О министерстве Документы Учреждения Новости Мероприятия Проекты ИКТ Оnline услуги

Аттестация Главная

Наркология



Билет № 1

  1. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси.
  2. Тобелик холат сабаби.
  3. Алкоголизм 1 босқичи клиникаси.
  4. Алкогол абстинент синдромни даволаш усуллари.
  5. Бемор 40 ёш. Юқори миқдорда алкогол қабул қилгандан сўнг токсикология бўлимига олиб келинди. Саволларга жавоб бермайди, атрофдагиларга эътибор бермайди, харакатсиз ётибди. Муолажа вақтида инграйди, юзида оғриқ чехраси. Эс-хуш бузилишини аниқланг.

Билет № 2

  1. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси ва Сенати вазифалари.
  2. Аддиктив шахс хусусиятлари.
  3. Алкоголизм 2 босқич клиникаси.
  4. Ўткир алкогол захарланишлари бартараф этиш.
  5. Бемор 48 ёш. Тушагида ётоқ холатида, атрофдагиларга эътибор бермайди, ниманидир секин, монотон, тушунарсиз гулдирамоқда, тушакни ишончсиз пайпаслайди, нимандир йигади ва ўзидан сидириб ташлайди. Бемор билан мулоқотга киришиб бўлмайди. Холатни аниқланг.

Билет № 3

  1. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати.
  2. Ўткир алкогол захарланишлари.
  3. Нашавандлик.
  4. Алкоголга бўлган мойилликни бартараф этиш.
  5. Алкоголизм билан хасталанган 42 ёшли эркак, кўзлари юмуқ холатда уйқудан олдин қайсики нотаниш киши томонидан таъқиб қилиб, қувиб юрган сахнани кўради. Қўрқиб кўзларини очганда кўринишлар йўқолади. Холатни аниқланг.

Билет № 4

  1. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг раиси.
  2. Алкоголизм этиологияси.
  3. Опий наркоманияси.
  4. Алкогол делирийни даволаш усуллари.
  5. Бемор 42 ёшли, бўёкчи. 15 йилдан зиёдрок алкоголни муккасидан кетиб суиистеъмол қилади. Маош олганда ичишни бошлайди ва 2-3 ҳафтадан сўнг хамма пулини ичиб тамомлагач ичишни тугатади. Хар куни эрталаб "бош оғриғи" килиб ишга кетади. Кейинги спиртлик ичимликни пешинда, кўпрок миқдорини эса кечкурун ичади. Суткасига 1,5 л ароқ ичади. Ичкиликбозликнинг турини аниқланг.

Билет № 5

  1. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг мутлоқ вазифалари.
  2. Сурункали алкоголизмнинг симптом ва синдромлари.
  3. Эфедрон наркоманияси.
  4. Алкогол галлюцинозни даволаш усуллари.
  5. Бемор 28 ёш, 5 йилдан бери муккасидан берилиб алкоголни суиистеъмол қилади. Охирги 2 йил давомида биринчи "кахвадан" кейин ўзини тўхтата олмайди, "ичишни яна ва яна" кўчайтиришни хохлайди. Кўпинча ичгандан сўнг уйига қийинчилик билан етиб боради. Лекин хамкасбалари билан ичаётганда "маст холатда кўринмаслик учун ўз вақтида тўхтатишга" харакат қилади. Беморда алкоголизмни қайси белгиси кузатилаяпти.

Билет № 6

  1. Ўзбекистон Республикаси давлат бошқарувинини шакллантиришнинг асосий принциплари.
  2. Наркоманиянинг симптом ва синдромлари.
  3. Алкоголизм 3 босқич клиникаси.
  4. Алкогол васвасали психозларни даволаш усуллари.
  5. Бемор 30 ёш, ҳафтасига 2-4 маротаба 500 млдан ароқ қабул қилади. Енгил эйфория холатида яна ароқ ичишга кучли хохиш кузатилади. Кейинги тостни кутиб тураолмай атрофдагиларга билинтирмаган тарзда "ортиқча қадохни" ичишга харакат қилади. Зарурият туфайли кам миқдордаги спиртли ичимлик билан чекланади. Алкоголизм босқичини аниқланг

Билет № 7

  1. "Таълим тўғрисидаги қонун ва Кадрлар тайёрлаш миллий дастури.
  2. Сурункали алкоголизмнинг босқичлари, кечими.
  3. Барбитуратли наркомания.
  4. Алкоголизмга қарши актив даволаш усуллари (УРТ терапия).
  5. Алкоголизм билан хасталанган 37 ёшли эркак. Даволанишга уйқусизлик, кўнгил айниш, иштахасизлик, бош оғриши, хансираш, терлаш, юрак сохасидаги, ўнг қовурға остидаги оғриқларга шикоятлари билан келган. Бу холат алкогол истеъмоли тўхтатилиши билан юзага келган. Абстинент синдром турини аниқланг.

