О министерстве Документы Учреждения Новости Мероприятия Проекты ИКТ Оnline услуги

Аттестация Главная

Болалар неврологияси



Билет №1

  1. Ўзбекистон Республикаси Президенти И.Каримовнинг "Юксак маънавият енгилмас куч" асарининг мазмун моҳиятини тушунтириб беринг.
  2. Ҳаракат сфераси. Ихтиёрий ҳаракатлар (анатомия, физиология, текширув услублари).
  3. Эмбриопатиялар.
  4. Вердниг - Гоффман спинал амиотрофиялар.
  5. Вазиятли масала. Бемор 3 ёш, сувчечак элиментлари фонида тана ҳарорати 380 гача кўтарилган, қайт қилган, 2 маротаба тутқаноқ ҳуружлари бўлган. Статусда: чап тарафда спастик гемипарез, пай рефлекслари S>D, чап оёқда Бабинский, Россолимо патологик рефлекслари чақирилди. Сизнинг ташҳисингиз.

Билет №2

  1. Ўзбекистон Республикаси Президенти И.Каримовнинг "Юксак маънавият енгилмас куч" асарида "Оммавий маданият" тўғрисида билдирилган фикрлар нималар?
  2. Ихтиёрий харакатларнинг патологияси .
  3. Чақалоқларда бош мия кон айланишнинг бузилишлари .
  4. Шарко - Мари неврал амиотрофияси .
  5. Вазиятли масала. Бола 8 ёш. Қабул бўлимига қуйидаги шикоятлар билан келди: юзда, тилда ва қўл оёқлардаги беихтиёр ҳаракатлар. Статусда: мимик мушакларда, тилда, юмшоқ танглайда хореик гиперкинезлар, қўлларда тортишишлар кузатилади. Мушак тонуси диффуз пасайган. Ташҳис қўйинг ва даво белгиланг.

Билет №3

  1. Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А.Каримовнинг Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан 2012 йил 9 майда оммавий ахборот воситаларига берган интервьюсида белгиланган дастурий йўналишлардан келиб чиқадиган вазифалар тўғрисида гапириб беринг.
  2. Чуқур сезувчанлик ( анатомия , физиология , текширув услублари ) .
  3. Орқа мия ва умуртқа поғонасининг туғруқ шикастланиши .
  4. Фридрейх - Мари прогрессирланувчи атаксияси .
  5. Вазиятли масала. Бола 5 ёш. 3 ёшлигида юриши ўзгарган, зинадан кўтарилиши қийинлашган, ўтирган жойидан қўллари ёрдамида туради. Статусда: кучайган бел лордози, болдир суякларининг псевдогипертрофияси. Проксимал гуруҳ мушакларининг атрофия ва атонияли тетрапарези. РR -abs. Юриши "ўрдаксимон" ташҳис қўйинг ва текшириш режасини белгиланг.

Билет №4

  1. Ўзбекистон Республикаси Президенти И.Каримовнинг "Тарихий хотирасиз келажак йўқ" асарида қандай муаммолар илгари сурилган?
  2. Сезги сферасининг патологияси .
  3. Бирламчи энцефалитлар .
  4. Оппенгейм - Томсон туғма миотонияси .
  5. Вазиятли масала. Бемор 12 ёш, сурункали буйрак етишмовчилигини ташҳиси билан қабул бўлимига келтирилди. Келгандаги шикоятлари: бош оғришига, қусишга, чап қўл ва оёқдаги кучсизликка. А/Б 150/95, VII ва XII жуфт нервларнинг марказий фалажи чап томонда, спастик гемипарез чап томонда, оғриқ ва тактил сезги чап томонда пасайган гемигипестезия тип бўйича. PR ва AR S>D, Бабинский ва Россолимо рефлекси чап томонда чақириляпти. Сизнинг ташҳисингиз, шошилинч даво.

Билет №5

  1. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов жамиятда мафкуравий бўшлиққа йўл қўйиб бўлмаслиги хақида.
  2. Бош мия нервларнинг 1 жуфти.
  3. Болалар церебрал параличи. Клиник формаларининг характеристикаси .
  4. Инфекцион полиневрит.
  5. Вазиятли масала. Бемор 2,5 ёш. Қабул бўлимига коматоз ҳолатда келтирилди. Текширганда церебрал команинг клинико-диагностик мезонлари аниқланди. Уларга таъриф беринг.

Билет №6

  1. "Баркамол авлод - Ўзбекистон тараққиётининг пойдевори" асарида таълим соҳасини ислоҳ қилишнинг қандай асосий вазифалари белгилаб берилган?
  2. Экстрапирамида системаси ( анатомия , физиология , патология ).
  3. Уч шохли нервнинг невралгияси .
  4. Ўткир тарқоқ энцефаломиелит
  5. Вазиятли масала. Бемор 24 ёш. Юз мушакларининг, қўлларнинг, оёқларнинг тортилишига, хотиранинг бузилишига шикоят қиляпти. Статусда: қўл-оёқларда мушак тонуси пасайган. Интеллект сусайган, юз, тил мушакларида, қўл ва оёқларда хореик гиперкинезлар кузатилди. Юриши "рақсга тушувчи". Сизнинг тахминий ташҳисингиз. Ташҳисни тасдиқлаш учун беморларга текшириш режасини тузиб беринг.

