О министерстве Документы Учреждения Новости Мероприятия Проекты ИКТ Оnline услуги

Аттестация Главная

Физиотерапия



Физиотерапия бўйича аттестация саволлари

1. Электр нури билан даволаш кабинетида техника хавфсизлик.

2. Физик методлар билан даволашда умумий қарши кўрсатмалар.

3. Физик факторларни қўлланишида асосий даволаш принциплари.

4. Гальванизация ва дорили электрофорез.

5. Дорилик электрофорезнинг устунликлари.

6. Электросон аппаратида даволаш техникаси ва услубиётининг ўзига хос ҳусусиятлари.

7. Диадинамик токларининг тавсифи.

8. УВЧ услуби, унинг ишлаш механизмлари ва кўрсаткичлари.

9. Лазеротерапия, унинг ишлаш механизмлари ва лазер нурларининг турлари.

10. Биодозани аниқлаш, УФ-нурлатгич чироғининг паспорти.

11. Ултратовушли терапия, қайтувчи пъезоэлектрик таъсири.

12. Дорили фонофорез.

13. Умуртқа остеохондрозида физиотерапия.

14. Остеоортроз, артрит касалликларида физиотерапия.

15. Юз нерви периферик невритларида физиотерапия.

16. Хафақон касаллигида физиотерапия.

17. Сарамас (рожа) инфекциясида физиотерапия.

18. Ўткир ва сурункали отитларда физиотерапия.

19. Гинекологияда кичик тос органлари сурункали яллиғланишида физиотерапия.

20. Буйрак тош касаллигида электростимуляция услублари.

21. Пиелонефрит, цистит ва уретрит касалликларида физиотерапия.

22. Тана жароҳатларида физиотерапия.

23. Зотилжам касаллигида физиотерапия.

24. Абсцесс, фурункул ва инфильтратларда физиотерапия.

25. Бронхиал астма, астматик бронхитларда физиотерапия.

26. Сурункали холецистит, колит касалликларида физиотерапия.

27. Сурункали гастродуоденит, ошқозон ва 12-бармоқ ичак ярали касалликларида физиотерапия.

28. Юқори нафас йўллари яллиғланишида физиотерапия.

29. Ишемик юрак касалликларида физиотерапия.

30. Рейно касаллигида, оёқлар облетерик эндартеритида физиотерапия.

31. Чандиқларни даволашда физик услублар.

32. Трофик яраларни даволашда физик услублар.

Физиотерапия бўйича амалий топшириқлар.

1. Беъмор М., ёши 35 да, ошқозон яра касаллиги билан хасталанган. Унга электрофорез олиниши тайинланган. Мазкур ҳолатда уни қандай препарат билан ва қандай услуб билан даволаш мумкин? Маҳаллий даволаш услубидан ташқари унга қўшимча равишда рефлектор-сегментар услубини ҳам тайинланг.

2. Беъмор ёши 40 да, Шербак услуби бўйича ёқа қисмига хафақон касаллиги - 1 босқич бўйича бромли электрофорез тайинланган. Бемор бешинчи муолажага келди. Ушбу кунда беъмор учун қандай кучдаги ток ва қанча вақтдан иборат муолажани тайинлаш зарур?

3. “Д” исмли ёши 30 да бўлган ошқозон яраси касаллигининг кучайган даври ташҳиси қўйилган беъмор учун электросон билан СМТ уйғунлигидаги терапияни қўллаш мумкинми? Агар мумкин бўлса, унда ушбу муолажаларни қандай кетма-кетликда қўллаган маъқул, агар мумкин бўлмаса, нима учун мумкин эмас?

4. “А” исмли ёши 25 да бўлган беъмор нурли (лучевой) нерви жароҳатланган, панжа ҳаракат функцияси бузилган. Бу беъморга СМТ нинг қайси параметрларини қўллаган маъқул?

5. “Д” исмли ёши 35 да бўлган беъморда умуртқа остеохондрози. Кучли огриқ кузатилмоқда. Ампипульстерапия услуби, режими, иш тури, частотаси ва модуляциялар чуқурлигини айтинг.