Билет № 8

  1. Ўзбекистон Республикаси маъмурий -худудий ва давлат тузилиши.
  2. Алкоголизм таснифи.
  3. Кокаин наркоманияси.
  4. Алкоголизмга қарши актив даволаш усуллари (сенсибилик терапия).
  5. 36 ёшли эркак. Охирги 7 йил мобайнида ҳафтасига 1-2 маротаба 300-400 млгача ароқ ичади. Бу миқдордан ошиб кетса кўнгил айниш ва қайт қилиш кузатилади. Эртасига алкоголга бўлган жирканиш, кучли холсизлик, бош оғриши, хоргинлик. Навбатдаги ароқ қабулида ошкозон яра касаллиги хуружи бошланган. Сизнинг хулосангиз.

Билет № 9

  1. Ўзбекистон Республикаси қонунчилик палатаси таркибида аёллар.
  2. Аёллар алкоголизми.
  3. Героин наркоманияси.
  4. Корсак психозларни даволаш усуллари.
  5. Алкоголизм билан хасталанган 47 ёшли эркак. Неврология бўлимига оёкдаги оғриқ ва холсизликка, иккала товон сохасидаги оғриққа сезувчанликни сусайиши, юриш бузилишлари билан олиб келинди. Беморда шу нарса аниқландики қаерда жойлашганини билмайди, ўзининг палатасини топаолмайди, дақиқа олдин нима бажарганини билмайди. Сизнинг хулосангиз.

Билет №10

  1. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасида экологик ҳаракат.
  2. Усмирлар алкоголизми.
  3. Галлюциноген наркоманияси.
  4. Гайе-Вернике энцефалопатик даволаш усуллари.
  5. Алкоголизм билан хасталанган 50 ёшли эркак. Оғриқ сезувчанлигини сусайиши, оёклар атрофияси, пай рефлексларининг сусайиши, юриш бузилиши кузатилади. Қаерда жойлашганини билмайди, хозирги вақтни эсда сакламайди. Даволашда самарали восита.

Билет № 11

  1. Ўзбекистонда фаолият юритаётган сиёсий партиялар.
  2. Алкоголли делирий.
  3. Учувчан органиқ моддалар истеъмоли окибатидаги токсикомания.
  4. Опий абстинент синдромни даволаш усуллари.
  5. Алкоголизм билан хасталанган 52 ёшли эркак. "Таъқиб қилиш" шикояти билан кучли қўрқув холатида милицияга югуриб келди. Уни улдирмокчи эканликларини айтади. Хавотирда, бир жойда утира олмайди. "Таъқибчини" барча жойда: уйда, кўчада, транспортда кўради. Ким ва нима сабабдан жазоламоқчилигини тушуна олмайди. Дастлабки ташхисингиз.

Билет № 12

  1. Ўзбекистон Республикаси демократик тамойиллари.
  2. Алкогол галлюциноз.
  3. Амфетамин наркоманияси.
  4. Опий абстиненциясидан сўнги холатни даволаш ва қўлловчи даво.
  5. Қабул бўлимига 25 ёшли эркак олиб келинди. Уйқучан, мулоқотга қийинлик билан киришади. Териси нам, ёпишкок, кўкимтир. Нафас огирлашган, пульс кучсиз, камайган. Артериал босим тушган, кўз қорачиғи туноғич бошчасидек торайган. Тирсак букулувчи сохасида кўплаб инъекция излари. Биринчи ёрдамда самарали восита.