Билет №7

  1. Ўзбекистоннинг тинчлиги ва барқарорлигига хавф солаётган тахдидларни айтиб беринг:
  2. Мияча ( анатомия , физиология , текширув услублари , патология) .
  3. Интоксикацион полиневритлар .
  4. Штрюмпель спастик параплегиси ( клиника , диагностика , даволаш )
  5. Вазиятли масала. Бемор 2 ёш. 1-асоратли кечган ҳомиладорликдан (токсикоз, ҳомила тушиш ҳавфи), туғруқ узоқ вақт давом этган, асфиксия билан. Статусда: нутқ ва ақлий ривожланиши орқада, ютиш бузилган, қалқиб кетади, овқатни чайнамайди, қўл ва оёқларда спастик паралич. Пай рефлекслари ошган ва патологик рефлекслар чақирилади. Сизнинг ташҳисингиз, даво белгиланг.

Билет №8

  1. Мамлакат сиёсий хаётини эркинлаштириш деганда нимани тушунасиз?
  2. Рефлекслар ( пай , тери , шиллик , патологик ) .
  3. Юз нервининг неврити .
  4. Болалар церебрал параличи ( диагностика , даволаш ) .
  5. Вазиятли масала. Бемор 10 ёш. Шикоятлари: доимий бўлмаган бош оғриғига. 2 йил олдин дарахтдан йиқилиб хушидан кетган, шифохонада даволанган, шундан бери хотираси бузилган. Статусда: 2 томонга қараган горизонтал нистагм, пай рефлекслари ВR ва РR 2 томонлама ошган. Қорин рефлекслари сусайган. Эмоционал лабил. Ташҳис қўйинг, даво белгиланг.

Билет №9

  1. Ўзбекистон Республикасининг "Давлат тили тўғрисида" янги тахрирдаги қонуни қачон қабул қилинган ва ундаги ўзгаришлар нималардан иборат.
  2. Вегетатив нерв системаси ( анатомия , физиология , фармакологик антогонизм) .
  3. Болаларда тикли гиперкинезлар .
  4. Болаларда иккиламчи энцефалитларнинг клиникаси , диагностикаси , терапияси
  5. Вазиятли масала. 5 яшар сурункали пиелонефрити бор беморда бирданига кучли бош оғриғи, қайт қилиш пайдо бўлди. Статусда: А/Д 145/95, энса мушаклари ригидлиги, Кернига симптоми мусбат, чап қорачиғи кенгайган, чап қўл ва оёқда ҳаракат чегараланган. Сизнинг ташҳисингиз. Текшириш режасини белгиланг. Тез ёрдамни кўрсатинг.

Билет №10

  1. Миллатлараро тотувлик ва диний бағри кенглик тушунчалари мохияти ва мазмуни.
  2. Вегетатив нерв системасининг текширув услублари . Медиаторлар .
  3. Орка мия ўсмалари .
  4. Полимиелит .
  5. Вазиятли масала. 10 ешли бола 3 метр баландликдаги томдан йиқилиб тушиб ҳушини йўқотган:-ҳуши 5 минут давомида бўлмаган, кўнгил айнаш кузатилган, амнезия; Объектив; бош мия нерв жуфтлари томонидан ўзгаришлар йўқ, мушак тонусларида ва пай рефлексларида асимметрия, гиперестезия кузатилмокда. Бош мия жароҳатини турини аниқлаб беринг.

Билет №11

  1. Ўзбекистон Республикаси рамзлари байроқ, герб ва гимн қачон қабул қилинган ва уларни мазмун мохиятини тушунтириб беринг.
  2. Чаноқ органлар ( анатомия , физиология , патология ).
  3. Фетопатиялар .
  4. Болаларда ўткир миелитлар ( клиника , даволаш)
  5. Вазиятли масала. Бола автоҳалокатга учраб, 2-3 соат ҳушини йўқотиб, сўнг карахт бўлиб, уйқучанлик, холсизлик, такрорий кусиш кузатилди. Объектив: мимик мушакларнинг парези, менингиал белгилар ижобий, чап томонлама гемисиндром, енгил координатор бузилишлар кузатилмоқда. Топик ташхис қўйинг ва асосланг. Бош мия жароҳатини турини аниқлаб беринг.

Билет №12

  1. Ўзбекистон Республикасининг Олий мажлис қандай орган?
  2. Бош мия нервларнинг 3-4-6 жуфтлари .
  3. Болаларда вегето - томир дистонияси .
  4. Дифтерияда, паротитда нерв системасининг шикастланиши .
  5. Вазиятли масала. Бола 8 ёш. Автоҳалокатга учради. Ҳушсизлик 1 суткадан ортиқ кузатилди. Аҳволи оғир. Саволларга жавоб бермайди. Ўнг тамонлама анизокория аниқланмоқда, чап томонлама гемисиндром. Чуқур рефлексларда асимметрия кузатилмоқда, шайтонлаш хуружлари генерализациялашган турда, тахипноэ, психомотор қўзғалиш. Топик ташхис қўйинг ва асосланг.
  6. Бош мия жароҳатини турини аниқлаб беринг.

Билет №13

  1. Олий мажлиснинг Сенат ва қонунчилик палаталарининг тузилиш тартиби ва ваколатларини тушунтириб беринг.
  2. Бош мия нервларнинг 5 жуфти .
  3. Мигрень ( клиника , диф. диагностикаси ).
  4. Бош мия лат ейишининг клиникаси .
  5. Вазиятли масала. Беморда парезлар йўқ, бироқ унинг барча ҳаракатлари тартибсиз, қовушмаган, дизартрия, персеверация, лекин нутқнинг тушуниб олиш қобилиятлари сақланган. Янишевский белгиси иккала томонда ижобий, эмоционал таъсирланишларда юз нервининг ўнг томонлама марказий парези кузатилмоқда. Топик ташхис қўйинг ва асосланг. Клиник ташхис қўйинг ва асосланг.

