ҲУЖЖАТЛАР
6 Ноябр 2019

Ў ЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ САНИТАРИЯ МЕЪЁРЛАРИ, ҚОИДАЛАРИ

ВА ГИГИЕНИК МЕЪЁРЛАРИ

АҲОЛИ ЯШАЙДИГАН ПУНКТЛАРДА

РАДИОТЕХНИК ОБЪЕКТЛАРНИ ЖОЙЛАШТИРИШ ВА ИШЛАТИШНИ САНИТАР ҚОИДАЛАРИ ВА МЕЪЁРЛАРИ

СанҚваМ № 0370-19

Расмий нашр

Ташкент-2019й.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ САНИТАРИЯ МЕЪЁ РЛАРИ, ҚОИДАЛАРИ

ВА ГИГИЕНИК МЕЪЁРЛАРИ

«ТАСДИҚЛАЙМАН»

Узбекистон Республикаси

Бош Давлат санитария врачи

____________ Б. И. АЛМАТОВ

« 30 » ____10_______2019 й.

АҲОЛИ ЯШАЙДИГАН ПУНКТЛАРДА

РАДИОТЕХНИК ОБЪЕКТЛАРНИ ЖОЙЛАШТИРИШ ВА ИШЛАТИШНИ САНИТАР ҚОИДАЛАРИ ВА МЕЪЁРЛАРИ

СанҚваМ № 0370-19

Расмий нашр

Ташкент-2019й.

ИШЛАБ ЧИҚҚАН МУАССАСА: ЎзР ССВ санитария, гигиена ва касб касалликлари илмий-тадқиқот институти; Тошкент врачлар малакасини ошириш институти; ЎзР Президент Маъмурияти (девони) қошидаги Бош тиббиёт бошқармасини санэпидназорат бошқармаси; ЎзР Тошкент шаҳри Давлат санэпид назорат Марказлари

Магай М.

Ташпулатова Г.А.

Красавин А.

Нигманов А.А.

- Президент Маъмурияти (девони) қошидаги Бош тиббиёт бошқармасини санэпидназорат бошқармаси санитар врачи, т.ф.н., кат.и.х.;

- ТошВМОИ Гигиена кафедраси доценти т.ф.д., кат.и.х.;

- ЎзР Тошкент шаҳри ДСЭНМ да физик омиллар лабораторияси мудири;

- ЎзР информатизация ва телекоммуникация соҳасини назорат қилиш бўйича Давлат инспекциясини техник кўмаклашиш Марказини бош мутахассиси, т.ф.н.





ТАҚРИЗЧИЛАР:

Зарединов Д.А.

Садыков А.У.

Миршина О.П.

- ЎзР ССВ да бош радиолог, ТошВМОИ Гигиена кафедраси мудири, т.ф.д.,профессор;

- ЎзР ССВ СГКК ИТИ бош илмий ходими, т.ф.д.;

- ЎзР ССВ да коммунал гигиена бўйича бош мутахассис, ЎзР ССВ ДСЭНРесМ да коммунал гигиена мудири, т.ф.н

____________________________________________________________________________

Ушбу СанҚваМ лар ЎзР ССВ ҳузуридаги Инсон атрофидаги муҳитнинг салоҳиятли ножўя омилларини гигиеник регламентлаш бўйича Қўмитаси йиғилишида кўриб чиқилган ва маъқулланган (2018 йил «__12___» __август_______ даги __2_ сонли баённома). Ўзбекистон Республикаси адлия Вазирлиги томонидан ҳуқуқий экспертиза ўтказилган. (2019 йил «_30_» __ август_ даги _6-21/3-6/13740_ сонли хати)

Ушбу санитар қоидалар ва меъёрлар ЎзР Давлат санэпидназорат Марказлари коммунал гигиена ва физик факторларни махсуслаштирилган лабораториялари врачлари учун, ЎзР си Ўзбекистон агентлиги алоқа Давлат инспекцияси бўлинмалари ходимлари ва ЎзР информатизацияси ва радиочастотали диапазонни электромагнит нурланиши муаммолари билан шуғулланадиган бошқа ташкилотлар учун мўлжалланган. Ушбу 0295-11 сонли СанҚваМ лар нормативини жорий қилган вақтдан бошлаб ва унга тегишли 1-сонли Қўшимча н ўзини кучини йўқотган деб ҳисобланади Ушбу санитар қоидалар ва меъёрларга мулк шаклидан қатъий назар ва алоҳида шахслар корхоналар, ташкилотлар ва бирлашмалар риоя қилишлари керак. Санитар меъёрлар, қоидалар ва гигиеник нормативларга риоя қилмасликЎзбекистон Республикаси қонунчилигиги мувофиқ ўзи билан интизомий ва маъмурий маъсулиятга жалб қилинади

Расмий нашр кўчириб босиш таъқиқланади

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҚОНУНЛАРИДАН КЎЧИРМА

1. 2015 йил 26 августдаги 393 сонли «Аҳолининг санитария - эпидемиологик осойишталиги тўғрисида» ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни (18, 19, 20, 23, 28 моддалар);

2. 1996 йил 29 августдаги 265-1 сонли «Фуқаролар саломатлигини муҳофаза қилиш тўғрисида» ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни – 2, 3, 6, 13 моддалар.

3. 1996 йил 27 декабрдаги 353-1 сонли «Атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш тўғрисида» ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни –3, 4, 8, 10, 12, 13, 16, 17, 24 моддалар.

4. 1995 йил 21 декабрдаги 161-1 сонли Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодекси. – 2, 16, 37, 211, 212, 213 моддалар.

5. 2016 йил 22 сентябрдаги 410 сонли Ўзбекистон Республикаси Қонуни. – 1, 2, 4, 8, 9, 13, 20, 22, 25 моддалар.

1. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР

1.1. Санитар қоидалар ва меъёрлар ва (кейинроқ – санитар қоидалар) 2015 йил 26 августдаги 393 сонли «Аҳолининг санитария - эпидемиологик осойишталиги тўғрисида» ги Қонунни амалий амалга оширишга қаратилган ва радиоалоқанинг турли хил радиотехник объектлари (РТО), радиотелевизион станциялари (РТС), радиолокацион ускуналар, ва уй-жой қурилиш ҳудудлари томонидан ҳосил бўладиган 30 кГц - 300 ГГц ли электромагнит нурларни инсон саломатлигига салбий таъсирини бартараф қилиш.

1.2. Санитар қоидалардаги талаблар меъёрий-техник ҳужжатларда, қурилиш меъёрлари ва қоидаларида, техник шароитларда, йўриқномаларда, услубиятларда ва бошқаларда ҳисобга олиниши керак, юқорида санаб ўтилган радиотехник объектлар ва ускуналарга регламентланган конструктив ва эксплуатацион талаблар ҳам ҳисобга олиниши керак.