Билет №13

  1. Ўзбекистон Республикасида сайловлар ўтказиш ва ташкиллаштиришнинг доимий аъзолари.
  2. Алкогол рашк васвасаси.
  3. Токсикоманиялар тушунчаси, таснифи, симптом ва синдромлари.
  4. Наркоманияларни даволаш асослари.
  5. Бемор 26 ёш, психоактив моддаларни суиистеъмол қилади. Калтираш, тумов, йутал, аксириш, эснаш, кўз ёш оқиши, уйқусизлик ва иштахасизлик шикояти билан олиб келинди. Эртаси куни белда оғриқ, харакат нотинчлиги, коринда спазм, ич кетиш кузатилади. Кайфият сержахл-кайгули, тажавузкор, чикариб юборишни талаб қилади. Холатни аниқланг.

Билет №14

  1. Таълим олиш ҳуқуқи.
  2. Ўткир ости алкогол параноиди.
  3. Опий-барбитурат полинаркоманияси.
  4. Ўткир алкогол захарланишларни экспертизаси.
  5. 15 ёшли усмир милиция томонидан ушланди. Курикда эйфория, юзида гоят-бахтли табассум. Чайкалиб юради, харакат координацияси бузилган, кўз қорачиқлари кенгайган. Склера гиперемияси, тахикардия, дизартрия кузатилади. "Ғайриоддий дахшатли овоз чиқарувчи хайвонлар" қаерга кетганини сўрайди. Холатни аниқланг.

Билет №15

  1. Кадрлар тайёрлаш миллий дастури.
  2. Корсаков психози.
  3. Опий-эфедрон (перветин) полинаркоманияси.
  4. Наркологик беморлар психотерапиясининг нишони.
  5. Алкоголизм билан хасталанган 43 ёшли бемор. Сопор холатида, юзи шишинқираган, тери ва шиллик қавати рангпар, склераси саргимтир, юз мушакларининг фибрилляр титраши, Гудден симптоми, орал автоматизм. Тана харорати 38°С. Тили титрайди, малина рангда, сўрғичлари силлиқлашган. Сизнинг хулосангиз.

Билет №16

  1. Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ўзгартиришлар киритишда Қонунчилик палатасида овозлар миқдори.
  2. Гайе-Вернике алкогол энцефалопатияси.
  3. Опий-гашиш полинаркоманияси.
  4. Наркологик экспертизаси саволлари.
  5. Даволанишда бўлган беморда харакат чекланиши юзага келди. Юрганда танаси олдинга эгилган, майда қадамли, қўл-оёқ мушаклари тонусда. "Тишли ғилдирак" симптоми кузатилади. Юзи маскасимон, кўз пирпиратиши кам. Қайси препарат қуйидаги бузилишда самарали хисобланади.

Билет №17

  1. Ўзбекистон Республикаси Қонунчилик ташкилотига фуқаролар мурожатининг формалари.
  2. Алкогол сохта фалажлиги.
  3. Кўкнар наркоманияси.
  4. Наркологик беморларнинг реабилитацияси.
  5. Алкоголизм билан хасталанган 52 ёшли эркак. Кечаси хамширани койиб жанжал кўтарди, сабаби беморни онасини киргизмаганлиги учун. Бемор онаси эшик ортида "милиционер билан бахслашиб" беморни қамоқхонага олиб кетмаслик учун келишаётганини эшитган. Милиционер беморни хавф солувчи, коювчи, айбловчи овозда гапиради. Дастлабки ташхис.

Билет №18

  1. Менталитет.
  2. Наркоманиқ синдромнинг ривожланиши ва унинг белгилари.
  3. Маиший кимё воситалари истеъмолидаги токсикомания клиник кўриниши.
  4. Опиатлардан ўткир захарланишни даволаш.
  5. Алкоголизм билан хасталанган 37 ёшли эркак. Холсизлик, иштахасизлик, бош оғриғи, терлаш, дискомфорт, ички қалтироқ сезгиси шикоятлари билан келди. Бу холат эрталаб хушёр булиши билан юзага келиб, кам миқдорда алкогол қабулида "даволанади". Сизнинг хулосангиз.

Билет №19

  1. Толерантлик.
  2. Алкоголизм ремиссия ва рецидив холатлари.
  3. Наркоманиялардаги шахс ўзгаришлари.
  4. Мотивациали интервью.
  5. 26 ёшли эркак 6 йил мобайнида алкогол суиистеъмол қилади. Холсизлик, иштахасизлик, бош оғриғи, терлаш, дискомфорт, ички қалтироқ сезгиси шикоятлари билан келди. Бу холат эрталаб хушёр булиши билан юзага келиб, кам миқдорда алкогол қабулида "даволанади". Сизнинг хулосангиз.

