ҲУЖЖАТЛАР
5 Ноябр 2019

СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ СОҲАСИДА ДАВЛАТ-ХУСУСИЙ ШЕРИКЛИК ЛОЙИҲАЛАРИНИ АМАЛГА ОШИРИШ ТАРТИБИ БЎЙИЧА

УСЛУБИЙ ҚЎЛЛАНМА

(Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимидаги тиббиёт ташкилотларида ДХШ лойиҳаларини амалга оширишда хизмат доирасида вақтинчалик фойдаланиш учун)

Соғлиқни сақлаш соҳасида давлат-хусусий шериклик лойиҳаларини амалга ошириш тартиби бўйича

Услубий қўлланма

I. Умумий қоидалар

1. Мазкур Услубий қўлланма Ўзбекистон Республикасининг “Давлат-хусусий шериклик тўғрисида”ги Қонуни (ДХШ Қонуни) ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 16 апрелдаги ПҚ-4290-сон “Cоғлиқни сақлаш соҳасида давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори асосида тайёрланган бўлиб, якка тартибдаги тадбиркор ёхуд юридик шахслар (хусусий ташаббускор) ташаббуси асосида ишлаб чиқилган давлат-хусусий шериклик лойиҳалари концепцияларини кўриб чиқиш тартибини белгилайди.

2. Ушбу Услубий қўлланма Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимидаги ҳудудий бошқарув органлари ва республика даволаш-профилактика муассасалари томонидан хизмат доирасида қўллаш мақсадида ишлаб чиқилган бўлиб, хусусий ташаббускорлар учун мажбурий характерга эга эмас.

3. Давлат-хусусий шериклик лойиҳаси (ДХШ лойиҳаси) ДХШ Қонунининг 15-моддасига асосан, Соғлиқни сақлаш вазирлиги (давлат шериги) ва (ёки) якка тартибдаги тадбиркор ёхуд юридик шахс томонидан ташаббус қилиниши мумкин.

Тўлиқ матнни йуклаб олинг

СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ СОҲАСИДА ДАВЛАТ-ХУСУСИЙ ШЕРИКЛИК ЛОЙИҲАЛАРИНИ АМАЛГА ОШИРИШ ТАРТИБИ БЎЙИЧА - УСЛУБИЙ ҚЎЛЛАНМА