1.3. Санитар қоидаларни амалга ошириш муддати уларни тасдиқлатган вақтдан бошлаб белгиланади.

1.4. Қабул қилинган қисқартмалар.

ЭММ – электромагнит майдон

РЧД ЭМН – радиочастотали диапазонни электромагнит нурланиши

ЭОЗ – энергия оқими зичлиги

УВЧ – ультра юқори частоталар

ЎЮЧ-нурланиш - ўртача юқори частотали нурланиш (300 МГц ортиқ частоталар)

РТО – радиотехник объект

СҲҲ – санитар-ҳимоя ҳудуди

ҚЧҲ – қурилиши чекланган ҳудуд

АМИ - антенна-мачтали иншоот

КХСТ – Касбий хавфсизлик стандартлари тизими

2. РАДИО ЧАСТОТАЛИ ЭМННИРУХСАТ ЭТИЛГАН ДАРАЖАЛАРИ

2.1. РЧ ЭМН ни аҳолига таъсир қилишини баҳолаш қуйидагича ўтказилади:

- 3-300 МГц частотали диапазонда – (Е), В/м электр майдони кучланишини самарали белгилари бўйича;

- 300 МГц-300 ГГц частотали диапазонда – (ЭОЗ), мкВт/см2 энергия оқими зичлигини ўртача белгилари бўйича.

2.2. Аҳоли яшайдиган биноларни, жамоат биноларини ва уй-жой қурилиш ҳудудларида РТО ни антенна-мачтали иншоотларидан ҳосил бўлган РЧ ЭМН даражалари қуйида келтирилган рухсат этилган белгилардан ошиши керак эмас:

- 30 МГц гача бўлган частотали диапазонда – 1 В/м;

- 30 МГц частотали диапазонда – 300 МГц – 3 В/м;

- 300 МГц частотали диапазонда – 300 ГГц – 2,5мкВт/см2..

2.3. Базавий станцияларни қувват ва куч билан ишлайдиган ускуналаридан ҳосил бўладиган (50 Гц) га эга саноат частотали электр майдонини кучланиш даражаси 0,5 кВ/м дан ошмаслиги керак

2.4. Қандайдир ишларни ўтказиш билан боғлиқ бўлмаган, инсонларни чиқиши ман қилинган ишлаб чиқариш ва офис-маъмурият бинолари томларида ёки том қисмларида РЧ ЭМН даражалари ишлаб чиқариш шароитлари учун ўрнатилган белгилардан ошмаслиги керак, яъни бино томида ишларни амалга ошираётган (16,6 мкВт/см²) одамларни у ерда бўлиши мумкин бўлган максимал вақт (12 соат) дан ошмаслиги керак. Бинони том қисмига чиқиш учун « КХСТ. Сигналли ранглар, хавсизлик белгилари ва сигнал ишораси» 12.4.026-2015 сонли Давлат стандартига мос келувчи «Электромагнит нурланиш!» деган огоҳлантирувчи белгиларни жойлаштириш керак. Бунда атрофдаги турар жой иморатлари ва жамоат биноларида ва турар жой қурилишлари ҳудудларида (селитеб ҳудудларда) энергия оқими зичлиги (ЭОЗ) даражаси ўрнатилган белгилардан ошмаслиги керак, яъни 2,5 мкВт/см.

ЭОЗ белгиси 16,6 мкВт/см² га ошиб кетса ташқи чегара бўйича қаътий тартибдаги остки ҳудудларни (подзона) ҳисоблаш ўтказилади ва ушбу ҳудуд чегарасига инсонларни тушиб қолишини бартараф қилиш учун тўсиқ ўрнатилади, шунингдек ушбу тўсиқларга « КХСТ. Сигналли ранглар, хавсизлик белгилари ва сигнал ишораси» 12.4.026-2015 сонли Давлат стандартига мос келувчи «Электромагнит нурланиш!» деган огоҳлантирувчи белгиларни жойлаштириш керак.

2.5. 300 МГц дан ортиқ частотада ишлайдиган РТО ни АМИ ни ва РТО блокларини турар жой бинолари ва барча типдаги ётоқхоналарни, умумий-ижтимоий бинолар томларида жойлаштиришда ЭОЗ ни ушбу санаб ўтилган ва атрофдаги бинолар томларида рухсат этилган даражаси (РЭД) 10 мкВт/см га тенг деб олиниши мумкин. Бунда шароитларга риоя қилиш керак, яъни РТО ўрнатиладиган бино хоналарида атрофдаги турар жой ва жамоат бинолари хоналарида ҳамда турар жой қурилишлари ҳудудларида (селитеб ҳудудларда) ЭОЗ 2,5 мкВт/см² деб ўрнатилган белгилардан ошмайди.

2.6. Чиқиши қийин бўлган, аҳолиси кам, чегарага яқин ҳудудларда ва аҳоли яшайдиган пунктлардан ташқарида жойлашган Ўзбекистон Республикаси темир йўл участкалари ва автомобиль магистралларидаги РТО ларни АМИ лари учун (300 МГц - 300 ГГц частотали диапазонда) РЧ ЭМН ни 10 мкВт/см² дан ошмайдиган Вақтинча рухсат этилган даражалари (ВРЭД) амал қилади.

Чиқиши қийин бўлган, аҳолиси кам, чегарага яқин ҳудудларни рўйхати Ўзбекистон Республикаси давлат ҳокимиятини вилоят органлари томонидан аниқланади.

3. РЧ ЭМН МАНБАЛАРИГА ТАЛАБЛАР

3.1. Маҳсулотларга бўлган меъёрий ва эксплуатацион ҳужжатларда қуйида кўрсатилган маълумотлар бўлиши керак:

-меъёрий ҳужжат ўзида сақлаши керак: маҳсулотларни қўллаш соҳалари ва шароитларини; маҳсулотларни эксплуатация қилганда ножўя физик омиллар эҳтимолини гигиеник аҳамиятли кўрсаткичлари, уларни назорат қилишни қоидалари ва услублари, қабул қилиш қоидаларини аҳамиятли равишда йўл қўйилиши мумкин бўлган зарарли омилларни ҳаққоний даражаларини аниқлаб беришда ишончлилигини таъминлаб беради;

- эксплуатацион ҳужжат қуйидагиларни ўз ичига олади: маҳсулотларни қўллаш соҳалари ва шароитларини; маҳсулотларни гигиеник аҳамиятли кўрсаткичлари ва тавсифини (РЧ ЭМН ни инсонга таъсир қилишини ҳаққоний даражалари, маҳсулотларни эксплуатация қилганда хавфсизлик чора-табирлари, ўткир касаллик содир бўлганда биринчи ёрдам кўрсатиш чоралари, гигиеник сертификатнинг тартиб рақами ёки уларни берилган кунини санаси ва амал қилиш муддати кўрсатилган хулоса).