6. Ёши 45 да бўлган беъмор учун умуртқанинг бел қисми остеохондрози бўйича диадинамотерапия тайинланган. Электродларнинг жойлашиш услуби. Ушбу патология ҳолатида зарур бўлган ток, ток қуввати ва муолажа вақтини аниқлаб беринг.

7. Ёши 5 да бўлган беъмор ўткир трохеит билан касалланган. Индуктотермия-УВЧ тайинланган. муолажани олиб бориш услубини, вақтини ва ушбу услуб кучини аниқланг.

8. Ёши 15 да бўлган беъморга сурункали бронхит ташҳиси қўйилган. УВЧ-терапия тайинланган. муолажани олиб борадиган конденсатор пластинкалар услуби ва рақамини аниқланг. Ушбу патология ҳолати учун УВЧ-терапия дозаси ва вақтини аниқланг.

9. “К” исмли ёши 4 да бўлган беъмор учун ўткир трахеобронхит касаллигида УВЧ-индуктотермия тайинланган. муолажани қандай аппаратда ва қандай электрод билан олиб бориш мумкин. Беъмор ёшидан келиб чиққан ҳолда муолажа дозаси ва вақтини аниқланг.

10. Ёши 20 да бўлган беъморга ўткир отит касаллигида УВЧ-терапия тайинланган. Муолажа услуби, конденсатор пластинкалари рақамини аниқланг. Муолажа учун доза ва вақтни аниқланг.

11. Ёши 30 да бўлган беъморга ўткир сальпингофорит касаллигида қориннинг пастки қисмига УВЧ-терапия тайинланган. Муолажа услубини аниқланг. Муолажа учун доза ва вақтни аниқланг.

12. “Д” исмли ёши 25 да бўлган беъморда ўткир бронхит. Ингаляцион терапия тайинланди-содалик ингаляция. Ушбу беъмор учун муолажани олиб бориш учун зарур бўлган аппаратни танланг - “ДокторЛитл” ёки “Вулқон” аппарати. Нима асосда танлов амалга оширилди?

13. “Л” исмли ёши 30 да бўлган беъмор бронхиал астма касаллиги билан хасталанган. Аэроионизация тайинланган. Ушбу муолажани қандай аппаратда ва қандай услуб бўйича олиб бориш мумкин? Аэроионизация дозасини айтинг.

14. “Д” исмли ёши 25 да бўлган беъморда ОРВИ – қуруқ йўтал, томоғида оғриқ, тумов, кучсизлик, 37,1 ҳарорат. Беъморга ультрабинафша нурларини (УФО) қандай услуби қўлланилади? Нурланиш қандай дозада берилади?

15. Ёши 40 да бўлган беъморга ўрта оғирликдаги бронхиал астма, йўтал балғам кўчиши билан, нафас қисиши кузатилмоқда. Ультрабинафша нурлаш (УБН) тайинланган. УБН ни қандай услуб бўйича олиб борасиз? Нурланишни қандай дозада бошлайсиз?

16. Ёши 45 да бўлган беъморда оёқлар облетерик эндартериити аниқланди. “Алимп” аппаратида магнитотерапия тайинланди. Бир муолажанинг ўзидаёқ иккала оёқни баравар даволаш мумкинми? Агар мумкин бўлса, унда таъсир вақти ва интенсивлигини айтинг? Агар мумкин бўлмаса, нима учун?

17. Ёши 25 да бўлган беъмор учун ошқозон яраси касаллиги бўйича ультратовуш терапияси тайинланди. Муолажани бошлашдан аввал беъмор учун қандай чораларни кўрган маъқул. Муолажа услуби, режими ва вақт интенсивлигини аниқланг.

18. Беъморда зотижам касаллиги. Иссиқлик муолажаларининг даволаш турлари. Зотилжам касалликнинг қайси даражасида қўллаш мумкин? Беъмор 10 йил давомида бетоб.


Назад к списку