Билет № 20

  1. Меҳнат ҳуқуқи.
  2. Алкогол деградацияси.
  3. Циклодол токсикоманияси.
  4. Наркотикларга бўлган мойилликни бартараф этиш.
  5. 58 ёшли эркак 20 йилдан бери алкоголизм билан хасталанган. Инсултдан кейинги харакатсиз ётган хотинини ўлдирганликда айбланиб тергов остида юрганлиги. Суд-психиатрия экспертизасида хотини кўшниси билан "хиёнат қилганлиги" хусусида кўп "исботлар" келтиради. Дастлабки ташхис.

Билет № 21

  1. Шахс эркинлиги.
  2. Наркология предмети ва вазифалари.
  3. Сезги-идрок бузилишлари.
  4. "Ўзбекистон Республикасининг ахоли соғлигини сақлаш тўғрисида"ги конуни.
  5. 36 ёшли эркак 10 йилдан бери сурункали ичади. Навбатдаги сурункали ичишдан сўнг уйқусизлик остида ўзининг хонасида мушукни илон ўрамига айланиб қолгани, қоронғи бурчакларда қўрқинчли мавжудотлар кўринади. Кучли қўрқув хис килиб, бақира бошлаган ва айвондан ўзини отиб юборишига харакат қилган. Холатни ташхисланг.

Билет № 22

  1. Виждон эркинлиги.
  2. Алкоголизм патогенези.
  3. Тафаккур бузилишлари.
  4. "Наркотик воситалар ва психотроп моддалар тугрисида"ги Ўзбекистон Республикасининг конуни.
  5. 42 ёшли бемор курилишда ишлайди. 10 йилдан бери алкогол суиистеъмол қилади. Охирги 5 йилда хар куни 1 л гача ароқ ичади. Эрталаб "бош оғриғи" килиб ишга кетади. Кейинги спиртлик ичимликни пешинда, кўпроқ миқдорини эса кечқурун ичади. Ичкиликбозликнинг турини аниқланг.

Билет № 23

  1. Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлар.
  2. Астеник синдром.
  3. Алкоголизм соматик ва неврологик ўзгаришлар.
  4. "Сурункали алкоголизм, наркомания ёки токсикоманияга чалинган беморларни мажбурий даволаш туғрисида"ги Ўзбекистон Республикасининг конуни.
  5. Бемор 20 йилдан ошиқ алкоголни суиистеъмол қилади. Охирги 2 йил ичида хар куни 750 мл ароқ ичади. Лекин вақти-вақти билан бир неча кун эрталабдан то кечгача кам-камдан 1,5 л ароқ ичади. 1-2 кунда дархол ахволини оғирлашуви ва хар бир ароқ ютганида қайт қилиш кузатилиб ичишни тўхтатади. Ичкиликбозликнинг турини аниқланг.

Билет № 24

  1. Педагогик билимларнинг шаклланиши.
  2. Обсессив синдром.
  3. Алкоголга бирламчи патологик мойиллик.
  4. Психофармакологик воситалар классификацияси.
  5. Бемор 25 йилдан ошик алкоголни суиистеъмол қилади. Илгари кунда 1,5 л ароқ ичиб, охирги 2 йил давомида хар куни 500 млдан вино ичади. Доим алкогол эйфория холатида бўлади. Ичкиликбозликнинг турини аниқланг.

Билет № 25

  1. Таълимни ривожлантиришнинг асосий концепциялари.
  2. Депрессив синдром.
  3. Психопатик синдромлар ва шахс хусусиятлари.
  4. Наркология амалиётида нейролептиклар кулланиши.
  5. 36 ёшли эркак охирги 2 йил ичида ҳафтанинг дам олиш кунларида 1-2 маротаба 500-700 мл ароқ ичади. Ҳафта охирига бориб дискомфорт, қониқмаганлик хисси, "нимадир етишмаслиги", таъсирчанлик, қалбини ўзгартиришни хохлайди. Биринчи кодохдан сўнг жуда хам "ичиб олиш"га хохиш бўлади. Сизнинг хулосангиз.