3.2. Зарурият туғилганда маҳсулотни юза қисмига ёки пастки қисмига мос келадиган огоҳлантирувчи белгилар чизилиши керак.

4. УЗАТИЛАДИГАН РТО ЛАРНИ ЖОЙЛАШТИРИШГА БЎЛГАН ТАЛАБЛАРИ

4.1.РТО дан келаётган нурланиш даражасини камайтириш учун турар жой қурилишни ўраб турган ҳудудга нисбатан максимал тепароқда жойлашган ерларда ўрнатиш тавсия қилинади.

4.2. РТО ни техник ҳудудларида ва уни махсус полигонларида турар жой ва жамоат биноларини қуришга рухсат берилмайди.

4.3. РТО лар томонидан юзага келаётган РЧ ЭМН ларни ножўя таъсиридан аҳолини ҳимоя қилиш учун санитар-ҳимоя ҳудудлари (СҲҲ) ва қурилиш чекланган ҳудудлари (ҚЧҲ) ўрнатилади.

4.4. СҲҲ лар РТО ни техник ҳудудига туташиб турадиган майдон ҳисобланади, унинг ташқи чегараси турар жой ва жамоат бинолари хоналари, турар жой қурилиш ҳудудлари учун РЧ ЭМН ларни РЭД ни ошиб бориши бўйича ер сатҳидан 2 метр бўлган баландликда аниқланади

4.5. СҲҲ лари объект ва аҳоли пунктини истиқболли ривожланишини ҳисобга олган ҳолда ўрнатилади ва антенна-мачтали иншоотдан санаб ажратилади.

4.6. Қурилиш чекланган ҳудудлар (ҚЧҲ) бўлиб ер сатҳидан 2 м зиёд баландликда РЧ ЭМН жадаллиги турар жой ва жамоат бинолари ва турар жой қурилаётган ҳудуд учун рухсат этилган даражадан ошиб кетиши ҳисобланади. ҚЧҲ ни ташқи чегараси истиқболли қурилишни максимал баландлиги ва биноларни деразалари баландлиги билан аниқланади, яъни бунда РЧ ЭМН жадаллиги РЭД дан ошиб кетмайди. СҲҲ ва ҚЧҲ лари яқин жойда ўрнатилган РТО ларни ЭМН ларини ҳисобга олган ҳолда аниқланади. Кескин кесишган жойларни кесикларида РТО ҳудудлари билан туташмаган участкалар ҳосил бўлиши мумкин, яъни бунда РЧ ЭМН жадаллиги РЭД дан ошиб кетади ва бинобарин, ушбу участкаларда СҲҲ ва ҚЧҲ ўрнатилади.

4.7. СҲҲ ва ҚЧҲ ҳисоблаш чиқиш йўли билан аниқланади ва 2 иловага мувофиқ РЧ ЭМН ни даражаларни ҳаққоний ўлчаш йўли билан ойдинлаштирилади.

4.8. Антеннани аниқ секторида йўналтирилган ёки сканер қиладиган РТО лар учун СҲҲ ва ҚЧҲ лар ён томонлама ва гулбарг йўналишли диаграмма кенглигини ҳисобга олган ҳолда электромагнит энергиясини нурланиши йўналишида ўрнатилади. Сканер қиладиган антенналарни ЭМН ни ўлчаётган вақтда антеннани бош гулбарги ўлчов ўтказилаётган жойга йўналтирилган бўлиши керак. Айланма ёки йўналтирилмаган тасир қиладиган антеннали РТО лар учун СҲҲ ва ҚЧҲ лар айланма кўринишда ўрнатилади.

4.9. Аниқланган бурчак остида горизонтга қараб электромагнит энергияни нурлантирадиган антенналар РТО лар учун ва РЧ ЭМН лар жадаллиги униниг баландлигига қараб ўзгаради, ҚЧҲ дифференцирлашган ҳолда мавжуд бўлган бинони ва истиқболли турар жой қурилишини йўл қўйилиши мумкин бўлган баландлигига қараб вертикал бўйича ўрнатилади..

4.10. РТО да амалдаги ва лойиҳалаштирилган ҳудудда планировка қилиш ва иморат қуриш СҲҲ ва ҚЧҲ ларни чегараларини ҳисобга олган ҳолда амалга ошириш керак. Қурилиш чекланган ҳудудда планировка қилиш ва иморат қуриш лойиҳасини ишлаб чиқишда, лойиҳани ишлаб чиққан ташкилот 2.2. бандда кўрсатилган ЭММ даражасини меъёрий белгиларгача камайтириш чора-тадбирларини кўзда тутиши керак.

4.11. Амалдаги РТО ларни СҲҲ ва ҚЧҲ да барча типдаги турар жой биноларини, даво-профилактика ва санатор-курорт муассасаларини, мактабгача бўлган болалар муассасаларини, барча типдаги ўрта ва олий ўқув юртини, интернатлар ва сутка давомида одамларнинг ташрифи бўладиган бошқа биноларни қуриш таъқиқланади.

5. РТО ЛАР УЧУН ЗАРУР БЎЛГАН ҲУЖЖАТЛАРНИ РЎЙХАТИ

5.1. Ҳар бир РТО қуйидаги маълумотларни ўзида сақлаган санитар паспортга эга бўлиши керак:

- эгалик қилаётган шахснинг номи, унга тегишли буюмлар (бўйсуниш), почта манзили, РТО ни эксплуатациясини ишга тушириш йили;

-РТО ни реконструкцияси ҳақида маълумотлар;

- СҲҲ ва ҚЧҲ ни кўрсатган ҳолда РТО ни вазиятли режаси;

- ҳар бир узатгични қуввати ва уларни сони, ҳар бир узатгич бўйича ишчи частоталар, модуляция типи, импульсли тартибда ишлайдиган узатгичлар учун – импульсли қувват, импульсларни давомийлиги ва ўтиш частотаси, аниқ координаталари, илгакни баландлиги, қутбланиш тури;

- ҳар бир антенна бўйича маълумотлар: типи, ҳаракатга йўналтирилган коэффициенти (ёки кучайтириш), горизонталь ва вертикал текисликларда максимал нурланиш бурчаклари диапазони, ишлатилаётган узатгич типи.

- РТО ни хабар бериш вақти ва ишлаш тартиби;

- РТО га туташган ҳудудни РЧ ЭМН даражалари жадаллигини тақсимланиш материалларини ҳисоблаш;

- РЧ ЭМН даражалари жадаллигини ҳаққоний ўлчовлари натижалари.