Билет №14

  1. Хуқуқий давлатга хос бўлган белгилар нималардан иборат.
  2. Бош мия нервларнинг 7 жуфти.
  3. Менингитлар.
  4. Болаларда эпилепсия касаллигининг классификацияси
  5. Вазиятли масала. Оёқнинг тиззадан пастки қисмида сезувчанликни ҳамма турлари бузилган (ампутацион синдром), аммо оёқнинг энг пастки қисмида сезувчанлик сақланган. Сезувчанлик бузилишлари ўзгариб туради. Бемор эмоционал лабил, рефлекслар баланд ва Ромберг ҳолатида қовоқлар ва бармоқлар тремори кузатилмоқда. Сезувчанликни бузилиш турини кўрсатиб беринг?

Билет №15

  1. Сиёсий партия деганда нимани тушунасиз ва унинг жамиятдаги ўрни қандай?
  2. Бош мия нервларнинг 8 жуфти .
  3. Чақалоқларда гипоксия ва унинг асоратлари .
  4. Бош мия ўсмалари .
  5. Вазиятли масала. Бемор предметни кўради, унинг алоҳида хусусиятларини ва нимага ишлатилишини тушунтириб беради, аммо номини айта олмайди. Масалан, калитни кўрсатиб: "бу нима", деб сўралганда "бу қулфлайдиган нарса" деб жавоб беради. Ёрдам берилса номини эслайди. Бу патология афазиянинг кайси турига киради.

Билет №16

  1. Кўп партиявийлик тушунчасини изоҳлаб беринг.
  2. Бош мия нервларнинг 9-10 жуфти .
  3. Психо - мотор ва психик- нутқ ривожланишнинг орқада қолиши .
  4. Болаларда талваса синдроми .
  5. Вазиятли масала. Беморда овқат вақтида ва гапираётганда тўсатдан давомийлиги 10-15 минут бўлган, енгиб бўлмайдиган уйқу хуружи кузатилади. Шу вақтда беморни уйғотиш осон. Хуруж вақтида мушак тонуси пасайганлиги сабабли, бемор айрим пайтларда йиқилиб тушади. Беморнинг тунги уйқуси нотинч, уйғонганда ҳуши сақланган ҳолатда узоқ вақтгача гапира ва ҳаракатлана олмайди, сўнг бу ҳолат ўтиб кетади. Беморда кузатиладиган ушбу синдромни айтинг.

Билет №17

  1. Маънавий - маърифий ишлар самарадорлиги нимага қараб баҳоланади?
  2. Бош мия нервларнинг 11-12 жуфти .
  3. Кичик хорея .
  4. Болаларда эпилепсия касаллигининг даволаш принциплари .
  5. Вазиятли масала. Беморда чап қўл ва оёғида кучсизлик, дельтасимон ва икки бошли мушак атрофияси кузатилмоқда. Чап тарафлама биципс рефлекси чакирилмайди. Триципс, карпорадиал, тизза ва ахиллов рефлекслари ошган, тери қорин рефлекслари чап тарафлама суст. Патологик рефлекслардан Бабинский ва Оппенгейма чапда чақирилади. Зарарланиш ўчоғини топинг.

Билет №18

  1. Ёшларда мафкуравий иммунитетни шакллантиришда қандай маънавий - маърифий ишларни ташкил этиш керак.
  2. Бош мия катта яримшарларнинг пўстлоғи ( анатомия , патология , Бродман майдонлари ) .
  3. Чақалоқларда чақириладиган рефлекслар .
  4. Кичик эпилептик хуружларининг клиникаси ва давоси .
  5. Вазиятли масала. Бемор оёқларидаги ва чов соҳасидаги кучли оғриққа шикоят қилмоқда Оғриқ йўталганда ва аксирганда кучаяди. Оёқларда актив ҳаракат чегараланган, мушаклар атрофияси ва атонияси кузатилмоқда. Оёқларда ва чов соҳасида ҳамма турдаги сезувчанликнинг гипестезияси. Кремастер, тизза, ахил ва анал рефлекслари чақирилмайди. Патологик рефлекслар йўқ. Сийдик ва ахлат тута олмаслик кузатилади. Зарарланиш ўчоғини топинг.

Билет №19

  1. Ёшларнинг маънавий, эстетик эҳтиёжлари ва уларни шакллантирувчи омиллар нималардан иборат?
  2. Бош мия пўстлоғининг аналитик - синтетик функцияси .
  3. Наслий ва оилавий касалликларининг классификацияси .
  4. Марказий нерв системасининг ёлғон ўсмалари
  5. Вазиятли масала. Беморда ўнг тарафлама птоз, диплопия чапга ва тўғрига қараганда. Қовоқни пассив ҳолатда кўтарганда қорачиқнинг кенгайиши ёруғликка ва аккомадацияга реакциянинг йўқлиги аниқланди. Кўз олмаси ташқарига қараган, ичкарига ва тепага ҳаракат чегараланган. Зарарланиш ўчоғини топинг.