Билет № 26

  1. Уй вазифасини бажариш қоидалари.
  2. Маниакал синдром.
  3. Алкоголга иккиламчи патологик мойиллик.
  4. Наркология амалиётида антидепрессантлар қўлланиши.
  5. 26 ёшли эркак 6 йилдан бери алкогол суиистеъмол қилади. 500 мл ароқ ичгандан сўнг кўнгил айниш ва қайт қилиш кузатилади. Хушёр бўлганда кучли холсизлик, уйкучанлик, бош оғриши, чанкаш, иштихасизлик, алкоголга жирканиш пайдо бўлади. Холатни аниқланг.

Билет № 27

  1. Педагогик инновациянинг асосий йўналишлари.
  2. Истерик синдром.
  3. Ўзгарган алкогол мастлик турлари.
  4. Наркология амалиётида транквилизаторлар қўлланиши.
  5. 30 ёшли эркак 10 йил давомида хар куни 1 лдан кам булмаган ароқ ичади. Хушёр бўлганда ўзини ёмон хис қилади. Вахималаниш, инсонлар у хақида бахс-мунозара қилиб кулишаётгандек туюлади. Кўп булмаган алкогол миқдорини қабул қилгач тинчланади. Рухий бузилишни аниқланг.

Билет № 28

  1. Ахборот технологиялари.
  2. Кататоник синдром.
  3. Патологик алкогол мастлик турлари.
  4. Наша истеъмолидаги наркоманияни даволаш усуллари.
  5. Бемор 25 йилдан ошиқ алкоголни суиистеъмол қилади. Илгари кунда 1,5 л ароқ ичиб, охирги 2 йил давомида хар куни 500 млдан вино ичади. Доим алкогол эйфория холатида булади. Алкоголизм босқичини аниқланг.

Билет № 29

  1. Фуқароларнинг сўз эркинлиги.
  2. Кандинский-Клерамбо синдроми.
  3. Алкоголга бирламчи патологик мойиллик структураси.
  4. Барбитурат истеъмолидаги наркоманияни даволаш усуллари.
  5. 38 ёшли эркак 500 мл ароқ ичгандан сўнг баджахллик, кучли торонглик, қитмирлик, агрессив кайфиятга тушган. Хамтовоғини унга қилган хафагарчилигини эслаб, уни уришиб оғир жарохат етказди. Милиция ходими келгунича хотиржам булмади. Сизнинг хулосангиз.

Билет № 30

  1. Меҳнат қилиш, эркин касб танлаш, адолатли меҳнат шароитларида ишлаш ҳуқуқи.
  2. Хотира ва диққат бузилишлари.
  3. Кокаин психозлар.
  4. Амфетамин истеъмолидаги наркоманияни даволаш усуллари.
  5. 16 ёшли усмир. Психоактив моддани қабул қилгандан сўнг ахмоқона қахқаха отиб кулади, нима қилаётганини яхши англамайди, харакат координацияси бузилган, мувозанатни йуқотган. Ердаги кичкина шох унга катта тўнкага ўхшаб кўринади, ундан ўтиш учун қадамини юқори кўтариб ўтади. Холатни аниқланг.

Билет № 31

  1. Таълимни бошқариш жараёни усул ва манбалари.
  2. Карахтлик.
  3. Нашадан ўткир захарланиш.
  4. Эфедрон истеъмолидаги наркоманияни даволаш усуллари.
  5. 20 йилдан ортик алкоголизм билан хасталанган эркак. Сурункали ичиш алкоголга енгиб булмайдиган "хохиш" туфайли бошланиб 1 ҳафта давом этади. Сурункали ичишни бошлаганда суткасига майдалаб 500 млгача ароқ ичади. 4-5 кундан сўнг суткасига 500 млгача винога тушади. 6-7 кунда хар спиртли ичимликни ютганда қайт қилади. Ичкиликбозликнинг турини аниқланг.

Билет № 32

  1. Ўзбекистон Республикасида бошқа фуқароларнинг билим олиши.
  2. Онейроид синдром.
  3. Героиндан ўткир захарланиш.
  4. Галлюциноген истеъмолидаги наркоманияни даволаш усуллари.
  5. 28 ёшли бемор 5 йилдан бери алкоголизм билан хасталанган. Бир неча маротаба мустақил равишда ичишни ташламоқчи бўлган. Лекин тетик вақтида "нимадир етишмаган", ички гайрати ошган, "ичиш хақида фикрлар юзага келган". Булардан қутилиш учун бирон бир иш билан машғул бўлган. Патологик мойилликнинг турини аниқланг.