5.2. Санитар паспорт 2-та нусхада тайёрланади, улардан бири РТО да сақланади, бошқаси - ДСЭНМ ни махсус бўлимида сақланади.

5.3. Электромагнит вазиятни оғирлаштирувчи РТО ни иш шароитига ва иш тартибига ўзгартиришларни киритиш қатъиян ман этилади.

6. ЎЛЧАШ ВОСИТАЛАРИГА ВА РЧ ЭМН ДАРАЖАЛАРНИ ЎЛЧАШНИ ЎТКАЗИШГА БЎЛГАН ТАЛАБЛАР

6.1. Ўлчаш воситаларига бўлган талаблар.

6.1.1. РЧ ЭМН ларни жадаллигини ўлчаш метрологик аттестациядан ўтказилган асбоб-анжомлар билан ўтказилиши керак.

6.1.2. 30 кГц-300 МГц частотали диапазонда хатолиги 30% дан зиёд бўлмаган электр ва магнит майдонларни кучланишини ўртача квадрат қийматини аниқлаш учун мўлжалланган асбоблар ишлатилиши керак.

6.1.3. 300 кГц-300 МГц частотали диапазонда йўл қўйилиши мумкин бўлган хатолиги 30% дан зиёд бўлмаган, энергия оқими зичлигини ўртача қийматини аниқлаш учун мўлжалланган изотроп датчикли асбоблар ишлатилиши керак. Электр майдон кучланишини кейинчалик энергия оқими зичлигини қайта ҳисоблаб чиқиш билан ўртача квадрат қийматини аниқлаш учун мўлжалланган ўлчов воситаларидан фойдаланишга рухсат берилади. Селектив асбоб билан узоқда жойлашган ҳудудда ўлчанган электр майдонини кучланиш қиймати қуйида келтирилган формула бўйича ЭОЗ га қайта ҳисоблаб чиқилади:ЭОЗ = E 2/3,77 ( мкВт/ c м2) ,

бу ерда Е - электр майдонини кучланиш қиймати, В/м.

Радиочастотали диапазонли ЭМН ни ўлчаш учун тавсия қилинадиган асбобларни рўйхати 3-иловада келтирилган.

6.2. Ўлчаш трассаларини (йўналишларини) танлаб олиш.

6.2.1. Масофаларни ўлчаш учун теодолит, ўлчов лентаси, жойларни (карта) плани ва етарлича аниқликни таъминлаб берувчи бошқа керакли воситалардан фойдаланиш мумкин.

6.2.2. Трассалар сони туташ бўлган жойларни рельефи билан аниқланади ва ўлчовларни мақсадига боғлиқ. СҲҲ ларини чегараларини ўрнатишда СҲҲ ни назарий чегаралари конфигурацияси ва туташ бўлган селитеб ҳудудлар бўйича аниқланадиган бир қанча трассалар танлаб олинади. Жорий санитар назоратда, РТО ни тавсифи ва уни ишлатиш ўзгармасдан қолади, ўлчовлар битта характерли трассада ёки СҲҲ чегараси бўйича ўтказилиши мумкин.

6.2.3. Трассаларни танлаб олишда туташган жойларни характери ҳам ҳисобга олинади (рельеф, ўсимлик қоплами, қурилиш ва бошқалар), РТО га туташ бўлган район мос равишда секторларга бўлинади. Ҳар бир секторда радиал нисбатли РТО трасса танлаб олинади.

6.2.4. Трассага қуйидаги талаблар қўйилади:

- трасса очиқ бўлиши керак, ўлчовлар ўтказилиши мўлжалланган майдонлар воситаларни нурлантираётган антеннага тўғридан-тўғри кўринишга эга бўлиши керак ва 5 метргача бўлган радиусда қайта акс эттириладиган конструкциялар мавжуд бўлмаслиги керак. Агарда ушбу талаб бажарилмаса ва ўлчов майдонида қайта акс эттирувчи конструкциялар мавжуд бўлса, унда ўлчовчи антеннани ушбу конструкциялардан 0,5 м дан кам бўлмаган масофада жойлаштириш керак бўлади.

- трасса бўйлаб, йўналтирилган диаграммани (ЙД) бош гулбарги чегарасида, қайта нурлантирувчилар (метал конструкциялар ва иншоотлар, электрузатгичлар линияси ва бошқалар) ва соя бўладиган тўсиқларни бўлиши керак эмас;

- ушбу сектордаги барча мавжуд трассаларни қиялиги билан солиштирганда трасса қиялиги минимал бўлиши керак;

- трасса пиёда ёки автотранспорт ҳаракати учун қулай бўлиши керак;

- трасса масофаси СҲҲ ва ҚЧҲ ларни чегараларини ҳисоблаб чиқиш асосида олиб ташлаш билан аниқланади, бунда ўлчов ишларини чегарага яқин ҳудудлар нуқталарида ўтказиш тавсия қилинади (ҳудудда ва ҳудуддан ташқарида).

6.3. Ўлчов нуқталарига бўлган талаблар

6.3.1. Ишлаб чиқариш шароитида ўлчовлар доимий ишчи жойларда ўтказилиши керак, улар мавжуд бўлмаганда ишчи ҳудуд чегарасида бир қанча нуқталар танлаб олинади, яъни бунда ишчи ходим ўзининг асосий функционал вазифаларини бажариш учун ушбу ишчи ҳудудда бўлиши керак.

6.3.2. Нурланишни узоқ ҳудудида ишлаш учун мўлжалланган, ҳаракатга йўналтирилган антенналар билан энергия оқими зичлигини ўлчаганда антенналар қуйида кўрсатилган формуладаги масофага асосан энергия чиқаётган жойга яқинлашиши мумкин эмас: min = d2/λ, бу ерда d – қабул қилувчи антеннанинг анчагина катта бўлган геометрик ўлчами, λ – нурланиш тўлқинини узунлиги.

6.3.3. Электрни ташкил қилувчи асбоблар NFM-1 билан ёки бошқа шунга ўхшаш асбоблар билан ўлчаганда ўлчовларни юқори хатоликларига йўл қўймаслик учун эксплуатация бўйича йўриқномага асосан, антенна ва металлдан қилинган юзалар ўртасида минимал масофага риоя қилиш керак.

6.3.4. РЧ ЭМН даражаларини турар жой ва жамоат бинолари хоналарида ўлчаш хоналар марказида, деразалар ва иситиш тизими ва бошқа металл коммуникация ёнида ўтказилади. Зарур бўлганда, ўлчовлар бошқа нуқталарда ҳам ўтказилади.