Билет №20

  1. Мафкура, унинг моҳияти, вазифалари ва жамият ҳаётидаги ўрни ("Миллий истиқлол ғояси: асосий тушунча ва тамойиллари" рисоласи асосида).
  2. Бош мия нервларнинг 2 жуфти .
  3. Болаларда парциал талвасалар .
  4. Микроцефалиянинг клиникаси ва терапияси .
  5. Вазиятли масала. Беморда кучли бош оғриғи, мунтазам қусиш, ёруғликдан қўрқиш, тотал гиперестезия, бошини орқага ташлаб, оёқларини буккан кўринишдаги мажбурий ҳолат, ижобий Керниг, Брудзинский белгилари, энса мушаклари ригидлиги кузатилади. Бемор қўзғалувчан, ориентацияси бузилган, пульси тезлашган, тана ҳарорати 39 даражагача. Ликворда янги эритроцитлар аралаш. Қон қуйилиш турини аниқланг. Бош мия жароҳатини турини аниқлаб беринг.

Билет №21

  1. "Ғояга қарши фақат ғоя, жаҳолатга қарши фақат маърифат билан курашиш керак" принципининг аҳамияти нимада?
  2. Ҳаракат сфераси . Ихтиёрий харакатлар ( анатомия,физиология,текширув услублари ).
  3. Минимал мия дисфункцияси. Этиопатогенези,клиникаси,даво усуллари.
  4. Болалар мия фалажининг даволаш усуллари.
  5. Вазиятли масала. Шикастдан сўнг бемор икки соат давомида ҳушини йўқотган, ретроград амнезия кузатилган. Объектив: энса мушакларида ригидлик. Керниг, Брудзинский симптомлари, кўнгил айниши, қусиш билан давом этадиган кучли бош оғриқлари, ВЧГ белгилари. Орқа мия суюқлиги: қон аралаш. Топик ташхис қўйинг ва асосланг. Бош мия жароҳатини турини аниқлаб беринг.

Билет №22

  1. Тараққиётнинг "ўзбек модели", мамлакатда бозор муносабатларини шакллантиришнинг ўзига хос белгилари қандай?
  2. Ихтиёрий ҳаракатларнинг патологияси .
  3. Бирламчи миопатиялар. Этиопатогенези, клиникаси,даво усуллари
  4. Эндокрин касалликларда асаб тизимини зарараланиши-қандли диабет.
  5. Вазиятли масала. Беморда ўнг тарафлама птоз, диплопия чапга ва тўғрига қараганда. Қовоқни пассив ҳолатда кўтарганда қорачиқнинг кенгайиши ёруғликка ва аккомадацияга реакциянинг йўқлиги аниқланди. Кўз олмаси ташқарига қараган, ичкарига ва тепага ҳаракат чегараланган. Зарарланиш ўчоғини топинг.

Билет №23

  1. Маънавий баркамол инсон деганда кимни тушинасиз?
  2. Чуқур сезувчанлик ( анатомия , физиология , текширув услублари ) .
  3. Генераллашган эпилептик хуружлар.Клиникаси. давоси.
  4. Неврозларни даволаш.
  5. Вазиятли масала. Бемор ўнг оёғиниг олдинги юзасида оғриқ ва болдир букувчи мушакларида кучсизлик кузатилмоқда. Ўнг сон тўрт бошли мушакниниг атонияси ва атрофияси, тизза рефлекси чақирилмайди. Ўнг тарафлама соннинг ва тиззанинг олдинги юзасида, болдирнинг олдинги ички юзасида гипестезия. Зарарланиш ўчоғини топинг. Қайси нерв зарарланганини айтинг.

Билет №24

  1. Мафкуравий тарбия усулларини айтиб беринг.
  2. Сезги сферасининг патологияси
  3. Асаб тизимини перинатал зарарланиши классификацияси.Клиникаси.
  4. Энцефалитик реакции.
  5. Вазиятли масала. Беморда оёқларининг дистал соҳасида кучсизлик, болдир ва товон мушакларида гипотония ва атрофия, шикастланган мушакларда фасцикуляр тортишувлар кузатилмоқда. Ахиллов рефлекси чақирилмайди. Юриши степаж кўринишида. Бемор оёқларининг товонида тура олмайди. Зарарланиш ўчоғини топинг. Қайси нерв зарарланганини айтинг.

Билет №25

  1. Маънавий тарбия бошқа тарбия турларидан қандай фарқланади?
  2. Бош мия нервларнинг 1 жуфти .
  3. Лейкоэнцефалитлар.
  4. Тунги энурезни даволаш принциплари
  5. Вазиятли масала. Беморда 15 секундгача қисқа муддатли ҳушидан кетиш хуружи, қорачиқларнинг кенгайиши, уларнинг ёруғликка реакциясининг йўқлиги билан кузатилади, бемор қисқа муддатга тўсатдан мушаклар бўшашиши билан йиқилади ва шу заҳоти ўзига келади ва ишини давом эттиради. Беморда хуруж типини аниқланг. Клиник ташхисни қўйинг ва асосланг.

Билет №26

  1. Ахлоқий тарбия деганда нимани тушунасиз?
  2. Экстрапирамидал системаси ( анатомия , физиология , патология ).
  3. Эрта болалик давридаги неврозларнинг клиникаси .
  4. Полимиелитга ўхшаш касалликларни даволаш .
  5. Вазиятли масала. Бемор саволларга қийинчилик билан, берилган саволни қайта - қайта қайтариб, мустақил жавоб бера олмайди. Бир ҳаракатдан иккинчи ҳаракатга ўтишда қийналади, шифокор томонидан бажарилаётган ҳаракатни қайтаради. Ташқи муҳитга қизиқиши кам, ҳаракатлари суст. Кўз тубида чап кўрув нерви диски атрофияси, ўнг тарафлама димланган диск. Зарарланиш ўчоғини топинг. Қайси касалликларда бундай ҳолат кузатилади.