Билет № 33

  1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг таълим соҳасидаги ваколатлари.
  2. Эс-хушнинг номозшомсимон хиралашуви.
  3. Кокаиндан ўткир захарланиш.
  4. Циклодол истеъмолидаги токсикоманияни даволаш усуллари.
  5. Бемор 30 ёш. Хар куни ишдан сўнг 1 л ароқ ичади. 150 мл алкогол қабулидан сўнг тўлиқ мастлик юзага келмагунча ўзини тўхтата олмайди. Хатто хамкасбалар билан ўтиришда, ёнида фирма мудири булишига қарамасдан, кам миқдордаги спиртли ичимлик билан чеклана олмайди. Алкоголизм белгисини аниқланг.

Билет № 34

  1. Мактабгача таълим.
  2. Аменция.
  3. Бензиндан ўткир захарланиш.
  4. Димедрол истеъмолидаги токсикоманияни даволаш усуллари.
  5. Алкоголизм билан хасталанган 37 ёшли эркак. Алкогол қабулини тўхтатгач даволанишга келган. Уйқусизликга, кўнгил айниш, хансираш, юрак сохаси ва ўнг қовурги остида оғриқ, оёқларда бўшанглик, ич кетиши, бутун танада қалтирашига шикоят қилади. Иккинчи куни катта тутканок хуружи юзага келган. Сизнинг хулосангиз.

Билет № 35

  1. Таълим муассасаси устави.
  2. Делирий синдром.
  3. Алкогол абстинент синдром.
  4. Маиший кимё воситаларини суистеъмолидаги токсикоманияни даволаш усуллари.
  5. 36 ёшли эркак, охирги 7 йил мобайнида хар куни 1 лгача ароқ ичади. Эрталаб кучли холсизлик, бош оғриши, юрак уриши, вахима, титроқ, алкоголга кучли хохиш кузатилади. Кўп бўлмаган миқдорда спиртли ичимлик қабулида холати яхшиланади. Алкоголизм босқичини аниқланг.

Билет № 36

  1. Истеъдодли ёшларни моддий ва маънавий рағбатлантириш.
  2. Паранойял синдром.
  3. Тамаки истеъмолидаги токсикомания.
  4. Опий-наша полинаркоманияни даволаш асослари.
  5. Токсикология бўлимига 25 ёшли эркак олиб келинди. Ташқи таъсиротларни билмайди. Териси нам, ёпишқоқ, кўкарган. Нафас тиқилган, пулс суст, камайган. Артериал босим пасайган, кўз қорачиғи туноғич бошчасидек торайган. Тирсак букилмасида кўплаб инъекция излари. Холатни ташхисланг.

Билет № 37

  1. Ўзбекистонда ёшларга оид давлат сиёсати.
  2. Параноид синдром.
  3. Уйқу чақирувчи ва тинчлантирувчи дорилар истеъмолидаги токсикоманияни клиник куриниши.
  4. Кўкнар истеъмолидаги наркоманияни даволаш усуллари.
  5. Героин суиистеъмол қилувчи 26 ёшли бемор. Қалтираш, тумов, йутал, аксириш, эснаш, кўз ёш оқиши, уйқу йуқлиги ва иштахасизлик шикоятлари билан олиб келинди. Кейинги кун мушакларда оғриқ, харакат нотинчлиги, қоринда спазм, ич кетиши кузатилади. Вегетатив бузилишларни бартараф этиш учун қайси дори яхши самара беради.

Билет № 38

  1. Дунёвий демократик жамиятнинг асосини ташкил этувчи хусусиятлар.
  2. Парафрен синдром.
  3. Наша психозлар.
  4. Кокаин истеъмолидаги наркоманияни даволаш усуллари.
  5. Алкоголизм билан хасталанган 43 ёшли бемор, сопор холатида. Юзлари шишган, териси ва шиллиқ қаватлари рангпар, кўз саргайиши, юз мушакларининг фибрилляр тортишуви, Гудден симптоми ва орал автоматизмлар кузатилади. Тана харорати 38°С. Тили тортишади, малина рангида, сургичлари силлиқлашган. Патогенетик давони аниқланг.