6.3.5. ЭМН даражаларини ўлчаш ҳудудларда, шунингдек туташ бўлган бино ва иншоотларда, биологик-хавфли зоналарни (БХЗ) максимал узун чегараси атрофида ўтказилади. ЭМН даражаларини ўлчаш бинони қаватларида ёки томларида, яъни биологик хавфли зоналарни (БХЗ) ҳисобига тушииш эҳтимоли мавжуд ёки аниқ тушади. Ўлчовлар танланган майдон пол сатҳидан 7, 1 ва 0,5 м баландликда одамларни бўлиш эҳтимоли бор жойларда ўтказиш керак.

6.4. Ўлчовлар ўтказиш шароитларига талаблар:

6.4.1. Аппаратураларни ўлчовларга тайёрлаш ва ушбу ўлчовлар жараёнини ўзи қўлланиладиган асбобларни ишлатиш бўйича йўриқномага мувофиқ ўтказилади. Бунда ушбу далилларни ҳисобга олиш керак, яъни ўлчовлар бериб юбориладиган радиотехник воситаларни яқин ҳамда узоқдаги ҳудудларда ўтказилиши мумкин.

6.4.2. ЭМН даражаларини узоқдаги ҳудудларда қабул қилиб оладиган томонга йўналтирилган антенналар билан селектив ва кенг бўшлиқли асбобларда ўлчанганда, антенна бўшлиқда ўлчанаётган сигнални қутбланишига мувофиқ йўналишини аниқлайди. Ўлчовлар майдон марказида ер сатҳидан (ердан) 0,5-2 м баландликда ўтказилади. Ушбу чегарада баландлик қидирилади, яъни ўлчанаётган катталикни қиймати (асбобни кўрсаткичи) энг юқори. Ушбу баландликда, қутбланиш текислигида ўлчанаётган сигнални ўлчовчи антеннани майинлик билан айлантирилса асбобни максимал кўрсаткичига эришиш мумкин.

6.4.3. ЭМН даражаларини узоқдаги ҳудудларда қабул қилишга йўналтирилмаган антенналар билан кенг бўшлиқли асбобларда ўлчаш ер сатҳидан (ердан) 0,5-2 м баландликда ўтказилади. Баландликни ушбу чегараларида ўлчовчи антеннани максимум қабул қилувчи йўналишини аниқлаш амалга оширилади, яъни ўлчовчи асбобни максимал кўрсаткичига мос келади.

6.4.4. ЭМН даражаларини яқин ҳудудларда қабул қилиб оладиган томонга йўналтирилган антенналар билан селектив ва кенг бўшлиқли асбобларда электр майдон (Е) кучланиши ўлчанганда ўлчовчи антеннани аниқ йўналишига мувофиқ йўл билан РТО ни ҳар бир антеннасини 3 та ташкил қилинган вектори (Е x , Еy , Еz), аниқланади. Майдон кучланишини вектор модуль қиймати қуйидаги формула бўйича ҳисобланади:

6.4.5. ЭМН даражаларини яқин ҳудудларда қабул қилиб оладиган томонга йўналтирилмаган антенналар билан кенг бўшлиқли асбобларда майдон кучланишини дарҳол вектор модули аниқланади, шунинг учун ўлчов асбоби индикаторини максимал кўрсаткичига мос келадиган максимум қабул қиладиган ўлчовчи антеннани аниқ йўналишини ўтказиш етарли бўлади.

6.4.6. 300 МГц-30000 МГц частотали диапазонда ЭМН ни ЭОЗ ўтказилади. Ўлчовлар ЭОЗ ни кенг бўшлиқли асбобларида ёки майдон кучланишини селектив ўлчагичлари билан ўтказилади. Яқин ҳудудларда ўлчовлар ЭОЗ ни фақат кенг бўшлиқли асбобларида ўтказилади. Узоқдаги ҳудудларда ўлчовлар ЭОЗ ни кенг бўшлиқли асбобларида ўтказилганидек ва худди шундай қабул қилиб оладиган томонга йўналтирилган антенналар билан селектив асбоблар билан ўтказилади.

6.4.7. Ўлчовчи рупорли антенналар билан селектив асбоблардан фойдаланилган ҳолатда нурланишни максимум йўналишига рупорли антеннани аниқ йўналиши амалга оширилади. Рупорли антеннани ўз ўқи бўйлаб айлантирганда ўлчайдиган асбобни шкаласи (экрани) бўйича ўлчанаётган сигнал даражасини максимал кўрсаткичига эришиш зарур. Шундан сўнг асбобдаги кўрсаткични микроваттларга қайта ҳисоблаб чиқиш керак. ЭОЗ ни мкВт/см2 да бутунлай қиймати қуйидаги формула бўйича ҳисоблаб чиқилади: ЭОЗ = PK3/S ,

Бу ерда Р – ўлчов асбобини кўрсаткичи, мкВт;

К3 - кучсизланиш, рупорли антеннани ўтиб кетадиган сув тўлқинсимон қурилмаларини ва бириктирувчи коаксиал кабель билан киритиш,

S - рупорли антеннани самарали юзаси, см2.

6.4.8. Ўлчовларни ўтказаётганда ўлчовларни ўтказаётган шахс ва бошқа шахслар нурланиш манбаи ва қабул қилувчи антенна ўртасида бўлишига рухсат берилмайди.

6.4.9. Ўлчовлар ҳар бир нуқтада пол сатҳидан 5, 1 ва 1,7 м бўлган баландликда ўтказилади, яъни РЧ ЭМН даражасини максимал қиймати ушбу нуқтада аниқловчи бўлиб ҳисобланади.

6.4.10. РЧ ЭМН ни турли хил гигиеник меъёрлари билан бир қанча манбалар бир вақтни ўзида ишлаганда ўлчовлар частоталарни ҳар бир диапазонида ўтказилиши керак.

6.4.11. РЧ ЭМН даражаларини ўлчови қуйидаги ҳолатларда ўтказилади:

- огоҳлантирувчи санитар назорат (текширув) тартибида камида бир йилда бир марта;

- РЧ ЭМН ни жадаллигига таъсир қилувчи РТО ни иш шароити ва тартибига ўзгартиришлар киритилганда (генераторли ва нурлантирувчи тугунларни алмаштириш, қувватни ошиши, экранировкани ўлчаш ва бошқалар);

- РТО да таъмирлаш ишларини ўтказиш.

6.4.12. РТО ларни частоталарни ишчи диапазонлари ва иш тартиби ҳақидаги техник маълумотлар мавжуд бўлмаганда, ЭМН даражаларини ўлчови ушбу далилларга боғлиқ бўлмаган ҳолда ДСЭНМ ларини махсуслаштирилган бўлинмалари шифокори томонидан амалга оширилади. Бунда ўлчов баённомасида ва РТО ни эгасига юборилган илова хатида техник маълумотларни мавжуд эмаслигини ва яна уларни қайта текширганда ушбу РТО лар бўйича санитар паспортни бериш учун тақдим қилиш кераклигини кўрсатиб ўтиш зарур.