Билет №27

  1. Ватанпарварлик тарбияси (Таърифи, маъно ва мохияти).
  2. Мияча ( анатомия , физиология , текширув услублари , патология)
  3. Болаларда ўткир миелит
  4. Миастениянинг клиникаси , диф.диагностикаси , терапияси
  5. Вазиятли масала. Бемор кайфияти баланд, тез чалғийди, ўзини аҳволини баҳолай олмайди, эслаш қобилияти пасайган, лекин бу ҳолатни мавжуд бўлмаган воқеалар билан тўлдиради. Ромберг ҳолатида чайқалиб, чап тарафга оғади, фалажликлар йўқ. Ўнг тарафлама аносмия. Зарарланиш ўчоғини топинг.

Билет №28

  1. Огоҳлик ва ҳушёрлик тарбияси тушунчаси мазмун - моҳиятини айтиб беринг.
  2. Рефлекслар ( пай , тери , шиллик , патологик ) .
  3. Болаларда нутқнинг бузилишлари
  4. Бош мия лат ейишининг клиникаси .
  5. Вазиятли масала. Чап томонлама танглай чодири осилган ва тилча Uvula ўнгга оғган. Ўнг томонлама патологик рефлекслар ва қорин рефлекслари суст чақирилади. Ўнг томонлама пай рефлекслари кучайган. Ўчоқ топикасини топинг. Альтернацияланувчи синдром номи.

Билет №29

  1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 25 августдаги ПҚ-451-сон "Миллий ғоя тарғиботи ва маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш тўғрисида"ги Қарордан келиб чиқадиган вазифаларни айтиб Беринг?
  2. Вегетатив нерв системаси ( анатомия , физиология , фармакологик антогонизм
  3. Туғруқ жароҳатлари, клиникаси ва давоси.
  4. Эпилептик хуружда биринчи ёрдам.
  5. Вазиятли масала. Беморда чап кафтида майда мушаклар атрофияси ва ҳолсизлик кузатилади. Карпорадиал рефлекс сусайган. Чап елка ва билакнинг ички юзасида сезувчанликнинг ҳамма турлари йўқолган. Ўчоқ топикасини топинг. Клиник ташхисни қўйинг ва асосланг.

Билет №30

  1. Мафкура нима?
  2. Вегетатив нерв системасининг текширув услублари . Медиаторлар
  3. Орқа бош мия чуқурчасининг ўсмалари
  4. Гриппда нерв системасининг шикастланиши
  5. Вазиятли масала. Беморда оёқ-қўлларининг дистал қисмида оғриқ, увишиш ҳисси, қўлларда "қўлқоп", оёқларда "пайпоқ" кўринишида сезувчанликнинг ҳамма турларининг бузилиши, қўлларда билак-кафт , оёқларда ахилл ва товон рефлекслари чақирилмайди. Кўзи юмилган ҳолда турганда ва юрганда чайқалади ва хар хил томонларга йиқилади. Топик ташхис қўйинг ва асосланг.

Билет №31

  1. Ўзбекистон республикаси конституцияси қачон қабул қилинган?
  2. Чаноқ органлар ( анатомия , физиология , патология ).
  3. Юз нервининг неврити.
  4. Миопатияларни даволаш принциплари
  5. Вазиятли масала. Беморда тананинг ўнг пастки қисми киндикдан то чов соҳасигача сезувчанликнинг ҳамма турлари кенг ярим белбоғ кўринишида йўқолган. Ўнг томонлама қориннинг ўрта, пастки тери рефлекслари кузатилмайди. Топик ташхис қўйинг ва асосланг.

Билет №32

  1. Ўзбекистон республикаси миллий валютасини қачон қабул қилган?
  2. Бош мия нервларнинг 3-4-6 жуфтлари .
  3. Гидроцефалиянинг клиникаси ва терапияси .
  4. Полирадикулоневритлар
  5. Вазиятли масала. Беморда ўнг қўл-оёқларида мускуллар кучи сусайган, қўлларда букувчи мускуллар тонуси ошган, қўл тирсак ва билак кафт бўғимида букилган, ўнг оёғини чап оёғи атрофидан айлантириб босади. Ўнг томонлама букувчи характердаги патологик рефлекслар, ўнг томонлама юз нервининг марказий парези белгилари кузатилади. Топик ташхис қўйинг ва асосланг.

Билет №33

  1. Диний экстремизм нима?
  2. Бош мия нервларнинг 5 жуфти .
  3. Энцефалитлар классификацияси. Қиёсий диагнози.
  4. Менингитлар ва менингизм ҳолатининг қиёсий диагнози.
  5. Вазиятли масала. Бемор 14 ёшда. Атрофдагилар болада нотўғри хулқ-атвор, баъзан ақилсиз қилиқлар қилиш, хотираси пасайишини сезишди. Кўрувда бола тормозланган, буюрилган топшириқларни тезда бажармайди, битта сўз ва ҳаракатларни такрорлайди. Топик ташхис қўйинг ва асосланг.

Билет №34

  1. Терроризм нима?
  2. Бош мия нервларнинг 7 жуфти
  3. Лейкоэнцефалитлар. Клиник кечиши. Диагностикаси. Даволаш усуллари.
  4. Эканомнинг эпидемик летаргик энцефалит. Клиник кечиши. Диагнози ва қиёсий диагнози.
  5. Вазиятли масала. Беморда икки томонлама Горнер синдроми (птоз, миоз, энофтальм) қўлларда оғриқ ва температурага нисбатан сезувчанликнинг бузилиши билан бирга келиши кузатилмоқда. беморда нима борлигидан далолат беради. Топик ташхис қўйинг ва асосланг.

