемик нейропатиянинг клиникаси ва даволаш усуллари.
  4. С.В.: 22 ёшли аёл кўзи ёшланиши, қизариши, қадалиши, хираланиши, ёруғликга қаролмаслигига шикоят қилди. Анамнездан: бир неча йилдан бери контакт линзалар тақиб юради. Диагностик ва даволаш муолажаларини белгиланг.

Билет № 45

  1. Герпетик кератитларнинг синфланиши.
  2. Патологик хомиладорликда кўрув аъзоларининг ўзгаришлари.
  3. Кўз ичидаги ёт жисмларни олиш усуллари.
  4. С.В.: 8 ёшли бола қовоғи шишига, қизаришига, ёшланишига, оғришига, тана харорати кўтарилишига шикоят қилди. Объектив кўрувда: кўз тирқиши қисилган, S -симон шаклида, юқори қовоқ сохасида пальпацияси оғриқли ва қаттиқ шиш бор, терида гиперемия бор. Ташхис қўйинг.

Билет № 46

  1. Рангдор ва тўр пардаларнинг туғма аномалиялари.
  2. Герпетик кератитларни замонавий профилактика қилиш усуллари.
  3. Кўрув нервининг яллиғланиши: этиопатогенези ва клиникаси.
  4. С.В.: 45 ёшли эркак кечаси мурожат қилиб, кўзда қаттиқ оғриқ, ёшланиш, ёруғликга қаролмаслиги, кўзини очолмаслигига шикоят қилди. Анамнездан: кундузи электр пайванд билан шуғулланиб, ҳимоя кўзойнакларини тақмаган. Ташхис қўйинг.

Билет № 47

  1. Гемофтальмнинг этиологияси, клиникаси ва даволаш усуллари.
  2. Асоратли катарактини консерватив даволаш усуллари.
  3. Хамкор ғилайликнинг этиопатогенези, клиникаси ва даволаш усуллари.
  4. С.В.: Онаси 2 ойлик чақалоқни кўзида туғилгандан бери йирингли ажралма борлигига ва улар дез. томчи томизганда камаймаганлигига шикоят қилди. Объектив кўрувда: қовоқ конъюнктивасида инъекция, йирингли ажралма, ёш халта сохасини босганда ажралма кўпайди. Ташхис қўйинг.

Билет№ 48

  1. Симптоматик гипертония ва буйрак касалликларида кўрув аъзоларининг ўзгаришлари.
  2. Кўз орқа қисмини туберкулёздаги ўзгаришлари ва уларни даволаш усуллари.
  3. Кўрув нервининг ўсмалари. С.В.: 1,5 ойлик чақалоққа туғма дакриоцистит ташхиси қўйилди. Босқичма -босқич даволаш муолажаларини белгиланг.

Билет № 49

  1. Кўрув майдонининг ўзгаришлари ва унинг диагностик ахамияти.
  2. Кўз вирусли касалликларининг синфланиши.
  3. Фогт-Коянаги-Харада ва Рейтер синдромларда кўрув аъзоларидаги ўзгаришлар ва даволаш турлари.
  4. С.В.: беморга вирусли кератит ташхиси қўйилди. Диагностик ва даволаш муолажаларини белгиланг.

Билет № 50

  1. Бош мия касалликларида ( инсульт, жарохат ва ўсмалар) кўрув аъзоларидаги ўзгаришлар ва уларни даволаш турлари.
  2. Офтальмологияда ВТЭК муаммолари.
  3. Кўрув аъзоларининг СПИДдаги ўзгаришлари.
  4. С.В.: 5 ёшли қизни онаси бир неча вақтдан бери қизининг ўнг кўзи ғилайланишини сезган. Охирги пайтда ғилайлик кўпайган. Ташхис қўйишда шифокор тактикаси.

Назад к списку