6.4.13. РЧ ЭМН ларни ўлчовларини натижалари ўлчов баённомаси шаклига биноан расмийлаштириш керак (1-илова).

7. РЧ ЭМН НИ НОЖЎЯ ТАЪСИР ҚИЛИШИНИ ПРОФИЛАКТИКАСИ

7.1. РТО да ишлаганда санитар-техник чора-тадбирлар санитар қонунчилик талабларига риоя қилишни ўз ичига олади:

- РТО ни жойлаштириш жойини танлашда;

- «Атроф-муҳит муҳофазаси» бўлимида РТО ни ўрнатиш ёки қайта қуриш лойиҳасини ишлаб чиқишда.

- РТО ларни эксплуатация жараенида

7.2 РТО ларни жойлаштириш лойиҳасини «Атроф-муҳит муҳофазаси» бўлими қуйидагиларни ўз ичига олиши керак: тушунтириш хати, санитар-ҳимоя ҳудуди ва қурилиши чекланган ҳудуд чегараларини ҳисобланган натижалари, ушбу ҳисобларни бажариш учун фойдаланилган барча бошланғич маълумотлар, антенналар йўналтирилган диаграммалар, РТО лар жойлашган жойни биологик хавфли зона проекцияси билан вазиятли режаси, антенналарни вертикал ва горизонтал текисликда жойлашганлигини кўрсатувчи РТО ларни АМИ лари режаси..

7.3. Ташкилий ва муҳандис-техник чора-тадбирлар қуйидагиларни ўз ичига олади:

- ишчи ходимни РЭД дан ошиб кетган ЭМН даражалари бор бўлган участкаларда бўлиши истисно тариқасида меҳнат жараёнини ташкил қилишни таъминлаб бериш;

- РЭД дан ошиб кетган ЭМН даражалари бор бўлган жойларда ишлашда огоҳлантириш воситаларидан (огоҳлантирувчи белгилар) ва чеклаш (тўсиқлар) дан фойдаланиш;

-РТО ишчи ходимларини бўлиши мумкин бўлган жойларга электромагнит тўлқинларни киришини камайтириш учун юқори ҳимоя (экран бўлувчи) хусусиятига эга қурилиш ёки бошқа материаллардан фойдаланиш;

- ишчи ходимни шахсий ҳимоя воситаларидан фойдаланиши (ҳимоя кўзойнаклари, махсус кийим-бош).

1- илова (Мажбурий)

Формат А-5

Ўзбекистон Республикаси

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

ҚТУТ бўйича муассаса коди

______________________________

(муассасанинг номи)

ЎзР ССВ 2017 йил 25 декабрдаги 777-сонли буйруги билан тасдиқланган 272 ракамли тиббий хужжат шакли

ЭЛЕКТРОМАГНИТ МАЙДОНИ КУЧЛАНИШИНИ ЎЛЧАШДАГИ________ СОНЛИ БАЁННОМА

« ____ » ____________ 201 __ й.

1. Ўлчов ўтказилган жой _________________________________________________

(объект манзили, номи, бўлим, цех ва бошқалар)

2. Ушбу ташкилот ходими иштирок этганлиги лавозими ________________________________________________________________________

(фамилияси, исми)

Ўлчашда ишлатилган анжомлар ________________________________________________________________________

(номи, маркаси, инвентар сони)

3. Давлат назоратидан ўтганлиги ҳақидаги маълумот ________________________________________________________________________

________________________________________________________________________

(сана, шаходатнома сони)

4. Ўлчаш ва хулоса берилиши қайси асословчи ҳужжат асосида ўтказилди

________________________________________________________________________

(санаб ўтилади)

1-илова (давоми)

ЎЛЧОВ НАТИЖАЛАРИ

Тартиб рақами

Эс

киз

дагинуқ

та

лар

тар

тиб со

ни

Ўл

чаш ўтка

зилганжой

Манбадан

ўлчаш нуқатаси

гача бўлган

оралиқ, м

Полданўлчаш нуктасигача

бўлган

оралиқ, м

Иш кунидавомида ЭММ бўл

Ган

вақт

Электромагнит майдони кучланиши

Қувватни йўналиш зичлиги В/м,

мкВт/см2

Электр бўйича ташкил этувчиси, В/м

Магнит бўйича ташкил этувчиси, А/м

Ўл

чан

ган

кўр

сат

кич

Йўл қўйилади ган меъёрий

кўрсаткич

Ўл

чан

ган кўр

сат

кич

Йўл қўйила

диган

меъёрий

кўрсаткич

Ўл

чан

ган

кўр

сат

кич

Йўл кўйила диган

Меъёрий

кўрсаткич

1

2

3

4

5

6

7

8

9

10

11

12

2-илова

Радиотехник объектни санитар паспорт бланкасини намунаси

Радиотехник объектни

САНИТАР ПАСПОРТИ

1. Номи

2Манзили .

3. Эксплуатацияга киритилган йили

Қайта қурилиши ҳақида маълумот:

4.Санитар-ҳимоя ҳудудини ва қурилиш чекланган ҳудудни кўсатган ҳолдаги вазият режаси (схема илова қилинади), шу қаторда:

яқиндаги турар жой уйларигача бўлган масоф а

СҲҲ атрофида жойлашган уйларни қаватлар сони

СҲҲ атрофида жойлашган уйларни мақсади

ҳисоблаб аниқланган СҲҲ чегарасигача бўлган масофа

Чекланган ҳудуд чегарасигача бўлган масофа

5. Узатиб берувчи антенналар ҳақида маълумот:

антенна типи

кучайиш коэффициенти

едан ўрнатилган баландлик

томдан

ишчи частоталар

модуляция типи

горизонтал ва вертикал текисликка йўналтирилган диаграмма

антеннани оғиш бурчаги

6. Ҳар бир узатувчини чиқиш қуввати ва уларни сони:

Нурланишга кетадиган ишни вақти ва тартиби:

7. Радиотехник объектга тегишли бўлган ҳудудда электромагнит майдон даражасини тақсимланишини ҳисоблаб чиқиш материаллари:

Антеннадан бўлган масофа

ЭММ даражалари

Узатилаётган антеннани бош максимуми йўналишида чегарагача бўлган қувват оқимини зичлик даражаси билан рухсат этилган масофа ташкил қилади

Техник қават хоналарида қувват оқимини зичлик даражаси ошмайди

7а. Радиотехник объектга тегишли бўлган ҳудудда объектдан унча катта бўлмаган масофада жойлашган бошқа радио воситаларидан чиқаётган нурланишларни ҳисобга олган ҳолда электромагнит майдон даражасини тақсимланишини ҳисоблаб чиқиш материаллари (телевизион узатгич антенналаридан, уяли алоқа базавий станцияларидан ва бошқалар

8. Ишчи частоталарда электромагнит майдонлари даражалари ўлчовини натижалари

Ўлчаш жойи

ЭММ кучланиши

8а. Ишлатилаётган асбобларни кўрсатган ҳолда (типи ва рақами, Давлат текшируви санаси) қўшни радиотехник объектлар частоталарида (Е ва ЭОЗ ни йиғиндисини қийматини аниқлаган ҳолда) радиотехник объект атрофида электромагнит майдонлари даражаларини ўлчаш Ўлчаётган аппаратни частотали диапазони нурланиш объектлари частоталарига мос келиши керак.