Билет №35

  1. Бузғунчи ғояларга қандай ғоялар киради?
  2. Бош мия нервларнинг 8 жуфти
  3. Поствакцинал энцефалитлар. Ўзига хос хусусиятлари. Прогноз ва даволаш усуллари.
  4. Периферик нейрон патологияси. Невритлар ва невропатиялар патогенези. Диагноз қўйишнинг умумий принциплари.
  5. Вазиятли масала. Беморда оёқларининг дистал соҳасида кучсизлик, болдир ва товон мушакларида гипотония ва атрофия, шикастланган мушакларда фасцикуляр тортишувлар кузатилмоқда. Ахилл рефлекси чақирилмайди. Юриши степаж кўринишида. Бемор оёқларининг товонида тура олмайди. Зарарланиш ўчоғини топинг.

Билет №36

  1. Бунёдкор ғояларга қандай ғоялар киради?
  2. Бош мия нервларнинг 9-10 жуфти
  3. Иккиламчи энцефалитлар. Этио-патогенези. Клиник кечиши. Даволаш усуллари.
  4. Ревматизмнинг классификацияси. Ревмоваскулит. Клиник кечиши. Диагностикаси. Даволаш принциплари.
  5. Вазиятли масала. Бемор ўнг оёғиниг олдинги юзасида оғриқ ва болдир букувчи мушакларида кучсизлик кузатилмоқда. Ўнг сон тўрт бошли мушакниниг атонияси ва атрофияси, тизза рефлекси чақирилмайди. Ўнг тарафлама соннинг ва тиззанинг олдинги юзасида, болдирнинг олдинги ички юзасида гипестезия. Зарарланиш ўчоғини топинг.

Билет №37

  1. Миллий қадриятлар билан умумбащарий қадриятларни изоҳланг.
  2. Бош мия нервларнинг 11-12 жуфти .
  3. Невралгия ва вегеталгия қиёсий диагнози. Даволашдаги ўзига хос хусусиятлар.
  4. Полиомиелитларда ҳаракат бузилишини баҳолаш, топик диагноз қўйиш. Вирусологик ва серологик диагноз.
  5. Вазиятли масала. Бемор оёқларидаги ва чов соҳасидаги кучли оғриққа шикоят қилмоқда Оғриқ йўталганда ва аксирганда кучаяди. Оёқларда актив ҳаракат чегараланган, мушаклар атрофияси ва атонияси кузатилмоқда. Оёқларда ва чов соҳасида ҳамма турдаги сезувчанликнинг гипестезияси. Кремастер, тизза, ахил ва анал рефлекслари чақирилмайди. Патологик рефлекслар йўқ. Сийдик ва ахлат тута олмаслик кузатилади. Зарарланиш ўчоғини топинг.

Билет №38

  1. Олий мажлисга сайловлар кандай тартибда ўтказилади?
  2. Бош мия катта яримшарларнинг пўстлоғи ( анатомия , патология , Бродман майдонлари ) .
  3. ТОRСН - инфекция. Диагноз қўйиш принциплари.
  4. Гидроцефалия. Этио-патогенези. Клиника ва даволаш принциплари.
  5. Вазиятли масала. Бола 6 ёш, шикояти: оёқларда ҳаракатнинг чекланганлиги ва кучсизланиши. Статусда: пастки спастик парапарез, РR ва АR ошган, патологик рефлекслар Бабинский, Россолимо чақирилди, 2 томонда товон клонуслари чақирилди. Оёқлардаги кучсизлик ошиб бормоқда. Саволлар: Қайси ирсий касаллик? Қайси касалликлар билан қиёсий ташҳис қилинади?

Билет №39

  1. Демократия, демократик жамият нима?
  2. Бош мия пўстлоғининг аналитик - синтетик функцияси .
  3. Ўткир тарқоқ энцефаломиелит. Классификациялаш тамойиллари
  4. Тил-халқум нерви невралгияси.
  5. Вазиятли масала. Вазиятли масала. Бемор Саидов Т. 3 ёш. Қабул бўлимига қуйидаги шикоятлар билан келтирилди: бош оғриғи, қусиш. Анамнезидан: 2 кун олдин зинадан йиқилди, боши билан битонга урилди. Бир неча дақиқага ҳушидан кетди, ундан кейин бўшашиб, уйқучанг бўлиб қолди. Объектив: умумий аҳволи ўртача оғирликда, доимий бўлмаган горизонтал нистагм, кўз олмаларининг ташқарига 2 томонлама ҳаракатининг чекланиши. Сизнинг ташҳисингиз. Қандай қўшимча текшириш усуллари ўтказилади? Даволаш тактикаси.