Билет № 39

  1. Атеизм (дахрийлик) нима?
  2. Психоорганиқ синдром.
  3. Алкоголизм билан асоратланган опий наркоманияси.
  4. Гипнотерапия.
  5. Беморда опий абстинент синдромини бартараф этишга қаратилган даволаниш давомида безовталик, қурқув, ниманидир қидириш холати, тушунарсиз харакатлар пайдо булди. Бу холатни қайси препарат юзага келтирган булиши мумкин.

Билет № 40

  1. Ички олами бой инсон...
  2. Корсаков синдром.
  3. Опий-психостимуляторлар полинаркоманияси.
  4. Аутоген тренировкаси.
  5. Алкоголизм билан хасталанган 37 ёшли эркак. Алкогол истеъмол қилишдан мутлақо қутулиш мақсадида ўз хохиши билан даволанишга келди. Лекин, алкоголдан сақланиш даврида кайфиятнинг жадал тушиши, зерикиш хиссининг пайдо булиши, хаётга қизиқишнинг суниши туфайли, ишончсизлик хис қилмоқда. Қандай препаратлар тавсия қилинади.

Билет № 41

  1. Ўзбекистонда эркин, демократик жамиятни ривожлантириш учун сиёсий сохадаги вазифамиз.
  2. Аффектив бузилишлари.
  3. Симптоматик алкоголизм.
  4. Бемор оиласи билан ишлаш усуллари.
  5. Эркак 58 ёшда, 20 йилдан ортиқ алкоголизм билан касалланган. Турмуш ўртоги қўшниси билан унга хиёнат қилишини реал асосларсиз исботламоқда. "Исботлар" йиғиш давомида турмуш ўртогини пинхона кузатиб, ички кийимларини текширган. Турмуш ўртоги унга "бутун умр" хиёнат қилган ва болалари ундан эмас деган хулосага келди. У жахлдор, хотинига нисбатан тажавузкорона холатда. Даволаш учун қайси препарат тавсия килинади.

Билет № 42

  1. Тараққиётнинг "ўзбек модели" ни бошка миллий моделлардан фарқ қиладиган хусусияти.
  2. Тутқаноқ синдром.
  3. "Экстази" билан захарланиш.
  4. Рационал психотерапияси.
  5. Эркак 36 ёшда, 10 йилдан ортиқ сурункали ичади. Кейинги сурункали ичишни тўхтатгандан сўнг кечаси, уйқусизлик холатида, мавжуд булмаган мехмондорчилик сахнаси, мехмонлар, "қандайдир болаларни югуриб юриши", мусиқа эшитилишини кўрди. Касалхонага қандай қилиб тушиб қолганини эслай олмайди. Бундай холатда қайси препаратлар қулланилмайди.

Билет № 43

  1. Ислоҳотлар стратегиясини ишлаб чиқишда И.Каримов нималарни асос қилиб олган?
  2. Ирода бузилишлари.
  3. Барбитуратдан ўткир захарланиш.
  4. "Мухит" билан даволаш.
  5. Бемор 10 йилдан ортиқ алкогол суиистеъмол қилган, сурункали ичган, "бош оғриғи" қилган. Икки йил олдин героинга тобе бўлиб қолган, вена ичига юборишни бошлаган. "Кайф" қилиш учун аввал героин юбориб, кейин 1 шиша вино ичади. Наркотикка пул қолмаганда алкоголга тулиқ ўтади, суткасига 1,5 л гача ароқ ичади. Сизнинг ташхисингиз.

Билет № 44

  1. Маънавий тараққиёт қандай шароитда юксак босқичга кўтарилади?
  2. Алкогол деменция.
  3. Наркологик касалликларнинг замонавий таснифи.
  4. Наркологик касалликларни даволаш босқичлари.
  5. Эркак 30 ёшда. Охирги 2 ой давомида ҳафтада 2-3 марта героин хидлайди. Наркотик қабул қилгандан кейин 2-3 кунида ноқулайлик, қониқмаслик хисси, "нимадир етишмаслиги", танглик, ички дунёсини ўзгартириш хохиши юзага келади. Героин қабул қилиш имконияти туғилганда кайфияти кўтарилади. Сизнинг хулосангиз.