Изоҳ: 1. Вазият режасида ўлчов жойлари кўрсатилган.

Изоҳ: 2. Ўлчовлар ўтказилди:

(ўлчашларни ўтказган ташкилот номи)

типли асбобларда зав. №

Давлат текшируви ҳақида маълумотлар

9. Текширув натижалари бўйича ДСЭНМ мутахассисини хулосаси (натижалари):

10. Электромагнит ҳолатни меъёрлаштириш бўйича тавсиялар:

11. Объект текширилган сана

12. Паспортни амал қилиш муддати

Бош Давлат Радиотехник объект

санитар врачи раҳбари

3-илова

Радиотехник объектларни тахминий қурилиш жойларида электромагнит майдони даражасини ҳисоблаш услубияти

СҲҲ ва ҚЧҲ ларни қуриш ЭМН даражаларини узоқлик ва баландлик бўйича тақсимланишини ҳисоблашга асосланади, яъни у ҳисоблаш нуқталарини бир қанча қийматлари учун горизонтал масофага (r) қараб амалга оширилади. Бунда баландликларни бир нечта қийматларини танлаб олиш керак бўлиб, улардан биттаси 2 м га тенг бўлиши керак. Агарда ҳисоблаш нуқтаси баландлиги таянч асоси орқали ўтказилган горизонт даражасига қараб ўлчанса, унда жойлашган жой рельефига қараб, агарда горизаонтдан паст бўлса баландликни битта-иккита қийматини айириш белгиси билан олиш кераклиги тавсия қилинади.

Иккита ҳар хил меъёрлаштирилган частота диапазонларидан (метрли ва дециметрли)бир таянчли узатилаётган антенналардан фойдаланишни ўзига хос ҳисоблаш хоссаларини ва СҲҲ ва ҚЧҲ ларни қуришни тақозо қилади. Ушбу ўзига хос хосса шундай хулосаланадики, яъни ушбу ҳудудларни чегаралари S нисб коэффициентини бирга тенг бўлиш йиғинди нисбати билан аниқланади:

Бу ерда Ерэд – майдон кучланишини рухсат этилган қиймати;

ЭОЗрэд - энергия оқими зичлигини рухсат этилган қиймати;

Енатижа – тўлқинларни метрли диапазондаги бир нечта РТО ларни электр майдони кучланишини натижа қиймати:

;

;

ЭОЗнатижа - тўлқинларни дециметрли диапазондаги бир нечта РТО ларни электр майдони кучланишини натижа қиймати:

Танлаб олинган баландликларни ҳар бир қиймати учун ҳисоблаб чиқилган маълумотлар бўйича масофага қараб Sнисб боғлиқлик тузилади (мисолни 1-расмда кўринг).

Рис 1

1-расм. Қурилиш баландлигига (H) қараб (Н деразаларни жойлаштириш баландлиги) СҲҲ ва ҚЧҲ ларни чегара қийматини аниқлаш,

ҳолат учун Sнисб=1

1-расм графикасида Sнисб = 1 нуқтаси орқали тўғри, параллель абсцисс ўқи ўтказилади. Ушбу қийшиқ графика тўғри кесишган нуқталардан ўқни масофасига қараб перпендикулярлар туширилади ва Н1, H 2, Н3, Н4 мос равишдаги баландликлар қийматлари учун rсзз, rзоз1, rзоз2, rзоз 3 масофалар аниқланади. Ушбу маълумотлар бўйича Н=f(r).боғлиқлик ҳосил қилинади. (2-расм).

Рис 2

2-расм. СҲҲ ваҚЧҲ чегараларини олиб ташлашни белгилаш

Н = 2 м графика даражаси бўйича, Н = f(r) (2-расм) СҲҲ чегарасини олиб ташлаш белгиланади. Шундан сўнг берилган истиқболли қурилишни баландлиги бўйича ёки биноларни деразалари баландлиги бўйича ҚЧҲ ни чегараларини олиб ташлаш аниқланади (3-расм).

Рис 3

Рис. 3. Жойларга қўйилган рельеф бўйича СҲҲ ваҚЧҲ ларни чегараларини

олиб ташлашни аниқлаш

Агарда ЭМН даражалари жойларни релефини ҳисобга олмаган ҳолда ҳисобланган бўлса, яъни бунда Н баландликлар таянч асослари орқали ўтказилган горизонтни даражасига қараб ўлчанган, Н = f(r) боғлиқ ҳолда S нисб ни аниқлаш услубияти шундайлигича қолади. Аммо СҲҲ ва ҚЧҲ лар чегарасини олиб ташлашни аниқлаш қуйидагича амалга оширилади. Рельефни ҳисобга олмай қурилган Н = f(r) графикда ўша йўналишдаги жойларни кесимини қуриб битказилади ва унинг учун ЭММ даражаларини ҳисоблаб чиқиш ўтказилган. СҲҲ ва ҚЧҲ лар чегарасини олиб ташлашни аниқлаш жойларини кесимини акс эттирадиган, нисбатан қийшиқ қилиб амалга оширилади (3-расм).

СҲҲ ва ҚЧҲ лар чегарасини аниқлаш максимал нурланиш йўналишда ўтказилади, шунингдек антеннани горизонтал текисликда йўналиш диаграммасини ҳисобга олган ҳолда бошқа йўналишларда ҳам аниқланади. Ҳисоблаб чиқилган маълумотлар бўйича РТО атрофида қурилишга берилган баландликка СҲҲ ва ҚЧҲ лар чегаралари қуриляпти (4-расм).