Билет №40

  1. Ҳозирги кунда Ўзбекистон қайси давлатлар билан ўъзаро узвий алоқаларини йўлга қўймокда?
  2. Бош мия нервларнинг 2 жуфти .
  3. Микроцефалия. Этио-патогенези. Клиникаси. Даволаш принциплари.
  4. Болалардаги тарқоқ склероз кечишининг ўзига хос хусусиятлари. Этио-патогенези. Клиникаси.
  5. Вазиятли масала. 10 ёшли бола 3 метр баландликдаги томдан йиқилиб тушиб ҳушини йўқотган:-ҳуши 5 минут давомида бўлмаган, кўнгил айнаш кузатилган, амнезия; Объектив; бош мия нерв жуфтлари томонидан ўзгаришлар йўқ, мушак тонусларида ва пай рефлексларида асимметрия, гиперестезия кузатилмоқда. Бош мия жароҳатини турини аниқлаб беринг:

Билет №41

  1. Миллий қадриятлар билан умумбашарий қадриятларни изоҳланг.
  2. Сезги сферасининг патологияси .
  3. Соматоневрологик касалликларнинг этио-патогенези.
  4. Токсоплазмоз. Клиникаси. Диагностикаси ва даволаш принципи
  5. Вазиятли масала. Оёқнинг тиззадан пастки қисмида сезувчанликни ҳамма турлари бузилган (ампутацион синдром), аммо оёқнинг энг пастки қисмида сезувчанлик сақланган. Сезувчанлик бузилишлари ўзгариб туради. Бемор эмоционал лабил, рефлекслар баланд ва Ромберг ҳолатида қовоқлар ва бармоқлар тремори кузатилмоқда. Сезувчанликни бузилиш турини кўрсатиб беринг. Топик ташхис қўйинг ва асосланг.

Билет №42

  1. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов жамиятдаги мафкуравий бўшлиққа йўл йўл қўйиб бўлмаслиги хақида.
  2. Чуқур сезувчанлик ( анатомия , физиология , текширув услублари ) .
  3. Энурез. Клиник турлари. Бирламчи ва иккиламчи энурезларнинг кечишидаги ўзига хос хусусиятлар.
  4. Вегетатив қон томирлар дистониясининг даволаш принциплари
  5. Вазиятли масала. Бемор Турсунов С. 12 ёш. Қабул бўлимига қуйидаги шикоятлар билан келди: кучли бош оғриғи, қусиш, бош айланиши, тутқаноқлар, бошини мажбурий орқага ташлаши, ҳулқининг ўзгариши. Анамнезидан: симптоматика бир неча ой олдин пайдо бўлди ва аста-секин прогрессивланди. Объектив: умумий аҳволи ўртача оғирликда. Статусда: аносмия ўнг томонлама эпитутқаноқлар, бош ва кўзларнинг мажбурий бурилишидан бошланади, кейин умумий талвасанинг тутқаноғига ўтади. Сизнинг ташҳисингиз? Қандай супратенториал ўсмалар? Даволаш тактикаси?

Билет №43

  1. Миллатлараро тотувлик ва диний бағри кенглик тушунчаларининг моҳияти ва мазмуни.
  2. Мияча ( анатомия , физиология , текширув услублари , патология)
  3. Синкопал ҳолатларга умумий таъриф. Классификацияси ва эпидемиологияси.
  4. Миелитлар. Умумий таърифи. Этио-патогенези. Клиник кечишидаги ўзига хос хусусиятлар.
  5. Вазиятли масала: Касаллик тўсатдан бошланади. Бемор тўсатдан ҳушидан кетди, олдинга қараб йиқилди, бошини орқага ташлади, юзида қўрқинч пайдо бўлди, кўзлари ҳаракатсиз бўлиб, жағларини тириштириб олди. Қўллари тирсак бўғимида букиб олди, кафтларини мушт қилиб олди. 30 секунддан кейин қўлларда, оёқларда, кўз олмаларида, жағларда тортишишлар пайдо бўлди, оғзидан қон аралаш кўпик пайдо бўлди, бундан сўнг бемор уйқуга кетди. Вазифа: Юқоридагилар қандай тутқаноқна тегишли? Бу тутқаноқ нечта фазадан иборат? Қандай биринчи ёрдам кўрсатасиз?

Билет №44

  1. Сиёсий партия деганда нимани тушунасиз ва унинг жамиятдаги ўрни қандай?
  2. Бульбар ва псевдобульбар фалажлик
  3. Паник атакалар (Вегетатив кризлар) кечишидаги ўзига хос хусусиятлар. Диагнози ва қиёсий диагнози.
  4. Уч тармоқли нерв невралгияси. Этио-патогенези. Клиник кечишидаги ўзига хос хусусиятлар.
  5. Вазиятли масала. Бола 8 ёш. Автоҳалокатга учради. Ҳушсизлик 1 суткадан ортиқ кузатилди. Аҳволи оғир. Саволларга жавоб бермайди. Ўнг тамонлама анизокория аниқланмоқда, чап томонлама гемисиндром. Чуқур рефлексларда асимметрия кузатилмоқда, шайтонлаш хуружлари генерализациялашган турда, тахипноэ, психомотор қўзгалиш. Ташхис қўйинг.

Билет №45

  1. Ёшларда мафкуравий иммунитетни шакллантиршда қандай маънавий - маърифий ишларни ташкил этиш керак.
  2. Бош мия катта яримшарларнинг пўстлоғи ( анатомия , патология , Бродман майдонлари ) .
  3. Мигрен. Этио-патогенези. Мигрен хуружлари пайдо бўлишини юзага чиқарувчи омиллар. Клиник классификацияси.
  4. Энцефаломиелитлар. Классификацияси. Клиник кечишидаги ўзига хос хусусиятлар.
  5. Вазиятли масала. Бемор оёқларидаги ва чов соҳасидаги кучли оғриққа шикоят қилмоқда Оғриқ йўталганда ва аксирганда кучаяди. Оёқларда актив ҳаракат чегараланган, мушаклар атрофияси ва атонияси кузатилмоқда. Оёқларда ва чов соҳасида ҳамма турдаги сезувчанликнинг гипестезияси. Кремастер, тизза, ахил ва анал рефлекслари чақирилмайди. Патологик рефлекслар йўқ. Сийдик ва ахлат тута олмаслик кузатилади. Зарарланиш ўчоғини топинг. Паралич турини айтинг.