Билет № 45

  1. "Бунёдкор ғоя" сўзини изохлаб беринг
  2. Ипохондрик синдром.
  3. Наркологияда мехнат, харбий ва суд экспертизалари.
  4. Нейролептиклар ножуя таъсирлари ва асоратлари.
  5. 15 ёшли ўсмирда биринчи марта наша чекиб кўрганида, унда ахмоқлик хисси, бош айланиши, юрак уриб кетиши, нафас олишни қийинлашиши, кўнгил айниш, қусиш ва қурқув хислари юзага келди. Холатни аниқланг.

Билет № 46

  1. Тараққиётга хизмат қиладиган жамият ва инсонни эзгуликка ундайдиган ғоялар нималар.
  2. Туман нарколог шифокорининг вазифалари.
  3. Наркологик беморларга психотерапияга курсатмалар.
  4. Сурункали алкогол истеъмолини тўхтатиш.
  5. Бемор 30 йилдан ортиқ алкоголизм билан касалланган. Ўзини алкоголизм билан хасталанган хисобламайди, ичкиликсиз хаётини тасаввур қила олмайди. Хушчақчақ, хазилкаш, ўзини жуда юқори бахолайди, жуда очиқ, ўз-ўзига танқид хусусияти йуқолган, қузгалувчан. Алкогол меъёрини билмайди. Яқинлари хақида ёмон сўзлайди. Эслаш қобилияти сусайган. Холатни аниқланг.

Билет № 47

  1. Синфий манфаатни мутлоқлаштирган ғоя...
  2. УР ССВ буйруги №403 08.09.2008 й. "Ўзбекистон Республикаси ахолисига кўрсатилаётган наркологик ёрдамни такомиллаштириш тўғрисида"
  3. Наркологик беморларни текшириш усуллари.
  4. Алкоголизмда тургунлаштирувчи даволаш.
  5. 16 ёшли усмир, психоактив моддани биринчи марта истеъмол қилгач, "ўзгача куч-кувватга тўлишни" хис қилиб, туни билан дискотекада рақсга тушди. Фикрлар оқими осонлашди ва тезлашди, хирсий хусусиятларнинг кўчайишини хис қилди. Бу холат бушашиш, тушкунлик ва уйқусираш холати билан алмашди. Қайси модда бундай натижани келтириб чиқариш мумкин.

Билет № 48

  1. Мустабидлик мафкураси нимага олиб келади?
  2. Наркология диспансерида назорат ва хисоб гурухлари.
  3. Преморбид шахс хусусиятлариниг ўткирлашуви.
  4. Алкогол пеллаграни даволаш усуллари.
  5. 23 ёшли эркак дорихонадан рецептсиз сотиладиган "Кодацет" дорисини олди. Майдаланган таблеткалардан аралашма тайёрлаб, вена ичига юборди. Дори психоактив моддаларнинг қайси гурухига киради.

Билет № 49

  1. Фуқароларнинг бурчлари...
  2. Наркологик хизмат тизими.
  3. Барбитуроманиядаги психозлар.
  4. Реабилитацион потенциал тушунчаси.
  5. Алкоголизм билан хасталанган беморнинг хотини эрини ичкиликка мойилликни бартараф этишга қаратилган даво курсини ўтишига қандай кўндириш хақида маслахат сураб нарколог хузурига келди. Бемор ўзини алкоголга тобе эмас деб хисоблаб, даволанишни мутлақо рад этаяпти. Қандай психотерапевтик таъсир тавсия этилади.

Билет № 50

  1. Умумтаълим мактабларида капитал реконструкция ва капитал таъмирлаш.
  2. Амбулатор ёрдамнинг асосий вазифалари.
  3. Амфетаминдан ўткир захарланиш.
  4. Наркоманияларда турғунлаштирувчи даволаш.
  5. Гашиш наркоманияси билан хасталанган беморда бирор нарса билан машғул бўлишга лоқайдлик, кундалик воқеаларга хотирасини пастлиги, қандайдир янги билимлар олиш қобилиятини йуқолиши, мулохаза юритиш даражасини пасайиши ва жамият ахлоқий нормаларини менсимаслик кузатилмоқда. Ушбу бузилишларни аниқланг.

Назад к списку