Рис 4

4-расм. СҲҲ ва ҚЧҲ чегаралари

Тўлқинларни ўлик диапазонида битта радиотехник воситани электромагнит майдонни ташкил қилган электрли ҳисоблаш формула бўйича амалга оширилади:

, В/м,

Бу ерда P1 – антенно-фидерли трактга чиқишдаги қуввати, Вт;

G1 – изотропли нурланишга нисбатан антеннани кучланиш коэффициенти;

hАФТ =10a – антенна-фидерли трактда йўқотиш коэффициенти: (a = -aФ×lФ/10);

R – антеннани геометрик нуқтасидан ҳисоблаш нуқтасигача бўлган масофа, м (5-расм);

F(j) – горизонтал текисликда антенна йўналишини меъёрий диаграммасини қиймати (майдон кучланиши бўйича);

j – азимутал бурчак;

F(D) – вертикал текисликда антенна йўналишини меъёрий диаграммасини қиймати (майдон кучланиши бўйича);

D – антеннани геометрик маркази орқали ўтказилган, горизонтни ҳисоблаш нуқтаси ва текислигига йўналтирилган томонда ҳосил бўлган меридионал бурчак;

KФ - кўпайтирувчи, ер таъсирини ҳисобга олади KФ = 1,3…1,15);

KГ – кўпайтирувчи, горизонтал текисликка йўналтирилган диаграммани нотекислигини ҳисобга олувчи (КГ= 1,26…1,41);

– фидерада узунлик ўлчовини сусайиши, дБ/м;

l Ф – фидерани узунлиги, м.

Дециметрли диапазонда ЭОЗ меъёрланади, унинг катталиги формула бўйича электр майдони кучланишидан келиб чиққан ҳолда ҳисоблаб чиқилади:

, мкВт/см2

ёки формула бўйича:

, мкВт/см2.

Агар ҳисоблашларда Fм(j) ва Fм(D ) кучланиш бўйича йўналтирилган меъёшлаштирилган диаграммалар маълумотларидан фойдаланилган бўлса, унда ушбу формула бўйича:

, мкВт/см2

Йўналтирилган меъёрий диаграммалар радиотехник объектни санитар паспорт маълумотларини мажбурий рўйхатига киради. ЭММ ни тақсимланиши ер устки сатҳини ҳисоблаш нуқтаси hвз ни (5-расм) юқори баландликларини бир нечта белгисин r горизонтал узоқликка боғлиқ ҳолда ҳисобланади.улардан бири 2 м га тенг бўлиши керак:

Рис 5

5a-расм. Ҳолат H> 0

(дераза мачта ёки минора асосидан юқорида жойлашган)

∆=arctg [(ha-H)/r], (5а)

R=r/cos∆ , (5б)

бу ерда H – антенна мачтаси асоси ва бино деразаси ўртасига қўйилган белги баландлиги.

Рис 5б

5б расм. Ҳолат Н < 0

(дераза мачта ёки минора асосини пастроғида жойлашган)

∆=arctg [(ha+H)/r],

R=r/cos∆

Бу ерда ha – антеннани ер сатҳи устида бўлган нурланишни фазали марказ баландлиги.

Агарда РТО ни узоқроқда тахминий жойлашган жойида бошқа радиоузатувчи объектлар мавжуд бўлса ва ўлчовлар натижалари маълум бўлса ёки ушбу объектларни майдон ҳисоби ( Еўлч ёки ЭОЗўлчбўлса, экологик хавфсиз ҳудудларни чегараларини аниқлашда қийматга эга бўлмаган Sнисб = 1, а ни олиш керак.

или

Унда, масалан, узоқда бўлмаган дециметрли диапазонли нурланишни қўшимча манбаси мавжуд бўлган ҳолатда (масалан, БССС)

узоқда бўлмаган метрли диапазонли нурланишни қўшимча манбаси мавжуд бўлган ҳолатда:

Бу ерда ЭОЗБС - базавий станциялар антенналарини энергия оқими зичлиги белгиси.

Шундай қилиб уяли алоқа базавий станцияларини экологик-хавфсиз ҳудудларини чегаравий ўлчамига бошқа радиотехник объектларни нурланишини таъсир қилишини ҳисобга олиш мумкин.

4-илова

ЭМН ларни ўлчашни ўтказишда қўлланишга тавсия қилинадиган асбоб-анжомларни рўйхати

т/р

Типи

Номлари

Частоталарни ишчи диапазони

Хатолик,

дБ

1.

ESN

Тўплаб олувчи ўлчагич

от 9 кГц до 1000 МГц

1,0

2.

SMV-8

Селективли микровольтметр

от 30 кГц до 1000 МГц

1,0

3.

НР8563Е

Спектр анализатори

от 9 кГц до 26,5 ГГц

2,0

4.

С4-60

Спектр анализатори

от 10 МГц до 39,6 ГГц

2,0

5.

С4-85

Спектр анализатори

от 100 Гц до 39,6 ГГц

2,0

6.

ОРТ

Диполли антенна

от 0,15МГц до 30МГц

2,0

7.

DPI

Диполли антенна

от 26 МГц до 300 МГц

2,0

8.

DP3

Диполли антенна

от 300 МГц до 1000 МГц

2,0

9.

П6-31

Рупорли антенна

от 0,3 ГГц до 2,0 ГГц

±16%

10.

HP11966E

Рупорли антенна

от 1 до 18 ГГц

1,5

11.

HZ-11

Ўлчовчи антенналар тўплами

от 100 кГц до 2 ГГц

1,5

12.

NFM-1

Яқин майдонни ўлчовчи ўлчагичлар

от 60 кГц до 350 МГц

±20%

13.

ПЗ-22

Яқин майдонни ўлчовчи ўлчагичлар

от 0,01 до 300 МГц

±2,5

14.

ПЗ-15/16/17

Майдон кучланишини ўлчовчи ўлчагичлар

от 1,0 МГц до 300 МГц

±3,0

15.

ИПМ-101

Яқин майдонни ўлчовчи ўлчагичлар

от 0,03 до 1200 МГц

±20%

16.

EMR-20/30

Майдон кучланишини ўлчовчи ўлчагичлар

от 0,1 до 3000 МГц

±3,0

17.

ПЗ-18/19/20

Энергия оқими зичлигини ўлчовчи ўлчагичлар

от 0,3 до 39,65 ГГц

±3,0

18.

ПЗ-30/41

Энергия оқими зичлигини ўлчовчи ўлчагичлар

от 0,3 до 40 ГГц

±2,5

19.

ПЗ-42

Энергия оқими зичлигини ўлчовчи ўлчагичлар

от 0,3 до 95 ГГц

±2,5

АҲОЛИ ЯШАЙДИГАН ПУНКТЛАРДА РАДИОТЕХНИК ОБЪЕКТЛАРНИ ЖОЙЛАШТИРИШ ВА ИШЛАТИШНИ САНИТАР ҚОИДАЛАРИ ВА МЕЪЁРЛАРИ