Билет №46

  1. "Ғояга қарши факат ғоя, жаҳолатга қарши фақат маърифат билан курашиш керак" принципининг аҳамияти нимада?
  2. Бош мия пўстлоғининг аналитик - синтетик функцияси
  3. Дудуқланиш. Этио-патогенезига замонавий ёндошиш. Клиник турларининг ўзига хос хусусиятлари.
  4. Полирадикулоневритлар. Этио-патогенези. Клиник кечишининг ўзига хос хусусиятлари.
  5. Вазиятли масала. Беморда ўнг тарафлама птоз, диплопия чапга ва тўғрига қараганда. Қовоқни пассив ҳолатда кўтарганда қорачиқнинг кенгайиши ёруғликка ва аккомадацияга реакциянинг йўқлиги аниқланди. Кўз олмаси ташқарига қараган, ичкарига ва тепага ҳаракат чегараланган. Зарарланиш ўчоғини топинг. Қайси касалликларда бундай ҳолат кузатилади.

Билет №47

  1. Огоҳлик ва ҳушёрлик тарбияси тушунчаси мазмун - моҳиятини айтиб беринг.
  2. Эпилепсия ва эпилептик синдромлар қиёсий диагнози.
  3. Бош мия травмалари. Патогенези ва классификацияси.
  4. Бош мия қон айланиши бузилишини босқичма-босқич даволаш принциплари.
  5. Вазиятли масала. Бола автоҳалокатга учраб, 2-3 соат хушини йўқотиб, сўнг карахт бўлиб, уйқучанлик, ҳолсизлик, такрорий қусиш кузатилди. Объектив: мимик мушакларнинг парези, менингиал белгилар ижобий, чап томонлама гемисиндром, енгил координатор бузилишлар кузатилмоқда. Топик ташхис қўйинг ва асосланг.

Билет №48

  1. Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А.Каримовнинг Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан 2012 йил 9 майда оммавий ахборот воситаларига берган интервьюсида белгиланган дастурий йўналишлардан келиб чиқадиган вазифалар тўғрисида гапириб беринг.
  2. Бош мия ўсмалари. Умумий таъриф. Этио-патогенезига замонавий ёндошиш.
  3. Ишемик ва геморагик инсультларнинг клиник симптомлари. Қиёсий диагнози.
  4. Эпилептик статусда биринчи ёрдам. Даволаш принциплари.
  5. Вазиятли масала: Бола 4 ойлик, 1 ҳомиладан. Туғруқ вақтида, асфиксия билан, киндик билан ўралган. Апгар бўйича 6/7 балл. Невростатусда: нигоҳини фиксациялайди, предметларга қарайди, яқинлаштирувчи ғилайлик. Оёқ-қўлларда актив ҳаракатлар сақланган, мушак тонуси ошган. Пай рефлекслари 2 томонда ошган, оёқ учига босади, кафтларини муштлаб олган, бошини тутади. Гугулайди, кулади. Вазифа: Давоси. Сизнинг тактикангиз.

Билет №49

  1. Ўзбекистон Республикаси Президенти И.Каримовнинг "Юксак маънавият енгилмас куч" асарининг мазмун моҳиятини тушунтириб беринг.
  2. Ноэпилептик шайтонлашлар. Этио-патогенези. Клиник турлари.
  3. Миастения. Этио-патогенези. Классификацияси.
  4. Полирадикулоневритларнинг босқичма-босқич даволашдаги ўзига хос хусусиятлар.
  5. Вазиятли масала: Бемор Дашко А. 1 ёш. Шикоятлари: оёқ-қўлларда ҳаракат чегараланган, ўтирмайди, юрмайди. Анамнездан: онасининг сўзидан ҳомиладорлик охирида ҳомилани қимирлаши сусайган, бола бўшашган ва гипотоник туғилган. Бола туғилгандан бери мотор ривожланишдан орқада қолади. Касаллик прогрессивланади. Невростатусда: оёқ-қўлларда ҳаракат чегараланган. Мушак гипотоник, гипотрофия, гипорефлексия. Оёқ-қўллар мушакларида фибрилляр, фасцикуляр тортишишлар кузатилди. Юзи гипомимик. Вазифа: Сизнинг дастлабки ташҳисинги? ЭМГ да нима кузатилади? Қайси касалликлар билан қиёсий ташҳисингиз?

Билет №50

  1. Олий мажлиснинг Сенат ва қонунчилик палаталарининг тузилиш тартиби ва ваколатларини тушунтириб беринг.
  2. Ирсий нерв-мускул касалликлари. Миопатиялар. Этио-патогенези ва клиник кечишидаги ўзига хос хусусиятлар.
  3. Полирадикулоневрит. Гийен-Барре-Штрол синдромининг клиник кечишидаги ўзига хос хусусиятлар.
  4. Миастеник кризлар даврида биринчи ёрдам. Даволаш принциплари.
  5. Вазиятли масала: Бемор 12 ёш. 1 суткадан бери касал. Жисмоний зўриққандан кейин бош оғриқ пайдо бўлди, бошида қуйилган иссиқ сув ҳисси пайдо бўлди. Бемор қўзғалди: қўллари билан бошини ушлаб олди, қусди, хуши бузилди. Объектив: t0-390C. менингеал симптомлар мусбат. Вазифа: Сизнинг ташҳисингиз. Қўшимча текширув усуллари. Сизнинг тактикангиз.

Назад к списку